cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Hurfikr.uz

Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
4 352
Suscriptores
-2324 horas
-4 3847 días
-9 68730 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ДИҚҚАТИГА! ДИРЕКТОРЛАР НЕГА НОРОЗИ? Бу ҳаётда директор ва ўқитувчилардек ўта андишали инсонлар бўлмаса керак. Чунки улар доим фидойи ва олижанобдир. Аммо ноҳақликка дуч келишганида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда андиша қилишади. Андишанинг оти қўрқоқ бўлдими? Менга шикоят қилган бир мактаб директори исм-шарифини сир тутишимни тайинлади. Шунинг учун унинг исм-шарифини ва аниқ иш жойини кўрсатмасликка қарор қилдим. “13 апрель куни менга туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг  кадрлар бўлими ходими қўнғироқ  қилиб “Опа, малакангизни оширгани Вазирлар Маҳкамасининг 681-сонли қарорида кўрсатилган яъни қўшимча  50 фоиз устама учун менежерлик курсига борасиз”, деди. “Ие, бу ариза асосида бўладику”, дедим. У эса “Билмадим, шунақа буйруқ келди”, деди. 15 апрелдан Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига ўқишга бордик. Шаҳар мактабларидан 60 нафар директор, республика бўйича 150 нафар директор ўқишни бошладик. Бизларни гуруҳларга бўлишди. Ўқий бошладик. Якунийда тақдимот қилишимиз керак. Тества кейс синовларига кирамиз. Тақдимот  10 кун олдин берилди. Тайёргарлик кўрдик. Тақдимотга кирдим. Комиссия аъзолари 5 кишидан иборат. Тақдимот вақтида икки маротаба фикримни бўлишди. Чунки комисссия аъзоларига кофе ва ликобчада нимадир олиб киришди. Чалғидим. Тақдимотим яхши эди. Аммо улар менга жудаям паст яъни 20,2 бал қўйишди. Кейин тест синовларига кирдим.  41 бал олдим. Ўтолмадим. Кўпчилик ўтолмади тестдан. 11 майда  тақдимот бўлди. 12 май куни соат 12:00 да тест бўлиши керак эди. Аммо соат 14:00 га, кейин яна 16:00 га тестни кўчиришди. Хуллас, асабларимиз қақшаб, тестга кириб чиқдик. Директорлар ҳайрон. “Нимага энди битта тест билан, тақдимот ҳаётимизни, ишимизни ҳал қиладими?” дея директорлар ҳайратланишди. Комиссия аъзолари “Қайта топшириш бўлади”, дейишди. Аммо жим. Бизни гуруҳдагиларга жудаям паст бал қўйишди. Бошқа гуруҳга эса юқори бал қўйишди.Нега, табақалаштириш бўлдими? Бу нарса таниш-билишчиликка бориб тақаляптими? Таълим вазири қаёққа қараяпти? Ота-онаси, таниш-билишини шаҳар мактабгача ва мактаб таълими  бўлим  бошлиғи  қилиб қўяверса, таълим нима бўлади? Таълим ботқоқликка чўкиб кетмайдими? Ҳайрон бўлганим, нима сабабдан мактаб директорини ариза ёзмасада, регистрациядан ўтмасада уни мажбурлаб ўқишга юборишади? Нима асосида буйруқ чиқаришди? Мактаб директорини мажбурлаб  ўқишга юборишди? Йил охири бўлса.Ҳамма ўз мактабида бўлиши лозим эмасмиди? Директорни шаъни шу 25 та тест, кейс ва тақдимотга қараб қолдими? Қайта топшириш деганда бошқа тақдимот ва бошқа тест берилиши керак эди. Аммо ноҳақлик бўлди. Қачонгача? Негадир қайта топшириш учун тақдимот ва тестдан ўтолмаганларни чақиришмаяпти. Нега? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги низомининг иловасидаги 12 бандида “Ўқув курсларига жалб этилган номзодлар рўйхати уларнинг аризалари асосида Институт томонидан шакллантирилади ҳамда тасдиқланади” дейилган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Директорлар ариза берганмиди? Кимнинг аризаси қайд этилган? Юртбошимиз директорларни “...мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотларимизни амалга оширишда мен сизларни ўзимнинг энг яқин ёрдамчим, деб биламан. Мен сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва олижаноб ишга – янги авлод тарбиясига бағишлаган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонларни кўраман. Ватанимиз, халқимиз сизларнинг бундай олижаноб хизматларингизни ҳеч қачон унутмайди” дея таъкидлаганди. Бироқ юртбошимизнинг айтганларига айримлар амал қилмаяпти. Директорларнинг меҳнатини қадрламаяпти! Директорнинг шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсини ким ҳимоя қилади? Бу ҳолат қачонгача давом этади? Мутасаддилардан жавоб кутамиз! Хонбиби Ҳиммат қизи, Ҳурфикр.уз сайти мухбири https://t.me/Hurfikruznews
230Loading...
02
Тошкент тумани Келеси йўлида содир бўлган ЙТҲ натижасида Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси вафот этгани маълум бўлди Расмий хабарга кўра, 24 май куни соат таҳминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р4 «Тошкент ш-Келес-Қозоқкентсой қ» автомобиль йўлининг 1 километрида ҳайдовчи 31 ёшли Р.Р «Toyota Prado» русумли автомобилини Келес-Тошкент йўналиши бўйлаб бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва «Cobalt», «Damas» ҳамда «Spark» билан тўқнашув содир этган. Натижада «Toyota Prado» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. https://t.me/Hurfikruznews
821Loading...
03
ФЕСТИВАЛ БЎЛИБ ЎТДИ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Greeh Hills Resort” оромгоҳида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг хотирасига бағишланган “E VOH” анъанавий ижодий фестивал бўлиб ўтди. 1952 йилда Э.Воҳидов адабиёт майдонига “Мен жилғаман” дея кириб келди. Сўнгра дарёга, уммонга айланди. Фестивалда устозларимиз Иброҳим Ғофуров, Аҳмаджон Мелибоев, Эркин Аъзам, Нодир Жонузоқлар Эркин Воҳидов ҳақида сўзлашди. Фарғонада келган Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчилари баҳру байт айтишди. “Руҳлар исёни” асаридан бир кўриниш намойиш этишди. Юртбошимиз табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шахмат челленжда ғолиб бўлган Иброҳим Ғофуровни табриклади. Шоирнинг ўғли Хуршид Воҳидов  Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларига фестивал статуэткаси ва совғалар топширди. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Хонбиби Ҳиммат қизи, Ҳурфикр.уз сайти мухбири https://t.me/Hurfikruznews
1201Loading...
04
Имконият ҳаммага берилади... Эълонда шундай ёзилганди: - Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар. - Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди. Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди: - Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар. - Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди. Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди: - Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар. Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди. Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди. - Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми? - Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас. - Нархини айтаман: бир долларми? - Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин. Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди: - Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз. https://t.me/Hurfikruznews
1291Loading...
05
Дунё давлатларининг 70%и Фаластин давлатини тан олади. https://t.me/Hurfikruznews
1461Loading...
06
​​Путиннинг қайта сайланганидан кейинги сафарлари нимани англатади? ...Хитой – Белaрусь – Ўзбекистон. Бу Путиннинг қайта сайлангандан кейин сафар қилган, қилаётган давлатлари. Айни рўйхат яна кенгайиши мумкин. Масалан, сафга посткоммунистик давлатлардан яна бир иккитаси ёки Африка, балки Жанубий Америка қитъасидан баъзи мамлакатлар қўшилар, аммо бу сафарлар характер нуқтаи назаридан, дейлик, бундан беш-олти йиллардаги "визит"лардан фарқ қилади. Нега? Чунки бугун рус сиёсий элитаси жуда яхши биладики, уларга ҳеч кимнинг "кўзи учиб тургани йўқ". Жаҳон давлатлари Россия билан пинҳона "кўз уриштиришдан" тийилишга ҳам тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Буни биз Хитойга қилинган илк ташриф натижалари мисолида ҳам кўрдик. Унда сафарлардан кутилган наф нимада? Назаримда, бу ерда гап "сиёсий нафсоният"ни тиклаб олиш ёки биз, ўзбеклардаги қадриятга ўхшаш "элнинг назаридан ўтиш" ёки "белги бериш", сиёсий лисонда гапирганда, янги бошқарувнинг легитимизацияси  ҳақида бўлиши мумкин. Яъни мен қайта сайландим ва мени ҳамон тан олишмоқда, деганга ўхшаш. Аммо бир нарса тобора очиқ-ошкор кўриниб бораётирки, бугун Россия билан ҳамкорлик қилиш ҳар қачонгиданда ўнғайсизлик туғдиради. Бунга эса фақатгина Путин шахсияти эмас, балки рус сиёсий элитаси, зиёлиларининг империяпарастликка мойил дунёқараши мой пуркаб турибди. Айни қараш рус маданий оламининг авангардлари, рус дунёсининг маънавий пирлари бўлган А.Солженицин  ва, ҳатто, И.Бродский ҳам рус империясини "тақдирнинг унга берган инъоми" эканидан шубҳаланмаган. Энг таассуфлиси, Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган, рус мухолифатчиси Алексий Навальнийнинг беваси Юлия Навальная ҳам рус империализмини қўллайди. Путин ҳокимиятини танқид қиларкан, у Россиянинг империя сифатидаги ролини қўллаб-қувватлайди. Хуллас, бугун гап сиёсатчилар, шоирлару зиёлилардан кўра кўпроқ мафкурада, бир неча аср илгари Пётр томонидан ишлаб чиқилган ва рус маданий тафаккурига қўрғошиндай қуйилган   "империячилик" даъвосида... Таассуфки, рус жамиятида бугунги глобал дунё нуқтаи назаридан ўша эски концепцияни қайта кўриб чиқишга илҳомлантирадиган куч мудом кўзга ташланмаётир. https://t.me/Hurfikruznews
1673Loading...
07
Кун фотоси Намозшомгул Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
1621Loading...
08
#Диққат ⚡️Бугун Тошкентда кун бўйи ёмғир ёғиши кутилмоқда Синоптикларнинг хабарича, Тошкентда бошланган кучли ёмғир фақат соат 17:00 атрофида тўхтайди. https://t.me/Hurfikruznews
2012Loading...
09
Камбағалларга аталган "текин" қуёш панели қайси ўғри олигархни бойитади? 20 мингга яқин муҳтожларга 1.5 -2,0 кВтли қуёш панеллари бепул ўрнатилади, дебди Энергетика вазири Мирзамаҳмудов. Мирзамаҳмудов "бепул" панель бўлмаслигини яхши билади. Ўтган йилги панель кампаниябозлиги эсингиздами? Мажбурий ура-ура ортидан каррасига қимматлаган панеллардан ким триллионлаб фойда кўрди, деб ўйлайсиз? Энергетиками, йўқ. Бизнесми, йўқ, бюджет ташкилотларими, йўқ. Фақат паразитлар. Бу сафар бошқача бўлади, нимадир ўзгаради, деб ўйлайсизми? 15 млн. лик 1.5 -2,0 кВтли қуёш панелларини камида, ундаям инсоф қилишса, 30 млн.дан уришади. Бу 600 млрд.сўм бюджет пули дегани. Сиз нима деб ўйлайсиз, Алабамада ўқиган Мирзамаҳмудов ўша 600 млрд.сўмни муҳтож оилаларга 30 млн.сўмдан тарқатса, шу 30 млн.сўмга муҳтож оилалар, ижтимоий норма эмас, тижорий тарифларда 5 йил свет ёқишини билмайди, дейсизми? Яхши билади. Лекин 600 млрд.сўмга ўғри олигарх кўз тикса, у нима қилсин? Отабек Бакиров, иқтисодчи https://t.me/Hurfikruznews
1981Loading...
10
Ўзингда йўқ бўлган нарсани эмас, ўзингда бор нарсани фикрла! Зеро, сенда бор нарса Аллоҳнинг марҳамати, сенда йўқ нарса Аллоҳнинг эса ҳикматидир. https://t.me/Hurfikruznews
1760Loading...
11
Жигарни самарали тозалайдиган ичимлик: ➖ Яримта лимон; ➖ 1 болгар қалампири; ➖ 1 олма; ➖ 1 та ўрта бодринг. Тавсия этилган ингредиентлардан шарбат тайёрланг. Антиоксидантлар ўз таъсирини кўрсатиши учун ичимликни янги ичиш муҳимдир. Бу шарбатдан ҳар куни 2-3 стакан ичсангиз, жигарингиз тозаланади ва организмдан токсинлар чиқарилади. Шунингдек, сизни умумий ҳолатингизни яхшилайди. https://t.me/Hurfikruznews
1722Loading...
12
⚡️Ўзбекистонликларни яна кучли магнит бўронлари кутиб турибди Ёзнинг биринчи ойи об-ҳавога боғлиқ одамлар учун “ташвишли “бўлади. Июнь ойида кўпинча заиф ва ўрта кучга эга бўлган геотаъсирлар кутилмоқда. Энг юқори кунлар қуйида келтирилган: 1-3 июнь - кучсиз магнит бўрони; 8-12 июнь - кучсиз магнит бўрони; 16- 22 июнь - ўртача магнит бўрони; 23- июнь - кучли магнит бўрони; 28-30 июнь - заиф магнит бўрони. https://t.me/Hurfikruznews
1684Loading...
13
Бўйнидан боғланган ит овга ярамас Ўзбек халқ мақоллари https://t.me/Hurfikruznews
1690Loading...
14
Эрон президенти Иброҳим Раисий қадрдон шаҳри Машҳадда дафн этилди Вертолёт ҳалокатида вафот этган Эрон президенти Иброҳим Раисий ўзи туғилиб ўсган шаҳри Машҳадда дафн қилинди. Шаҳар мэрига кўра, дафн маросимига 3 миллионга яқин одам келган. Президентнинг жасади XIII асрга оид олтин гумбазли архитектура мажмуаси бўлган Имом Ризо мақбарасига қўйилди. Айнан шу қабристон атрофида Эроннинг аҳоли сони кўплиги бўйича иккинчи шаҳри пайдо бўлган. https://t.me/Hurfikruznews
1730Loading...
15
Кечира олмаётган инсонингизни қанчалик сизга қийин бўлмасин кечириб юборинг. Ҳусуматчилар Қиёматда юзма юз қилиб қўйилар экан. Мен кечирдим, сабаби баъзи инсонлар юзини Қиёматда ҳам кўришни истамайман... https://t.me/Hurfikruznews
2773Loading...
16
Россияда 2025 йил бошигача янги сафарбарлик эълон қилиниши мумкин — Financial Times Нашрнинг ёзишича, Россияда қисман сафарбарликнинг эълон қилиниши 2024 йилнинг охири ёки 2025 йилнинг бошига келиб муқаррар бўлади. "Россия рсмийлари жамиятни жанговар ҳаракатларда иштирок этишга ундаш учун фронтдаги баъзи операцион муваффақиятларини қурбон қилишга тайёр. Чунки янги сафарбарликсиз кенг кўламли ҳужум операцияларини амалга ошириш иложсиз", — дейди газетанинг Россия Қуролли кучлари раҳбариятига яқин манбаси. https://t.me/Hurfikruznews
1720Loading...
17
Ҳаётда доимо ҳақиқатни ҳимоя қил! Ўлсанг ҳам виждонинг олдида жавобгарликдан қутуласан Эрнесто Че Гевара https://t.me/Hurfikruznews
1672Loading...
18
Гемaтология  Миллий   маркази болалар  бўлимида ишловчи  ҳамширалардан бири   ота-оналар бемор фарзандлари учун олиб келган қиммат дориларни  арзони  билан  алмаштириб  турган.   Баъзан  томирга   мутлақо бошқа турдаги  дориларни улаган.   Барча тиббий муолажаларга хозирлик  муолажахонада бўлгани сабаб  оналар  ҳеч шубхага бормай  дориларни қўш қўллаб  оқ халатдаги "фаришта"нинг  қўлига тутишган.  Хамширанинг  хонасидан фалон миллионлик кимёвий  муолажаларда  томирдан юбориладиган  қиммат препаратлар  топилган. -Болаларимизга баъзан  оддий физраствор юборилган  экан опа.  Биз  нега қиммат дорилар олиб келсак ҳам  ахволлари яхшиланмаяпди деб  куйиб , куйикиб юраверибмиз.   Болалар ўлиб кетяпди опа. БОЛАЛАР!  Илтимос бир нарса қилинг.   Хамширанику  ишдан хайдашди. Лекин  унинг  ҳамкори,     хамтовоғи бўлган  дўхтир ҳам бордир.  Ҳамширанинг  ўзи бу ишни қилганига  ишонмайман.  Нахотки  буларга бирор чора топиб бўлмаса?! Оққондан азоб чекаётган болаларникини  ҳам ўғрилаш мумкинми? Нега  тепадагилар жим? Нега Вазирлик  чора кўрмайди? Қиммат дориларни арзонлари билан алмаштириб  турган тиббиёт ходими  ким? - ҚОТИЛ! -Тўппа тўғри! -У хайдалиши эмас, қамалиши  керак! -Тўғри! - Синглим,нечанчи марта  шундай  холатлар хақида  хабар беряпсизлар. "Ёзинг опа. Кимларгадир инсоф кирар, тепадагилар эшитар  " дейсизлар.   Агар    шунча  ёзганларим кимгадир таъсир қилганида виждонлари портлаб,  сиз умид қилаётган  тепадагилар эса    ўз вазифасини  суистимол қилаётганларни  аллақачон   жазоларини  беришарди.     Ҳамма оналар йигилиб прокуратурага шикоят аризаси ёзишингиз керак.  Ўзим ёрдам бераман.  Исбот далилларингиз  бўлса бор. Хўнграб йиглай бошлаган  она  гапим охирига  етмай жавоб қайтарди: -Эээ, нима деяпсиз опа?  Болаларимиз шуларни қўлидаку.  Бир нарса қилиб қўйишади... Ха,  доим ахвол шу. Йиглаб хасратлашиб  олишадию  масалани хуқуқий томондан хал қилишдан  қочишади. Агар бирлашиб, Бош Прокуратура, Президентга ариза ёзишганида борми,  балки қанча болалар  тирик  қолармиди... Муаззам Иброҳимова https://t.me/Hurfikruznews
1902Loading...
19
Media files
1900Loading...
20
Хитой тахминан июнь бошида Тайванга ҳужум қилади - Global Press https://t.me/Hurfikruznews
2052Loading...
21
❗️Бағрикенг бўлиш бу ривожланган давлат белгисидир Жамият қанча бағрикенг бўлса ва бир-бирини сиқувга олишни тўхтатса шунча ривожланади. Бизда тинмай инсонларни фикридан бошқа ҳамма нарсасини танқид қиладиган инсонлар кўп. Илмга, фикрларга эътибор берсак ривожланамиз. Кимнингдир кийими, иштони, шахсий ҳаётига эмас. https://t.me/Hurfikruznews
2021Loading...
22
Якшанба куни Путин Ўзбекистонга келади 26-27 май кунлари  Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда унинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди. “Россия Президенти бугун ва эртага Беларусга, якшанба ва душанба кунлари эса Ўзбекистонга амалий ташриф билан боради”, – деган президент ёрдамчиси Ю. Ушаков журналистларга. https://t.me/Hurfikruznews
2110Loading...
23
Вафот этган Эрон президенти Раисий ва унинг онасини уйи. https://t.me/Hurfikruznews
37910Loading...
24
Экология вазирлиги зиммасига юклатилган вазифани эплай олмаяптими? Чирчиқ дарёси соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида ўндан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар томонидан мораторий талабларига риоя этилмай, муқаддам Геология вазирлиги томонидан берилган лицензиялар асосида ҳанузгача қум-шағал қазиб олиш ишлари давом эттирилаётганлиги аниқланди. Ачинарлиси, масъул вазирлик ва идоралар томонидан ушбу ноқонуний фаолиятни тўхтатиш, хусусан амалдаги лицензияларни бекор қилиш чоралари кўрилмаган. Оқибатда ҳудудда Чирчиқ дарёси қирғоқлари айрим жойларда 30 метргача емирилган, сувни муҳофаза қилиш зоналари турли чиқиндилар билан ифлослантирилган ва бетартиб қазиш ишлари туфайли сизот сувлари юзага чиқиб қолиши ҳолатлари кузатилди. Айни вақтда етказилган зиён кўлами ва зарар миқдори аниқланмоқда. Натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. https://t.me/Hurfikruznews
2141Loading...
25
Коронавирус янги варианти тарқалмоқда. ССВ огоҳлантириш билан чиқди Дунёда коронавируснинг янги FLiRT вариантлари, жумладан, вируснинг KP.2, KP.1.1, KS.1 турлари билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Уларнинг барчаси аввалги турларга қараганда хавфсизроқ экани айтилмоқда. FLiRT вариантларининг белгилари омикронникига ўхшайди: иситма, йўтал, томоқ, бош ва мушак оғриқлари, ҳолсизлик, таъм ёки ҳид билмаслик. Мутахассисларнинг фикрига кўра, омикроннинг сўнгги турларини беморлар “нисбатан осон” бошдан кечирмоқда, улардан ўлим даражаси юқори эмас. Шунинг учун янги турлардан жиддий ўзгаришларни кутмаса ҳам бўлади. Мутахассислар нима бўлганда ҳам қўлларни тез-тез ювиш, биноларни шамоллатиш, иш жойлари ва анжомларни дезинфекция қилиш, касаллик белгилари бўлган одамлар билан мулоқот қилмаслик каби профилактика чораларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати https://t.me/Hurfikruznews
2093Loading...
26
Кўкдала туманида юк машинаси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўқувчини уриб юборди Камаз юк машинаси Самарқанд-Ғузор автомобил йўлидан ҳаракатланаётиб Кўкдала туманида жойлашган 37-мактаб олдидаги пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган 2-синф ўқувчисини уриб юборган. Оқибатда ўқувчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Бир гуруҳ ўқувчилар пиёдалар йўлакчасидан ўтмоқчи бўлишганда Нексия тўхтаб уларга йўл беради. Болалар йўлакчадан ўта бошлаганда иккинчи қатордан катта тезликда келган юк машинаси улардан бирини уриб кетади. Ҳайдовчи қамоққа олинган. https://t.me/Hurfikruznews
2070Loading...
27
Судьяларимиз ҳукм чиқариши учун қонун шарт эмасми? Миробод туман судьяси хорижда бўлган фуқарони ИИБ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмаганлиги учун 15 сутка қамашга ҳукм чиқарган. https://t.me/Hurfikruznews
2080Loading...
28
Кун фотоси Попук Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
2081Loading...
29
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази диққатига! Жамиятни жипслаштирадиган, фозил одамларни тарбиялайдиган билим бу – тарих. Лекин афсуски, омматан олганда, халқимизнинг тарихни билиш даражаси жуда паст. Нари борса, Амир Темурни ва уч-тўрт алломани билиб олганмиз холос. Тизимлилик, яхлит картина йўқ. Юқоридаги суратни каналимиз ўқувчиси юборибди. Мактабда ўқийдиган болаларининг тарихни билмаслигидан куюниб, ўзи тайёрлабди. Аслида, бу тажриба чет элларда бор. Мамлакат тарихидаги энг муҳим воқеалар битта “лента” қилиниб, кўргазма этиб қўйилади. Бизда-чи?! Мактабларда тарихни салкам 10 йил ўқитамиз. Тадбирларда, телевизорда буюк ўтмишимиз деб ваъзлар ўқиймиз. Лекин бари узуқ-юлуқ, пафосга тўла, эсда қоларли эмас. Майли, буям керакдур. Лекин болаларнинг диққатини тортадиган, ортиқча юк талаб қилмайдиган шундай усуллардан ҳам фойдаланиш зарур. Масалан, Тарих институти билан келишиб, бутун тарихни асрма-аср тизиб, ёрқин рангларда ишлаб чиқарса бўлади-ку. Уни дунё харитаси, Менделеев жадвалига ўхшаб ҳар бир синфга осиб қўйса, болаларнинг кўз ўнгида қолади. Кейин ўқиган китобиям тушунарли бўлади. P.S: Президентимиз ташаббуси билан “Тирик тарих” лойиҳаси бошланаяпти, тарихий кинолар ишланаяпти. Лекин бунга кўп пул кетади. Юқоридаги плакатни эса озгина маблағ билан, тадбиркорларни жалб қилиб ҳам нашр этса бўлади. https://t.me/Hurfikruznews
2193Loading...
30
Media files
2021Loading...
31
Хитой Американинг 12 компаниясига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Санкциялар Америка ўз қуролларини Тайванга сотгани учун ва Хитой корхоналарининг Россия Федерацияси билан ҳамкорлиги сабабли уларга нисбатан қўлланган чекловларга жавоб сифатида киритилган. https://t.me/Hurfikruznews
2090Loading...
32
Салжуқийлар ҳукмдори Алп Арслондан сўрашибди: шундай қудратли империя нега парчаланди? «Бунга сабаб шуки, биз қўлидан иш келадиган одамларга майда-чуйда ишларни бердик. Қўлидан иш келмайдиган пандавақиларга катта-катта вазифаларни бердик. Катта вазифаларни улар эплолмади. Наригилар ишини писанд қилмади», деган экан. Ҳар бир раҳбарлик қиладиган одамни ўз жойини топиб қўйиш керак. Маҳмуд Саъдий https://t.me/Hurfikruznews
3174Loading...
33
Газета сотувчиси Билл Гейтсдан бойроқ одам Билл Гейтс дунёдаги энг бой одам, буни биласиз. Ундан сўрашибди: – Дунёда сиздан ҳам бойроқ инсон борми? – Ҳа, – деб жавоб беради Билл Гейтс. – Мендан ҳам бойроқ бир инсон бор. У пайтлар мен ҳали машҳур ёки бой эмасдим. Бир куни Нью-Йорк аэропортида газета сотаётган кишини кўрдим. Ундан газета сотиб олмоқчи бўлиб, ҳамёнимни очсам, майда пулим йўқ экан. Кейин газетани сотувчига қайтариб бердим. Унга қараб “Майда пулим қолмабди, газетангизни сотиб ололмайман”, дедим. Шунда сотувчи “Майли, сизга текинга бераман”, деди. Мен ноилож газетани олдим. Орадан 2-3 ой ўтиб тасодифан мен яна ўша аэропортга қўндим ва бу сафар ҳам газета сотиб олиш учун майда пулим йўқ эди. Сотувчи яна қўлимга газета тутди. Мен бу сафар ҳам майда пулим йўқлигини айтиб, газетани рад қилдим. У менга яна “Олаверинг, ўзимнинг ҳисобимдан беряпман. Бу билан мен зарар кўрмайман”, деди. Мен газетани олдим. Орадан 19 йил ўтиб мен машҳур бўлиб кетдим, бутун дунё мени таний бошлади. Кейин тўсатдан ўша сотувчи эсимга тушиб қолди. Уни роса изладим ва бир ярим ой деганда топдим. Ундан “Мени танияпсизми?” деб сўрадим. – Ҳа, сиз Билл Гейтссиз, – деди у. – Эсингиздами, бир сафар сиз менга текинга газета бергансиз? – дедим. – Эсимда, икки марта берганман, – деди сотувчи. – Ўша вақт қилган ёрдамингиз ҳақини тўламоқчиман. Тиланг тилагингизни, мени уни адо этаман, – дедим шошганча. Сотувчи менга қараб турди-да, деди: – Жаноб, сиз шу билан менинг яхшилигимга тўла жавоб қайтара оламан, деб ўйлайсизми? Бу билан қарзингиз узилиб қолмайди-ку. – Нега? – ҳайрон бўлдим мен. – Мен сизга камбағал сотувчи бўлган пайтим ёрдам берганман, сиз эса бадавлат бўлгачгина ёрдам бермоқчисиз. Дунёдаги энг бой одамга айлангач қиладиган ёрдамингиз менинг ночор пайтда қилган ёрдамимга қандай қилиб тенг бўлади? – деди у. Ўша куни газета сотувчиси мендан ҳам бойроқ, мендан ҳам бадавлатроқ эканини англадим. Чунки у одамларга ёрдам бериш учун бойиб кетишни кутмаган. Ҳақиқий бой одам бу – пули кўп одам эмас, балки юраги бой одам ҳисобланади. Одамлар шуни тушуниши керак: кимнингдир ҳожатини чиқарсангиз, яхшилик қилсангиз, сиз дунёдаги энг бой одамсиз. https://t.me/Hurfikruznews
1 30217Loading...
34
Media files
2062Loading...
35
ҚОЗОНДА БОРИ    Бозорда икки сотувчи ёнма-ён ўтириб савдо қилишар эди. Уларнинг бири жиззаки бўлиб, бўлар-бўлмасга қўшнисини ҳақорат қилиб, унга озор берар эди. Қўшниси эса уни фақат дуо қилар эди. Атрофдагилар бир куни ундан сўрашди: — Шеригинг сени ҳақорат қилса, сен уни дуо қиласан, бунинг сабаби нимада? Ҳалиги одам: — Мен ҳамёнимда бор нарсанигина ишлата оламан, — деб жавоб берибди. ҚАЛБИ ГЎЗАЛ ИНСОН ҲАМИША ЎЗЛИГИНИ САҚЛАЙ ОЛАДИ. ШУ ЖИҲАТИ БИЛАН ҲАМ ЮКСАК МАЪНАВИЯТ СОҲИБИДИР.  https://t.me/Hurfikruznews
2152Loading...
36
Қонни тозалаш ва вазн йўқотиш учун ажойиб қўлланма Шундай қилиб, 0,5 кг саримсоқни майдалаб, ичига 24 дона лимонни сиқиб олинади. - Аралашмани оғзи кенг банкага солиб ва шаффоф плёнка билан ёпиб қўйилади. • Ушбу аралашма 24 кунга етади. Ичилишидан аввал силкитиб олиниши шарт! Кунига бир марта ётишдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади. ➥ Ушбу муолажани фойдаси 10-14 кундан кейин сезилади. Вазн йўқотиб, чарчоқлар йўқолади, уйқу яхшиланади. https://t.me/Hurfikruznews
25116Loading...
МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ДИҚҚАТИГА! ДИРЕКТОРЛАР НЕГА НОРОЗИ? Бу ҳаётда директор ва ўқитувчилардек ўта андишали инсонлар бўлмаса керак. Чунки улар доим фидойи ва олижанобдир. Аммо ноҳақликка дуч келишганида ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишда андиша қилишади. Андишанинг оти қўрқоқ бўлдими? Менга шикоят қилган бир мактаб директори исм-шарифини сир тутишимни тайинлади. Шунинг учун унинг исм-шарифини ва аниқ иш жойини кўрсатмасликка қарор қилдим. “13 апрель куни менга туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг  кадрлар бўлими ходими қўнғироқ  қилиб “Опа, малакангизни оширгани Вазирлар Маҳкамасининг 681-сонли қарорида кўрсатилган яъни қўшимча  50 фоиз устама учун менежерлик курсига борасиз”, деди. “Ие, бу ариза асосида бўладику”, дедим. У эса “Билмадим, шунақа буйруқ келди”, деди. 15 апрелдан Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институтига ўқишга бордик. Шаҳар мактабларидан 60 нафар директор, республика бўйича 150 нафар директор ўқишни бошладик. Бизларни гуруҳларга бўлишди. Ўқий бошладик. Якунийда тақдимот қилишимиз керак. Тества кейс синовларига кирамиз. Тақдимот  10 кун олдин берилди. Тайёргарлик кўрдик. Тақдимотга кирдим. Комиссия аъзолари 5 кишидан иборат. Тақдимот вақтида икки маротаба фикримни бўлишди. Чунки комисссия аъзоларига кофе ва ликобчада нимадир олиб киришди. Чалғидим. Тақдимотим яхши эди. Аммо улар менга жудаям паст яъни 20,2 бал қўйишди. Кейин тест синовларига кирдим.  41 бал олдим. Ўтолмадим. Кўпчилик ўтолмади тестдан. 11 майда  тақдимот бўлди. 12 май куни соат 12:00 да тест бўлиши керак эди. Аммо соат 14:00 га, кейин яна 16:00 га тестни кўчиришди. Хуллас, асабларимиз қақшаб, тестга кириб чиқдик. Директорлар ҳайрон. “Нимага энди битта тест билан, тақдимот ҳаётимизни, ишимизни ҳал қиладими?” дея директорлар ҳайратланишди. Комиссия аъзолари “Қайта топшириш бўлади”, дейишди. Аммо жим. Бизни гуруҳдагиларга жудаям паст бал қўйишди. Бошқа гуруҳга эса юқори бал қўйишди.Нега, табақалаштириш бўлдими? Бу нарса таниш-билишчиликка бориб тақаляптими? Таълим вазири қаёққа қараяпти? Ота-онаси, таниш-билишини шаҳар мактабгача ва мактаб таълими  бўлим  бошлиғи  қилиб қўяверса, таълим нима бўлади? Таълим ботқоқликка чўкиб кетмайдими? Ҳайрон бўлганим, нима сабабдан мактаб директорини ариза ёзмасада, регистрациядан ўтмасада уни мажбурлаб ўқишга юборишади? Нима асосида буйруқ чиқаришди? Мактаб директорини мажбурлаб  ўқишга юборишди? Йил охири бўлса.Ҳамма ўз мактабида бўлиши лозим эмасмиди? Директорни шаъни шу 25 та тест, кейс ва тақдимотга қараб қолдими? Қайта топшириш деганда бошқа тақдимот ва бошқа тест берилиши керак эди. Аммо ноҳақлик бўлди. Қачонгача? Негадир қайта топшириш учун тақдимот ва тестдан ўтолмаганларни чақиришмаяпти. Нега? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида”ги низомининг иловасидаги 12 бандида “Ўқув курсларига жалб этилган номзодлар рўйхати уларнинг аризалари асосида Институт томонидан шакллантирилади ҳамда тасдиқланади” дейилган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: Директорлар ариза берганмиди? Кимнинг аризаси қайд этилган? Юртбошимиз директорларни “...мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотларимизни амалга оширишда мен сизларни ўзимнинг энг яқин ёрдамчим, деб биламан. Мен сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва олижаноб ишга – янги авлод тарбиясига бағишлаган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонларни кўраман. Ватанимиз, халқимиз сизларнинг бундай олижаноб хизматларингизни ҳеч қачон унутмайди” дея таъкидлаганди. Бироқ юртбошимизнинг айтганларига айримлар амал қилмаяпти. Директорларнинг меҳнатини қадрламаяпти! Директорнинг шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсини ким ҳимоя қилади? Бу ҳолат қачонгача давом этади? Мутасаддилардан жавоб кутамиз! Хонбиби Ҳиммат қизи, Ҳурфикр.уз сайти мухбири https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкент тумани Келеси йўлида содир бўлган ЙТҲ натижасида Toyota Land Cruiser ҳайдовчиси вафот этгани маълум бўлди Расмий хабарга кўра, 24 май куни соат таҳминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Тошкент тумани ҳудудидан ўтган 4Р4 «Тошкент ш-Келес-Қозоқкентсой қ» автомобиль йўлининг 1 километрида ҳайдовчи 31 ёшли Р.Р «Toyota Prado» русумли автомобилини Келес-Тошкент йўналиши бўйлаб бошқариб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва «Cobalt», «Damas» ҳамда «Spark» билан тўқнашув содир этган. Натижада «Toyota Prado» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. Қолган ҳайдовчилар туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
👍 1 1🤔 1
ФЕСТИВАЛ БЎЛИБ ЎТДИ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Greeh Hills Resort” оромгоҳида Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидовнинг хотирасига бағишланган “E VOH” анъанавий ижодий фестивал бўлиб ўтди. 1952 йилда Э.Воҳидов адабиёт майдонига “Мен жилғаман” дея кириб келди. Сўнгра дарёга, уммонга айланди. Фестивалда устозларимиз Иброҳим Ғофуров, Аҳмаджон Мелибоев, Эркин Аъзам, Нодир Жонузоқлар Эркин Воҳидов ҳақида сўзлашди. Фарғонада келган Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчилари баҳру байт айтишди. “Руҳлар исёни” асаридан бир кўриниш намойиш этишди. Юртбошимиз табригини Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шахмат челленжда ғолиб бўлган Иброҳим Ғофуровни табриклади. Шоирнинг ўғли Хуршид Воҳидов  Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларига фестивал статуэткаси ва совғалар топширди. Ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Хонбиби Ҳиммат қизи, Ҳурфикр.уз сайти мухбири https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
👍 2
Имконият ҳаммага берилади... Эълонда шундай ёзилганди: - Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар. - Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди. Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди: - Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар. - Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди. Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди: - Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар. Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди. Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди. - Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми? - Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас. - Нархини айтаман: бир долларми? - Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин. Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди: - Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз. https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
👍 5👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Дунё давлатларининг 70%и Фаластин давлатини тан олади. https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
👍 3
​​Путиннинг қайта сайланганидан кейинги сафарлари нимани англатади? ...Хитой – Белaрусь – Ўзбекистон. Бу Путиннинг қайта сайлангандан кейин сафар қилган, қилаётган давлатлари. Айни рўйхат яна кенгайиши мумкин. Масалан, сафга посткоммунистик давлатлардан яна бир иккитаси ёки Африка, балки Жанубий Америка қитъасидан баъзи мамлакатлар қўшилар, аммо бу сафарлар характер нуқтаи назаридан, дейлик, бундан беш-олти йиллардаги "визит"лардан фарқ қилади. Нега? Чунки бугун рус сиёсий элитаси жуда яхши биладики, уларга ҳеч кимнинг "кўзи учиб тургани йўқ". Жаҳон давлатлари Россия билан пинҳона "кўз уриштиришдан" тийилишга ҳам тобора кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Буни биз Хитойга қилинган илк ташриф натижалари мисолида ҳам кўрдик. Унда сафарлардан кутилган наф нимада? Назаримда, бу ерда гап "сиёсий нафсоният"ни тиклаб олиш ёки биз, ўзбеклардаги қадриятга ўхшаш "элнинг назаридан ўтиш" ёки "белги бериш", сиёсий лисонда гапирганда, янги бошқарувнинг легитимизацияси  ҳақида бўлиши мумкин. Яъни мен қайта сайландим ва мени ҳамон тан олишмоқда, деганга ўхшаш. Аммо бир нарса тобора очиқ-ошкор кўриниб бораётирки, бугун Россия билан ҳамкорлик қилиш ҳар қачонгиданда ўнғайсизлик туғдиради. Бунга эса фақатгина Путин шахсияти эмас, балки рус сиёсий элитаси, зиёлиларининг империяпарастликка мойил дунёқараши мой пуркаб турибди. Айни қараш рус маданий оламининг авангардлари, рус дунёсининг маънавий пирлари бўлган А.Солженицин  ва, ҳатто, И.Бродский ҳам рус империясини "тақдирнинг унга берган инъоми" эканидан шубҳаланмаган. Энг таассуфлиси, Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган, рус мухолифатчиси Алексий Навальнийнинг беваси Юлия Навальная ҳам рус империализмини қўллайди. Путин ҳокимиятини танқид қиларкан, у Россиянинг империя сифатидаги ролини қўллаб-қувватлайди. Хуллас, бугун гап сиёсатчилар, шоирлару зиёлилардан кўра кўпроқ мафкурада, бир неча аср илгари Пётр томонидан ишлаб чиқилган ва рус маданий тафаккурига қўрғошиндай қуйилган   "империячилик" даъвосида... Таассуфки, рус жамиятида бугунги глобал дунё нуқтаи назаридан ўша эски концепцияни қайта кўриб чиқишга илҳомлантирадиган куч мудом кўзга ташланмаётир. https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
🔥 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
Кун фотоси Намозшомгул Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
👍 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
#Диққат ⚡️Бугун Тошкентда кун бўйи ёмғир ёғиши кутилмоқда Синоптикларнинг хабарича, Тошкентда бошланган кучли ёмғир фақат соат 17:00 атрофида тўхтайди. https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram
Камбағалларга аталган "текин" қуёш панели қайси ўғри олигархни бойитади? 20 мингга яқин муҳтожларга 1.5 -2,0 кВтли қуёш панеллари бепул ўрнатилади, дебди Энергетика вазири Мирзамаҳмудов. Мирзамаҳмудов "бепул" панель бўлмаслигини яхши билади. Ўтган йилги панель кампаниябозлиги эсингиздами? Мажбурий ура-ура ортидан каррасига қимматлаган панеллардан ким триллионлаб фойда кўрди, деб ўйлайсиз? Энергетиками, йўқ. Бизнесми, йўқ, бюджет ташкилотларими, йўқ. Фақат паразитлар. Бу сафар бошқача бўлади, нимадир ўзгаради, деб ўйлайсизми? 15 млн. лик 1.5 -2,0 кВтли қуёш панелларини камида, ундаям инсоф қилишса, 30 млн.дан уришади. Бу 600 млрд.сўм бюджет пули дегани. Сиз нима деб ўйлайсиз, Алабамада ўқиган Мирзамаҳмудов ўша 600 млрд.сўмни муҳтож оилаларга 30 млн.сўмдан тарқатса, шу 30 млн.сўмга муҳтож оилалар, ижтимоий норма эмас, тижорий тарифларда 5 йил свет ёқишини билмайди, дейсизми? Яхши билади. Лекин 600 млрд.сўмга ўғри олигарх кўз тикса, у нима қилсин? Отабек Бакиров, иқтисодчи https://t.me/Hurfikruznews
Mostrar todo...
🔥 2👏 2👍 1

🔥 2😁 1