cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Buxoro 24 | Расмий канал

Бухорода ҳақиқий журналистика! Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар Реклама учун: @bmup88

Mostrar más
Advertising posts
60 441Suscriptores
-19424 hours
-1 6477 days
+7 50930 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Тезкор #Расман ⚡️Ҳаж-2024 мавсуми учун бир зиёратчига тўлов миқдори – 73 млн 970 минг сўм этиб белгиланди. Маълумот учун ўтган йили, яъни 2023 йилда бу миқдор 68 млн 760 минг сўм этиб белгиланган эди. Ҳаж-2024 сафарига мамлакатимиздан кетиш 20 майдан бошланади. Ҳаж сафарига бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз.
Mostrar todo...
👎 3
Бир фоизлик кэшбек қайтариш бекор қилинади Ҳукумат 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда. 👉Каналга уланиш👈
Mostrar todo...
👎 8👍 2
🇩🇪Германияда иш: ойлик маош 2400 евродан Йўналишлар: пайвандчи, механик-муҳандис, омборхона ишчиси, электрик ва саноат механиги 🛫Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва аэропортдан трансфер иш берувчи ҳисобидан 👨Ёш чегараси: 18-40 ❗️Талаблар: ✅немис тилидан B1 сертификат; ✅соҳа бўйича коллеж, техникум ёки олий ўқув юрти дипломи; ✅соҳада камида 1 йиллик тажриба. 👉Рўйхатдан ўтиш: пайвандчимеханик-муҳандисомборхона ишчисиэлектриксаноат механиги
Mostrar todo...
👍 10
💲 Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунда 42 сўмга арзонлашди Марказий банк 30 апрелдан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган кунга нисбатан долларнинг расмий курси 42 сўмга тушиб, 12 620 сўмни ташкил қилди. Эслатиб ўтамиз, долларнинг расмий курси ўтган ҳафтада (23 апрель) максимал 12 711 сўмга кўтарилган эди. 👉Каналга уланиш👈
Mostrar todo...
👍 15
U23 Осиё кубоги. Бугун Олимпиада йўлланмасини ҳал қиладиган ўйин бор! Ўзбекистон ва Индонезия олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. U23 Осиё кубоги, ярим финал. 19:00. ИНДОНЕЗИЯ - ЎЗБЕКИСТОН (Sport TV) 22:30. ИРОҚ - ЯПОНИЯ
Mostrar todo...
👍 17
Ниқобдаги одам Ҳозиргина бир дўстим қўнғироқ қилиб қишлоғининг кўчалари, ички йўллар авария ҳолатида экани, тегишли органларга халқ номидан мурожаат йўллаб, бу камчиликларни бартараф этишим зарурлигини айтяпти. Ўзи ҳоким олдида ёмонотлиқ бўлгиси келмаётган экан.. Таклиф албатта яхши, йўллар чинданам абгор. Аммо масала бунда эмас, балки давлат ишида ишлайдиган туппа тузук касбдаги кишининг ўз номи орқали эмас, нафақадаги чоллар номидан "аноним" мурожаат орқали муаммоларни бартараф этишга ҳарақат қилишида. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Наҳотки давлат ташкилоти ходимлари раҳбарларга муаммо ҳақида гапиришга қўрқишади? Ҳурматли раҳбарлар: ахборот хавфсизлиги бўйича аввало ўз атрофингиздаги ходимлардан ўпкаланинг, оддий одамлар "блогер"га чиқаришни ҳам, порталга ёзишни ҳам билмайди. Раҳбарларга қандай таъсир кўрсатишни айнан оқ кўйлаклилар яхшироқ англашади. Ва бундай усулдан айнан зиёлилар фойдаланишади. Сотса ватанни зиёли сотар, деган шеър эсимга тушди шу пайт. Юқоридаги пост фейсбукдан олинди. 👉Каналга уланиш👈
Mostrar todo...
👍 19😁 3👎 1 1🔥 1
Галаосиё ва Вобкент деҳқон бозорлари хусусийлаштирилади Устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) дастлабки босқичда замонавий кўринишга келтириш шарти билан белгиланган тартибда сотиладиган бозор ва савдо комплекслари рўйхати – Ҳукумат қарори лойиҳаси
Mostrar todo...
👎 20👍 6
Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди Бугун давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди. Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Mostrar todo...
👍 19 1
🟢Бугун 29 апрель, душанба. Халқаро рақс куни; ➡️1770 йил — инглиз сайёҳи Джеймс Кук илк бор Австралияга қадам қўйди; ➡️1884 йил — Оксфорд университетида биринчи бор аёллар имтихондан ўтказилди; ➡️1978 йил — Дания ўлим жазосини бекор қилди; ➡️1996 йил — "Ўзбеккино" Давлат-акционерлик компанияси тузилди; 🥳Ушбу санада туғилганлар: Япония императори Хирохито (1901), машҳур Голливуд актрисаси Ума Турман (1970), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шарофиддин Юсупов (1945).
Mostrar todo...
👍 11
#Бу_қизиқ Мексикалик эркак веб-сайт хатоси туфайли 28 минг долларлик Cartier сирғаларини 28 долларга сотиб олди. Эркак буюртма берганидан кейин ўз омадига ишона олмади, бироқ компания дарҳол фикридан қайтди: улар харидни ҳақиқий эмас деб аташди, пулни қайтаришни ва компенсация сифатида бир шиша шампански билан қимматбаҳо чармдан тайёрланган ҳужжат қутисини таклиф қилишди. Меҳнаткаш бундан қониқмади ва судга мурожаат қилди: 4 ойлик суд жараёнидан сўнг бренд эркакка сирғаларни беришга мажбур бўлди, бунинг учун у 28 000 доллар (~ 2 600 000 рубл) ўрнига 28 доллар (~ 2600 рубл) тўлади.
Mostrar todo...
👍 26😁 17