Kainbek
Ir al canal en Telegram
8 053
Suscriptores
+124 horas
-77 días
+1930 días
Archivo de publicaciones
8 055
Repost from Bektosh Khatamov
Нималар бўлаяпти-а?
Бошидан тушунтириб бераман. Ҳозир Мексикада тонг отмади.
Хуллас ўғлим Исфандиёрнинг видеоси бутун дунёда тарқаб кетибди, барча машҳур нашрлар видео ҳақида ёзишди. Ҳозир меҳмонхонага телефон қилишиб мени уйғотишди, ФИФА расмийлари, BBC, CNN хуллас мен таниган ва танимаган барча учрашишмоқчи.
Америкадаги брендлар, спорт ва болалар компаниялари боғланишмоқда. Ўзи нима бўлаётганига ақлим шошиб қолди.
Нашрлар асосан Ўзбекистон ҳақида, ўғлимнинг футболга қизиқиши, Ўзбекистондаги футбол ҳаёти ҳақида сўрашмоқда. Қўлдан келганча жавоб бериб турибмиз. Мана бу карикатура фильм эса эронлик машҳур карикатурачи Hamid Saxari томонидан қилинибди.
Бир видео Ўзбекистонимизни бунчалик машҳур қилиб юборади деб ўйламаган эдим. Ўғлим эканлиги эса ота сифатида унинг учун ўзгача ғурур бермоқда. Ҳаммангизга раҳмат катта.
@bektoshkhatamov
8 055
Тавсия (Америкадаги ўзбекистонликдан):
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиққанини барчамиз катта қувонч билан қарши олдик. Кўплаб юртдошларимиз АҚШ визасини олиб, терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун сафарга тайёргарлик кўрмоқда.
Америкада саёҳат қилиш анча осон, аммо айрим муҳим қоидаларни ёдда тутиш керак:
Полиция тўхтатса, машинадан тушманг
АҚШда шаҳарлар ва штатлар орасида сафар қилиш учун кўпчилик автомобил ижарага олади. Тезлик меъёрларига қатъий амал қилинг.
Агар полиция машинаси орқангизда пайдо бўлиб, сиренасини ёқса, дарҳол йўл четида тўхтанг. Ҳеч қачон машинадан тушманг. Ҳайдовчи икки қўлини рулда ушлаб туриши керак.
Ҳужжатлар сўралганда эса уларни олишдан олдин офицердан рухсат сўранг. Ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам кескин ҳаракат қилмаслиги муҳим.
Борадиган ҳудудингизни олдиндан текширинг
Breaking News иловасидаги Crime Map хизмати орқали маҳалла, кўча ёки ҳудудни киритиб, сўнгги вақтларда қайд этилган жиноятчилик ҳолатлари ҳақида маълумот олиш мумкин. Агар ҳудуд хавфли деб баҳоланса, эҳтиёт чораларини кўринг ёки режангизни ўзгартиринг.
Ирқий мазмундаги сўзлардан эҳтиёт бўлинг
АҚШда ирқчиликка оид мавзулар жуда сезгир ҳисобланади. Айниқса, афроамерикаликларга нисбатан ҳақоратли ёки нотўғри тушунилиши мумкин бўлган ибораларни ишлатмасликка ҳаракат қилинг.
Автомобил танлаш бўйича кичик тавсия:
3–4 киши учун — Toyota RAV4 ёки Toyota Highlander.
5–6 киши учун — Toyota Sienna ёки Honda Odyssey.
Ушбу моделлар узоқ сафарлар учун қулай ва ишончли ҳисобланади.
Саёҳатингиз хавфсиз ва мароқли ўтсин.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига эса янги зафарлар тилаймиз.
8 055
Artel’га идея.
Аргентинада маҳаллий компания визаси рад этилганларга бепул телевизор беряпти экан.
8 055
Бугун 23:00дан ресторанда карта ишламай қолса, шошилиб қолманглар. Шунга нақд пул ҳам оволинглар.
8 055
Шаҳарда метрога тушиш, автобусда юриш машинада юришдан афзал бўладиган замонларга ҳам келармиз.
8 055
Жалолиддин Мангуберди тезюрар поездлари учун ўрнатилган тўсиқларни одамлар товуқларга катак қиламан деб кесиб олиб кетишаётган экан. Унақа қилманглар. Яхшимас
8 055
Ўртоқлик ўйинида ютгандан кўра ютқазган яхшироқ. Хатолар тиниқроқ кўринади. Ғалаба иллюзия яратади. Мақсад асосий ўйинга тайёргарлик. Инсоф қилинглар. Уриб ташламанглар.
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
