Алишер Абдухамидов
Mostrar más
10 756
Suscriptores
-5624 horas
+1 5757 días
+4 99130 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
Сийрат китобларида қизиқ бир воқеа зикр қилинади. Отика бинт Зайд ибн Амр Адавийя жуда гўзал, мукаммал ва ақлли аёл эди. Унга Абдуллоҳ ибн Абу Бакр уйланди. У ўлдирилганидан сўнг унга Умар розиёллоҳу анҳу уйланди. У ўлдирилганидан сўнг унга Зубайр розиёллоҳу анҳу уйланди. Зубайр ўлдирилганидан сўнг унга Ҳусайн ибн Али розиёллоҳу анҳумо уйланди. У ҳам ўлдирилди.
Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳу шундай деган эди:
"Ким шаҳидликни истаса Отикага уйлансин!".
Abdulqodir Polvonov.
https://t.me/alisher_abduhamidov
Abdulqodir Samarqandiy
Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!
👍 4❤🔥 1⚡ 1😁 1💯 1
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
“Қурайшликлар Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйларига икки сабаб туфайли ўрганган эдилар: Таом ва илм. У зот мусулмон бўлгач, у билан бирга ўтирадиганлар ҳам мусулмон бўлишди”, деди.
(У зотнинг саховати кўп инсонларнинг Исломга келишига сабаб бўлган эди).
https://t.me/alisher_abduhamidov
❤ 10⚡ 3😢 3👏 2👍 1❤🔥 1🙏 1💯 1
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Бир йил нафл рўза тутган олим
https://t.me/alisher_abduhamidov
👍 5⚡ 1❤🔥 1😢 1💯 1
Сизга ҳамла қилувчи душманлардан қўрқманг, сизга лаганбардорлик қиладиган дўстлардан қўрқинг.
Дейл Карнеги.
https://t.me/alisher_abduhamidov
❤🔥 8😢 2💯 2⚡ 1🥰 1🙏 1
Эй Одам фарзанди!
Жаннатга фақат Менинг буюклигимга тавозеъ қилганлар, кунини зикр билан ўтказганлар, фақат Мен учун нафсини шаҳватлардан тийганлар киради. Албатта Мен ғарибларни паноҳим, қашшоқларни ҳимоям остига оламан. Ота ўз фарзандига (қанча) раҳмдил, бева аёлга эр (қанча) меҳр-шафқатли бўлганидек, Мен етимни (шунчалик) ҳурматлайман. Ким мана шу сифат билан васфланса, унга жавоб берувчи бўламан. Қачон дуо қилса, ижобат этаман. Қачон сўраса, сўраганини бераман».
“Қирқ ҳадиси қудсий”дан.
https://t.me/alisher_abduhamidov
❤🔥 7😢 3💯 2⚡ 1🔥 1🥰 1👏 1🙏 1
Бир олим “Нобел ” мукофотини қўлга киритгач, журналистлар савол беришибди:
- Минглаб шу соҳани олимлари бор. Айнан сиз бу мукофотни олишингиз сабаби нимада?
Олим жавоб бэрибди:
- Бунда онамнинг хизматлари катта. Чунки ҳар куни мактабдан қайтгач, оналар боласига:
“Ўқитувчинг сендан нимани сўради?”, деб сўраса, онам эса “Сен ўқитувчингга нима саволлар бердинг?”, дер эди.
https://t.me/alisher_abduhamidov
❤🔥 4❤ 3👏 3💯 2👍 1🥰 1😢 1🙏 1
Бой гердайса — салобат. Камбағал таъзим қилса— хушомад.
Бой гапирса — донолик. Камбағал сукут сақласа— нодонлик.
Бой «Мерседес ” олса — камтарлик. Камбағал велосипед олса — манманлик.
Бой жиноят қилса — «шўхлик”. Камбағал шўхлик қилса — жиноят.
Бой ўлса — мотам. Камбағал ўлса — « ҳа, энди, бандалик”...
Ўткир Ҳошимов “Дафтар ҳошиясидаги битиклар”
https://t.me/alisher_abduhamidov
😁 9❤🔥 2😢 2⚡ 1👏 1😱 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Болаларни химоя қилиш...
https://t.me/alisher_abduhamidov
😁 16🤣 12❤🔥 1⚡ 1👏 1🤔 1
Агар банда динни сўраш билан кифояланса, у ҳолда танглик йўқ. Чунки динни сўраган одамга етарли миқдорда дунё ҳам бериб қўйилади. Ҳазрати Мавлоно Ҳифзул Кабир раҳматуллоҳи алайҳ бу нарсани бир гўзал мисолда баён қилган эдилар. У киши шундай дердилар: Агар бирор киши бировдан пиёла сўраса, унга пиёла тақдим қилинади. Аммо пиёлада бирор ичимлик берилмайди. Агар у сут ёки сув сўраса, сўраган нарсаси пиёлада тақдим қилинади. Бундай бўлишининг боиси, пиёла, коса каби идишлар бир сабаб ва воситадир, ичимлик эса, асл мақсад. Мақсадни сўраш орқасидан сабаб-воситалар ўз-ўзидан келади. Худди шунинг каби, дин ҳам асл мақсаддир, ҳатто энг улуғ мақсад. Агар биз Аллоҳдан динни сўрасак, у ҳолда дин йўлига юриш учун дунё заруратининг қанча сабабларию воситалари бўлса, уларни сўрамасдан туриб ҳам, Аллоҳ таоло ато қилиб қўяди. Хулоса шуки, Аллоҳ таолодан дуода фақат дунё сўраш тўғри эмас, балки ҳар иккисини сўраш лозим.
"Дуо мўминнинг қалқони" китобидан 49-бет.
https://t.me/alisher_abduhamidov
👍 16❤🔥 3💯 3⚡ 2🔥 2❤ 1🥰 1😢 1🙏 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!"
Ар-Роҳман сураси, 30-оят
https://t.me/alisher_abduhamidov
❤ 12👍 4⚡ 2🥰 2❤🔥 1🔥 1👏 1😢 1🙏 1💯 1