cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Shahzodbek_Yurist

Ҳуқуқшунос Шахзодбек Мажидовнинг телеграм каналига хуш келибсиз. Юридик маслаҳат олиш учун: @Shahzodbekyurist_bot Юридик ҳужжатларни тайёрлаб бериш учун: @Justice7

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
497
Suscriptores
Sin datos24 horas
-47 días
-2730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Адлия вазирлиги: манфаатлар тўқнашувини олдини олишга қаратилган Қонун қабул қилинди Коррупцияга қарши курашиш соҳасида яна бир янгилик. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Мазкур Қонун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тўғридан тўғри тартибга солишга қаратилган. Қонунда қуйидагилар белгиланган: ▶️ манфаатдорликка йўл қўймаслик, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш, шахсий манфаатларини кўзлаб бошқаларни ҳаракат (ҳаракатсизликка) мажбурламаслик бўйича ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; Бунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ходимлар томонидан ошкор этиш икки шаклда, яъни мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тўлдириш орқали амалга оширилади. ▶️  ходимга алоқадор шахслар давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича декларация тўлдириш мажбуриятлари белгиланди. ▶️Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгиланди. Ўз навбатида, давлат ташкилотлари, уларнинг одоб-ахлоқ комиссиялари, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва кадрлар билан ишлаш бўлинмалари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда ички назорат вазифаларини амалга оширади. ▶️  Манфаатлар тўқнашувини бир қатор ахборот манбааларидан аниқлаш йўли билан амалга ошириш белгиланди. Мисол учун: тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва якуний наф олувчилари (бенефициарлари) рўйхатларидан; “Ягона миллий меҳнат тизими” Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан ва бошқалар. ▶️  Манфаатлар тўқнашуви вазиятларини тартибга солиш бўйича бир қатор чоралар белгиланди. Мисол учун, коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш чораларини кўриш орқали манфаатлар тўқаншувининг олди олинади. ▶️Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади. Унда хабар берилган, аниқланган ҳамда тартибга солинган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади. ▶️ Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима белгиланди. Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади. Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланди. Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади. Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади. Бундан ташқари, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қуйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда битим бўйича барча олинган фойда давлат даромадига ўтказилади. Қонун қабул қилинган кундан 6 ой ўтгач кучга киради. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
👍 2
❗️Эндиликда сертификати йўқ чет тили ўқитувчиси ишдан бўшатилади. Мана 2023/2024 ўқув йили ҳам якунига етди. Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мазкур ўзгаришлардан бири мактабларидаги чет тили ўқитувчи ўз фани бўйича хорижий ёки миллий сертификат олишидир. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига кўра, 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. Демак, келаси ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари талаб этилади. Шунга кўра, агар чет тили ўқитувчилари 2024/2025 ўқув йили бошлангунича чет тили сертификатини олмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми билан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги) бекор қилиши мумкин бўлади. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
👍 2
❗️Эндиликда сертификати йўқ чет тили ўқитувчиси ишдан бўшатиладими? Мана 2023/2024 ўқув йили ҳам якунига етди. Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мазкур ўзгаришлардан бири мактабларидаги чет тили ўқитувчи ўз фани бўйича хорижий ёки миллий сертификат олишидир. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига кўра, 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. Демак, келаси ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари талаб этилади. Шунга кўра, агар чет тили ўқитувчилари 2024/2025 ўқув йили бошлангунича чет тили сертификатини олмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми билан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги) бекор қилиши мумкин бўлади. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
❗️Абитуриентлар диққатига! Бугун, 5 июндан олий таълим муассасаларига қабул бошланади — Президент фармони Аризани онлайн юборишингиз ҳам мумкин. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
👍 4
#Савол-207 ЧИҚИНДИГА ТЎЛОВНИ ПРОПИСКАМ БЎЙИЧА ТЎЛАШИМ ЛОЗИММИ? Assalomu alaykum, maishiy chiqindi tolovi propiska boyicha tolov amalga oshiriladimi yoki yashash manziladanmi Propiska Chilonzor tumanida ammo kelin bolib tushgan va yashash manzili zangiota tuman Yangixayot maxallasi Bu maxallada erim otasi va onasi propiskada maishiy chiqindi puli tolanadi Men va farzandlarim Chilonzorda propiskadamiz Xozirda bizga maishiy xizmat xodimi propiska boyicha emas yashash manzilidan toliv qilinadi deb tolov talab qilmoqda Chilonzordagilar esa yoq unda emas propiska boyicha tolov deb qolimga 1yillik tolov qogozi va nomerlarini berdi va shuni oborib korsatin xodimga deyishdi lekin m.x.xodimi bu xujjat bizga otmaydi dep tolov qilishni talab qilyabdi Qanday yol tutish kerak qonun qanday maslaxat bering ✅ Бу ҳолатда қарздорликни доимий ва вақтинча рўйхатда турган фуқароларнинг ҳақиқий сони бўйича қайта кўриб чиқиш мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 6-февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган "Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш" ҚОИДАЛАРИга мувофиқ истеъмолчи бу хизмат кўрсатувчи ташкилотга бириктирилган ҳудудда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролардир. 💁‍♂️ Демак, ҳужжат бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турганлар олиниши керак. Аниқроқ қилиб айтсак, амалда келинлик уйингизда неча киши яшаши эмас балки шу уйда доимий ва вактинчалик рўйхатда неча киши турганлиги бўйича ҳисоблашлари керак. ✅ Демак, келинлик уйингизда қайнатангиз, қайнанангиз ва эрингиз доимий руйхатда турса шу кишиларга чиқиндига мажбурий тўлов келиб чиқади. 👉 Юқорида келтириб ўтилган Қоидаларнинг 37-бандига мувофиқ абонентлар бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларга киритилмаган ва улар ҳақида хизмат кўрсатувчи ташкилотга тақдим этилмаган янги абонентлар ёки бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлмаган шахслар аниқланганда, Ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида абонентлар ва бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонига тузатишлар киритилади. Бир вақтнинг ўзида, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими томонидан тузилган далолатнома, ички ишлар органлари томонидан доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлигининг тасдиғи, чегара (миграция) қайдлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЙ)нинг туғилганликни қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар), қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик, ҳақиқатда доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сони ортган ёки камайган (кўчиб кириш, кўчиб кетиш, туғилиш ва шу кабилар) вақтдан бошлаб тўлиқ қайта ҳисоблаб чиқилади, тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолатларда эса — ўтган уч ой учун ҳисоб-китоб қилинади. Хулоса шуки, Сиз ягона дарчага бориб, доимий рЎйхатда қизлик уйингизда доимий рўйхатда туриш тўғрисида маьлумотнома олиб боринг, Сиз билан қайта ҳисоб-китоб килинади, ва Сизни келинлик уйингиздан чикиндига келиб чиққан тўлов бекор қилинади. ❗️Лекин унутманг! Сиз доимий рўйхатда турган жойингиз буйича, яьни қизлик уйингиздан келиб чиққан чиқиндига тўловни амалга оширишга мажбурсиз. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
👍 2🔥 1
01:11
Video unavailableShow in Telegram
❗️“Маҳалла ҳуқуқшуноси” лойиҳаси амалга оширилади
Каналга уланиш👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
Mahalla huquqshunos kiril tg.mp49.63 MB
👍 2🔥 1
Фуқаролар қандай ҳолатда ўз кўчмас мулкини сотишдан олинган даромаддан солиқ тўлайди? Жисмоний шахсларнинг қуйидагиларни сотишдан олинган даромадига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланади: ✅ нотурар жойларини; ✅ 36 календар ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни. 👉Солиқ кодексининг 378-моддаси Турар жой жисмоний шахснинг мулкига, хусусан, мерос ёки хадя тартибида ёхуд олди-сотди шартнома асосида ўтганлигидан қатий назар 3 йил ичида сотилса, даромад солиғи тўлаши лозим. Жисмоний шахснинг мулкида 3 йилдан кўп муддатда бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадларига солиқ солинмайди ва уч йиллик муддат солиқ тўловчининг мулкида бўлган ҳар бир обекти бўйича алоҳида ҳисобланади. Жисмоний шахс мулкида 3 йилдан кам муддатда турар жойни сотишдан олган даромадлари тўғрисида доимий яшаш жойидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-апрелидан кечиктирмай (Солиқ кодексининг 397-моддаси ) жами даромадлари тўғрисида декларация тақдим этиши ва даромад солиғи суммасини 1-июнга қадар тўлаши лозим. 👉 Солиқ кодексининг 398-моддаси my.soliq.uz” сайтидан жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган. Шунингдек, жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари мазкур мол-мулкни ҳужжатлар бўйича сотиб олиш ва сотиш қиймати ўртасидаги ошган қисми сифатида аниқланади. Кўчмас мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, кадастр қиймати билан сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади. 👉Солиқ кодексининг 375-моддаси 4-банди ❗️Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси – 12%. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
👍 2
00:48
Video unavailableShow in Telegram
Ўзидан тошкентлик ясаб олиб вилоятликларни ҳақорат қилган қизнинг отаси Қўқондан, онаси эса Қашқадарёдан бўлиб чиқди. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
4.15 MB
👍 2
02:30
Video unavailableShow in Telegram
Вилоятликларни "хароми, харип" деб ҳақорат қилган қиз туғилган кунини қамоқда нишонлайдиган бўлди! Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди. 21 ёшли қиз вилоятликларга турмушга чиқишга тайёрлигини ва кўп яхши жойларда ҳам вилоятликлар ишлашини билдирди. Так что, территория-территория ўйнаманглар, бу ҳеч нарсамас, ЖК 156-моддаси билан жиноят иши қўзғатворса борми, жазони зўри ўша ерда. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
7.30 MB
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Энди интернетда фаолият юритаётган сохта “психолог”, “мотиватор” ва бошқалар қонун билан тартибга солинмокда. Ўзбекистонда “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Каналга уланиш 👇 @yurist_shahzodbek
Mostrar todo...
👍 2