cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

NORIN-QORADARYO ITHB MATBUOT XIZMATI|Расмий канал

SUV XO'JALIGI YANGILIKLARI

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
551
Suscriptores
-124 horas
-17 días
+130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Сув тежовчи технологиялар: ОЛТИ ОЙЛИК КЎРСАТКИЧЛАР ТАҲЛИЛИ Жами 296 минг гектар майдонда, шундан 77,4 минг гектар майдонда томчилатиб, 34,0 минг гектар майдонда ёмғирлатиб, 19,4 минг гектар майдонда дискрет суғориш технологиялари жорий қилинди. 165,1 минг гектар майдонлар эгилувчан қувурлар ва эгатга плёнка тўшаб суғориш тизимлари орқали суғорилмоқда. 232,7 минг гектар ерлар лазер ёрдамида текисланди. Батафсил
Mostrar todo...
“Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журналининг 7-сони нашрдан чиқди. Журналда Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Хушнудбек Хамидовнинг “Сувга муносабат қадрият даражасида бўлмоғи керак” мавзусидаги мақоласи чоп этилди. Унда Андижон вилоятида об-хаётни иқтисод қилиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар таҳлил қилинган. Мавзуга оид янгиликлар, Қарор ва фармонлар ижросига қаратилган ишлар ҳақида сўз юритилган. Мақола билан батафсил журналнинг электрон версияси орқали танишишингиз мумкин.⬇️
Mostrar todo...
ЭЛЕКТР-ЭНЕРГИЯСИНИ ИҚТИСОД ҚИЛИШ БЎЙИЧА НАВБАТДАГИ ТАДБИР ҒАРБИЙ НАСОС СТАНЦИЯСИДА БЎЛДИ Норин-Қорадарё ИТҲБ тасарруфидаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Жалақудуқ туман Ғарбий насос станциясига участка бошлиқлари, туман насос станция бўлими ҳамда йирик насос станциялари бошлиқлари ва соҳа мутахассислари жам бўлди. Семинар давомида уларга суғориш даврида электр энергиясини иқтисод қилиш энг долзарб масала эканлиги, электродвигателларни мунтазам назорат қилишга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Электр тежовчи ускуналарни ўрнатиш бўйича керакли тушунчалар берилди. Бундан ташқари қатнашчилар Ғарбий насос станциясида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу жойда 20 сотихлик экин майдонига картошка ва маккажу́хори экилган, 8 қути асалари ҳам қўшимча даромад келтиряпти. Бир хўжалик мисолида айни йўналишда жойларда амалга оширилаётган ишлар танқидий ва тахлилий мухокама қилинди ва масъул рахбарларга вазифалар юклатилди. Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Mostrar todo...
СУВ ЗАР, СУВЧИ ЗАРГАР... Андижон вилояти Олтинкўл туманида жойлашган "Олтинкўл толаси" фермер ҳўжалигида семинар ўтказилди. Унда туман ҳокими, Норин-Қорадарё ИТҲБ ҳамда агроинсипексия ходимлари ва фермер ҳўжалиги раҳбарлари иштирок этдилар. Кун тартибидаги асосий масала - сув тежовчи технологияларни жорий қилишга қаратилди. Айтиш керакки, Айни пайтда туманда жами 27 нафар фермер 592 гектар пахта ва 187 гектар ғалла майдонига сув тежовчи технологияларни ўрнатган. Учрашув давомида ушбу ишлар кўламини янада ошириш, бошқа экин майдонларига ҳам замонавий суғориш тизмаларини жорий этиш топшириғи берилди. Барча фермер ҳўжаликларга гидропостлар ўрнатиш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш, фермер ҳўжалик ариқларини бетонлаш вазифалари юклатилди. Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Mostrar todo...
БИЛИМЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАЁТГАН У́КУВЛАР Норин-Қорадарё ирригация тизимлари хавза бошкармаси томонидан туман "Сув етказиб бериш хизмати" Давлат муассасаларининг Бош гидромет ва шўъба мудирлари учун ўқув амалий семинари ташкил этилди. "Сув ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби" тўғрисидаги мазкур семинарда йиғилиш қатнашчиларига асосан истеъмолчиларга етказиб берилаётган сув ҳисобини юритишга оид билим ва кўникмалар берилди. Назарий билимлар, амалий жараёнларда мустаҳкамланди. Бу каби ўқувлар бошқарма томонидан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунида ўтказилиб, мутахассисларнинг тажрибалари оширилмоқда. Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Mostrar todo...
Улуғнор туманиги “Улуғнорда Омадбек келажаги” фермер ху‌жалигида Президентнинг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таьминлаш, сувдан фойдаланиш режалари, сувнинг хисобини юритиш, гидрометрия, сув тежовчи технологияларни кредитлашнинг янги онлайн “Suvkredit.uz” платформаси бу‌йича тушунчаларни мустахкамлаш масалалари юзасидан семинар у‌тказилди. Ушбу семинарга туман ва шахар СЕБХ давлат муассасалари рахбарлари, фермерлар ва мавзуга алокадор мутахассислар жалб этилди. Учрашув давомида Норин-Қордарё ИТХБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Эргашев хамда бошқарма мутхассислари А.Байбаев, Х.Давронов, Х.Тўхтабоевлар сўзга чиқиб иштирокчиларга мавзу юзасидан тафсиялар берди. Якунда келгуси вазифалар белгилаб олинди. Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Mostrar todo...
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК МУНОСАБАТЛАРИ КЕНГАЙМОҚДА Халқаро сув ресурсларини бошқариш институтидан минтақамизда трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳамкорлик ва мулоқотни мустаҳкамлаш мақсадида республикамизда жорий йилнинг 24-27 июнь кунлари ўқув семинари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, бундан кўзланган мақсад манфаатдор томонларни Сирдарё ҳавзаси мисолида трансчегаравий дарёлар ҳавзаларида сув ресурсларини комплекс бошқаришни ташкил этиш бўйича тўпланган тажриба билан таништириш, сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликда эришилган ютуқлар юзасидан тажриба алмашишдан иборат. Шунга кўра, Андижон вилоятига халқаро мутахассислар ва экспертлар ташриф буюрди. Ташриф дастури давомида хорижлик меҳмонларни Фарғона ва Андижон вилоятларида жойлашган сув хўжалиги объектлари билан таништириш кўзда тутилган эди. Дастлаб меҳмонлар Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида кутиб олинди. Дастлаб, диспечерлик хонасида музокаралар ўтказилди. Давоми...⬇️
Mostrar todo...
Боши...⬆️ Сўнгра, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти фаолияти билан танишдилар. Сувчилар мактабида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътибор марказида бўлди. Охирги манзил эса Қамбар ота гидроузели. Ушбу гидроузелдан сув оладиган 3 та канал мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси бу йил реконструкция қилинган. Таъмирдан чиқарилган объектлардаги ҳолат меҳмонлар томонидан ўрганилди. Норин-Қорадарё ИТҲБ ахборот хизмати
Mostrar todo...
АНДИЖОНДА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ Ватанимизда 27 июнь санаси халқимизнинг очиқ жамият сари интилишда алоҳида ўрин тутадики, шу куни мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами танталани кенг омма ўртасида нишонланиб келинмоқда. Хабарингиз бор, Республикамизда ижтимоий – иқтисодий юксалиш жараёнида бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам фаол иштирок этишмоқдалар. Жумладан, ушбу сана муносбати билан жорий йилнинг 27 июнь куни Норин-Қорадарё ИТҲБ жамоаси аъзолари ҳам матбуот хизмати ходими Мадиярова Гулнозахони касб байрами билан муносиб равишда муборакбод этилди. Бошқарма бошлиғи Хамидов Хушнудбек Собирович  томонидан очиқ жамият шакланишида ҳамда ривожланишида оммавий ахборот воситалари ходимларининг қўшаётган хиссалари жамоатчилик томонидан эътироф этилаётганлиги гувохи бўлаётганликларини хаётий мисоллар орқали сўзлаб берди дейди- Беҳзодбек Ахмедов Норин-Қорадарё ИТҲБ Касаба уюшма кўмитаси раиси. Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.