cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
516
Suscriptores
Sin datos24 horas
-17 días
-730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29 МАЙ ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:13 ⏰ ҚУЁШ -    04:53 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:32 ⏰ ШОМ -      19:50 ⏰ ХУФТОН -21:27 Улашинг
Mostrar todo...
ДУОНИНГ НИМА УЧУН ИБОДАТ МАҒЗИ ЭКАНЛИГИ ҲИКМАТИ Анас розияллоҳу анҳу ривояти: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуо ибодатнинг мағзидир". Банданинг дуо қилиши унинг ўз Парвардигори олдида кучсиз, қувватсиз эканлиги ва барча нарсалар Уники эканлигини эътироф этишидир. Банда дуо қилиб, ризқи, саломатлиги, неъматлар ёки жазони дафъ қилиш бўлсин, бари Аллоҳдан эканини тан олиши, Унга таслим бўлиб, Унга бўйсунишидир. Агар инсон Роббисига дуо қилса, куч-қудрат, қувват соҳиби эмаслигини намоён этади. Банданинг ўз ҳожатини Роббисидан илтижо қилиши унинг ҳокисор ва ожиз эеанини билдиришидир. Зеро, дуо дилдан чиқиб дилга ўтади, дилдаги дуо "убуда" деб, тилдагиси эса "ибодат" деб аталади. Каъб розияллоҳу анҳу ривояти: Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга деди: "Эй, Мусо, мўминларга айтинг дуо қилганларида (нега бермаяпти деб) мени шоширмасинлар, мени бахил деб ўйламасинлар, мен бахилликни ёмон кўришимни бимайдиларми, қандай қилиб мен бахил бўлишим мумкин. Эй, Мусо мендан катта нарсани сўрашга қўрқма, кичик нарсани сўрашга ор қилма, қўйингга хашак бўлса ҳам сўрайвер. Эй, Мусо мен хантал уруғини ҳам, ундан майдасини ҳам яратдим ва ҳар яратган нарсам менга ҳожатманд бўлишини ҳам билдим. Бандам сўраган нарсани бериш ёҳуд бермасликка қодир эканлигимни билиб туриб, мендан ҳожатини сўраса, сўраган нарсасини берганимда ҳамд айтса, бермаганимда ҳам сано этса, уни (жаннатдаги) ҳамд этувчилар масканига киритаман. Агар бандам мендан ҳожатини сўрамаса, мен эса унга берсам, унинг (қиёматдаги) ҳисоб-китоби қийин бўлади. Агарда мен бандамга берсам, у эса менга шукр қилмаса, ҳисоб куни уни азоблайман". Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу деди: "Мен намозларимда Аллоҳдан барча ҳожатларимни, ҳаттоки оилам учун туз ҳам сўрайман". Ал-Ҳаким Ат-Термизий. 📚"Ҳадисларнинг биз англаган ва англамаган ҳикматлари" китобидан. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
Mostrar todo...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

«Халқимизнинг ишчисию мутасаддилари, савдогарию ҳунармандлари бир ойда бир бора Қуръонни хатм қиладиган савияга етсак, динимизга амал қилишда ўрта даражани эгаллаган бўламиз». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ https://t.me/faqihlaruz
Mostrar todo...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

ЛУҚМОНИ ҲАКИМ АЙТАДИКИ: - Эй, ўғил! Ўлик қалбни тирилтирмоқ учун ўн ҳикматга амал этмоғинг лозим: 1. Фақир ва мискинлар билан бирга ўтирмоқ. 2. Дунёпарастларнинг мажлисларидан сақланмоқ, улардан узоқ бўлмоқ. 3. Бечораларга ёрдам қўлини узатмоқ, уларга ҳамдард бўлмоқ. 4. Қулларни озод қилиб, уларга эркинлик бермоқ. 5. Ғарибларни меҳмон қилмоқ. 6. Мол билан саҳоват қилиб, камбағалларни бойга айлантирмоқ. 7. Илмга амал этувчи олимларни ҳурмат қилмоқ. 8. Қарияларга ҳурмат кўрсатиб, уларнинг дуосини олмоқ. 9. Яхшиликка даъват этмоқ, ёмонликдан қайтармоқ, амалини ихлос ила бажармоқ. 10. Ибодатни жаннат умиди ёки жаҳаннамдан қўрқиш туфайли эмас, Аллоҳга муҳаббат қўйиб ихлос билан адо этмоқ. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
Mostrar todo...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Photo unavailableShow in Telegram
Ўзингиз учун яхши кўрган нарсани биродарингизга ҳам раво кўринг Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
Mostrar todo...
Тавҳид ҳақида келган ҳадиси шариф! Убада ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ким “Аллоҳнинг ўзига илоҳу маъбуд йўқ, У Ўзи ёлғиздир, Унинг шериги йўқ, Муҳаммад Унинг бандаси, Унинг Расулидир, албатта, Ийсо Аллоҳнинг бандаси, Унинг Расули, Марямга ташланган калимаси ва Ундан бўлган руҳдир, жаннат ҳақдир, дўзах ҳақдир”, деб гувоҳлик бўрса, қилган амалининг нималигига қараб, Аллоҳ уни жаннатга киритади”, дедилар”. Икки шайх ривоят қилишган. Ушбу ҳадисда иймон ва тавҳиднинг, яъни қуйидаги нарсаларга иймон келтиришнинг фазли ҳақида сўз кетмоқда: 1. Бандаларнинг ибодатига сазовор Аллоҳдан ўзга илоҳу маъбуд йўқ. 2. Аллоҳ ёлғиздир. 3. Аллоҳнинг шериги йўқ. 4. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир. 5. Ийсо алайҳиссалом ҳам Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир. 6. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг Биби Марямга ташланган калимаси, яъни “Бўл!” деганида отасиз дунёга келган зотдир. 7. Ийсо алайҳиссалом Аллоҳдан бўлган руҳдир. 8. Жаннат – ҳақ. 9. Дўзах – ҳақ. Ушбу нарсаларга шоҳидлик берган одам нима амал қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло уни жаннатга киритишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари алоҳида таъкидламоқдалар. “Руҳий тарбия” китобидан. https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
Mostrar todo...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Photo unavailableShow in Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27 МАЙ ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:15 ⏰ ҚУЁШ -    04:54 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:31 ⏰ ШОМ -      19:48 ⏰ ХУФТОН -21:24 Улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Mostrar todo...
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни тонгда бомдод намозидан олдин: "Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ" (Аллоҳга истиғфор айтаман. Тирик ва қаййум сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ), деб уч марта айтса, гуноҳи агар денгиз кўпигича бўлса ҳам, Аллоҳ таоло кечириб юборади", дедилар. Ибн Сунний ривоятлари https://t.me/faqihlaruz илмий-маърифий канал
Mostrar todo...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Агар олим илмига амал қилмаса Тарбияга оид назария ва услублар татбиқ этадиган, амалда қўллайдиган одамга муҳтож. Бусиз назариялар варақдаги сиёҳлигича қолиб кетади. Шунинг учун ҳам илоҳий манҳаж башариятни ислоҳ этишда, ҳидоятга чорлашда шариат таълимотларини амалий дастур сифатида кўрсатиб берувчи намунага суянган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан ўша намуна эдилар. Исломий манҳажни, шариат ҳукларини воқеъликка чиқарар, ҳаётда бажариб кўрсатиб берар эдилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики: “Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” (Аҳзоб сураси, 21-оят). Бу ишга салафи солиҳларимиз бепарво қарашмаган, алоҳида эътибор беришган. Тарбиячиларни бунга тарғиб этишган. Масалан, Умар ибн Утба раҳимаҳуллоҳни олайлик, у зот ўғлининг мураббийсига шундай деб уқтирарди: “Болаларимни ислоҳ қилишда биринчи қиладиган ишинг – ўзингни ислоҳ қилиш бўлсин. Чунки уларнинг кўзи сенга боғланган, диққат эътибори сенга қаратилган бўлади. Сен қилган ҳар қандай иш уларга тўғри ва яхши иш бўлиб кўринади. Сен тарк этган иш улар учун ёмон иш сифатида кўринади”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Инсон илм талабида бўларкан, бу унинг хушуъсида, юрган йўлида, тилида, кўзида ва қўлида намоён бўлишига уриниши лозим”. Болалар ота-оналарига синчковлик билан қарайдилар, уларнинг тутган ишидан ўйлаб ўтирмай таъсирланадилар. Гоҳида ота ёки она парво ҳам қилмаган иш фарзанд учун катта иш бўлиб кўриниши мумкин! Намуна бўлган мўмин дин душманлари учун ҳар қандай қуролдан-да каттароқ хавф туғдиради. Шунинг учун ҳам одамлар Аллоҳ йўлида сарфлагани тиллоларни сўрашганда, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “ Мен эса Абу Убайда ибнул Жарроҳ, Муоз ибн Жабал, Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солимдек ҳақиқий эркакларга бош бўлиб, Аллоҳнинг сўзини олий қилиш йўлида улардан ёрдам олган бўлар эдим”. Суфён ибн Уяйна айтади: “Куним тентакнинг кунидек ўтса, туним билимсиз одамнинг тунидек ўтса, ёзган илмимни нима қиламан, унинг менга нима фойдаси бўлади?!”. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бундай дер экан: “Олимларнинг илмини, ҳакимларнинг ғаройиб ҳикматларини йиғиб, ўзи эса амалга келганда тентакларнинг йўлидан юрадиган одамлардан бўлма!”. Яхшилик борасида намуналар бор бўлганидек, залолатда намуна бўладиганлар ҳам топилади. Одамлар унга энг олий намунадек қарайдилар. У хато йўлга юрса, у билан бирга хато йўлга юрадилар. Бундан кейин у хатосини тушуниб тўғри йўлга қайтса ҳам, улар қайтмайдилар! Молик ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳ айтади: “Олим агар илмига амал қилмаса, мавъизаси қалбларга тушмайди, қалбларда жойлашмайди, худди ёмғир силлиқ тошнинг устига жойлашмай, сидирилиб тушиб кетганидек”. Ўзингизни шундай бир намунадек тутингки, фарзандларингиз сиз билан фахрланишсин ва сиз ҳам Аллоҳнинг ҳузурида у бирла фахрлана олинг! Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан Илмий-маърифий канал https://t.me/faqihlaruz
Mostrar todo...
SOBIRXON OTA.UZ

Тошкент в. Пискент т. "СОБИРХОН-ОТА" жоме масжиди имом хатиби Устоз Садриддин Домла Маликовнинг расмий телеграм каналида Фақиҳлар илмидан баҳраманд бўлинг яқинларингизга хам улашинг.

Photo unavailableShow in Telegram
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 26 МАЙ ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан) ⏰ ТОНГ -     03:15 ⏰ ҚУЁШ -    04:55 ⏰ ПЕШИН - 12:25 ⏰ АСР -        17:31 ⏰ ШОМ -      19:47 ⏰ ХУФТОН -21:23
Mostrar todo...