es
Feedback
DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal

DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

🏣Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси. Call markaz - 1149

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal

El canal DTSJ-Tibbiy sug'urta | Rasmiy kanal (@tibbiysugurta) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 14 578 suscriptores, ocupando la posición 1 721 en la categoría Medicina y el puesto 5 610 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 14 578 suscriptores.

Según los últimos datos del 29 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -432, y en las últimas 24 horas de -17, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 24.69%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 13.42% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 3 601 visualizaciones. En el primer día suele acumular 1 957 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 8.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
🏣Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси. Call markaz - 1149

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 30 julio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Medicina.

14 578
Suscriptores
-1724 horas
-1047 días
-43230 días
Archivo de publicaciones
Repost from Rasmiy axborot
🎗 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevni I darajali “Manas” ordeni bilan taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi.
🎗 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevni I darajali “Manas” ordeni bilan taqdirlash marosimi boʻlib oʻtdi. Qirgʻiz Respublikasining yuksak mukofotini davlatimiz rahbariga Prezident Sadir Japarov topshirdi.
Oʻzbekiston yetakchisi qardosh Qirgʻiziston Prezidenti va xalqiga chuqur minnatdorlik bildirib, ushbu mukofotni ikki xalq oʻrtasidagi koʻp asrlik doʻstlik va yaxshi qoʻshnichilik rishtalarini mustahkamlash borasidagi birgalikdagi saʼy-harakatlar hamda Oʻzbekiston va Qirgʻiziston munosabatlarini yangi tarixiy bosqich – ittifoqchilik darajasiga olib chiqishga qaratilgan mushtarak intilishlarning yuksak eʼtirofi sifatida qabul qilishini taʼkidladi.
❗️Ma’lumot uchun: 1996-yilda taʼsis etilgan “Manas” ordeni Qirgʻiz Respublikasining oliy davlat mukofotlaridan biri hisoblanadi. Respublika va xorij fuqarolariga davlatchilik va xalqaro hamkorlikni mustahkamlash, xalqlar oʻrtasida tinchlik, doʻstlik va oʻzaro anglashuv rishtalarini rivojlantirishga qoʻshgan ulkan hissasi uchun beriladi. https://t.me/Rasmiy_axborot_official

#давлат_тиббий_cуғуртаси_ҳақида_бир_дақиқа ❓Қандай тиббий хизматлар бепул? 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter

#ОАВ #Жиззах 🩺Жиззах вилоятида аҳолини давлат тиббий суғуртаси тизимининг механизмлари ҳақида кенг хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. ▶️Тадбир давомида давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш жараёни, аҳоли учун яратилаётган имкониятлар, тиббий хизматлардан фойдаланиш тартиби ҳамда тизимнинг асосий афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, масъуллар журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар. 📃Бу ҳақдаги мақола «Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2026 йил 25 июлдаги 59 сонида чоп этилди. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#ЖССТ_тавсияси 🌟Мия саломатлигини сақлаш: оддий одатлар катта натижа беради Инсон мияси туғилганидан то умрининг охиригача у
#ЖССТ_тавсияси 🌟Мия саломатлигини сақлаш: оддий одатлар катта натижа беради Инсон мияси туғилганидан то умрининг охиригача узлуксиз ишлайди. Ёш ўтиши билан хотиранинг сусайиши табиий жараён ҳисобланса-да, деменция каби касалликлар хавфини камайтиришда ҳар бир инсоннинг кундалик турмуш тарзи муҳим аҳамиятга эга. 🔘Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) таъкидлаганидек, мияни доимий равишда фаол ишлатиш ва одамлар билан ижтимоий муносабатларни сақлаш когнитив саломатликни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради. ❔Нима учун ақлий фаоллик муҳим? Мия ҳам мушаклар каби мунтазам машқ қилиб турилса, ўз фаолиятини яхшироқ сақлайди. Янги маълумотларни ўрганиш, китоб ўқиш, кроссворд ва бошқотирмалар ечиш, шахмат ёки бошқа мантиқий ўйинлар билан шуғулланиш хотира ва тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилади. Ижтимоий мулоқотнинг аҳамияти Оила аъзолари, дўстлар ва яқинлар билан мунтазам мулоқот қилиш нафақат кайфиятни кўтаради, балки мия фаоллигини ҳам қўллаб-қувватлайди. Суҳбатлашиш, биргаликда вақт ўтказиш ва жамоат тадбирларида иштирок этиш инсоннинг когнитив фаоллигини оширишга ёрдам беради.
🔔Яқинларингизга тез-тез қўнғироқ қилинг ёки хабар ёзинг. Китоб ўқиш ва янги билимларни ўрганишга вақт ажратинг. Шахмат, шашка ёки бошқа мантиқий ўйинлар ўйнанг. Кроссворд ва бошқотирмалар ечинг. Дўстлар ва оила аъзолари билан кўпроқ вақт ўтказинг. Ўзингиз учун янги қизиқишлар ва машғулотларни кашф этинг.
✔️Мия саломатлигини сақлаш катта харажат ёки мураккаб чораларни талаб қилмайди. Мисол учун, кундалик ҳаётдаги оддий, аммо мунтазам одатлар — ақлий машқлар, ижтимоий фаоллик ва яқинлар билан мулоқот ва янги билим ҳамда кўникмаларни эгаллаш мия фаоллигини сақлашнинг энг самарали учулларидан ҳисобланади. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#ОАВ #Жиззах 🌟75 ёшли бемор Ўғилбой Гулмуродов юрак соҳасидаги оғриқлар билан шифокорларга мурожаат қилди. 🔎Текширувлар натижасида юрак томирларидан бири деярли ёпилиб қолгани аниқланди. Шундан сўнг кардиожарроҳлар ишлаб турган юракда томир тикиш операциясини муваффақиятли амалга оширди. ⏩️Бемор Ўғилбой Гулмуродов: «Бир ухлаб турдим, шу билан операция ҳам ўтиб кетди. Авваламбор Президентимизга, барча шифокорларга ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига мени бепул даволаб беришгани учун катта раҳмат айтаман.» 😎Батафсил Жиззах шаҳар телевидениесининг «Замин» ахборот дастурида. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#Онлайн #халқаро_ҳамкорлик 🇺🇿🇸🇦Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва Саудия Арабистони Миллий тиббий суғурта маркази ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида икки мамлакат мутахассислари йўл харитасининг устувор йўналишларини муҳокама қилди. ♾Ушбу учрашувда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 📹Жараёнлар ҳақида батафсил Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Матбуот ва PR хизмати тайёрлаган ролик орқали танишишингиз мумкин. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#Онлайн #халқаро_ҳамкорлик 😄Айни дамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва Саудия Арабистонининг Миллий тиббий суғурта мар
+3
#Онлайн #халқаро_ҳамкорлик 😄Айни дамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва Саудия Арабистонининг Миллий тиббий суғурта маркази (National Health Insurance Center — NHIC) мутахассислари ўртасида учрашув бошланди. 🪧Учрашув 2026 йил 27 июль куни имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида ташкил этилган бўлиб, унда ҳамкорликнинг йўл харитаси ва уни амалга оширишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинмоқда. 📌Учрашув давомида тиббий хизматларни молиялаштириш, DRG тизими, тиббий хизматлар тарифларини шакллантириш, рақамли ечимлар ва тиббий суғурта соҳасидаги илғор тажрибалар юзасидан фикр алмашилади. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#ОАВ #Жиззах ✅Жиззах вилоятида жорий йилнинг 1 октябридан давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилади. Бу йўналишда тайёргарлик ишлари изчил давом этмоқда. 🔔Тайёргарлик жараёнида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан 172 та тиббиёт муассасаси билан шартнома имзоланди, 1 миллион 550 мингдан ортиқ аҳолининг қарийб 95 фоизи DMED электрон ахборот тизимига бириктирилди. Бу эса фуқаролар учун оилавий шифокор хизмати, электрон йўлланма ва давлат кафолатидаги тиббий хизматлардан янада шаффоф ва қулай фойдаланиш имконини яратмоқда. ▶️Шу билан бирга, тизимнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича кенг кўламли тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. 📌Бу ҳақда батафсил — ЎзА сайтида. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#онлайн #халқаро_учрашув 🇺🇿🇸🇦 Тошкент шаҳридаги «Hilton Tashkent» меҳмонхонасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни са
+3
#онлайн #халқаро_учрашув 🇺🇿🇸🇦 Тошкент шаҳридаги «Hilton Tashkent» меҳмонхонасида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдурраҳмон Ал-Жалажил бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтмоқда. ▶️Унда Соғлиқни сақлаш вазири ва тегишли соҳа вакиллари билан бир қаторда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи директори Зоҳид Эрматов ҳам иштирок этмоқда. 💬Музокараларда икки давлат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, кадрлар тайёрлаш, рақамли ечимларни жорий этиш ҳамда хусусий тиббиёт ва фармацевтика соҳаларидаги инвестициявий ташаббуслар муҳокама қилинди. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#СМИ #Джиззах Государственное медицинское страхование — здоровье каждого человека в приоритете 🩺В целях широкого информирования населения о механизмах государственного медицинского страхования в Джизакской области была организована пресс-конференция с участием представителей средств массовой информации. ▶️В ходе мероприятия была представлена подробная информация о процессе внедрения системы государственного медицинского страхования, создаваемых для населения возможностях, порядке получения медицинских услуг, а также об основных преимуществах системы. Кроме того, ответственные лица подробно ответили на вопросы, интересующие журналистов. 📃Статья об этом опубликована в №30 газеты «Джизакская правда» от 25 июля 2026 года. 🩺Пресс и PR служба ФГМС Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#Расмий_муносабат Ижтимоий тармоқларда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) томонидан давлат ва
#Расмий_муносабат Ижтимоий тармоқларда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) томонидан давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига тўловлар амалга оширилиши, хусусан, Миллий тиббиёт марказида кўрсатилган тиббий хизматлар харажатларини қоплаш муддатларининг кечикиши юзасидан асоссиз хабарлар тарқалаётганлиги муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз. Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий қилишдан асосий мақсад аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилиши учун маблағларни ажратишда тенглик, адолат ва шаффофликни таъминлаш бўлиб, Жамғарма коррупцияга қарши муросасиз курашади. Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари, жумладан Миллий тиббиёт маркази ва Жамғарма ўртасида имтиёзли тоифага кирувчи беморларни даволаш харажатларини қоплаш бўйича шартнома тузилган. Бунда, кўрсатилган тиббий хизматлар учун тўловлар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва шартнома асосида бемор даволаниб чиққанидан сўнг ягона мезонлар ва белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади. Шунингдек, тузилган шартномада тиббиёт ташкилоти белгиланган маблағлар доирасида режали (шошилинч эмас) даволаш учун беморларни электрон йўлланма асосида даволанишга қабул қилинишини таъминлаш тиббиёт ташкилотининг раҳбарига зиммасига юклатилган. 2026 йил 1 апрелга қадар имтиёзли тоифага кирувчи беморларни даволаш харажатларини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан тиббиёт ташкилотлари кесимида тақсимланган. Шунга мувофиқ, Миллий тиббиёт маркази ҳамда бошқа давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида кўрсатилган тиббий хизматлар учун тўловлар Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан  шартномалар суммаси доирасида тўлиқ қоплаб келинган. Айрим тиббиёт ташкилотларида, жумладан, Миллий тиббиёт маркази томонидан имзоланган шартномада белгиланган маблағлар миқдоридан ортиқча тиббий хизматлар кўрсатилган. Мисол учун,  2025 йилда бюджетдан 1 200,0 млрд сўм ажратилган, давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан қабул қилинган имтиёзли беморлар ва уларга кўрсатилган тиббий ёрдам харажатлари эса 1 400,0 млрд сўмни ташкил этган. Режадан ошиқча кўрсатилган ушбу тиббий ёрдам харажатларини қоплаш учун жорий йилда Давлат бюджетидан маблағлар ажратилмоқда ва мазкур харажатлар Жамғарма Кузатув кенгаши қарорлари асосида босқичма-босқич қоплаб берилмоқда. Жамғарма ўз фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилади ҳамда коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга қарши муросасиз курашиш, шунингдек, беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва беморларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳуқуқларини таъминлашда жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик фаоллари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилади. Мазкур масалалар юзасидан мурожаат йўллаш ёки қўшимча маълумот олиш учун Жамғарманинг 1149 қисқа рақамли Call марказига ёки +998 71 207 19 23 Мурожаатлар бўлимига боғланиш мумкин. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

🏥Давлат тиббий суғуртаси тизими аҳоли манфаати йўлида хизмат қилмоқда ✅Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида давлат тиббий суғуртаси тизими изчил ривожлантирилмоқда. 💚Давлат тиббий суғуртаси тизими Янги Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, инсон қадрини юксалтириш ва кучли ижтимоий ҳимояни таъминлашга хизмат қилмоқда. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#Бир_инсон_тақдири #Жиззах «Бир инсон тақдири» бу шунчаки лойиҳа эмас, балки ҳаётга қайтаётган инсонлар ҳақидаги ҳақиқий ҳико
+8
#Бир_инсон_тақдири #Жиззах «Бир инсон тақдири»  бу шунчаки лойиҳа эмас, балки ҳаётга қайтаётган инсонлар ҳақидаги ҳақиқий ҳикоялар. Операция шунчаки тиббий муолажа эмас. У онага фарзандини яна бағрига босиш, отага оиласига суянч бўлиб қайтиш, бувига эса неваралари кулгусини яна эшитиш бахтини беради. Жиззах вилоятида  бўлиб, юқори технологик операция қилинган беморларнинг кўзларидаги шукроналик, яқинларининг қувончини кўрганимизда бунга яна бир бор амин бўлдик. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси қоплаган ҳар бир тиббий харажат ортида бир инсоннинг умиди, бир оиланинг бахти ва эртанги кунга бўлган ишончи мужассам. Тез кунларда «Бир инсон тақдири» лойиҳасида ушбу инсонларнинг ҳаёт йўли билан танишасиз. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#молиялаштириш 🧮Жамғарманинг шахсий ҳисобварағидан бир қатор тиббиёт ташкилотларига 148.8 млрд сўм ўтказиб берилди. Батафсил
#молиялаштириш 🧮Жамғарманинг шахсий ҳисобварағидан бир қатор тиббиёт ташкилотларига 148.8 млрд сўм ўтказиб берилди. Батафсил 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

+1
#Mirziyoyev #BizningPrezident 🇺🇿 Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, муҳтарам Президентимиз! Бугун, 24 июль — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таваллудининг 69 йиллиги нишонланмоқда. Муҳтарам Шавкат Миромонович! Сизнинг раҳбарлигингизда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида, аввало, инсон қадри ва унинг саломатлигига бўлган юксак эътибор мужассам. Давлат тиббий суғуртаси тизимининг жорий этилиши аҳолини кафолатланган бепул ва сифатли тиббий хизмат билан таъминлаш, оғир касалликлар туфайли юзага келадиган катта молиявий харажатлардан ҳимоя қилиш ҳамда тиббий хизматларни адолатли молиялаштириш йўлидаги муҳим тарихий қадам бўлди. Бугун мазкур тизим орқали юз минглаб беморларга кўрсатилган юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ва мураккаб даволаш хизматлари давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. Бу эса минглаб оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш, энг муҳими, халқимизга муносиб ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишнинг амалий ифодасига айланди. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси жамоаси Сизнинг раҳбарлигингизда бошланган ушбу эзгу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши йўлида бор куч-ғайрати ва салоҳияти билан фаолият юритишда давом этади. Таваллуд айёмингиз муносабати билан Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, Янги Ўзбекистон тараққиёти, халқимиз саломатлиги ва фаровонлиги йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#онлайн #матбуот_анжумани #Жиззах 📍Жиззах вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизими мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. 📶Тадбирда давлат тиббий суғуртаси тизимининг аҳоли учун аҳамияти, кафолатланган тиббий хизматлар пакети ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ОАВ ва блогерларга батафсил маълумот берилмоқда. 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#оилавий_шифокор ✅Оилавий шифокор касалликларни эрта аниқлаш, даволаш, профилактика қилиш ва зарур ҳолларда тор мутахассисга йўналтириш орқали соғлигингизни ҳимоя қилади. 💙Саломатлигингизга бефарқ бўлманг — оилавий шифокорга ўз вақтида мурожаат қилинг! 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х

#Бир_инсон_тақдири 🖥«Бир инсон тақдири» — ҳақиқий ҳаёт ҳикоялари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан YouTube ва Ins
+6
#Бир_инсон_тақдири 🖥«Бир инсон тақдири» — ҳақиқий ҳаёт ҳикоялари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан YouTube ва Instagram платформалари учун «Бир инсон тақдири» лойиҳаси ишлаб чиқилди.
📶Лойиҳада давлат тиббий суғуртаси механизмлари орқали юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ва даволаниш харажатлари Жамғарма томонидан қоплаб берилган беморларнинг ҳаёт йўли, даволаниш жараёни ва саломатлигидаги ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади.
▶️Шу мақсадда Сирдарё вилоятида юқори технологияли жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган беморлар билан учрашувлар ташкил этилди ва уларнинг ҳаётий ҳикоялари тасвирга олинди. 📲Тез орада илк сонни томоша қилинг ва бизни кузатишда давом этинг! 🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Х