cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Zafarbek Solijonov

Publicaciones publicitarias
487
Suscriptores
Sin datos24 horas
-67 días
-1730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from Zafarbek Solijonov
Сенат маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонун солиқ, божхона, давлат назорати ва текшируви, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ҳарбий рўйхатга олиш ва ҳарбий хизматга чақириш, шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларини ажратиш ва олиб қўйиш каби тартиб-таомилларга нисбатан татбиқ этилиши белгиланмоқда. Қонун ўзбошимчаликни ва ваколатнинг суиистеъмол қилинишини тақиқлаш, ҳуқуқни қўллашни рад этишга йўл қўймаслиги каби янги принциплар билан бойитилиб, амалдаги принципларга аниқ ва тўлиқ таърифлар берилмоқда. Батафсил 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
👍 1
Repost from Zafarbek Solijonov
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун такомиллаштириляпти. Танзила Норбоева бу масалад ўз фикрларини билдирди: “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган янгиликлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Биз охирги вақтларда кўп қайғурадиган масала: оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахсларни кафолатли тарзда ишга жойлаштириладиган аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари сирасига киритилаётгани эътиборга молик. Чунки бу орқали зўравонликдан жабрланган шахслар кўпинча аёллар бўлади, улар тезроқ оёққа туришлари, муаммоларига мустақил тарзда ечим топишлари учун реал имкониятлар кўлами кенгаяди. Иш қидираётганлардан талаб қилинадиган қоғозларни камайтиришга оид нормалар ҳам аҳоли учун қўлайликлар яратишга қаратилгани, қолаверса, тизимда рақамлаштириш даражаси ошиб, инсон омили камайиб бораётганини англатади". 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
Repost from Zafarbek Solijonov
Қирғизистон президенти Жапаров жиянига уйланаётган бўлғуси куёви учун узр сўраганди. Бўлғуси куёв дабдабали "marry me" уюштирганди. Шу бола наркотика сотишда айбланаётган экан. Яқинларинг севгиси сиёсат ва қонундан устунмас дегани шу бўлса керак. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
Repost from Zafarbek Solijonov
Сенатнинг 54 ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Муҳим ҳужжатлар муҳокама қилинади. Онлайн кузатинг. 👉 https://www.youtube.com/watch?v=1bOFnHZt5aE @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
Oliy Majlis Senatining ellik to'rtinchi yalpi majlisi

#senat #yalpi_majlis_54 Oliy Majlis Senatining 54 - yalpi majlisi.

1
Repost from Zafarbek Solijonov
Дўстлар, савол бор. Ҳаммангиз фаол бўлишингизни сўраган бўлардим. Йил бошида президент Мирзиёев замонавий таҳдидларга қарши муносиб кураш олиб бориш учун, аввало, ахборот маконида миллий контент яратиш зарурати, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатлар нуқтаи назаридан баҳо бериш лозимлиги, акс ҳолда, ташқаридан турли ахборот хуружлари кириб келишига имкон яратиб қўйилиши, янгилик ва ахборотга эҳтиёжларнинг бошқалар томонидан тўлдирилишига сабаб бўладиган нохуш оқибатлардан огоҳ бўлишга даъват этди. Шундан кейин миллий контент яратишга киришишди. Масъуллар ушбу вазифани қай даражада уддалашмоқда ёки қисман уддалашди? Ушбу топшириқ ижроси натижа бермоқдами? Интернетдаги асосий жамоатчилик шу мавзуларни муҳокама қиляптими? Фикрларингиз жудаям қизиқ. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
👍 1
Repost from Zafarbek Solijonov
Навоийнинг Ҳатирчисида юз берган бола урвориш ҳолати бўйича берилган муносабат бўйича саволлар пайдо бўлмоқда. Масъуллар асос қилган ПҚ-330 сонли ҳужжатда белгиланган шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларининг йўл ҳаракатини тартибга солиш воситалари билан жиҳозлаш ишларини таъминлашга ЙҲХ хизмати масъул эмасми? Нима учун туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига тақдимнома киритилган, жарима тайинланган? Чунки мен кўрган ва скринини постда улашган бошқа харидда ЙҲХБ бўлими буюртмачи бўлганини кўришимиз мумкин. Бу биринчи масала. Кейинги масала эса нима учун муносабатда 21.07.2024 санада кучга кирадиган "Йўл ҳаракати тўғрисида"ги қонунга ҳавола бериляпти, 15 моддаси асос қилиниб? Амалдаги қонуннинг 15 моддасида эса умуман бошқа масала айтилган. Янги қонун кучга киришига эса ҳали вақт бор. Шу ерларига тушунмадим, масъуллардан изоҳ кутаман. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
Repost from Zafarbek Solijonov
00:42
Video unavailableShow in Telegram
Ўзимизда янги иш ўрни ташкил қилинишига давлат даражасида, энг асосий масала сифатида қаралаётгани ортида мигрантларни юртга қайтариш, уларни ишли қилиш сиёсати ётади. Буни ҳар бир тадбиркор англаши керак. Thermo Plus мазкур сиёсатда фаол лойиҳа. Базалт изоляция маҳсулотларини ишлаб чиқараётган Khorezm Insulation Group заводига журналист ва блогерлар борганида ҳам ушбу савол ўртага ташланди. Видеода бунга гувоҳ бўласиз. Давлат тадбиркорни қўлласа, у нафақат сифатли маҳсулот ишлаб чиқаради, балки одамларни ишли қиладиям. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
4.80 MB
Repost from Zafarbek Solijonov
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Чилонзор тумани 9 кварталдан Ц кварталга ўтадиган пиёдалар йўли экан. Мутасаддиларимиз ушбу мурожаатни кўрмаган бўлса, ижобий ҳал қилиб бериши, пиёдалар ушбу йўлдан бемалол фойдаланишини таъминлаб беришини сўрардик. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
13.41 MB
Repost from Zafarbek Solijonov
Photo unavailableShow in Telegram
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Навоийдаги йтҳ юзасидан батафсил маълумот берди: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига асосан ушбу пиёдалар ўтиш жойида Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан тугмали светофор қурилмасини ўрнатиш дастурга 2024 йил 1-чорак якунига қадар  киритилган бўлиб, маблағ ажратилмаганлиги сабабли ҳозирги кунга қадар ўрнатилмаган. Энг ачинарлиси шундаки, Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори номига Навоий вилояти ЙҲХБ томонидан  жорий йилда 2 маротаба тугмали светофор ўрнатиш юзасидан  тақдимномалар киритилган. Тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги учун Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 196-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Батафсил 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
Repost from Zafarbek Solijonov
Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Улардан бири шу ишни тергов қилган терговчи Kun.uz манбаларига кўра, ҳозирда терговчи қамоққа олинган. Иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг 3 нафари вояга етмаган. Ҳозирда ушбу вояга етмаган қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Навоий шаҳрида 16 ёшга тўлмаган қизни бир нечта йигит зўрлади. Kun.uz мазкур жиноят иши билан боғлиқ суд ҳужжати билан танишди. Суд ҳукмида келтирилишича, 2023 йилнинг декабр ойида Навоий шаҳрида жойлашган музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир нечта йигит 2008 йилда туғилган, вояга етмаган қизни навбати билан зўрлаган. Айбланган йигитларнинг энг каттаси 23, энг кичиги эса 18 ёшда. Навбаҳор туманида яшовчи, ўша вақтда мактаб ўқувчиси бўлган 18 ёшли йигит Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. 2023 йил 4 декабр куни соат 21:00лар атрофида унинг ёнига олдиндан таниш бўлган вояга етмаган қиз келган. Улар бироз гаплашиб тургач, йигит қизни аттракцион ёнидаги ертўлага олиб тушган ва у билан ғайритабиий усулда жинсий алоқада бўлган. Сўнгра ертўлага навбати билан яна учта йигит кириб чиққан. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган. Ҳолат юзасидан 6 нафар йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ҳукми билан йигитларнинг учтаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “а” бандида (такроран, хавфли рецидивист томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), иккитаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Суд ҳукми билан судланувчиларнинг икки нафарига 3,5 йил, бир нафарига 4,5 йил ва бир нафарига 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Навоий шаҳар ИИБ терговчиси (терговчининг исми шарифи таҳририятга маълум) мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январ ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда, ушбу вояга етмаган қизни Тошкент шаҳрига чақириб, у билан жинсий алоқа қилган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил бўлган икки манбаси тасдиқлади. Манбаларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан иш очилиб, терговчи ҳам қамоққа олинган. Шунингдек, ҳозирда яна уч йигитнинг юқорида айтилган жиноий ишда жавбрланувчи бўлган вояга етмаган қизни зўрлаганлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов ушбу ҳолат бўйича Kun.uz сўровини жавобсиз қолдирди. Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати эса бу ишдан хабарсиз эканини билдирди. 👉 @Zafarbek_Solijonov
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.