cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Sirdaryo-Zarafshon ITHB Matbuot xizmati

Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари хавза бошқармаси матбуот хизмати расмий канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
219
Suscriptores
-124 horas
Sin datos7 días
+430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Шунингдек, мавжуд 8 та насос агрегатларининг 4 таси ва 2 дона электродвигателларнинг ўз вақтида таъмирлангани ҳам айни кунларда жамоалардаги ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига замин бўлаётгани таъкидланди. Семинарда “Истиқлол” ва “Олтинсой” насос станциялари иш фаолиятиин янада яхшилаш борасида таклиф ва тавсиялар берилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНАДИ Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси (ИТҲБ) тасарруфидаги Насос станциялари энергетика бошқармаси (НСЖБ)га қарашли “Истиқлол” ВА “Олтинсой” насос станцияларида куннинг долзарб юмушлари - электр энергиясини ажратилган лимитга риоя қилган ҳолда ишлатиш, энергия тежамкор қурилмаларга эътибор бериш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларини техник соз ҳолда сақлаш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди. Тадбирда шу йилнинг ортда қолган даврида мазкур иншоотларга ажратилган 340 минг киловатт электр энергиясининг 28 минг киловатти иқтисод қилинган бўлсада, далаларга салкам 2 миллион куб метр сув етказиб берилгани ижобий факт сифатида қайд қилиб ўтилди.
Mostrar todo...
Тадбирда Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.Мустақов чиқиш қилиб, сувдан оқилона ва унумли фойдаланишда қайси ва қандай жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида сўз юритди. Семинар иштирокчилари соҳада ўта муҳим бўлиб турган ишлар - сув тежовчи технологияларини жорий қилиш, сувнинг аниқ хисоб китобини олиб бориш, истемолчиларга берилаётган сув миқдорини аниқлаш борасида тузилиши лозим бўлган далолатномаларни расмийлаштириш юзасидан атрофлича тушуналар олишди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Mostrar todo...
ИЛМИЙ ТЕКШИРИШ СТАНЦИЯСИДАГИ АНЖУМАНДА НИМАЛАР ҲАҚИДА СЎЗ БОРДИ? Жиззах вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги меҳнат жамоалари, фермер хўжаликлари, аграр соҳада фаолият юритаётган тадбикорлик субъектларида бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбатлари, мулоқот ва семинарлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирларлан бири республика Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтининг Пахтакор тумани ҳудудида жойлашган Жиззах илмий текшириш станциясида бўлиб ўтди.
Mostrar todo...
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ж.Ўролов йиғилиш кун тартибидан ўрин олган масала - сув ресурсларидан фойдаланиш ва уларни бошқаришда диспетчерлик хизматининг тутган ўрни, бу борада тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр юритди Йиғилиш қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Mostrar todo...
Нотиқ ўз чиқишида Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги Қонуни, ҳукуматнинг 2013 йил 19 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 3 апрелдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берди.
Mostrar todo...
ДИСПЕТЧЕРЛИК ХИЗМАТИ - СУВ ХЎЖАЛИГИ ТИЗИМИНИНГ МУҲИМ БЎҒИНИ Оби-ҳаётдан унумли ва оқилона фойдаланиш, бу борадаги ишларни мавжуд барча имконият ва шарт-шароитларни ишга солиш – бугунги куннинг муҳим ва долзарб масаласи бўлиб қолмоқда. Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ташкил этлган йиғилиш мавзуи ана шу йўналишдаги ишларнинг муҳим бўғинларидан бири - диспетчерлик хизмати фаолиятини такомиллаштиришга бағишланди. Тадбирда Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги Марказий диспетчерлик коммуникация ва кадастр хизмати бошлиғи Б. Мамадалиев сўзга чиқди.
Mostrar todo...
Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраев тизим ёшлари билан учрашув ўтказмоқда. Йиғилишда биринчилардан бўлиб Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ бошлиғи ўринбосари А. Мустақов сўзга чиқди. Учрашув давом этмоқда.
Mostrar todo...
Жумладан, вазирлик, ҳавза бошқармаси ва бошқа юқори турувчи идораларга тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этиб бориш, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни амалга оширишда тезкорликка эришиш зарурлиги таъкидланди. Семинарда яна бир муҳим мавзу – меҳнат жамоаларининг ривожлантириш жамғармасига қонуний йўллар билан маблағ тушириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада тизимдаги бир қатор ташкилотларнинг кўрсаткичлари пастлиги қайд этилиб, камчиликларни бартараф этиш борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди. Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.