cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Хазрат Билол масжиди 1989 - 2022. Андижон шахар. Чаензор

Publicaciones publicitarias
231
Suscriptores
+124 horas
-17 días
+530 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#КУН_ҲИКМАТИ “Покиза қалб – гўё бир ошиён. У фаришталар қўнадиган макон. Гина, ҳасад, кибр, ғараз, ғазаб каби иллатлар бор қалбда фаришталар қандай қўним топсин?!” Имом Ғаззолий. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/hazrati_bilol_andijon
Mostrar todo...
#muftiy_minbari 🌙 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҲАР КУНИ ЎҚИГАН СУРАЛАР 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/hazrati_bilol_andijon
Mostrar todo...
Кун ҳадиси: لَا تُؤْذُوا عِبَادَ اللهِ، وَلَا تُعَيِّرُوهُمْ، وَلَا تَطْلُبُوا عَوْرَاتِهِمْ؛ فَإِنَّهُ مَنْ طَلَبَ عَوْرَةَ أَخِيهِ الْمُسْلِمِ طَلَبَ اللهُ عَوْرَتَهُ حَتَّى يَفْضَحَهُ فِي بَيْتِهِ (رواه الإمام أحمد عن ثوبان رضي الله عنه) Пайғамбаримиз алайҳиссалом бундай деганлар: яъни: “Аллоҳнинг бандаларига озор берманглар, уялтирманглар, камчиликларини қидирманглар! Ким мусулмон биродарининг камчилигини қидирса, Аллоҳ ҳам унинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйини ичида бўлса ҳам шарманда қилади” Имом Аҳмад ривоятлари Қанчалар гўзал ҳадиси шариф. Мусулмонни аҳлоқи мужассам. Банданинг Яратган Зотнинг ҳузурида қадр-қиммати шунчалар ҳам улуғ бўладими, машааллоҳ. Бизлар эса бир-биримизни иғво қиламиз, ортидан туҳмат ва фитналар уюштирамиз. Қанчалар қабиҳлик. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/hazrati_bilol_andijon
Mostrar todo...
🔥 1
🌙 АЖРИ АЛЛОҲНИНГ ЗИММАСИДА БЎЛГАН 3 АМАЛ 1. Одамларни авф этиш: Ушбу амалнинг ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Бас, кимки афв этиб (ўртани) тузатса, бас, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир” (Шўро сураси, 40-оят). 2. Сабр: Бунинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, сабр қилувчиларга (охиратда) мукофотлари беҳисоб берилур” (Зумар сураси, 10-оят). 3. Рўза: Рўзанинг ҳам ажри қанча эканлиги айтилмаган. Аллоҳ таоло айтади: “Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўзани мен учун тутади ва унинг ажрини Ўзим бераман” (Ҳадиси қудсий). Қиёмат кунида ушбу учта амални қилган кишилар чақириладилар ва уларга ажрлари берилади. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ MUSLIM.UZ ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/hazrati_bilol_andijon
Mostrar todo...
Эй Раббим, Сендан уч нарсани сўрайман: Саодатим, ризқим ва ҳожатимни махлуқларинг қўлида қилмагин! Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/hazrati_bilol_andijon
Mostrar todo...
😊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху. Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин! Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин! Аллоҳнинг зикри билан бошланган кун қандай яхши! Алҳамдулиллаҳ СубҳанАллоҳ Аллоҳу Акбар Ла илаҳа иллолоҳ. Кунингиз хайрли ўтсин! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Mostrar todo...
Салавот Ҳофиз Аҳмад ибн Мансур Шерозий вафот топганида, бир киши Ҳусайн ибн Аҳмад Шерозийнинг ҳузурига келиб: - “Тушимда Аҳмад ибн Мансурни кўрибман. У Шероз масжидидаги меҳробда тик турган эди, устида ҳулласи ва бошида қимматбаҳо тошлар ўрнатилган тож ҳам бор эди. Мен: «Аллоҳ сенга қандай муомала қилди?” - десам, у: - “Аллоҳ гуноҳларимни кечирди, икром кўрсатди ва жаннатга киритди” - деди. Мен: - “Нима сабаб (бу шарафга эришдинг)?” - десам, у: - “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган кўп салавотим сабабидан бўлди” - деб жавоб берди. (Имом Заҳабий, ”Ислом тарихи”) ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Mostrar todo...
АЛЛОҲ СЕН БИЛАН САВДО ҚИЛАВЕРАДИ Ривоят қилинишича, бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига кириб келиб: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, Роббинг золимми ёки одилми? – деб сўради. Довуд алайҳиссалом: - Ҳолинга вой бўлгур, Роббим одил, У ҳеч кимга жабр-зулм қилмайди, нега бундай деяпсан? – дебди. Шунда аёл: - Мен бир бева аёлман, болаларим бор, уларни қўл меҳнатим билан боқаман. Кеча йигирган ипимни бир бўлак матога ўраб, сотиш учун бозорга олиб кетаётган эдим, тўсатдан бир қуш менга ҳужум қилиб қолди: мато ва ипни олиб қочди, мен эса болаларимнинг олдига ҳеч нарсасиз, ночор ва хафа ҳолда қайтдим. Шу суҳбат бўлиб турган пайтда Довуд алайҳиссаломнинг эшиги тақиллаб қолди. Довуд алайҳиссалом киришга изн берди. Улар ўн нафар тижоратчилар эди. Ҳар бирининг қўлида ўн динордан пул бор эди. Улар: - Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бу пулларни ҳақдорларга беринг, - дейишди. Шунда Довуд алайҳиссалом: - Бу пулларни беришга сизларни нима мажбур қилди? – деб сўради. Улар: - Биз бир кемада эдик, бирдан қаттиқ шамол туриб, ғарқ бўлишимизга сал қолган эди, тўсатдан бир қуш келиб, бир мато ташлади. Унинг ичида йигирилган ип бор эди. Биз улар билан кемамизнинг айбларини тўғрилаб олдик, шундан кейин шамол бизга ортиқча қийинчилик туғдирмади. Саломат қолганимиз учун ҳар биримиз ўн динордан садақа беришни назр қилдик, мана ўша пуллар, - дейишди. Довуд алайҳиссалом ҳалиги аёлга қараб: - Аллоҳ сен билан денгизда ҳам, қурақликда ҳам савдо қилаверади, сен эса Уни золим дейсан, - деди ва унга юз динорни узатиб: - Буни болаларинга сарфлагин, - деди. “Кўҳна дунё ривоятлари” китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Mostrar todo...
СУННАТДА КЕЛГАН СЕРМАЗМУН ДУОЛАР Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечаси тунги намозларини тугатгач, шундай дуо қилаётганларини эшитдим: «Аллоҳим, Сендан Ўз ҳузурингдан бўлган раҳматингни сўрайман. Бу раҳматинг ила қалбимни ҳидоятга бошла, тарқоқ ишларимни бирлаштир, паришон ҳолатимни ўнгла, ботинимни ислоҳ эт, зоҳиримни ўнгла, амалларимни холис қил, тўғри йўлни илҳом қил, садоқатимни қайтариб бер, ҳар қандай ёмонликлардан сақла». «Аллоҳим, ортида куфр бўлмаган шубҳасиз иймон ва раҳматингни бер. У орқали дунё ва охиратда ҳурмат-эҳтиромингга сазовор бўлай». «Аллоҳим, Сендан қазои қадарда муваффақият, шаҳидлар мақоми, саодатманд инсонларнинг ҳаёт тарзи ва душманлар қаршисида нусрат беришингни сўрайман». «Аллоҳим, фикрим косир, амалим заифлигини эътироф этиб, барча эҳтиёжларимни Ўзингга ҳавола қиламан. Сенинг раҳматингга муҳтожман. Эй барча ишларнинг фармонини берувчи, эй барча қалбларнинг шифосини берувчи! Денгизлар ўртасини кўринмас тўсиқ билан тўсганинг каби, мени ҳам дўзах азобидан, ҳисоб кунида ўзига ўлим тилашдан ва қабр фитналаридан тўсиб қўй». «Аллоҳим, менинг қосир фикримга келмаган, ҳали Сендан сўрашни ният қилмаган, ҳали сўраб улгурмаган бирор яхшиликни бандаларингга ваъда қилган бўлсанг ёки улардан бирига беришинг муқаррар бўлган инъоминг бўлса, мен ҳам ўша нарсани беришингни ёлвориб сўрайман. Эй оламларнинг Робби меҳрибонлигинг ҳаққи-ҳурмати, менга ҳам уларни бер!» «Эй мустаҳкам арқон (Қуръон) ва тўғри иш эгаси бўлган Зот! Сендан ваъда қилинган кунда хавфсизликни, мангулик кунида жаннатда Ўзингга муқарраб, кўп рукуъ ва сажда қилувчи, аҳдига вафо қилувчи бандаларинг билан бирга қилишингни сўрайман. Албатта, Сен бундай сифатдаги бандаларингга раҳм қилувчи ва уларни яхши кўрувчи Зотсан. Албатта, Сен хоҳлаган ишингни қилурсан». «Аллоҳим, бизни тўғри йўлга бошловчи ва ҳидоят топганлардан қилгин, адашувчи ва адаштирувчилардан қилмагин, дўстларингни дўст тутувчи, душманларингни душман тутувчи қилгин. Сени суйганларни муҳаббатинг ила яхши кўрадиган, Сенга қарши чиққанларга адоватинг ила душманлик қиладиганлардан қилгин». «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
Mostrar todo...