cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Конспект

Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир. Абдулла Авлоний Реклама: @pekin8017

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
34 257
Suscriptores
-1024 horas
-1557 días
-60930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Нима учун чумоли ер остига тўплаб қўйган донлар ердан ўсиб чиқмайди? Олимлар тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди. Бу хусусда керакли тадқиқот олиб боргач қуйидаги нарсани кашф қилдилар: кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам, ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ ҳар қандай айб-нуқсонлардан покдир! "Парвардигоримиз барча нарсага ўз хилқатини — шаклини ато этиб, сўнгра (уни) тўғри йўлга солиб қўйган зотдир" (Тоҳа сураси, 50 оят). @konspektor
Mostrar todo...
👍 200 49😢 18🔥 14🤗 5
Сиз аёл кишиларнинг айримларини асло рози қила олмайсиз. Чунки: — Яратган уларга қош берди. Улар уни териб ташлаб, ўзлари хоҳлагандек чизиб оладилар; — Яратган уларга тирноқ берди. Рози бўлишмайди бу тирноққа. Устидан ўзлари хоҳлаган сохта тирноқни ёпиштиришади; — Яратган уларга маълум ранг ва шаклдаги соч берди. Улар керак бўлса унинг рангини ўзгартиришади, керак бўлса уни кесиб ташлаб, сохтасини улаб олишади; — Яратган уларга қадди-қомат берди. Улар унга ҳам рози бўлмай, сунъий нарсалар билан айрим аъзоларини каттартирмоқчи бўлишади... Улар ҳатто Яратган берган неъматга рози бўлишмайди-ю, эрининг берганларига рози бўлишармиди? @konspektor
Mostrar todo...
👍 235😢 98 43😁 35🔥 18
Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди: — Лаббай, устоз? — Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва: — Қани, нари тур, — деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди. — Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради устози. — Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди. — Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми? — Йўқ, ҳеч нима демадим. — Бир оғиз ҳам гапирмадингми? — Йўқ. — Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт. Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди. Устози: — Гапирдингми? — деб сўради. — Йўқ. — Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел! Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди. Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради: — Бирор нарса дедингми, Иброҳим? — Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди, — деди. Исмоил ҳазратлари: — Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг! — Бу энди қандоқ бўлди?! — Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, — дедилар. Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар: — Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, — дейишди. — Ҳа, — деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса: "Нима қилиб қўйдинг?" деганида отининг тепкисидан омон қолармиди... @konspektor
Mostrar todo...
👍 194😢 29 24🔥 11
Қабрдаги ҳамроҳ • Вафот этганингиздан сўнг сизни ювиш, кафанлаш, жанозангизни ўқиш ва дафн этишга тахминан уч-тўрт соат кетади. • Сизни дафн этишгандан уч-тўрт соат ўтгач, оила аъзоларингиз, яхши кўрганларингизнинг баъзилари овқатланаётган, баъзилари ичимлик ичаётган, бирлари меҳмон кутаётган, бирлари телефонда гаплашаётган, баъзилари ухлаётган бўлади. • Одамлар сизни қанчалик яхши кўришмасин, дафндан сўнг қабрингиз ёнида ярим соат, ошиб кетса бир соат ўтиришади. • Қабрингизни қанчалик кўп зиёрат этишмасин, барибир, сизнинг қандай аҳволдалигингизни кўришмайди, ҳис қилишмайди. • Уйингизда бошқалар яшай бошлайди, машинангизни бошқалар ҳайдай бошлайди, либосингизни бошқалар кия бошлайди, ишингизни бошқалар қила бошлайди, пулларингизни бошқалар ишлата бошлайди. • Қабрда сиз билан фақат амалингиз бирга бўлади. • Иймонингиз, ихлосингиз, намозингиз, рўзангиз, закотингиз, ҳажингиз, қилган тиловатларингиз, ўқиган Қуръону-хатмларингиз, умрангиз, зикрларингиз, дуоларингиз, саловотларингиз, сабрингиз, садақаларингиз, ҳижобингиз, одамларга қилган яхши муомалангиз, кўзингизни тийганингиз, тилингизни тийганингиз, ота-онангизга қилган яхшилигингиз, ғазабингизни ичингизга ютганингиз, одамларга қилган яхшилигингиз, суннатга эргашганингиз, солиҳ амалларни қилганингиз, ёмонликлардан тийилганингиз қабрда сиз билан бирга бўлади. • Эй Аллоҳ, барчамизни Ўзингнинг ҳидоятингдан айирмагин, хотимамизни чиройли қилгин! @konspektor
Mostrar todo...
👍 276😢 86 28🔥 19🤗 3👎 1
Тушимда рахматли дадамнинг овозини эшитдим. Бир катта чала битаётган бино атрофида кимгадир гапираётган эдилар. Ўша қадрдон овоз. Салкам 2 йилдан бери эшитилмаган овоз... Ўша тарафга чопдим. Овоз бошқа тарафдан келяпти. Юриб, гаплашяптилар шекилли. Вужудим қулоққа айланган. Овоз йўналишини аниқлаб, ўша тарафга кетяпман. Йўқлар. Бир киши "нима қиляпсан!", деди. "Дадамни қидиряпман. Овозлари эшитиляпти. Тирик эканлар!", дедим. "Даданг ўлган!", деди, ҳалиги одам. Тиззалаб қолдим. Йиғлаб юбордим. Хўнграб йиғладим.. Ўнгимда ҳам йиғлабман... Ҳатто, тушимда ҳам кўра олмадим... Дадасини исталган пайти кўра оладиганлар — нақадар бахти эканлигингизни биласизми? Аллоҳдан кейинги энг яхши суянч — отадир. Дилшод Одилов @konspektor
Mostrar todo...
261😢 150👍 93🔥 21🤗 2
Камайтиринг Камайтиринг: емакларингизни, таомларингизнинг тузини, чойингизнинг шакарини, ичаётганларингизни, уйқуни... Камайтиринг: кийим-кечакларингизни, уй жиҳозларингизни, керак бўлса-бўлмаса йиғиладиган ашқол-дашқолларингизни ва уларга сарфланаётган вақт ва куч-қувват, маблағни камайтиринг... Камайтиринг: интернетга, телефонда валақлашишга, телевизор кўришга, беҳуда кўча кезишга, ғийбатлашишларга кетаётган вақтингизни, сарфингизни камайтиринг... Камайтиринг: одамлардан хафа бўлишни, замондан, қисматдан ёзғиришни, йиғи-сиғиларни, миянгизга сингдириб олган «ҳақиқат»ларингизни, беқадр бўлаётганингизга ўзингизни ва атрофдагиларни ишонтиришни камайтиринг. Шундагина яшашга вақт қолади... Феълингизни, руҳингизни, иймонингизни, кўнглингизни тарбиялашга вақт қолади... Атрофингиздаги яқинларингизга, ўзингизга вақт қолади... Инсондек яшаш учун вақт қолади... Дилфуза Комил @konspektor
Mostrar todo...
👍 290 37🔥 15😢 8🤗 5👎 3
Оналарни оёғини ҳар куни ўпиш керак, биласизми нега? Олимлар аниқлашганки, аёл бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни бошидан ўтказаркан! Тасаввур қилинг, 20 та суяк синиши!  Қўлимизни оддийгина уриб олсак қанчалик оғрийди. Биз учун шунча азобни бошидан ўтказган одамни ҳар куни оёғини ўпсак ҳам кам. Қаттиқ гапириш, ранжитиш, гап қайтариш деган нарсалар эса умуман тасаввурга сиғмайди. Онасини хафа қилганлар бўлса фикр қилиш учун яхши мавзу. Ҳаттоки, оналаримиз койишса ҳам ерга қараб туриш керак. Наҳотки, биз учун шунча азобга чидаган инсонни бир оғиз қатиқ гапини кўтаролмаймиз! Шунинг учун уларнинг жаҳли чиқса тезда узр сўраб оналарни кўнглига қараш керак. Акс ҳолда, армон ва афсусда қолиши ҳеч гапмас. @konspektor
Mostrar todo...
😢 177👍 96 28🔥 10🤗 9👎 1
Қайтар дунё, бу. Ҳа, дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми? -  Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни  тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?! Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар: - Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб? -  Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?!  “Фарзанднома” китобидан @konspektor
Mostrar todo...
👍 202😢 64 12🔥 11
Туя шўр сувни ҳам ичаверади. Ҳатто, ўлик денгизнинг сувини хам ичиши мумкин. Унинг босими кўтарилмайди. Чунки туянинг буйраги сувни филтрлаб туздан ажратади ва ичишга яроқли ширин сувга айлантиради. Туя тиканларни ҳам еяверади. Ошқозон, ичакларига зарар етмайди. Чунки унинг сўлаги худди кислотадек тиканларни эритиб юборади. Агар саҳрода яшовчиларнинг қўл ёки оёқларига тикан кирса, туянинг сўлагини суртишади. Сўлак тиканни эритиб юборади. Туянинг кўзида иккита қовоқ бор. Бири юпқа — шаффоф, иккинчиси қалин, гўштдан иборат. Сахрода қум бўрони бошланса, шаффоф қовоғини ёпиб, юришда давом этаверади. Туя тана ҳароратини ҳам ўзгартира олади. Агар совуқ ерда бўлса, хароратини кўтаради. Жазирама иссиқ сахрода бўлса, танасидаги хароратни пасайтиради. "Улар туянинг қандай яралганига назар солмайдиларми?" (Ғошия сураси, 17-оят). @konspektor
Mostrar todo...
👍 469 86😢 71🔥 15🤗 3
• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан; • бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан; • 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан; • 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан; • бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан; • қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан... Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт! @konspektor
Mostrar todo...
👍 336😢 59 33🔥 24😁 8🤗 3