cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

FILOLOG PEDAGOGLAR

📢Filolog pedagoglar - maxsus kanal! 📕Ona tili va adabiyot materiallar 📊Quiz testlar 🗃️Darslik asosida testlar 📝Dars tahlillari 🔖Har bir dars uchun ko'rgazmali materiallar 📩Admin: Abdullayeva Gulnora 📆 15.01.2023 10:27

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 014
Suscriptores
-924 horas
-2637 días
-92930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Mana hammasi tayyor
Mostrar todo...
👍 3
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Пенсияга чиқанларга бағишланади!!! Хаётнинг "Олтин давр" босқичига қадам қўйганлар риоя қилишлари зарур бўлган қоидалар:  Энди ўзингиз учун яшанг! Хар бир дақиқангизни қадрлашга ўрганинг! Йиққан-терганларингизни   ишлатадиган  вақт келди!   Бор бойлигингизга қандай  меҳнатлар эвазига етишганингизни тушунмайдиганлар эга чиқишини истамасангиз -  ўзингиздан аяган пулларингизни  саломатлигингизни мустаҳкамлашга, орзуларингизни руёбга чиқаришга,  саёҳатларга боришга, яхши кўрган кишиларингизни хурсанд қилишга сарфланг!!!                                              Кўп йиллар мобайнида фарзандларингиз ва невараларингизга ёрдам бериб,  уларни  ҳаётга тайёрлашда ҳар томонлама ёрдам бергансиз. Энди эса уларга мустақиллик  беринг, назоратни бўшаштиринг,  ўз ҳаётларини ўзлари қурсинлар. Сўрасаларгина ёрдам ва маслаҳатни аяманг. Ўзингизни асранг. Кунглингиз нимани истаса шуни енг ва шуни қилинг. Бу ёшда касал бўлиш осон,  лекин шифо топиш қийин кечади. Доимо жисмоний машқларни бажариш,  тиббиёт масканларига бориб саломатликни назорат қилиш, кўпроқ сув ичиб, сабзавотларни истеъмол қилиш керак! Қисқача қилиб айтганда,  соғ-саломатликда узоқ умр кўриш ҳақидаги мавжуд ахборотни,  билимларни эгалланг. Майда-чуйда ташвишларни ўйлашни, арзимас нарсаларга асабийлашишни бас қилинг. Сиз шундоқ ҳам йиллар мобайнида кўп муаммоларни ҳал қилиб,  талайгина ишларни амалга оширгансиз. Яхши - ёмон воқеаларга,  хулосаларга бой хотирага эгасиз. Лекин, уларни қайта ва қайта эслайвериш Сизнинг бахтли бўлишингизга тусиқ бўлади. Ҳозир ва айни дамда БАХТ ҲИССИни туйишни ЎРГАНИНГ!!!  Неча ёшда бўлишингизга қарамай,  доимо ҲАЁТНИ СЕВИНГ, чунки  БУ ДУНЁ  -  МЎЪЖИЗА!!! Ўзингиз билан доим фахрланинг! Ички дунёингиз ва ташқи кўринишингиз фахрланадиган даражада бўлсин! Сартарош,  стомотолог қабулида мунтазам бўлиб,  севимли атирингиздан ҳар куни фойдаланинг. Ифор уриб турган тоза тана ва кўркам кўриниш ўзингизга бўлган ишончни кўпайтиради, шаҳдам қадам ташлашингизга ёрдам беради! Атрофдаги воқеалар,  янгиликлардан воқиф бўлишни,  сиёсат билан қизиқишни  одатга айлантиринг. Радио,  телевидение,  интернет тармоқларидаги ахборотларни кузатиб боринг. Кўп йиллик танишлар,  дўстлар билан алоқани узманг,  улар билан учрашиб,  суҳбат қуриш Сизни ёшартиради,  ҳаётга бўлган умидни кўпайтиради. Кимдир  катта ёшда ҳалимлашиб,  фаришта юзлик қарияга айланса,  баъзилар терс, қўпол бўлиб қолишади. Ҳаёт эса қисқа ва ҳеч ким нолийверадиган, ношукурлар билан муомила қилишни истамайди. Шунинг учун ижобий фикрловчи бўлинг,  ҳаётни севувчи инсонлар орасида юришга ҳаракат қилинг,  шундагина бу дунёда яшаш енгил кечади. Яқинларингиз билан яшанг,  лекин ўзингиз дам оладиган,  бир ўзингиз  қолишингиз мумкин бўлган ҳудудга эга бўлинг. Ўзингиз суйган иш билан шуғулланинг, йўқ бўлса,  ўйлаб кўринг:  нималарни иштиёқ билан бажарасиз?  Балким Сизда беркиниб ётган истеъдод уйғониб, муваффақият ва БАХТЛИ ҲАЁТнинг калитига айланар... Табассум қилишни, ҳар бир холатдан кулгили жойини топишни одатга айлантиринг. Ёдингизда бўлсин - Сиз бахтли инсонсиз. Бу кунларга Сиз етдингиз ва яшамоқдасиз, лекин етмаганлар қанча??? Пайтдан фойдаланинг- кулинг ва барчага шодлик улашинг. Савоби тегади... Баъзиларнинг Сиз ҳақингиздаги гап- сўзларига эьтибор берманг! Уларнинг фикрлари Сизни безовта қилиб, асабингизда ўйнашига, миянгизга ўрнашиб олишига йўл қуйманг! Улар Сиз ҳақингизда нималардир  дейишига қўйиб беринг, бу уларнинг муаммоси - Сиз кимсиз-у, қандай ишларни амалга оширгансиз... Хурсандчилик, фахр ила яшайдиган,  тинчлик хотиржамликда ҳаёт гаштини сурадиган ДАВР келди. Бу барчамизга НАСИБ ЭТСИН. П.с: Зўр ёзилган 👏👏👍👍 Ман 100% қўшиламан ва 100% амал қилишга харакат қилмоқчиман.👋☝️
Mostrar todo...