cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

☪️ Rosululloh izlaridan ☪️

Sof Ibrat 🌙: Ким илм йўлини тутса, Аллоҳ уни жаннат йўлига йўллаб қўяди.Албатта,фаришталар илм талабидаги кишига рози бўлиб, қанотларини ёзиб турадилар.Дарҳақиқат, олим киши учун еру осмондаги мавжудотлар ва ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
272
Suscriptores
-124 horas
-37 días
-130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

САЖДАИ ТИЛОВАТДА ИМОМГА ЭРГАШМАСЛИК #намоз ❓1282-CАВОЛ: Масжиди набавийда бомдод намозида имом зам сурага сажда ояти бор сурани ўқиди. Сажда оятини ўқиб, тиловат саждасини қилиш учун такбир айтиб саждага кетди. Биз руку қиляпти деб рукуга кетдик. Имом яна такбир айтиб саждадан қайтди. Сурани тугатиб, руку қилди. Биз ҳам қўшилиб руку қилдик ва шу тарзда имом билан бирга намозни ўқиб тугатдик. Имом билан тиловат саждасини қилмаганимиз, ортиқча руку қилганимиз сабабли намоз бузилмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки ҳарами шарифда кўп ҳолларда имомлар жума куни бомдод намозида “Сажда” сурасини зам сура қилади. Бу сурада сажда ояти бор. Саволда айтилгандек имомлар сажда ояти келганда такбир айтиб саждага бориб, сажда қилиб, яна тик туради. Ҳаж ёки умрага бораётган зиёратчилар шуни билиб олмоғи лозим. Саволда сўралган ҳолатга келсак, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Билмасдан тиловат саждаси қилинмагани учун гуноҳ ҳам бўлмайди. Атайлаб сажда қилинмаса, бунда гуноҳ бўлади. Уламолар фарз амалларда имомга эргашмаслик намозни бузади дейишган. Лекин сизнинг ҳолатингизда барча фарз амаллар имом билан бирга бажарилган. Фақат ортиқча руку қилинган. Бу намозни бузмайди. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда бундай дейилган: وإنما تفسد أي الصلاة بمخالفته في الفروض المراد بالمخالفة هنا عدم المتابعة أصلاً والفساد في الحقيقة إنما هو بترك الفرض، لا بترك المتابعة وخص الفرض؛ لأنه لا فساد بترك الواجب أو السنة “Намоз фарз амалларда имомга хилоф қилиш билан бузилади. Хилоф қилиш деган гапдан мурод имомга бутунлай эргашмасликдир. Намоз имомга эргашмаслик туфайли эмас, балки фарз амални тарк қилиш сабабли бузилади. Намознинг бузилиши фарз амалга хосдир. Чунки вожиб ёки суннатда имомга иқтидо қилмаслик билан намоз бузилмайди”. (“Раддул муҳтор” китоби). Саждаи тиловат қилиш вожиб амал бўлиб, вожиб амални бажармагани сабабли намоз бузилмайди. Китобдаги иборадан имомга иқтидо қилганда вожиб ёки суннат амални бажармаса бўлар экан, деган хаёлга бормаслик керак. Чунки қасдан вожиб ёки суннатни тарк қилиш намозни бузмаса-да, гуноҳкорликка олиб боради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналимизга обуна бўлинг: https://t.me/Rosululohizlaridan
Mostrar todo...
☪️ Rosululloh izlaridan ☪️

Sof Ibrat 🌙: Ким илм йўлини тутса, Аллоҳ уни жаннат йўлига йўллаб қўяди.Албатта,фаришталар илм талабидаги кишига рози бўлиб, қанотларини ёзиб турадилар.Дарҳақиқат, олим киши учун еру осмондаги мавжудотлар ва ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади.

🔥 1
03:05
Video unavailableShow in Telegram
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ 1 КУНЛИК КЕНГЛИК - 1 ЙИЛЛИК БАРАКАГА ТЕНГ Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Бугун Ашуро куни. Ғафлатда қолманг. Оилангизга кенглик қилинг, уларга совға-саломлар ва чиройли бозорликлар қилиб беринг. Бу видеони яқинларга кўпроқ тарқатиб қўйинг. Каналимизга обуна бўлинг:
Mostrar todo...
7.04 MB
👍 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
#ВАСИЯТ..! "Эй Фотима бинту Муҳаммад! Ўзингни дўзахдан қутқар. Мен сенга Аллоҳнинг олдида ҳеч қандай ёрдам бера олмайман..!". Бу Расулимиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг севимли қизларига қилган қўрқинчли васиятларидир. Кўзимизни очайлик...!😢 Каналимизга обуна бўлинг:
Mostrar todo...
3.92 KB
😢 2
00:28
Video unavailableShow in Telegram
Қуръон ўқиётиб жон берди😢🫀 Индонезия пойтахти Жакартадаги “ал-Барка аш-Шофиъия” масжидида бўлиб ўтаётган тадбирда содир бўлди.. Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятдадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина ҳидоят топгувчилардир” (“Бақара” сураси, 5-оят). “Ва илоҳингиз бир илоҳдир …” (“Бақара” сураси, 168-оят) Шу оятларни ўқиётиб жони узилди..😢 Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ҳар бир банда нимада (қайси амал устида) ўлган бўлса, шу нарсада тирилади" (Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ривояти). Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олсин! Барчамизга мана шундай гўзал хотима насиб қилсин..!! Каналимизга уланинг:
Mostrar todo...
7.42 KB
😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Сакинат Иморатлар муҳим эмас! Муҳими унинг ичидаги бахт Каналимизга уланинг:
Mostrar todo...
👍 1
01:01
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇸 АҚШнинг машҳур "The Simpsons" мультфильмининг "Бу аллақачон содир бўлган" номли қисқа форматли кадри сўнгги кунлардаги воқеалар фонида тармоқларда яна трендга чиқмоқда. Каналимизга уланинг:
Mostrar todo...
12.29 MB
04:39
Video unavailableShow in Telegram
#VIDEOLAR 🎞Musulmonlar orasiga turli fitnalar tarqatib, ularning yakdilligiga putur yetkazayotgan kimsalar haqida dinimiz nima deydi? Shayx Ramazon Butiy Kanalimizga obuna boʻling:
Mostrar todo...
30.74 MB
👍 1
​​ДИНИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТ БИЛАН УШЛАШ КЕРАКМИ? #таҳорат ❓1323-CАВОЛ: Ҳозирги кунда Алихонтўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китобини ўқияпман. Ўқиётган вақтимда таҳоратли бўлишим керакми? Умуман Қуръондан бошқа шунақа динга оид китобларни ёки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларини мутолаа қилганда таҳоратли бўлиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони карим китоби – мусҳафни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Қуръони карим ва тафсир китоблардан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.    Аслида ушбу масала катта уламолар ўртасида ихтилофли масала бўлиб, Имом Абу Ҳанифа диний китобларни таҳоратсиз ушлашни жоиз десалар, у зотнинг икки шогирдлари – Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар макруҳ амал дейишган. Аллома Ҳалабий Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларини қуйидагича изоҳлаганлар: “Фиқҳ, ҳадис каби диний китобларни ушлаган киши Қуръон оятларини ушлаган ҳисобланмайди, чунки китобда келтирилган оятлар ундаги маълумотларга қўшилиб, унга манусуб бўлиб қолади” (“Шарҳул-муня” китоби). Мазҳабимизнинг кейинги давр фуқаҳолари ушбу масалада уч хил қарашни келтириб ўтганлар:    1. Диний китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ.    Аллома Камол Ибн Ҳумумон фуқаҳоларни сўзларини нақл қилиб, шундай дейдилар: قالوا: يكره مس كتب التفسير والفقه والسنن لأنها لا تخلو عن آيات القرآن، وهذا التعليل يمنع من شروح النحو.    “Фуқаҳолар: “Тафсир, фиқҳ, ҳадис китобларни таҳоратсиз ушлаш макруҳ, чунки ушбу китоблар Қуръон оятларидан холи эмас”, дейишган. Бундай сабаб келтириш наҳв китобларининг шарҳларини таҳоратсиз ушлашни ҳам ман қилади” (“Фатҳул Қодир” китоби).    2. Диний китоблардаги Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш макруҳ.    Яна бир тоифа фуқаҳолар барча диний китобларни ушлаш жоиз, фақат оят ўринларини ушлаш ножоиз, дейишган. Масалан, “Мухтасарул Қудурий”нинг шориҳи Аллома Ҳаддодий шундай деганлар: أن كتب التفسير لا يجوز مس موضع القرآن، وله أن يمس غيره، وكذا كتب الفقه إذا كان فيها شئ من القرآن، بخلاف المصحف، فإن الكل فيه تبع للقرآن ا ه.    яъни: “Тафсир китобларнинг Қуръон оятлари ўрнини таҳоратсиз ушлаш жоизмас. Китобдаги оятлардан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Шунингдек, фиқҳ китобларида Қуръон оятлари бўлса, оят ўрнидан бошқа жойларини таҳоратсиз ушлаш жоиз. Лекин мусҳафнинг ҳукми ундай эмас. Чунки мусҳафнинг ҳаммаси Қуръон оятларига мансуб ҳисобланади” (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби).    3. Тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз.    Бу ҳақда машҳур фақиҳ Муҳаммад Мулла Хисрав шундай деганлар: ورخص المس باليد في الكتب الشرعية إلا التفسير    яъни: “Тафсир китобларидан бошқа диний китобларни таҳоратсиз ҳолда қўл билан ушлашга рухсат этилган” (“Дурарул ҳуккам” китоби).    Мазҳабимизнинг мўътабар манбаларида келтирилган ушбу уч хил қарашни синчковлик билан таҳлил қилган Аллома Ибн Обидийн тафсирдан бошқа барча диний китобларни таҳоратсиз ушлаш жоиз эканини мазҳабимиз қоидаларига мувофиқ экани ва далил жиҳатдан асосли эканини таъкидлаб, жумладан шундай хулоса қилганлар: الأظهر والأحوط القول الثالث : أي كراهته في التفسير دون غيره لظهور الفرق ، فإن القرآن في التفسير أكثر منه فيغيره، وذكره فيه مقصود استقلالا لا تبعا ، فشبهه بالمصحف أقرب من شبهه ببقية الكتب.    яъни: “Бу масалада далили кучлиси ва эҳиётроғи – учунчи тоифа фуқаҳоларнинг қарашидир. Яъни, таҳоратсиз ҳолда тафсир китобларини ушлаш макруҳ, ундан бошқа диний китобларни ушлаш жоиз эканидир. Чунки диний китоблар билан бошқа диний китоблар ўртасидаги фарқ очиқ маълум. Зеро, тафсирдаги Қуръон оятлари бошқа китобларга нисбатан кўпроқ бўлиб, шу жиҳатдан фарқи катта. Қолаверса, тафсир китобларда Қуръон оятлари мустақил зикр қилинган, тобеъ шаклда эмас. Шунинг учун тафсирни мусҳафга ўхшашлиги бошқа китобларга нисбатан кўпроқ” (“Раддул муҳтор” китоби).    Юқоридагилардан келиб чиқиб, таҳоратсиз ҳолда тафсирдан бошқа диний китобларни ушлаш ва мутолаа қилиш жоиз экани келиб чиқади. Шундай бўлсада, имкони бор киши диний китобларни таҳорат билан ушлаши – тақвога ва шариатни улуғлашга яқин экани жиҳатидан мустаҳаб амал саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналимизга обуна бўлинг:
Mostrar todo...

👍 1
01:06
Video unavailableShow in Telegram
🌙  АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! ✅ Эслатма! Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Яқинларингизга ҳам улашинг Каналимизга обуна бўлинг:
Mostrar todo...
9.48 MB
БЕМОРНИ ДОМЛАГА ЎҚИТИШ ДИНИМИЗДА БОРМИ? #дам_солиш ❓1322-CАВОЛ: Халқ орасида касал бўлган инсонни мулла ёки эшонга ўқитиш деган тушунча бор. Шу тушунча шариатга қанчалик тўғри келади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу иш шариатимизга мувофиқ келади. Фақат дам солувчи киши мулла ёки эшон бўлишидан ташқари, Қуръони каримни тўғри ўқийдиган киши, ё беморнинг яқинлари, ёки беморнинг ўзи ҳам бўлиши дуруст. Дам солиш асосан Қуръони карим суралари ва оятлари, ҳадиси шарифда келган дуолар билан бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ичида ширк сўзлари бўлмаган дам солиш дурустлигини баён қилганлар. Яна ҳадиси шарифларда турли газанда ҳайвон ва ҳашаротлар чаққанда, жинниликда, кўз текканда, иситмада ва шу каби касалликларда Қуръон ўқиб даволашга кўрсатмалар берганлар. Жумладан: Қайс ибн Талқ отасидан ривоят қилади: كُنْت عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَدَغَنِي عَقْرَبٌ ، فَجَعَلَ يَمْسَحُهَا وَيُرْقِيهِ “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнларида эдим. Мени чаён чақиб олди. У киши (чаён чаққан жойни) силаб, дам солдилар” (Имом Таҳовий ривоятлари). Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: لَدَغَتْ رَجُلًا مِنَّا عَقْرَبٌ ، عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ رَجُلٌ : يَا رَسُولَ اللَّهِ ، أَرْقِيهِ فَقَالَ مَنْ اسْتَطَاعَ مِنْكُمْ أَنْ يَنْفَعَ أَخَاهُ فَلْيَفْعَلْ "Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёнида биримизни чаён чақиб олди. Бир киши: “Эй, Аллоҳнинг Расули, дам солайми?” деди. У зот айтдилар: “Ичингизда ким биродарига фойда келтира олса, шундай қилсин!” (Имом Таҳовий ривоятлари). Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бу сўзларидан беморга фойда берадиган ҳар қандай дам солиш дурустлиги тушунилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бемор бўлганларида Жаброил алайҳиссалом қуйидаги сўзлар билан дам солганлар: بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك مِنْ كُلِّ شَيْءٍ يُؤْذِيك مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي نَفْسٍ وَنَفَسٍ ، وَعَيْنٍ ، اللَّهُ يَشْفِيك ، بِسْمِ اللَّهِ أَرْقِيك яъни: “Сенга озор берувчи ҳар бир нарсадан, ҳар бир жонли, нафас олувчи ва ёмон кўздан Аллоҳнинг номи билан руқя қиламан (дам соламан). Аллоҳ сенга шифо беради. Аллоҳнинг номи билан дам соламан” (Имом Таҳовий ривоятлари). (“Шарҳи Маонил осор” китоби). Дам солиш учта шарт билан дуруст бўлади: 1. Қуръони карим ёки Аллоҳ таолонинг исми сифатлари билан бўлиши; 2. Араб тилида бўлиши ёки бошқа тилда бўлса ҳам, маъноси тушунарли бўлиши; 3. Дам солишнинг ўзи билан эмас, Аллоҳ таолонинг изни ва қудрати билан шифо топишига эътиқод қилиши (“Ал-мавсуъатул фиқҳийя ал-Кувайтия”). Дам солиш ҳам даволанишнинг бир тури бўлиб, у бошқа даволаниш турлари: анъанавий тиббиёт ва замонавий тиббиётдан фойдаланишни ман қилмайди. Балки Қуръон оятлари мўминларнинг ҳам руҳига, ҳам жасадига шифо бўлганидан даволанишнинг бошқа турларига ёрдамчи бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Каналимизга обуна бўлинг: https://t.me/Rosululohizlaridan
Mostrar todo...
☪️ Rosululloh izlaridan ☪️

Sof Ibrat 🌙: Ким илм йўлини тутса, Аллоҳ уни жаннат йўлига йўллаб қўяди.Албатта,фаришталар илм талабидаги кишига рози бўлиб, қанотларини ёзиб турадилар.Дарҳақиқат, олим киши учун еру осмондаги мавжудотлар ва ҳаттоки сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади.

👍 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.