cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Namangan MAHALLA | Rasmiy kanal🇺🇿

Наманган вилояти маҳаллаларини расмий телеграм канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
25 742
Suscriptores
-11024 horas
-3027 días
-5 91330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Маҳалла институти аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин бўлиши керак Чуст тумани Хўжаобод маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги, Кексалар маслаҳат гуруҳи аъзолари ва фаол фуқаролар иштирокида ўтказилган йиғилишда мазкур масалага алоҳида тўҳталиб ўтилди. Юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотларда “инсон қадри“ тамойили устувор эканлиги, кам даромадли меҳнат мигрантларини ортга қайтариш ва муносиб иш билан таъминлаш, сўнгги йилларда ажримларнинг кескин ошганлиги, ёшларни турмушга тайёр эмаслиги, шаръий никоҳ қонунан мумкинмаслиги, бунинг салбий оқибатлари, турли низолар, уй-жой билан боғлиқ муаммоларнинг кўпайиши, ёлғиз онада қолаётган фарзандлар тарбияси, қариндошлар ўртасидаги никоҳ тиббиёт нуқтаи назаридан мумкин эмаслиги ва бунинг натижасида ногирон фарзандлар туғилиши, шунингдек тўйлардаги ортиқча харажатлар ва маросимлар оилаларни қийин аҳволга солиб қўяётганлиги, ёшларни ҳаётга енгил қараши, масъулиятни сезмаслиги, “Бир болага етти-маҳалла ота-она” ибратли ҳикмати унутилиб кетаётганлиги, таълимни бепул ва мажбурий эканлигини айрим ота-оналар ҳис қилмаётганлиги, миллий менталитетимизга умуман тўғри келмайдиган маданиятни кириб келишини олдини олиш бўйича етарлича иш олиб борилмаётганлиги, диний қадриятларимизни мустаҳкамлаш ва турли бидъатларни ўйлаб топилишини олдини олиш мақсадида маҳаллаларга бириктирилган имом-хатиблар билан ишлаш масаласида маҳалла еттилиги билан бир қаторда нуронийлар, кўчабошилар, фаол фуқаролар, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги жамоатчилик комиссияларнинг асосий вазифаси эканлиги тўғрисида батафсил тушнтиришлар берилди. Бу каби учрашувлар вилоятнинг ҳар бир маҳалласида бўлиб ўтмоқда. @namangan_mahalla
Mostrar todo...
👍 1
Маҳаллалар кесимида миграцияда бўлган фуқаролар билан ишлаш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, миграцияда юрган фуқаролар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг аҳволидан бохабар бўлиш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб берилмоқда. Бугун Наманган шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла еттиликлари иштирок этишди. Йиғилишда маҳалла еттиликларига хар бир хорижда бўлган фуқароларини анкета сўровномасини тўлдириш, бу бўйича юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, миграциядан қайтган фуқароларни саломатлиги ва бандлигини назоратга олиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди. Бундан ташқари секторлар кесимида ёшларни бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, олий таълимга қамраб олиш, даромадли касбларга ўргатиш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилди.
Mostrar todo...
👍 1
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим. Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман. Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан. Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг. Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. @namangan_mahalla
Mostrar todo...
👏 3
00:25
Video unavailableShow in Telegram
Ҳар бир зулматнинг ортида нур борлиги, ҳар бир туннинг ортида тонг отиши каби, ҳар бир сабрнинг ортида хам хурсандчилик бордир... Яна бир янги  кун муборак. Ассалому алайкум! @namangan_mahalla
Mostrar todo...
3.23 MB
01:24
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси фаолияти рақамларда @namangan_mahalla
Mostrar todo...
video_2024-06-07_19-05-43.mp420.09 MB
01:16
Video unavailableShow in Telegram
Диққат, диққат, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 33 та лойиҳа танловини эълон қилади. Ғолиблар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. Танловга жорий йилнинг 15-июн кунидан старт берилади. Бизни кузатишда давом этинг, яқин кунларда қўшимча маълумотлар тақдим этилади. @namangan_mahalla
Mostrar todo...
ROLIK MAHALLA FINAL-8-o'ng tomonda logo.mp442.37 MB
👍 3
Инсоннинг бахтли ёки бахтсиз эканлигининг аломатлари. 1. Илми зиёдалашган сари камтарлиги, рахмати зиёда бўлиб боради. 2. Амали кўпайган сари эхтиёткорлиги, қўрқуви зиёдалашиб боради. 3. савобли амали купайган сари ғурурга кетмайди, аксинча Аллоҳдан қўрқадиган бўлиб қолади, Аллоҳ қабул килмай кўяди, деб. 4. Бахтли одам, саодатли одам умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси камаяди. Охиратга талпиниб қолади. 5 Бахтли инсон молу-дунёси кўпайган сари сахийлиги, карами кўпайиб боради. Булар бахтли инсоннинг аломатлари. Энди шуни муқобилида бахтсиз инсонлар бор. 1.Бахтсиз инсон илми купайган сари кибри кучайиб боради, 2. Умри зиёдалашган сари, ёши улғайган сари дунёга бўлган хирси кучаяди. 3. Бахтсиз инсон қадри, хурмати, мартабаси кўтарилган сари кибри, фахри ўзини катта олиши зиёдалашиб боради Демак бу айтилган илмни купайиши, амални купайиши, мол, дунё, қадр, мансабни кучайиши ёки йўқ бўлиши барчаси имтихон. Мана шу имтихондан қайсидур инсонлар ўтиб саодатга етишади ва қайсидур инсонлар шу имтихондан ўта олмай бахтсиз бўлади. Аллоҳим барчамизни бахтли саодатли қилсин. Илмли инсонлар хикматидан! @namangan_mahalla
Mostrar todo...
👍 1
ТАНИЛИШ ВА ТАНИҚЛИ БЎЛИШ БАРЧАГА НАСИБ ЭТМАЙДИ Инсон дунёга келгач босқичма-босқич танилиб бораверади. Ҳаётнинг ўзи инсонни танитади. Ё яхши ном билан таниласан ёки ёмон ном билан. Бир маҳаллада яшасангда сени сўраб “фалончани танийсанми?” дейишса маҳаллангдагилар “йўқ танимаймиз” дейишса билгинки, сени маҳаллада ўрнинг йўқ. Сен маҳалланинг иссиқ совуғига аралашмайсан. Танилиш учун инсонга иқтидор, қобилият, илм, касби кор керак. Бекорчилик, дангасалик, лоқайдлик билан номинг чиққан бўлса уйингни бир бурчагидан бошқа сени ҳеч кимса билмайди. Елкангга кетмонни кўтариб ерга ишлов берсанг, боғ яратсанг сени “боғбон, деҳқон” деб билишади, эъзозлашади. Кимдир устачилик, темирчилик, дурадгорчилик, боғбончилик, деҳқончилик, ўқитувчилик, шифокорлик билан танилади. Эл уларни касби корига қараб “устабобо, духтурбобо” дея мурожаат этишади. Сени танишмаса сен тарихда ҳам из қолдира олмайсан. Умуман олганда одам яхши сифат билан танилиши керак. “Меҳрибон, камтар, тўғри сўз, оқил меҳнатсевар инсон” деган гаплар кимга ёқмайди дейсиз. “Картабоз, қиморбоз, кашанда, алкаш, муттахам, ёлғончи, фирибгар” деган сўзлар билан аталсанг ҳаётга нима учун келиб кетганингни англамайсан. Ҳар бир инсонни таниқли қиладиган ҳислати бўлади. Шоирлик, ҳофизлик, бастакорлик, спортчилик, тадбиркорлик каби йўналишларда машҳур бўлиб танилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Шоирлар кўп аммо, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Муҳамад Юсуфдек бўлавермайди. Диний уламолар кўп аммо, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари, Фозил қори Ёсин ўғли, Анвар қори каби бўлавермайди. Қайсидир шоир бир шеъри, хонанда бир қўшиғи, қурувчи бир биноси, уста бир буюми билан, олим бир ихтироси билан машхурликка эришади. Машхурликнинг тагида машаққат ва меҳнат ётади. Шоир Эркин Воҳидовни ва ҳофиз Шерали Жўраевни дунёга танитган, машхур қилган "Ўзбегим" шеъридир. Агарда ўзбек миллати бўлмаганида бу шеър ҳам бўлмасди. Бу ижодкорлар ҳозирги даражада таниқли бўлмасликлари мумкин эди. Кимдир ёш спортчи сифатида ёшлигида дунёга танилсада, яна кимдир 80 йил яшаб номи чиқмай ўтиши мумкин. Демак, танилиш ва таниқли бўлиш учун инсон меҳнат ва захмат чекиши керак бўлади. @namangan_mahalla
Mostrar todo...
👍 6👏 1
Аллоҳнинг сизу-биз учун берган яна бир янги Жумаси қутлуғ бўлсин! Аллоҳ бу кунни, ҳар биримизга, оила аъзоларимизга, Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жамики умматларига хайирли, барокатли ва файзли қилиб берган бўлсин! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон! @namangan_mahalla
Mostrar todo...
👍 4 1
Аҳоли билан учрашув Учқўрғон туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида Учёғоч, Қўғай, Наврўз маҳалла аҳолиси билан учрашув ташкил этилди. Бундан мақсад миграцияда юрган ватандошлар тақдири,  оилавий ажримларни олдини олиш,  "Бир нуроний 10 нафар ёшга масъул",  миллий ва диний қадриятларимизни тарғиб қилиш,  ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш,  уларда шукроналик, ватанпарварлик руҳини янада кучайтириш масалалари бўйича маърузалар тингланди. Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Наманган вилояти бошқарма бошлиғи Илҳомжон Икрамов,  туман Нуронийлар жамғармаси бошлиғи Олимжон Холиқов юқоридаги масалалар бўйича фикр ва мулоҳазалари эшитилди. Нуроний отахон ва онахонлар ҳам ўз  таклифларини бердилар.
Mostrar todo...
👍 3