📚ИЛМ БУ НУР💡
إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. (Фотиҳа сураси, 5-оят) Алоқа учун бот @IlmBuNurAloqa_bot
Mostrar más929
Suscriptores
-424 horas
-67 días
+16230 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ
1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам иймон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...
📚«Истиғфорнинг 40 хосияти» китобидан
https://t.me/ILMBUNUUR
📚ИЛМ БУ НУР💡
إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз. (Фотиҳа сураси, 5-оят) Алоқа учун бот @IlmBuNurAloqa_bot
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
التَّوْحِيدَ أَصْلُ الْإِيمَانِ وَهُوَ الْكَلَامُ الْفَارِقُ بَيْنَ أَهْلِ الْجَنَّةِ وَأَهْلِ النَّارِ وَهُوَ ثَمَنُ الْجَنَّةِ وَلَا يَصِحُّ إسْلَامُ أَحَدٍ إلَّا بِهِ.
«Тавҳид иймоннинг аслидир. У - жаннат аҳли билан дўзах аҳлини ажратиб турувчи сўздир. У жаннатнинг баҳосидир. Ҳеч кимнинг исломи усиз тўғри эмас».
«Мажмуъул фатаво», 24/235.
https://t.me/ILMBUNUUR
01:59
Video unavailableShow in Telegram
#Жума_куни
-
ЖУМА НАМОЗИГА БЕПАРВО БЎЛМАНГ!
Аллоҳ таоло бу кунда жума намозини фарз қилди. Жумани ўқимаган, унга бепарво бўлганларга қаттиқ таҳдид қилинди! Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламд: «Одамларга намоз ўқиб берадиган бир кишини тайинлаб, кейин ўзим жумадан қолаётганларнинг уйларини ёқиб юборишни хоҳладим», дедилар.
[Бу ҳадисни Имом Муслим Масжидлар бўлими, намоз ўринлари, бобида келтирган].
-
• Устоз Шайх Мухаммад Хассон Хафизаҳуллоҳ 🎙️
6.34 MB
👍 2
Elige un Plan Diferente
Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.