cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

⏱️UMR G'ANIYMAT⏳️

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: "Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар." (Бухорий ривояти) Admin savolar takliflar 👇 @Uvaysqil123

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 655
Suscriptores
+2524 horas
-367 días
-17930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Ҳаёт мана шундай - истайсизми ёки йўқми; Қийинчилик ва енгиллик, машаққат ва фаровонлик, ёмонлик ва яхшилик.. [Қайси бирингиз яхшироқ амал қилишингизни синашлари учун] Ал-Мулк: 2. Ким мусибатсиз дунё ҳаётини истаса, Ердан бошқа сайёрани изласин! Агар инсон ойга ёки бошқа сайёрага кўтарилган бўлса, синов имтиҳонлар у билан бирга кўтарилади! Шайх Абу Басир Тортусий ҳафизаҳуллоҳ
Admin. 🆔uvays✏️
LINK💛@Uvaysqil🔴
Mostrar todo...
👍 1
Мусулмонликни даво қилган киши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллаҳу алайҳи васалламни ўз ота онасини танигандек таниши зарур !
Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар, 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 632-йили, ҳижратнинг 11-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни мадинада 63 ёшда вафот этганлар. Пайғамбаримиз ﷺ Исмилари 1-Муҳаммад 2-Мустафо 3-Маҳмуд 4-Aҳмад. Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган. Расулуллоҳ аёлларининг исмлари: 1-Хадича бинти Ҳувайлит 2-Савдо бинти Зама 3-Оиша бинти Абу Бакр 4-Ҳафса бинти Умар 5-Зайнаб бинти Ҳузайма 6-Умму Салама бинти Абу Умайя 7-Зайнаб бинти Жахш 8-Жувайриа бинти Ҳорис 9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён 10-Сафия бинти Ҳуяй 11-Маймуна бинти Ҳорис 12-(чўри)Мориа Қибтия 13-(чўри)Райҳона Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ. Оналарининг исми Омина. Боболарининг исми Aбдулмутталиб(Шайба ) 9 та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган,4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари: 1- Aбу толиб.(мушрик бўлган) 2- Ҳамза. (мўмин бўлган) 3- Aббос. (мўмин бўлган) 4- Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган) 6 та аммалари бўлган 1- София 2- Умму Ҳаким 3- Aрво 4- Барра 5- Отика 6- Умайма Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми 1- Умму кулсум 2- Руқайя 3- Зайнаб 4- Фотима Ўғилларининг исми: 1-Қосим 2-Aбдуллоҳ 3-Иброҳим. фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар. Таҳминан 33 минг саҳобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар: 1-Aбу Бакр Сиддиқ 2-Умар ибн Ҳаттоб 3-Усмон ибн Аффон 4-Aли ибн абу Толиб 5-Aбдураҳмон ибн Авф 6-Зубайр ибн Аввом 7-Талҳатул Убайдуллоҳ 8-Саад ибн аби Ваққос 9-Aбу убайда ибн Жарроҳ 10-Саид ибн Зайд...
Admin. 🆔uvays✏️
LINK💛@Uvaysqil🔴
Mostrar todo...
3👍 1🔥 1😢 1
ҚИЁМАТ КУНИ ЎҒЛИНГИЗ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ТУРИБ:Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди. — Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди. — Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, — деб даъво қилмайди. ЛЕКИН ҚИЁМАТ КУНИ: — Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?! — Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?! — Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! — деб даъво қилиши аниқдир.
Admin. 🆔uvays✏️
LINK💛@Uvaysqil🔴
Mostrar todo...
Photo unavailable
Хасад ва манманлик инсонни ўлимга олиб келиши мумкин. Бир замонлар эл орасида хурмат топган Лукмони хаким деган табиб утган экан. Бир кун кучаларда айланиб юрганида очликдан озиб кетган юпун кийинган бир болани куриб колибди. Рахми келиб уйига олиб келиб овкатлантирди, етимлигини билгач колиб бирга яшаши мумкинлигини айтибди. Бола Лукмони хаким билан уйида яшаб аста секин шогирд булиб йиллар утиб у хам анча табиблик сирларидан хабардор булибди. Бир кун шу юртнинг подшохи огир касалликга дучор булиб табибни чакиртирибди... Аммо Лукмони хаким узок бир сафарга чикканлиги учун шохнинг олдига шогирди борибди. Берган дорилари ердам бериб, шох оёкка турибди. Шох миннатдорчилик сифатида унга саройда колишга рухсат берибди. Лукмони хаким сафардан кайтгач, шогирди билан учрашибди, унга богланиб колганлигини айтиб, уйга кайтишни сурабди. Шогирди эса Лукмони хакимга саройда колишини маслахат берибди. Лукмони хаким эса агар у саройда колса оддий халк кела олмаслигини айтибди. Шунда шогирди шундай гузал хаётдан эски хаётига кайтиб, каланги-касангилани даволаб юришни истамаслигини айтибди. Лукмони хаким унга узи хам ушалардан эканлигини эслатгач, бир канча тилла бериб, бу пуллар унинг шогирдига сарф килган харажатини 10 баробар коплашини айтибди. Бу гаплар Лукмони хакимга огир ботиб хафа булганича уйга кайтибди... Шу тарика шогирд саройда, устоз оддий халк орасида яшай бошлашибди. Орадан йиллар утибди... Бир кун шох зиёфатларининг бирида амалдорлардан бири Лукмони хаким хакида гап очиб колди. Халк орасида машхурлигини, хамма уни "дунёдаги энг зур табиб" деб хисоблашлигини айтгач, шогирднинг ичини мушук тирнагандек булди. Амалдорлар Лукмони хаким хакида гаплашган хар бир сузи, унинг манманлигига зарба бериб,  ундаги устозига булган хавас хасадга айланиб борарди. Амалдорларга карата Лукмони хаким анча кексайганини энди у устозидан хам кучлирок эканини айтди. Шунда шох нима билан исбот кила олишини суради. Шунда у устоз ва шогирд бир бирига захар таёрлашини, ким тирик колса уша энг кучли табиб хисобланишини айтди Шохга бу маъкул келди ва Лукмони хакимни саройга келтириб, шогирди билан мусобакалашини айтди. Лукмони хаким бундан бош тортганда, ундай холатда шох амрига буйсунмаганлиги учун катл этилишлигини айтдилар. Шунда у захар таёрлаш учун 40 кун мухлат суради. Бозорга бориб бир ховвонча ва бир хизматкор сотиб олди ва унга 40 кун давомида ховвончани таккиллатиб туришлигини буюрди. Шогирд хар кун пинхона устоз уйини атрофини айланиб, кузатиб кетарди. Ховвончани овозини эшитиб, устози жуда кучли захар таёрлаётганини тушунди ва уни куркув босди. Кечаю кундуз уз захари устида ишлади ва нихоят 40чи кун устоз ва шогирд саройга келишди. Биринчи булиб шогирд таёрлаган захарини устози Лукмони хакимга берди. Устоз захарни ичиб, кетидан олдиндан таёрлаб куйган маъжунини ичди ва эртага келишини айтиб чикиб кетти... Эртаси кун шогирд устозини сог-саломат куриб куркувга тушди. Устози берган идишни курка-писа олиб калтирраганча ичдию, шу захот тил тортмай улди. Буни курган шох Лукмони хакимни шундай ёш истеъдодли йигитни улдирганлини маломат килди. Шунда у хеч кандай захар таёрламаганлигини хизматкор курук ховвончани такиллатганлигини идишда захар эмас оддий сув эканлигини айтиб, узи ва бошкаларга ичириб, исботлади. Шох хайрон колиб шогирд нима учун улганини суради. Шунда устоз уни манманлик, хасад, ва куркув улдирганлигини айтди.
Admin. 🆔uvays✏️
LINK💛@Uvaysqil🔴
Mostrar todo...
🔥 2 1👍 1
01:19
Video unavailable
Ўлим сенга ҳар куни ўзининг келишлиги оз қолганлигини эслатиб туради. Сенинг ҳар кунинг ўтар экан, бу демак, сенинг у - ўлим билан учрашадиган вақтинг оз қолганига далолатдир. Ўлим шундай нарса-ки - у билан учрашган дақиқангдан бошлаб, сенинг амал китобинг беркитилади ва ҳисоб китобинг очилади. Ўлим шундай нарсаки - сендан олдин ҳам ҳеч ким қочиб қутилолмаган, сендан кейин ҳам қутилолмайди. Ўлим шундай нарсаки - у сени етаклаб охират ҳовлисига олиб киради. Ўлим шундай нарсаки - уни эслаганда дунё лаззатлари эсдан чиқади. Эй мусулмон биродарим ва эй исёнкор осий банда! Ўлим келишидан олдин амалларни кўпайтиргин, Роббингга - Аллоҳга қайтгин! Ўлимни ёдда тут! Қийинчилик келдими - ўлимни эсла, хурсандчилик келдими ўлимни эсла, бирон кимса ўлдими ўлимни эсла, бирон гўдак туғилдими ўлимни эсла, золим зулм қилса ҳам, подшох хурмат қилса ҳам ўлимни эслагин.
Admin. 🆔uvays✏️
LINK💛@Uvaysqil🔴
Mostrar todo...
14.37 MB
4👍 1😢 1
01:49
Video unavailable
Набий алайҳиссаломга бўлган муҳаббат
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, ота-онамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва маҳбуброқдирлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадинада яшаб, Мадинада вафот этганлар. У ердан бошқа шаҳарга чиқмаганлар. Сабабини сўралганда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган шаҳарни ташлаб кетишни ёқтирмайман» деган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳадис ўқиётиб, сесканган эканлар. Ҳадисни ўқиб бўлганларида, шогирдлари ўша сесканишларининг сабабини сўрашганда, чаён чақиб олгани учун шундай бўлганини айтган эканлар. Шогирдлари ҳайрон бўлиб: «Нега ҳадисни тўхтатмадингиз?» дейишганда, улуғ имом: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини бўлгим келмади!», деб жавоб берган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида умуман уловга минмаган эканлар. Сабабини сўрашганда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ётган тупроқни уловнинг туёқлари билан босгани Аллоҳ таолодан ҳаё қиламан!» деб жавоб берган эканлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Мадина кўчаларида юрганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга одоб ва ҳурмат юзасидан ҳеч қачон ерни тепиб, силтаб қадам босиб юрмаган эканлар. Баъзи ошиқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзалари, қабрлари устидаги гумбаз яшил рангда бўлгани учун яшил рангдаги поябзал кийишни ўзларига эп кўрмаган эканлар! Баъзи аҳли илмлар тажриба қилиб кўришларича, бир жойда кўп ўтирганларида оёқлари увишиб, жимирлаб қолса, дарҳол севикли Пайғамбаримизнинг муборак исмларини зикр қилсалар, ўша увишиш ва жимирлаш кетган экан. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қанчалик севамиз? У зоти бобаракотга бўлган муҳаббатимиз боламизга ёки мол-дунёга бўлган муҳаббатимиздан кўпроқми ёки камми? Агар кам бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини кўпроқ ўрганайлик, муҳаббатимизни оширайлик! Афсуски, ижтимоий тармоқларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан истеҳзоли, ҳақоратли гапирувчилар учраб турибди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни истеҳзо қилувчи ана шундай кимсалар кўзларини каттароқ очиб, ўзларини ўнглашлари учун бир оятни келтирсак: Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:
إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ
«Албатта, Биз сенга истеҳзо қилувчилардан кифоя қилурмиз» (Ҳижр сураси, 95-оят). Икки олам сарвари, маҳбубимиз, охиратда шафоатчимиз бўлган зотга Аллоҳ таолонинг саломи, саловоти ва баракоти бўлсин
Admin. 🆔uvays✏️
LINK💛@Uvaysqil🔴
Mostrar todo...
11.57 MB
😢 4👍 1 1🔥 1

AnimatedSticker.tgs0.34 KB
Макка фатҳидан сўнг Абу Лаҳабнинг бешта фарзанди мусулмон бўлди. Утба ва Муъаттаб саҳобийлар розияллоҳу анҳумо, Дурра, Холида ва Аззалар эса саҳобия розияллоҳу анҳунналар бўлишди...    Уларнинг барчалари: “Таббат йадаа аби лаҳабив ватабб...”ни тиловат қилишарди. Динда мужомала, хушомад йўқ. Эътиқод манҳажи муқаддам туради. Аллоҳ азза ва жалланинг динининг бошида ҳам охирида ҳам  Аллоҳга садоқат  туради. Изоҳ: “Таббат йадаа аби лаҳабив ватабб...” - “Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок!”, Масад сурасининг, 1-ояти.    Қуръони каримдаги «Масад» суранинг иккинчи исми «Лаҳаб»дир. Кўпчилик уни суранинг аввалидаги биринчи ибора – «Таббат ядаа» билан ҳам атайди. «Масад» сўзининг маъноси «арқон»дир. Сурада Абу Лаҳабнинг хотини бўйнида арқон ила дўзахга кириши таъкидланган. Ушбу суранинг қаҳрамони Абу Лаҳабнинг асл исми Абдулуззо ибн Абдулмуттолиб бўлиб, икки ёноғи оловдек қизариб тургани учун Абу Лаҳаб деган куня олган эди. Абу Лаҳаб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва энг ашаддий душманларидир. Уни бойлиги, мол-мулки ғурурга кетказган. Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил ҳам Исломнинг ашаддий душманларидан бири бўлиб, Набий алайҳиссалом ҳақида турли бўҳтон ва туҳматлар тарқатиб юрарди.
Admin. 🆔uvays✏️
LINK💛@Uvaysqil🔴
Mostrar todo...
😢 3👍 2🤯 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.