FERMERGA MADAD
Мурожаат учун: @a_nishonov Канал № 0003337171 - сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади. Мазкур лойиҳа фермерлар ва тадбиркорларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида йўлга қўйилган.
Mostrar más- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Carga de datos en curso...
Андижон (“BEST TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ), Бухоро (“QORAKO‘L KUMUSH KALAVA” ), Жиззах (“ЖИЗЗАХ КЕНТЕКС” МЧЖ, “САНГЗОР-ТЕКСТИЛ” МЧЖ), Сирдарё (“WHITE GOLD KLASTER” МЧЖ, “SARDOBA UNIVERSAL KLASTER” МЧЖ, “RISQIBOY MIRONSHOX” МЧЖ, “ZAMON TEKS” МЧЖ), Наманган (“TOSHBULOQ-TEKS” МЧЖ, “ART SOFT TEX” МЧЖ, “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖ), Самарқанд (“PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” МЧЖ, “SAMARQAND COTTON CLUSTER” МЧЖ, “SAMARQAND KAMALAK INVEST TEKSTIL” МЧЖ, “PAYARIQ-KLASTER” МЧЖ), Қорақалпоғистон Республикаси (“BO‘STON CLUSTER” МЧЖ, “TAXIATOSH DON MAHSULOTLARI” АЖ, “TURAN AQ ALTIN” ИЧК, “OLTIN TOLA SHABBAZ” ИЧК), Сурхондарё (“POLVONTOSH” МЧЖ, “POMIR AGROKLASTER” МЧЖ, “SURXONDARYO AGROXIZMAT” МЧЖ, “SURXON SIFAT TEKSTIL” МЧЖ, “BOYSUN KO‘MIR” МЧЖ, “BANDIXON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ, “ZAMIN ANGOR CLUSTER” МЧЖ), Тошкент вилояти (“BOXODIR LOGON BUKA” МЧЖ), Фарғона (“PROF TEKST PLYUS” МЧЖ, “BAXODIR LOG‘ON TEKSTIL” МЧЖ ҚК, “HAMZA EXPO ART TEKSTIL” МЧЖ, “FERGHANA SPINNING” МЧЖ ҚК, “EXPO KOLLOR PRIN TEKS” МЧЖ, “EFFEKTIV OIL” МЧЖ ҚК, “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ, “MUSAVARTEX” МЧЖ ҚК, “QUANTITY CLASS” МЧЖ), Хоразм (“WBM QO‘SHKO‘PIR CLASTER” МЧЖ va “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ) ҳудудларида ўтказилган текширишлар давомида юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни:🔘жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага маҳсулотни қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш; 🔘жадвалларини белгиланган муддатда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик; 🔘форвард шартномаси бўйича маҳсулотни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатиш; 🔘шартномаларга асосан тўғридан-тўғри сотилиш ҳолатлари, ҳамда 🔘биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган. 👥 Ушбу омиллар озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотларининг нархларига бевосита ёки билвосита таъсир қилиб, уларнинг истеъмол бозорларида нархи ошишига олиб келиши мумкин. 📎 Юқоридагиларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида Республика бўйича умумий ҳисобда жами 20 млрд сўмга яқин асоссиз олинган даромадлар аниқланди, мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши аломатлари билан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида қонун бузилишига йўл қўйган барча кластерларга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб жавобгарликлар белгилаш юзасидан қарор ва кўрсатмалар берилди ва бу борада ишлар давом эттирилмоқда.
❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди. 📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди. 💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. ✅ Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин. ☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран…
❗️“Қўқон” ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилади“Қўқон” эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-250-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди 🔰 Қарорга кўра, Фарғона вилоятида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш мақсадида, Қувасой шаҳри ҳокимлиги захирасидаги жами 210,4 гектар ер участкалари ҳисобига “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси (“Қўқон” ЭИЗ) ҳудуди кенгайтирилади. 📜 “Қўқон” ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудининг бош режаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади, бунда: ➖“Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси” унитар корхонаси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгиланади; ➖бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер (танлов) савдолари натижасига кўра аниқланади. 🗓 2026 йил охиригача “Қўқон” ЭИЗнинг кенгайтирилаётган ҳудудида камида 1 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзлаштирилиши, 11,7 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши, йилига 965 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш, шундан 313,6 млн долларини экспортга йўналтириш бўйича қувватлар ишга туширилиши таъминланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @fermerga_madad
❗️Бўш ер участкаларидан самарали фойдаланилади“Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-245-сон, 08.07.2024 й.) қабул қилинди 🔰Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: 🔹Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати; 🔹Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати; 🔹Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар рўйхати. ✔️ Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш мастер-режаларнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. 🗓 2024 йил 1 августдан жорий йил якунигача белгиланган мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @fermerga_madad
Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.