nasiحat'chi
Ir al canal en Telegram
Бир талабанинг саҳифаси * Кимки ўлимидан кейин ҳам амали тўхтамаслигини хоҳласа, илм тарқатсин. * Ҳизматингизда: @nasihatchibot
Mostrar más3 790
Suscriptores
+2024 horas
+147 días
-3330 días
Archivo de publicaciones
3 790
Аллоҳ билади-ку...
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Солиҳ салафлардан бири ҳақида ривоят қилинади, у ширинлик тайёрлаб, уни бир мажнун, ақлдан озган кишини меҳмон қилиб, едирибди.
Шунда оиласи унга: «Ахир бу кимса (сизнинг бу ишингиз қадрини) билмайди-ку?», деди.
У эса: «Лекин Аллоҳ билади», дея жавоб берди...
-----
ортиқча изоҳ керак эмас...
3 790
Нимага бундай дедим?
Чунки бу видеони кўрган аёлларимизни биринчи бўлиб хаёлига: "вай биз хам шундай қилсак бўлар экан", "росса овоза бўп кетса керак а?", "китоб берсак қизимизни/келинимизни илмли дейишади ", шу ва шу каби фикрлар келади.
лекин аслидачи... бу видеодаги келин бу китобларни кўз-кўз учун эмас, балки толиба бўлиб, янада илмини ошириш учун сўраганлиги, бу китоблардан истеъфода қилиб уни фарзандларига ўргатишлиги, динини ўрганиб уни татбиқ қилиш натижасида Аллоҳга янада яқинроқ бўлишни ният қилган бўлиши мумкинлигини аксар аёлларимиз ўйлаб ҳам кўришмаса керак...
зоҳир билан алданмайлик, масалани моҳиятини тушинишга ҳаракат қилайлик.
мақсад китоб совға қилиш эмас!
мақсад китобларни ўқиб қуйиш ҳам эмас.
мақсад инсон ўзини таниши, нафсини билиши, бу дунёга нима учун келганлигини ўрганиши ва манзилни аниқ қилиб ушанга ҳаракат қилишидир! юқоридагилар эса восита холос...
3 790
сарпога китоб бериш "мода" бўлиб кетсин.... ҳеч бўлмаганда китоб кўриб катта бўлсин фарзандларимиз....
3 790
Аллоҳумма баарик!
Шунчаки респект.
Очиғи мени ажаблантирди!..
Мана дунё ва охират учун ҳақиқий сарпо, хазина, сармоя қандай бўлиш керак, ўрнак олинг эй аёллар жамоаси!..
Дунёнинг арзимаган (бир йилда ҳам бир кийилмайдиган, шу бўйи чанг босиб чириб сифатини қўқотадиган) матосига қоришиб қолманг. (Бу билан кийим; кечак қилманг демоқчи эмасмиз, меъёр)
Сиз учун ҳақиқий, хазина, ҳақиқий сармоя бу — китобдир.
Бундан нафақат сиз балки аҳлингиз, фарзандларингиз балки авлодингиз ҳам манфаъат олади, тоинки китоблар йўқ бўлиб кетгунича манфаъат улашишдан чарчамайди.
Қачонки аёл баркамол бўлса жамият ҳам баркамол бўлади. Қачонки аёл бузилса, нафси тубанлашса, фарзандлар ҳам ундан унс олади.
Изнсиз улашилгани учун, узр, розий бўлинг!
Ўйлайманки барча аёлларга ибрат, яхши намуна бўлиб бердингиз.
-------
*Видеода келин томонидан, куёвникига юборилган сарпоси акс этилган!
Кўпаяверсин, уламоларимизнинг мероси яна юртимизга қайтиши керак.
Аллоҳ осон қилсин!
© أبو الفقيه
3 790
«Аллоҳ учун ўлгандан кўра, Аллоҳ учун яшаш қийинроқ! Шунинг учун Сиддиқлик Шаҳидликдан баланд.»
Устоз Ҳусайн Бухорий 🌟
3 790
Repost from N/a
#ustozlarimdan
Bomdod namozidan so’ng, 40 daqiqa Quron tilovatini o’zingizga lozim tuting.
Kozimjon Ibrohim hafizahulloh
3 790
Repost from N/a
#ustozlarimdan
Uxlashdan oldin o’zingizga ma’lum zikrlarni odat qilib oling. Masalan 33 tadan istig’for, salovat, tavhid kalimasi, Alloh lavzi jalolasi.
Kozimjon Ibrohim hafizahulloh
3 790
🌙Бомдод намозидан кейин кимки 10 марта ушбу зикрни айтса. Унинг 10 та хатоси ўчирилади. Унга 10 та савоб йозилади. Унинг даражаси 10 марта кутарилади. Унга гунохҳам яқинлашмайди ИН ШАА АЛЛОҲ☝️🏻 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 📽Видеодаги зикр: "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, йуҳйий ва йумит, ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр" ------------------ ҚИРҚ МИЛЛИОН САВОБ ОЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? Бу зикрни ўн марта айтиб, қирқ миллион савоб олиш нақадар осон! Ушбу зикрни ёдлаб олинг! 👉ДУОНИ ЎҚИНГ👇👇 https://t.me/HusaynBuxoriyy/40866
3 790
Ҳаётим давомида иккин кун мутоалаа қилмаганман:
Биринчиси – отам вафот этган кун.
Иккинчиси – уйланган куним.
Ибн Рушд ☝
3 790
УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ
Рaсулуллоҳ (сaллoллоҳу алайҳи ва саллам):
مثل العلماء في الأرض كالنجوم في السماء
“Ер юзидаги уламоларнинг мисоли осмондаги юлдузлар кабидир“, дея марҳамат қилганлар.
Ушбу муборак ҳадис олимларнинг уммат орасида тутган ўрнини ўзига хос тарзда баён этади.
Бу иккисининг орасидаги ўхшашлик нимада?
Аллоҳ таоло Қуръони каримда юлдузларнинг учта фойдасини зикр қилган:
وَلَقَدۡ زَيَّنَّا ٱلسَّمَآءَ ٱلدُّنۡيَا بِمَصَٰبِيحَ وَجَعَلۡنَٰهَا رُجُومٗا لِّلشَّيَٰطِينِۖ
Ва дарҳақиқат Биз яқин осмонни чироқлар билан зийнатлаб қўйдик ва у (чироқ)ларни шайтонларга отиладиган нарса ҳам қилиб қўйдик.
(“Мулк“ сураси, 5-оят)
Демак, юлдузлар осмон учун зийнат ва ўғринча эшитишга уринадиган шайтонлардан муҳофаза қилувчи экан.
Худди шунингдек, илмига амал қилувчи ва Рaсулуллоҳ (сaллoллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳақиқий меросхўрлари бўлган уламолар ҳам ер аҳли - Ислом уммати учун зийнатдир. Бирон бидъатчи бир бидъатни пайдо қилса ё адаштирувчи – залолатга бошловчи чиқса ёинки диннинг аслларига шубҳа пайдо қилувчи намоён бўлса, буларнинг барчасини илм соҳиби бўлган олимлар ўзларининг илму ҳикмати ва тақвоси ила сукут қилдириб қўядилар. Ана шундай зотларгина бу кабиларнинг қаршисида туришга қодир бўладилар. Яъни, инсонлардан бўлган шайтонлардан ҳимоя қиладилар.
Учинчи сифатлари эса:
وَعَلَٰمَٰتٖۚ وَبِٱلنَّجۡمِ هُمۡ يَهۡتَدُونَ
Ва аломатлар ҳамда юлдузлар ила улар йўл топурлар.
(“Нахл“ сураси, 16-оят)
Яъни, ушбу олимлар инсдан бўлган шайтонлар учун оловли учқун бўлишлари билан бир қаторда атрофларидаги ҳидоят истаган ва яхшиликка интилган солиҳлар учун йўлбошчидирлар. Мусулмонлар уларнинг нурларидан ўзларига фойда оладилар...
@aqoid_asoslari
3 790
Ҳазртанинг ҳаётларидаги бараканинг омили – суннатни татбиқ қилишликдадир.
Суннатларга эргашиш талабани(муъминни) муваффақиятга эриши омилларидандир.
Исмоил Муҳаммад Содиқ 🌟
3 790
Ҳар қандай бахтли эркакнинг орқасида юзидан табассум аримайдиган аёл туради.
© Абдуллох Раҳим
3 790
الموت أدعى إلى العمل
“Ўлим — инсонни амалга чорловчироқдир.”
©Мулк сураси тафсиридан
----
ўлим – охиратни, хисоб-китобни эслатиб, ҳар доим яхши амаллар қилишга даъват қилади.
3 790
Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи энг улуғ нарса — илмдир.
Қачонки унга ихлос ҳамроҳ бўлса...
Шайх Маҳмуд Даҳла🇧🇼
---------
Аллоҳим бизни ихлос билан ризқлантирсин.
