cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Qashqadaryo VIIB huquqiy targʻibot 🇺🇿

Qashqadaryo viloyat IIB yuridik taʼminlash boʻlimi rasmiy telegram kanali: https://t.me/Qashiibhuquqtargibot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
808
Suscriptores
+124 horas
-37 días
+9830 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Adliyadan_javob Moliya bozori va tovar bozori nima?Moliya bozori — banklar, kredit, sug‘urta va boshqa moliya tashkilotlari tomonidan ko‘rsatiladigan moliyaviy xizmatning, shuningdek, qimmatli qog‘ozlar bozori professional ishtirokchilari xizmatlarining O‘zbekiston Respublikasi hududidagi yoki uning bir qismidagi muomala doirasi bo‘lib, Oʼzbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishiga mos kelmasligi mumkin va mazkur muomala doirasi chegaralarida bunday xizmatlarni ko‘rsatish imkoniyati mavjud bo‘ladi. Tovar bozori — tovarning, shu jumladan bir-birining o‘rnini bosadigan tovarning (o‘zining belgilangan maqsadi, qo‘llanilishi, sifati va texnik xususiyatlari, narxi hamda boshqa ko‘rsatkichlari bo‘yicha taqqoslanishi mumkin bo‘lgan, isteʼmolchi almashtirishga tayyor bo‘lgan tovarning) O‘zbekiston Respublikasi hududidagi yoki uning bir qismidagi muomalasi doirasi bo‘lib, u O‘zbekiston Respublikasining maʼmuriy-hududiy tuzilishiga mos kelmasligi mumkin va mazkur muomala doirasi chegaralarida tovarni olish yoki realizatsiya qilish imkoniyati mavjud bo‘ladi. ____________________ ❓ Tovar va moliya bozorini o‘rganishda monopoliyaga qarshi organ yuridik va jismoniy shaxslardan, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyati organlaridan, statistika organlaridan tegishli ravishda qanday maʼlumotlarni so‘rab olishi mumkin? — Quyidagi maʼlumotlarni so‘rab olishi mumkin: ▫️rasmiy statistika maʼlumotlari; ▫️tovarlarning ishlab chiqarish, realizatsiya qilish, xarid qilish, import va eksport hajmlari; ▫️tovarning realizatsiya narxi va hajmlari; ▫️tovar ishlab chiqaruvchi va realizatsiya qiluvchi korxonalar ro‘yxati; ▫️xo‘jalik yurituvchi subyektning hamkorlikdagi faoliyati bilan bog‘liq shartnomalar nusxalari; ▫️tovarlarni realizatsiya qilish uchun tuzilgan shartnomalar nusxalari; ▫️tovarning texnik hujjatlari. Asos: Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-maydagi 256-son qarori. @adliyangiliklari
Mostrar todo...
❗️Гўштни енгил транспорт воситаларида ташиш мумкин эмас
Манба: ВМҚ-386-сон, 08.05.2019 й. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Биласизми ✅ Қуйидаги сабаблар билан боланинг боғчага кетма-кет 3 кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади: ▫️боланинг ёки оила аъзоларининг касаллиги сабабли; ▫️карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли; ▫️ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади. ❗️Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади. ☑️ Шунингдек, ота-онанинг олдиндан берган ёзма аризасига асосан, боланинг боғчага қатнаши бутунлай тўхтатилган тақдирда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда боғчага қатнаган кунлар учун тўланади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Вазирлар Маҳкамасининг (226-сон, 06.05.2024 й.) қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда
✔️Қарорни қабул қилиш зарурати: 1️⃣ Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади;
Маълумот учун: Европа давлатларида қонунларнинг салмоғи ўртача 25-30 фоизни, шу жумладан, Германияда 30 фоизни, Францияда 26 фоизни, Австралияда 26 фоизни Буюк Британияда 23 фоизни ташкил этади.
2️⃣ ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг аксарият қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги уларда, айниқса Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади;
Маълумот учун: 2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.
3️⃣ шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гильотинаси” усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ–6075-сон Фармони билан 498 та ҳамда 2021 йил 30 апрелдаги ПФ–6218-сон Фармони билан 380 та, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарори билан 1 887 та, 2022 йил 21 июлдаги 396-сон қарори билан 422 та, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг буйруқлари билан 1 322 та, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155-сон Фармони ижроси доирасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 4 339 та эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатлар бекор қилинди.
✅Қарорда қуйидагилар назарда тутилмоқда: Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 493 та (шундан 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш.
Маълумот учун: ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсларнинг реестри юритилади
Қарор билан, тазйиқдан жабрланган шахсларга руҳий инқироз ҳолатида бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, шошилинч қабул бўлимларида туну кун ишлайдиган бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади: ➖2024 йил 1 июндан Жиззах, Навоий ва Хоразм вилоятларида; ➖2024 йил 1 октябрдан республиканинг қолган барча ҳудудларида. 📁 Бирламчи кўмак хоналарида: 🔸жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун тазйиқ ва зўравонликка учраган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари уч суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштирилади; 🔸шошилинч биринчи ёрдам, шу жумладан руҳий, психотерапевтик ёрдам кўрсатилади, шунингдек, юқумли касалликлар мавжудлиги тўғрисида таҳлиллар ўтказилади. 🗓 2024 йил 1 октябрдан ҳимоя ордери берилган ҳар бир ҳолатда тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастури “Инсон” марказлари билан келишилган ҳолда тасдиқланади; 📝 2025 йил 1 январдан ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг реестри юритилади; 🔍 2024 йил 1 декабрдан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати бўйича мурожаат қилинганда ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш такомиллаштирилади
“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-175-сон, 10.05.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга “оила – маҳалла – туман ва ҳудуд” тамойили асосида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилади. 🗓 2024 йил 1 июндан: 🔹тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади; 🔹хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг “102” телефон рақамларига келиб тушган мурожаатлар асосида рўйхатга олинади; 🔹тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида қуйидагилар амалга оширилади: ➖хотин-қизлар фаоли ва маҳалладаги профилактика инспектори иштирокида тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказилади; ➖профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади; ➖тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларига жойлаштирилади; ➖расмийлаштирилган ҳимоя ордерлари ва жабрланган шахсларга доир маълумотлар “Инсон” марказларига “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юборилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
#Биласизми 🔰Фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг гача балиқларни овлашларига рухсат берилган. 🚫 Қуйидаги усулларда балиқ овлаш тақиқланади: ▫️барча турдаги тўрлар билан; ▫️тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар) билан; ▫️электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар; ▫️ўқотар қуроллар; ▫️уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
👍 2
#Биласизми 🔰 “Ўзбекистон — 2030” стратегиясининг сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши доирасида, ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилиши белгиланган. Бунда, экологик ҳуқуқбузарлик содир этганларга нисбатан зарарни қоплаш билан бир қаторда, зарар етказилган табиат объектини тиклаш ва унинг муайян муддат давомида муҳофаза қилинишини таъминлаш мажбурияти юкланади. Каналга уланиш👇👇👇
Mostrar todo...
🛡#Ҳудудларда_тарғибот_куни 📍Қашқадарё вилоятининг тарғибот кунидан видеолавҳа —— https://www.youtube.com/watch?v=37UCb72WaGI
Mostrar todo...
Қашқадарё вилояти тарғибот куни: ёлғон (фейк) хабар, зарарли ҳаволи ва дастурлардан ўзингизни асранг

@cyber_102 #qashqadaryo #cybercrimes #yoshlar #trend #foydali_tavsiyalar #tarqating #cyber #cyber102

#Биласизми
❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?
✅ Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 🔹паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта); 🔹охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно). ❕ Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома; 🔹ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома; 🔹олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом; ❕қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат; 🔹солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР); 🔹жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР); 🔹жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...