8 362
Suscriptores
Sin datos24 horas
-1067 días
-51830 días
Archivo de publicaciones
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
@sof_iibrat
8 362
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Шайтон уч эшик орқали бандага яқинлашади:
1. Ғафлат.
2. Шаҳват.
3. Ғазаб.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
✅ @sof_iibrat
8 362
Китоб ҳаётнинг энг олис ва қоронғи йўлларига нур бахш этган афсонавий чироқдир.
✅ https://t.me/Qorirovotuz
8 362
ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР
1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварада вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.
mehrob_uz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_iibrat
8 362
Ифорларнинг энг ёқимлиси, Кўнгил ифоридир. Чунки у, Роббингнинг ифоридир. У ифор дили вайрон, кўнгли синиқларда ва мағлуб руҳларда топилади.
Жалолиддин Румий
✅ @sof_iibrat
8 362
ИБРАТЛИ РИВОЯТ…
Бир подшох вазири билан қишлоқни айланиб юрса, бир чол ўтин
териб юрган экан. Шунда шох сўрабди: - Ха отахон қишнинг совуқ кунида тинчликми?
Отахон: - Тирикчилик шохим.
Подшох: - Учни бирга урмаганмидиз?
Қишда ўтин теряпсиз.
Отахон: - Учни бирга ургандим, 32 қўймаяптида.
Подшох: - 32 дан нечта? Отахон: - Олтита шохим. Подшох: - Мен бир ғоз жўнатсам, патини юлиб олмайсизми-а?
Отахон: - Майли шохим, агар сиз шуни ихтиёр қилсангиз . . .
Подшох: - Унда келишдик.
Шох ва вазир саройга қайтишибди. Вазир уларнинг сухбатидан оғзи очилиб, шохга дебди:
- Шохим сиз боя отахон билан нимани гаплашдингиз-а?
Подшох дарғазаб бўлиб, шуни хам билмайсанми, мен сени нега
вазир қилиб олиб юрибман-а? Сенга мухлат зехнингни ишлатчи тополармикинсан.
Вазир роса, ўйланиб тополмабди ва отахоннинг ёнига борибди ва
нима хақида сухбат қилганликларини сўрабди. Отахон айтмабди агар
шохим айтмаган бўлса, мен хам айтмайман дебди.
Шунда вазир бир халта тилло бериб айтишини илтимос қилибди,
агар айтмасангиз мени шох калламни олади дебди. Отахон рози бўлибди ва айтибди.
Шох сўради:
Учни бирга урмаганмидиз, яъни уч фаслда қишга тарадду кўриб олмаганмидингиз, совукда ўтин теряпсиз деди.
Мен: - Кўргандим, лекин 32 қўймаяпти яъни 32 та тиш қўймаяпти, топганимизни ейяпмиз дегандим.
Шох айтди: - 32 дан нечта?
Мен айтдим: - 6 та яъни, оилада 6 кишимиз.
Шох айтди: - Бир ғоз юборсам патини юласизми деди, яъни менга
химмат кўрсатди. Мен: Бажонидил дедим. Мана подшох ғоз қилиб сизни юборди, Мен патингизни юлдим, яъни сизни тиллаларингизни шу гаплар эвазига олдим деб кулибди.
Вазир бу бўлган ишлардан қойил қолибди ва секин ортига қайтибди.
✅ @sof_iibrat
8 362
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
✅ @sof_iibrat
8 362
"Усти ялтироқ, ичи қалтироқ" одамлардан бўлманг. Ўзингиз ҳам, қалбингиз ҳам бебаҳо бўлсин!
✅ @sof_iibrat
8 362
🍉 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмо билан тарвуз едилар ва бундай дедилар: "Биз биринчисининг иссиқлигини иккинчисининг совуқлиги билан, шу билан унинг совуқлигини ҳам шу иссиқ билан мувозанатлаймиз".
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
✅ @sof_iibrat
8 362
Касалликларга шифо бўлувчи намоз
Аллоҳнинг муҳаббатига ва Ўзига яқин бўлишга олиб борувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, тақводорларнинг завқи ва солиҳларнинг одати бўлган бу намозни кўпчилик эътибордан четда қолдиради.
Кимки ушбу намозни ўқиса мусибат ва ташвишлардан, ғам-ғуссалардан қутилади, қашшоқлик кўрмайди, ҳар бир дардига шифо топади. Охиратда эса Аллоҳ таоло Ўз раҳмати ва мағфирати ила Жаннатига киритур: “Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритурмиз. Унда абадий – бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Аллоҳдан ростгўйроқ зот борми?” (Нисо сураси, 122-оят).
Савол: Бу қандай намоз? У қандай адо этилади?Жавоби ушбу линкда ✅ @sof_iibrat
8 362
Аёлларнинг эркакларга, эркакларнинг аёлларга ўхшашлари (БУГУНГИ АЯНЧЛИ МАНЗАРА)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар» (Бухорий, Абу Довуд ривояти).
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлсифат эркакларни ва эркакшода аёлларни лаънатлаганлар» (Бухорий ривояти).
Кийиниш ва гапиришда эркакларга ўхшайдиган аёлларга эркакшода аёллар дейилади. Бир ривоятда: «Аллоҳ эркакшода аёлларни лаънатлади», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар кийимини киядиган эркакни ва эркаклар кийимини киядиган аёлни лаънатладилар» (Абу Довуд, Насоий, Ҳоким).
Агар аёл киши эркакларга хос бўлган либосларни кийса, у ўзини эркакларга ўхшатган ҳисобланади ва Аллоҳ ва Расулининг лаънатига дучор бўлади. Эри ҳам агар унинг шундай юришига имкон берса (яъни, рози бўлса ва уни қайтармаса) малъундир (лаънатлангандир). Чунки у аёлини Аллоҳга итоат этишга ундаши ва гуноҳ ишлардан қайтариши лозим. Зеро, Аллоҳ таоло айтганки:
«Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни дўзахдан сақлангизки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир» (Таҳрим сураси, 6-оят).
Яъни, уларга одоб ва таълим беринг, Аллоҳга итоат этишга буюриб, гуноҳ ишлардан қайтаринг, ўзингизга ҳам худди шундай муносабатда бўлинг, дейилмоқда.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар бирингиз нозир ва ўз раъиятига масъулдир. Эркак киши ўз аҳли оиласига нозир ва қўл остидагиларга масъулдир» (Муттафақун алайҳ).
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Эркаклар аёлларга итоат этган вақтларида ҳалок бўлдилар» (Ҳоким ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мен кўрмаган икки тоифа борки, улар дўзах аҳлидандир: сигирнинг думига ўхшаш қамчилари бўлиб, у билан одамларни урадиган тоифа ҳамда кийим кийган ялонғоч, йўлдан урувчи, йўлдан озган аёллар. Уларнинг бошлари туянинг ўркачи каби. Улар жаннатга кирмайдилар, унинг ҳидини ҳам топмайдилар. Ҳолбуки, унинг ҳиди мунча-мунча йўллик масофадан келиб туради» (Муслим ривояти).
Кийим кийган – Аллоҳнинг неъматларига мушарраф бўлган, лекин ялонғоч – Унга шукр қилмайдиган аёллар ёки баданининг шакли ва ранги билиниб турадиган даражада юпқа ва тор киядиган аёллар, деганидир.
Нофеъ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Амрлар Зубайр ибн Абдулмутталибнинг ҳузурида эдилар. Бир вақт елкасига камон осган аёл қўйларини ҳайдаб ўтиб қолди. Абдуллоҳ ибн Умар ундан: «Сен эркакмисан ё аёл?» деб сўрадилар. «Аёлман», деди у. Ибн Умар Ибн Амрга ўгирилдилар-да: «Аллоҳ таоло Пайғамбар тили орқали эркакларга тақлид қилувчи аёлларни ва аёлларга тақлид қилувчи эркакларни лаънатлаган», дедилар».
Кўчага чиққанда номаҳрамларга зеб-зийнат ва тақинчоқларини кўрсатиб юрадиган, мушк-анбар ва ҳар хил хушбўйликлар билан ўзига оро берадиган ҳамда калта ва тор либослар киядиган аёллар ҳам малъундирлар. Бу ишларнинг барчасини, яъни, ўзини бозорга солиб, жамолини кўз-кўз қилиб юришни Аллоҳ таоло ёмон кўради. Лекин минг афсуслар бўлсинки, кўп аёллар шайтоннинг тузоғига илингандирлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида: «Дўзахга боқиб, унинг кўпчилик аҳли аёллар эканлигини кўрдим», деганлар (Муслим ривояти).
Яна у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Ўзимдан кейин эркаклар учун аёллардан кўра зарарлироқ фитна қолдирмадим» (Муслим ривояти).
Аллоҳ таолодан бизни аёллар фитнасидан сақлашини ва Ўз фазлу марҳамати ила уларни ҳам, бизни ҳам ислоҳ этишини сўраймиз.
"Гуноҳи кабиралар" китобидан
✅ @sof_iibrat
8 362
ЖАННАТДА УЧРАШАДИГАН ДЎСТЛАР
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга киргач, бир-бирига муштоқ бўлиб, соғинган дўстларнинг ўриндиғи бошқасининг ўриндиғи томон юриб келиб, бирлашади. Сўнг иккиси уларга суяниб олиб, бир-бирига: «Аллоҳ бизнинг гуноҳларимизни қачон кечирганини биласанми?» деб сўрайди. Дўсти: «Ҳа. Фалон жойда турганимизда Аллоҳга дуо қилган эдик, Аллоҳ гуноҳларимизни кечирди», дейди»
(Ибн Абу Дунё ва Имом Баззор ривояти).
✅ @sof_iibrat
8 362
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман? Ушбу мақом қандай кишига?
8 362
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатда қайси саҳобани ковушини товушини эшитдилар?
8 362
АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИШ
Бандани саодатга етаклайдиган энг катта нарса Раббисига суяниш, таваккал қилиш ва Унинг ҳимояси ила чегараланишдир.
“...Унга тенг бирор зотни билурмисиз?" (Марям сураси, 65-оят).
“Менинг эгам Китоб туширган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни дўст тутади” (Аъроф сураси, 196-оят).
"Огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар” (Юнус сураси, 62-оят).
✅ @sof_iibrat
8 362
САЖДА !!!😪
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди.
Улардан бири шеригини кўрсатиб:
– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.
– Тинчликми? – сўрадим мен !!!
– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…
Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган.
Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.
Мен бемор йигитга юзландим:
– Сенга бу дардни ким берди?
– Аллоҳ.
– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
– ...
– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди !!!
– Докторга қанча «сажда» қиласан?
Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
– Ноилож кутаман.
– Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.
Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!”
Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.
– Пайғамбаримиз Соллаллоху алайҳи
ва саллам:
“Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир.
Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар.
Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ.
Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим.
“Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди.
Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса !!!Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.
– “Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак”, деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор ҳайратланиб “бўлиши мумкин эмас” дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.
Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...
✅ @sof_iibrat
8 362
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙
• Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг!
• Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇
❤ @sof_iibrat
