cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ijtimoiy axborot

Ижтимоий-ҳуқуқий канал ----- Алоқа: @ijtimoiyaBot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
10 282
Suscriptores
+2124 horas
+537 días
+3330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

@ijtimoiyaxborotОғир шароитдаги ишда 15 йилдан бери ишлайман. Келажакда пенсияга чиқишда менга имтиёз бериладими? “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар: - эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; - аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...
@ijtimoiyaxborot Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахслар санаторий-курортда бепул соғломлаштириш, шунингдек дори воситалари, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилиш учун мўлжалланган тиббий буюмлар ва ногиронлиги бўлган болалар учун махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш ҳуқуқига эга. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...
@ijtimoiyaxborotУй субсидияси кимларга берилади? ✔️ Қонунчиликка кўра, уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга ажратилиши белгиланган. ⚠️ Бунда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори қуйидагича бўлганлар, даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила деб ҳисобланади: 🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 8 млн 400 минг сўмгача); Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot 🔹Тошкент шаҳрида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 млн 835 минг сўмдан 9 млн 660 минг сўмгача). ❕Маълумот учун: бугунги кунда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1.050.000 сўм
Mostrar todo...
@ijtimoiyaxborot ❗️Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: 💰 иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; 💰 боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. 👨‍👩‍👦 Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади. 💻Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади. Маълумот учун: юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...
@ijtimoiyaxborot ❓Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи? 📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади: ✅ Тўйинган (ҳайвон ёғлари); ✅ Тўйинмаган (ўсимлик мойлари). 🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади. 🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради. 🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар таркибида ҳам сақланади. 🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали. ‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди! ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...

@ijtimoiyaxborot ✅ Қонунчиликка кўра, уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган "Аёллар дафтари"га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...
@ijtimoiyaxborot ☝️Қонунчиликка кўра, тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...
@ijtimoiyaxborot ❗️Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин? 📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, саратон дунё бўйлаб ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири саналади, масалан, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган. Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир. ✅ Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан: 🔴 Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади. 🔴 Чекиш Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир. 🔴 Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳитни яратган бўласиз. 🔴 Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал. 🔴 Кам ухлаш Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин. 👩🏻‍⚕️ Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Қандай турмуш тарзини олиб боришингиздан қатъи назар, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришга ҳаракат қилинг. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...

@ijtimoiyaxborot ❗️ЖССТ яна бир бор дунё ҳамжамияти эътиборини ортиқча вазн саломатлик учун зарар эканлигига қаратди 📌 Семириш — мураккаб сурункали касаллик бўлиб, танада ёғ тўқималарининг ортиқча тўпланиши саломатликка салбий таъсир кўрсатади. Натижада 2-тур қандли диабет ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ортиб, таянч-ҳаракат аппарати ҳамда репродуктив функция учун салбий оқибатлар келиб чиқади. 🔬 Шунингдек, семириш сабабли саратоннинг айрим турлари ривожланиш хавфи ортиб, бу — ҳаёт сифати, уйқу ва ҳаракатчанликка таъсир қилади. 📊 Ортиқча вазн ва семириш ҳақида фактлар 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семириш даражаси икки баравардан кўпроққа, ўсмирлар орасида эса тўрт баробар ошди. 2022 йилда 2,5 миллиард (бу катта ёшли аҳолининг 43 фоизи дегани) катталар, 5 ёшгача бўлган 37 миллион бола ортиқча вазнга эга эди. 📌 Семириш сабаблари Ортиқча вазн ва семизлик энергия истеъмоли (овқатланиш) ва унинг сарфи (жисмоний фаоллик) ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади. 💊 Аксарият ҳолларда семириш кўп омилли касаллик бўлиб, у экологик, психо-ижтимоий сабаблар ва ирсий мойиллик туфайли юзага келади. Қолаверса, у баъзи дори-дармонларни қабул қилиш, айрим хасталиклар мавжудлиги, ҳаракатнинг пасайиши, тиббий муолажалар, моноген касаллик/генетик синдром туфайли пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, тўғри овқатланмаслик, жисмоний ҳаракатнинг чекланганлиги ҳам семириш эҳтимолини оширади. 🩺 Саломатликка таъсири ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, 2019 йилда меъёрдан юқори тана вазни индекси юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, неврологик хасталиклар, сурункали респиратор ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларидан дунёда 5 миллион ўлим ҳолатига олиб келган. 👫 Болалик ва ўсмирлик давридаги ортиқча вазн соғлиққа катта зарар келтиради: 2-тур диабет ва юрак-қон томир касалликлари каби турли юқумли бўлмаган хасталиклар хавфининг ортиши ва эрта ривожланишига олиб келиши мумкин. Болаликдан семириш инсоннинг катта ёшда ҳам ортиқча вазнга мойиллигини оширади. ‼️ Профилактик чоралар Семириш хавфини камайтиришга боланинг она қорнидаги давридан илк йилларигача профилактика чораларини кўриш орқали эришиш мумкин. Масалан: ➖ҳомиладорлик даврида вазн йиғиш нормасига амал қилиш; ➖болани 6 ойгача фақат она сути билан озиқлантириш ва бу жараённи имкон қадар 2 ёш ёки ундан кўпроққа чўзиш; ➖фарзандни соғлом овқатланишга, жисмоний фаолликка, яхши ухлашга одатлантириш; ➖телевизор олдида ўтказиладиган вақтни чеклаш; ➖таркибида шакар бўлган, юқори калорияли маҳсулотлар истеъмолини камайтириш. ©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...

@ijtimoiyaxborot Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори, 30.04.2024 йилдаги 253-сон Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/ijtimoiyaxborot
Mostrar todo...