#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ГРИЖАСИ БОР ОДАМ ЭҲРОМДА МОСЛАМА ТАҚИБ ЮРИШИ
САВОЛ: Белимда грижам бор. Шу грижам учун махсус мослама бор. Шуни тақмасам оғриқ беради. Эҳромда шуни тақиб юрсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, агар шуни тақиш зарурати бўлса, тақсангиз бўлади. Чунки сиздаги ҳолат узрли саналади. Фуқаҳолар эҳромдаги шахс узр туфайли баданига бирор мато боғлашини жоиз дейишган. Аммо узрсиз бўла туриб боғлаш жаримага сабаб бўлмаса ҳам макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/munavvar_uzz
28 nov, 03:34
