cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

JIZZAXNEWS

🇺🇿 "Jizzax haqiqati" va "Джизакская правда" gazetalari rasmiy telegram kanali 🇷🇺Официальный телеграм канал газет "Жиззах хакикати" и "Джизакская правда" Murojaat: 👉 @Gefest84 @mydilband @jizzaxnews_press_

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
9 826
Suscriptores
-14924 horas
-2257 días
+70030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

01:08
Video unavailableShow in Telegram
❗️❗️❗️✅✅✅ #Диққат ⚡️Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига «Вақтинчалик йўл белгилар» киритилди ‼️Вақтинча (кўчма тиргакдаги) ва доимий белгилар маъно жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак. 📗 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилган Ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг
Mostrar todo...
02:34
Video unavailableShow in Telegram
🤚😏😀🤣😀🫠🫠😜😐🤚 "Беш ташаббус олимпиадаси" фестивали Жиззах оқшомига ўзгача файз киритди. Ҳар бир ташаббусга мос равишда ташкил этилган танлов, мусобақа, беллашув ва ўйинлар ёшларга ўз иқтидорини намойиш этиш имконини берди.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
‼️‼️‼️✅✅✅ “Сув текин” бўлиши керак эмас – “Ўзсувтаъминот” АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот”АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш: амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди. “Сўнгги 7 йилда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга 20 трлн сўмга яқин маблағ йўналтирилди. (олдинги 25 йилга нисбатан 8 баравар кўп). Ушбу маблағлар ҳисобидан 2 916 та сув иншооти ва 43 минг кмга яқин ичимлик суви тармоқлари тортилди”, – дейилади хабарда. Ушбу давр мобайнида 8 миллионга яқин аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланиб, 14,5 миллион нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. 2024 йил январь ҳолатида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминлангганлик даражаси 77,2 фоизни ташкил этади. Ичимлик суви тарифлари арзонлиги ундан хўжасизларча фойдаланиш, ичимлик сувига беписандлик билан муносабатда бўлиш омилларидан бири ҳисобланади. Соҳадаги мавжуд вазият аҳолини сув билан таъминлаш масалаларида бозор нархлари механизмларига ўтиш заруратини тақазо қилди. Бу эса соҳага инвестицияларни жалб этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш имконини беради.
Mostrar todo...
Жиззахда "Долзарб 30 кунлик" тадбирлари бошланди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Экология вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан имзоланган Жиззах вилоятини экологик тоза ҳудудга айлантириш бўйича амалга ошириладиган қўшма дастурида экологик ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш мақсадида "ДОЛЗАРБ 30 кунлик" тадбирларини ўтказиш белгиланган. Дастурга мувофиқ, вилоят ҳудудларида экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида вилоят ИИБ, Миллий Гвардия, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторларидан тузилган гуруҳлар жойларда экологик назорат рейд тадбирларини олиб бормоқда. Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташламанг. Жаримага тортиласиз, асабингиз бузилади, табиатга беҳурматлик қилган бўласиз. Бунинг ўрнига ички маданиятга риоя қилган ҳолда табиатни авайлайлик!
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
🙄🤣😀🤬😑😀😓😀🤥 “НИМА БИЛАН УРДИ?” Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига бўлинган: саноат партия қўмитаси, қишлоқ хўжалиги партия қўмитаси. Шу даврлар ҳар бир майда-чуйда гаплар билан ҳам партқўмларга шикоят қилиш авж олган экан. Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл ке- либди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини сўрашипти. – Обқўмга арзим бор, – депти аёл. – Қайси обқўмга? – Обқўмга-да! – Ҳозир иккита обқўм бор: қишлоқ хўжалик обқўми, саноат обқўми. Қай- си бирига арзингиз бор? Аёл жавоб беролмай ҳайрон бўлибди. – Нима масалада келгансиз? – Эрим урди. Шундан шикоят қилиб келдим. Қайси обқўмларингга кири- шим керак. Энди эшикбонлар ҳам ўйланиб қолишибди. – Эрингиз нима билан урди? – сўрабди улардан бири аёлнинг боши боғлан- ганлигига ишора қилиб. – Шоли ўргани кетиб, ярим кечаси ширакайф бўлиб келувди, “ўша ёқда тунаб қолавермабсиз-да” девдим, “Э-э” деди-ю қўлидаги ўроқни ирғитиб юборди. Шунда... – Демак, ўроқ билан экан-да, – дебди эшикбон танга топган калдай ил- жайиб. – У ҳолда қишлоқ хўжалик обқўмига кираркансиз, опа... Мабодо, болға билан урганда саноат обқўмига кирардингиз.
Mostrar todo...
👍 1😁 1🤣 1
Photo unavailableShow in Telegram
😊😐😀🤬😶😀😏 Чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади Қарорга кўра, Шароф Рашидов туманида, шунингдек Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади. Батафсил 👉 Ўқиш
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️❗️❗️🚨🚨🚨 иззахда адвокат яна пора билан қўлга олинди ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати "У.Б." ўз ҳимояси остида бўлган фуқарога нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд идораларида ишловчи танишлари орқали ёрдам кўрсатганлиги эвазига муқаддам 4000 АҚШ доллларини олиб, таъмагирлик йўли билан яна 3000 АҚШ доллари миқдорда пора олаётган вақтида ушланди.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
‼️‼️‼️📣📣📣 ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЖИЗЗАХ ШАҲРИ ВА ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ МАҲАЛЛАЛАРДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ “Жанубий”, “Шимолий” ва “Олмачи” ГТС да таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Эртага 23 май куни соат 8:00 дан 24 май куни кеч соат 18:00 га қадар Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.
Mostrar todo...
Хонадонингизда электр энергияси тежамкорлигига одатландингизми?Anonymous voting
  • Ҳа, тежамай бўладими бўладими...
  • Билмадим, кейинги ой бошида маълум бўлади
  • Йўқ, уйимда барча қулайликлар бўлиши керак.
0 votes
Photo unavailableShow in Telegram
Бугундан юртдошларимиз Ҳаж зиёратига жўнаб кетишади. Жиззах вилоятидан 624 нафар юртдошимиз муборак зиёратга отланишган. Батафсил
Mostrar todo...