cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

REALIST24.UZ | РАСМИЙ КАНАЛ

Realist24.uz ахборот агентлигининг расмий телеграм канали. Реал ахборот барча нарсадан устун. Холислик, очиқлик, шаффофлик, халқ манфаати учун. 📄 AOKA - №061089 Мурожаат:👉 @realist24uz_admin1 Реклама:👉 @abilov_off Нархлар:👉 @realist24uz_reklama

Mostrar más
Advertising posts
2 119Suscriptores
-1524 hours
-1217 days
-1 10630 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Тезкор ⚡️Ўзбекистонда қишли баҳор.. Айни пайтда Жиззах Зоминида қор ёғмоқда Ота-оналаримизнинг айтишича, бу учраб турадиган ҳолат. Бундан 35 йиллар олдин биринчи май куни водийда ҳам қор ёққан экан. https://t.me/+IZG-2o7ESO9lOGYy
Mostrar todo...
#Тезкор #Батафсил ⚡️🔥Сирдарёда ёнғин содир бўлган уйдан қотиллик аломатлари билан аёл ва икки боланинг жасади топилди Ҳодиса 2024 йил 27 апрел куни соат 02:55 ларда Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган. Ёнғиндан кейин текшириб кўрилганда уйдан аёл киши ва вояга етмаган икки нафар боланинг жасади қотиллик аломатлари билан топилган. Жиноятни фош этиш мақсадида прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тузилган тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинган. Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “ж” бандлари ( икки ва ундан ошиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
Наманган вилоятида тол дарахтига шикаст етказган фуқаро 8,5 млн сўм жарима тўлайди Косонсой туман Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ходимлари томонидан ҳудудларда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, ноқонуний дарахт кесиш ва шикаст етказишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган рейд тадбири давомида туманнинг Озод маҳалласида яшовчи фуқаро У.М. ариқ бўйида ўсиб турган тол дарахтига тегишли рухсатномаларсиз ўсишдан тўхташ даражасида шикаст етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан фуқаро У.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 8 500 000 сўм жарима тайинланди. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
😁 1
“Miss Buenos Aires-2024” гўзаллик танловининг ғолиби 60 ёшли аёл бўлди. Журналист, модель ва ҳуқуқшунос Александра Мариса Родригес ташқи кўринишининг сирини соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва яхши одатлар деб атаган. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👍 1
Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди Ҳар иккала кўрсаткич бўйича Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчилик қилмоқда. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (қиймати АҚШ долларида): — Хитой – 2,6 млрд — Россия – 2,1 млрд — Қозоғистон – 643 млн — Корея – 533 млн — Туркия – 394,4 млн — Германия – 248,1 млн — Туркманистон – 213,6 млн — Ҳиндистон – 200,2 млн — Литва – 162,3 млн — АҚШ – 160 млн 2024 йилда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар (қиймати АҚШ долларида): — Россия – 721 млн — Хитой – 452 млн — Қозоғистон – 295 млн — Туркия – 262 млн — Франция – 237,3 млн — Афғонистон – 220 млн — Тожикистон – 106,7 млн — Қирғизистон – 105,7 млн — Покистон – 66,3 млн — АҚШ – 45,7 млн Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👍 1
📊 Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда 🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда: 👨‍👩‍👧‍👦 Аҳоли сони – 37 млн киши     🧍🏻‍♀️Аёллар сони – 18,4 млн киши     🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 18,6 млн киши 🌇 Шаҳарда яшовчилар – 18,9 млн киши 🏘Қишлоқда яшовчилар – 18,1 млн киши 👩‍❤️‍👨 Никоҳлар сони – 48 582 та 💫 Никоҳдан ажралишлар сони – 11 481 та Ташқи миграция ⬇️ 🛩 Кўчиб келган – 561 киши ✈️ Кўчиб кетган – 2586 киши Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👍 1🔥 1
#даҳшат Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг шериклари қамалди. Чилонзор тумани суди 40 ёшли аёлни фирибгарлик билан 80 дан ортиқ кишининг номига кредит эвазига техника маҳсулотларини харид қилиб келгани учун 5 йилу 2 ойга озодликдан маҳрум этди. У бунгача ҳам 12 марта судланган. Шунингдек, бу ишда аёлга ёрдам берган икки йигит 5 йилу 6 ой муддатга қамалди. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👏 1😁 1
Интернетдан тиббий маълумотларни қидириш учун фойдаланадиган 10 ёш ва ундан катта аҳолининг улуши маълум қилинди Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2023 йилнинг январ-декабрь ҳолатига кўра, интернетдан тиббий маълумотларни (жароҳатлар, касалликлар, овқатланиш ва бошқалар) қидириш учун фойдаланадиган 10 ёш ва ундан катта аҳолининг улуши 17,1 фоизни ташкил этди. Маълумот учун, бу кўрсаткич: 2021 йилда – 10 фоизни; 2022 йилда – 13,2 фоизни ташкил этган. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👍 2👏 1
Тошкентда ўғлини калтаклаган отага 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Тошкент шаҳрида ўғлини онасидан мажбуран ажратиб олиб кетмоқчи бўлган отага 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар бермоқда. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👍 2😁 1
Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” — Марказий банк раиси бу бўйича лойиҳа якунига етганини маълум қилди Лойиҳага кўра, аввал имтиёзли кредитлар маълум бир бозордаги уй-жой сегментига йўналтирилган бўлса, ҳозир Иқтисодиёт ва молия вазирлиги барча бирламчи бозордаги уйларга кредит ажратади. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👍 1🔥 1😁 1