cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
937
Suscriptores
+124 horas
+17 días
+2930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
11819. Зино офатидан огоҳлантириш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси қишлоқда зино ва рибо ошкор бўлса, аниққи улар Аллоҳнинг азобини ўзларига ҳалол қилиб олибдилар”. Изоҳ: “Аллоҳнинг азобини ўзларига чақирибдилар, ўзларига ҳалол қилибдилар”, яъни, Аллоҳнинг ҳикмати тақозосидан, насл-насабни сақлаш ва сувларнинг аралашиб кетишидан сақланиш учун буюрилган зинодан сақланиш амрига хилоф қилганлари сабабли азобга гирифтор бўладилар”. Муновийнинг “Файзул қодир” асаридан. @arabicuz iOS | Android Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1
Расули акрам дейдилар: “гапи кўп одамнинг йиқилиши кўп. Йиқилиши кўп одамнинг гуноҳи кўп. Гуноҳи кўп одам жаҳаннамга лойикдир”. Умар (р.а)шундай марҳамат қиладилар"Аллоҳ таолони зикрини маҳкам тутинглар ,ҷунки у шифодир,одамларни гапиришдан сақланинг,чунки у дарддур" Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг олдиларида бир аёлни жуда мақташди."Кечаси билан ибодат қилади, лекин битта айби бор. Тили билан кишиларга озор беради."дейишганда, Расули Акрам (с.а.в)"У дуззахий аёл "дедилар وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا (سورة الفرقان/72) яъни: “Улар (Раҳмоннинг суюкли бандалари) ёлғон гувоҳлик бермаслар ва беҳуда (сўз ё иш) олдидан ўтган вақтларида олижаноблик билан (ундан юз ўгирган ҳолда) ўтарлар”. Пайғамбаримиз (сав) ёлғончилик мўмин кишига номуносиб хулқ эканлигини таъкидлаганлар: " يُطْبَعُ الْمُؤْمِنُ عَلىَ الْأَخْلاَقِ كُلِّهَا إِلا الْخِيَانَةَ وَالْكَذِبَ " (رواه أحمد) яъни: “Мўмин кишида ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик эмас” – деганлар. https://t.me/bobirromitaniy
Mostrar todo...
Romitaniy.uz

Бобир домлани расмий телеграмм канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 2🔥 1
Абу Саъийддан ривоят қилинади: «Одам боласи тонг оттирса, унинг аъзоларининг барчаси тилга: «Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқ! Биз сенга боғлиқмиз. Тўғри бўлсанг, тўғримиз. Эгри бўлсанг, эгримиз», дейдилар». Термизий ривоят қилган. Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар». Бухорий ва Термизий ривоят қилишган. Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилишади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарга чиққан эдим. Бир куни юриб бораётганимизда у зотга яқинлашиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг», дедим. «Батаҳқиқ, буюк нарсани сўрадинг. Зотан, у Аллоҳ муяссар қилган кимса учун жуда ҳам осондир. Аллоҳга ибодат қиласан. Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Ҳамда намозни қоим қиласан. Закотни адо қиласан, Рамазон(рўзаси)ни тутасан, Байтни ҳаж қиласан, – дедилар. Сўнгра: – Сени яхшилик эшикларига далолат қилиб қўяйми: рўза сақловчидир. Садақа худди сув оловни ўчиргандек хатоларни ўчиради. Кишининг тун ичида ўқиган намози солиҳларнинг шиоридир», деб «Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур», оятини тиловат қилдилар. Сўнгра эса: «Сенга ишнинг боши, умуртқа поғонаси ва ўркачининг чўққиси ҳақида хабар берайми?» дедилар. «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», дедим. «Ишнинг боши Исломдир. Унинг умуртқа поғонаси намоздир. Унинг ўркачининг чўққиси эса жиҳоддир, – дедилар. Сўнгра дедилар: – Сенга ўшаларнинг ҳаммасига молик бўлган нарсанинг хабарини берайми?» «Ҳа, эй Аллоҳнинг Набийси», дедим. Бас, у зот тилларини ушлаб: «Мана буни тийгин!» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Набийси, биз гапирган нарсамиз учун албатта (иқобга) олинамизми?» дедим мен. «Онанг азангни тутсин, эй Муъоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан (ёки тумшуқлари ила) туширмаса, нима туширар эди!» дедилар». Термизий ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Тилдан кўра қамоқда туришга ҳожатлироқ нарса йўқ», деган. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: «Икки қулоғингни оғзингдан сақла. Оз гапириб, кўп эшитишинг учун сенга битта оғиз, иккита қулоқ берилган». Мухаллад ибн Ҳусайн: «Эллик йилдан бери узр айтишга сабаб бўладиган бирор оғиз сўз айтмадим», деган экан. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, менга энг ёмон кўринадиганингиз ва қиёмат куни мендан энг узоқ бўладиганингиз кўп гапирадиганингиз, оғзини тўлдириб гапирадиганингиз ва мутакаббирлик учун гапирадиганингиз», дедилар». Термизий ривоят қилган. Пайғамбаримиз (с.а.в) айтган эдилар: “Жим юрган киши нажот топади” Термизий ривояти. Яна Расулуллоҳ (с.а.в): “Жим юриш - хикмат. (Аммо) бунга амал килувчилар кам” деган эдилар. “Расулуллоҳ сўралди: Одамларнинг жаннатга киришга нима кўпроқ сабаб бўлади? – тақво ва гўзал xулқ, дедилар. Дўзаxга киришларигачи? – иккита бўшлик: оғиз ва фарж, дедилар. Расулуллох (с.а.в)” “Оғиз” дейилганда тил ва қорин назарда тутилган. Чунки, оғиз-тилнинг макони. Шунингдек, қоринга тушадиган нарса хам факат оғиз орқали ўтади. Абдуллох Сакафий дейди: “Расули акрамга шундай дедим: – Эй Аллохнинг Расули, махкам ушлашим керак бўлган нарсани айтинг. – Роббим Аллох дегин, сўнг тўғри бўл, дедилар. – Эй Расулуллох, мен учун нимадан кўпроқ xавфланасиз? Сўрадим. Тилларини ушладилар, сўнгра: – Мана бу! Дедилар.” Расулуллоҳ (с.а.в) нинг шундай деганлари Саид ибн Жубайрдан ривоят қилинади: “Одам боласи эрталаб уйқудан уйғонган пайтда, жасадининг барча аъзолари уйғонади ва улар тилга айтишади: “Орамизда сен Аллоҳдан (кўпрок) қўрқ! Чунки, сен тўғри бўсанг, биз тўғри бўламиз. Сен эгри йўлга кетсанг, биз хам эгри йўлга кетиб коламиз”. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: “Сўзлаётган тил борки, албатта, унинг олдида Аллоҳ турибди. Бас, нима деяётганини англаган киши Аллоҳдан қўрқсин”. Исо алайҳиссалом: “Ибодат ўн қисмдир. Шундан тўққистаси жим юришда ва биттаси одамлардан узлатда” деди.
Mostrar todo...
👍 2
00:57
Video unavailableShow in Telegram
7.10 MB
👍 4
00:59
Video unavailableShow in Telegram
7.43 MB
👍 10
00:54
Video unavailableShow in Telegram
6.65 MB
👍 5
Нақл қиладиларки: — Бир одам ҳикмат аҳлидан бир кишининг етти масала юзасидан фикрини олиш учун етти юз фарсаҳ юрди. Шунча масофадан етиб келгач, ҳикмат аҳлидан бўлган зот мақсадини суриштирганда, у одам дедики: - Мен- ҳузурингизга— шунинг учун келдим: Аллоҳ сизга илм берган, энди менга айтингчи: 1. Осмонлардан каттароқ ва оғирроқ нарса борми, бўлса нима у? 2. Ердан кенгроқ нарса борми, бўлса нима у? 3. Тошдан қаттиқроқ нарса борми, бўлса нима у? 4. Оловдан қизғинроқ нарса борми, бўлса нима у? 5. Замҳарир(қаҳратон қиш)дан совуқроқ нарса борми, бўлса нима у? 6. Денгиздан ҳам ғаний(бой)роқ нарса борми, бўлса нима у? 7. Етимдан ҳам хорроқ зот борми, бўлса ким у? Донишманд жавоб берди: 1. Ор-номусли кишига туҳмат қилмоқ осмондан ҳам катта ва оғирроқ. 2. Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқ. 3. Иймонсизнинг қалби тошдан ҳам қаттиқроқ. 4. Ҳирс ила ҳасад оловдан ҳам қизғинроқ. 5. Ночор қолиб қон-қариндошга бош уриб бормоқ-замҳарирдан ҳам совуқроқ. 6. Қаноатли қалб денгиздан ҳам бойроқ. 7. Туҳматчи, чақимчилар фош бўлганда, етимдан ҳам хорроқ бўладилар. https://t.me/Romitaniy_uz
Mostrar todo...
Romitaniy.uz

Ромитан тумани расмий канали. Мурожаат учун тел. +998914130577

👍 4
Каҳф сураси Абдулбосит қори Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/bobirromitaniy
Mostrar todo...
Абдулбосит_қори_Каҳф_сураси_to'liq.mp312.75 MB
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.