8 362
Suscriptores
Sin datos24 horas
-1067 días
-51830 días
Archivo de publicaciones
8 362
Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган тирилтирилади.
1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади.
2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.
3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.
5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.
6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.
7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.
8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.
9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.
10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмаган, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.
11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.
12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.
"Мусулмон учун 30 ваъз".
✅ @sof_iibrat
8 362
ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР
1. Одам алайҳиссалом.
2. Идрис алайҳиссалом.
3. Нуҳ алайҳиссалом.
4. Ҳуд алайҳиссалом.
5. Солиҳ алайҳиссалом.
6. Иброҳим алайҳиссалом.
7. Лут алайҳиссалом.
8. Исмоил алайҳиссалом.
9. Исҳоқ алайҳиссалом.
10. Яъқуб алайҳиссалом.
11. Юсуф алайҳиссалом.
12. Айюб алайҳиссалом.
13. Шуайб алайҳиссалом.
14. Мусо алайҳиссалом.
15. Ҳорун алайҳиссалом.
16. Юнус алайҳиссалом.
17. Довуд алайҳиссалом.
18. Сулаймон алайҳиссалом.
19. Илёс алайҳиссалом.
20. ал-Ясаъ алайҳиссалом.
21. Закариё алайҳиссалом.
22. Яҳё алайҳиссалом.
23. Зул-Кифл алайҳиссалом.
24. Ийсо алайҳиссалом.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
✅ @sof_iibrat
8 362
🙈G‘oliblar @Abdulloh1S ga murojaat qiling! Sovg‘angiz tez orada yetqaziladi📌
Barcha ishtirokchichilarga tashakkur! Kanalda qoling hadyalar inshaalloh davomiy bo‘ladi.
8 362
Assalomu alaykum va Rahmatullohi va barokatuh Gʻoliblarni elon qilamiz In shaa Alloh bir necha daqiqalardan kiyin
