cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

Publicaciones publicitarias
309
Suscriptores
Sin datos24 horas
+37 días
+2030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Кўнгил чақмоқлари чақиб турмаса Оғир сўз кўнгилни вайрон қилмаса Қаердан билардик қалб оғриқларин Сўзлар қалбимизга оғриқ солмаса Қадрин билармидик шодон кунларни Аллохим гохида синаб турмаса Кўз ёш шўрлигини қайдан билардик Хасратдан шошқатор юзни ювмаса Мехрни қадрини мехрсизликдан Қадрни кучини қадрсизликдан Илмни зиддини илмсизликдан Топмадикми сабрни сабрсизликдан Бир хадис эшитиб тебратдим қалам Яхшилар бу сизга ўтинчли нолам Росулуллох Саллоллоху алайхи васаллам Каабани олдида дерди:Эй Каабам... Қандай чиройликсан, нурлик жуда хам Қандай мубораксан, қандай мукаррам Лек Аллох наздида бир мўмин қулнинг Қалби сендан қиммат Аллохга қасам Нега шундай деган тушундим эй воҳ Қалбимда қолмади хеч шубха, сўроқ Кўнгил олиш Кааба қуришдек савоб Қалбни бузиш Кааба бузишдек гуноҳ Кўнгил олинг кўнгилда қолинг доимо Кўнгиллардан қолманг ранжитиб асло Бир мўминни қалбин обод этсангиз Аллох сиздан рози бўлар ин Шаа Аллох 💦 https://t.me/dardlarimsherlarda
Mostrar todo...
Сиёх бўлиб томган кўз ёшим

Шеърият олами

👍 2
Баъзан ортга ўгирилиб боққанингда, ўзинг ўзинга таажжубланасан. Я Робб шунча оғир синовга қандай бардош бердим экан дейсан. Аммо билмайсанки, Аллоҳ, суйган бандасининг қалбига сабр уруғини экиб қўяди… Сен, чидолмасам керак дейсан, Аллоҳ эса тоқатингдан ошиғини бермадим дейди. Сен, нима учун мен шунча азобга кўз юмишим керак дейсан. Аллоҳ эса қиёмат куни, жамолим илинжида ҳар қандай оғриққа туриб берганлар, ҳар қандай синовга сабр қилганлар қани, навбатсиз келиб, улар учун аталган мукофотни олсин дейди. Сен ана шу буюк маҳкамадаги улушингни кўз олдинга келтирган ҳолда, гўзал сабр қил! Бу дунё кўз очиб, юмгунча ўтиб кетади. Охират эса абадийдир… @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
👍 2
وقال أبو بكر الصديق: إن الله يغفر الكبائر فلا تيأسوا، ويعذب على الصغائر فلا تغتروا". وقال الصنعاني: "(إياكم ومحقرات الذنوب) أي صغائرها لأنها تدعوا إلى كبارها، كما أن صغار الطاعات تجر إلى كبارها، قال الغزالي: صغار الذنوب تجر بعضها بعضا حتى تزول أصل السعادة بهدم الإيمان عند الخاتمة". 🔸Абу Бакр родияллоҳу анҳу айтадилар: ▪️"Албатта Аллоҳ катта гуноҳларни кечиради ноумид бўлманглар. (Лекин) кичкина ғуноҳлар сабабли азоблайди , алданиб қолманглар". 🔸Сонаъний айтади: ▪️"Гуноҳларнинг эътиборсизларидан сақланинглар. Яни кичкиналаридан. Чунки у катталарини чақиради. Ҳуддики, кичкина тоатлар , катталарига тортгани каби. Ғаззолий айтади: Кичкина ғуноҳлар бир- бирига тортади. Ҳатто асл саодат, хотима ( ўлим арафаси) вақтида , иймон қулаши билан завол топади". (Шарҳул-Бухорий ли-ибни Баттол.) •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈ @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
Aгар вафот этсам... Aгар вафот этсам, Aллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади: • кийимларимни ечиб олишади; • жасадимни ювишади; • кафанга ўрашади; • тобутга солишади; • масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади; • қабристонга олиб боришади; • қабрга қўйишади; • баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади; • мени дафн қилиб бўлишгач • дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди. Aллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим: • ота-онам, опаларим -укам, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим; • уй, машина ва уларнинг калитлари; • китобларим; • кийимларим, хижобларим, поябзалларим; • пулларим. - Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади. - Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради. - Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан. Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади. - Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади. - Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади. - Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади. - Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак. Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади: 1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади. 2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди. 3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилар,ёки уч ойгача чўзилар, балким айримлари хурсанд хам бўлишар, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади. Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти. Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди. Қабримда мен билан фақат амалим қолади. Саволлар бошланади: – Роббинг ким? — Роббим Aллоҳ! – Дининг нима? — Диним Ислом! – Мана бу одам ҳақида нима дейсан? — Бу киши Aллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар! Aллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар: • ўқиган фарз намозларим; • тутган фарз рўзаларим; • берган закотларим; • қилган ҳажим; . ўқиган курон хатмларим; • нафл ибодатларим; • махфий садақаларим; • етимнинг бошини силаганим; • ота-онамга қилган хизматларим; • бошқа солиҳ амалларим. Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор. Биродарлар, бир кун биз хам улар сафида бўламиз, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик! Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
😢 2👍 1
Баъзи одамлар сизни тарк қилишади. Лекин бу қиссангизнинг ниҳояси эмас. Балки қиссангиздаги уларнинг ижросининг ниҳоясидир. Шундай экан маҳзун бўлманг Ҳаёт ўйлаганингиздан жуда ҳам қисқа, сиз йўлингизда давом этинг, чунки кетган инсонларнинг кетишлиги бу хойрнинг ўзгинаси. Хеч қачон хеч кимга қолишини сўраманг, қолгувчи бўлган эса сизнинг қол дейишингизга ҳам қарамайди. У хеч қачон сиздан кетмайди, сиз-сиз қиссасини тасаввур қилолмайди. Сиздан кетмаган инсонни махкам ушлаб қолинг, кетганлардан сиз ҳам воз кечинг! @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос_157 Ҳар бир тилингиздан чиқаётган сўзларга эҳтиёт бўлинг! Баъзида ўзимиз билмаган ҳолди оддий сўзни айтамиз шу сабаб жаҳаннамий бўлиб кетишимиз мумкин. Баъзи сўзлар борки, зоҳиридан шариатга хилоф эмас. Лекин бу сўз инсонни жаҳаннамга тушириб юборишига кифоя қилади. Шунинг учун аввал бир ўйланиб кейин сўзлайлик. #Абдуллоҳ_Бухорий @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
05:06
Video unavailableShow in Telegram
Insonlar nima desa desin Ammo ibrat Allohni huzuridagi narsa bilan | Shayx Sodiq Samarqandiy @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
Insonlar_nima_desa_desin_Ammo_ibrat_Allohni_huzuridagi_narsa_bilan.mp420.41 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос_152 Намоз ўқиган киши Аллоҳ таоло билан муножот қилган бўлади. Буни хис қилган одам намоздан кейин ҳам Аллоҳ таолони зикри билан машғул бўлади. Энди намозда ҳаёли бошқа жойда бўлган одам қўлидан телефони тушмайди намоз вақтида иложи йўқ қўйиб туради . Намозни тугатиши учун ўнг томонга салом берса  қўли ўз- ўзидан чўнтагига киради, чап томонга салом берганида телфонини чиқаради. #Шайх_Содиқ_Самарқандий @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
Муҳаррам ойи ва Ашуро кунига оид 33 фойда Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
Муҳаррам_ойи_ва_Ашуро_кунига_оид_33_фойда.pdf1.11 MB
ALLOH TAOLO O‘ZINI ISHIDA G‘OLIB BO‘LGAN ZOT { وَٱللَّهُ غَالِبٌ عَلَىٰۤ أَمۡرِهِۦ وَلَـٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا یَعۡلَمُونَ } Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир (яъни, Уни Ўзи хоҳлаган ишни қилишдан ҳеч ким манъ қила олмайди), лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар. [Yusuf surasi: 21] Shayx Sodiq Samarqandiy @Turkistoniy_A
Mostrar todo...
ALLOH_TAOLO_O_ZINI_ISHIDA_G_OLIB_BO_LGAN_ZOT_Shayx_Sodi_1B78rRnWzrs.m4a4.65 MB
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.