cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov Каналимизда мавжуд: -Видеодарслар -Тестлар -Янгиликлар -Норматив ҳужжатлар -Шартномалар(барча тури) -Бланкалар -Шаблонлар -Уставлар -Савол-Жавоблар -Проводкалар Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 668
Suscriptores
+124 horas
-37 días
-2730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи Бухгалтерия ҳисоби (БҲМС бўйича): АВ амортизациясини ҳисоблаш 5-сон БҲМС 30, 31-б.: • объект АВлар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошланади; • объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг 1-санасида тўхтатилади Фойда солиғи: 2022 йилдан бошлаб амортизация қилинадиган актив (шу жумладан ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган амортизация қилинадиган актив бўйича) амортизацияни ҳисоблаш СК 306-м. 34-38-м.: • ушбу актив (у давлат рўйхатидан ўтказилган санадан қатъи назар) фойдаланишга топширилган санадан эътиборан бошланади; • активнинг қиймати тўлиқ ҳисобдан чиқарилган санадан эътиборан ёки актив амортизация қилинадиган активлар таркибидан ҳар қандай асосларга кўра чиқарилганда тугатилади https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy
Mostrar todo...
ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov Каналимизда мавжуд: -Видеодарслар -Тестлар -Янгиликлар -Норматив ҳужжатлар -Шартномалар(барча тури) -Бланкалар -Шаблонлар -Уставлар -Савол-Жавоблар -Проводкалар Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

👍 5
Алиментлар ундирилмайдиган даромадлар Ундирув қуйидаги пул суммаларига қаратилиши мумкин эмас 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонун 69-м.: • майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига; • хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга; • бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга; • алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга; • меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга; • ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига; • дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига; • қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга; • бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга; • хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга; • меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга. https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy
Mostrar todo...
ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov Каналимизда мавжуд: -Видеодарслар -Тестлар -Янгиликлар -Норматив ҳужжатлар -Шартномалар(барча тури) -Бланкалар -Шаблонлар -Уставлар -Савол-Жавоблар -Проводкалар Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

#SUPER!!! SUPER!!!! SUPER!!! Haftaning har shanba kuni soat 18:00 da buxgalteriyaga oid yutuqli savol joylanadi. Savolimizga izohlarda birinchi va tug'ri javob bergan ishtirokchiga 100 000 so'm pul mukofoti beriladi. Buxgalteriya bilimlaringiz orqali pul mukofotini qo'lga kiriting!!! Halollik birinchi o'rinda, biz va'da qilganimizni bajaramiz!!! https://t.me/Axrorovich_channel
Mostrar todo...
🔥 7👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
ДИҚҚАТ! 😂😉🙃😇🥲 🤓😙🥲😍❗️ "1UZдан замонавий бухгалтерияга қараш" 📆Сана: 4 июль 🕖 Вақт: 11:00 💥Бухгалтерия ҳисобини осонлаштиришни ва уни самаралироқ қилишни хоҳлайсизми? Биз билан жонли эфирга қўшилинг ва 1UZ дастурлари сизнинг ишингизга қандай ёрдам беришини билиб олинг! Бу сиз учун нега муҳим? 🤔 Жонли эфир давомида сиз: ✔️ Бухгалтерия соҳасидаги энг янги тенденциялар ва инновациялар ҳақида маълумот оласиз. ✔️ Бизнинг дастурий маҳсулотларимизнинг имкониятлари ва барча афзалликлари ҳақида батафсил маълумот оласиз. ✔️ 1UZ ечимларини муваффақиятли жорий этиш ҳақидаги ҳақиқий мисолларни эшитасиз. ✔️ Экспертларга саволлар бериб, реал вақтда профессионал маслаҳатлар олишингиз мумкин! 🔺 Жонли эфирда сиз билан мулоқотда бўлишдан мамнун бўламиз! 💢 Қўшилинг!
Mostrar todo...
Олинмаган иш ҳақини депонентлаш тартиби Агар ходим ёки унинг ишончли вакили иш ҳақини ёки бошқа тўловларни 3 иш куни ичида олмаса, олинмаган суммани мажбурий тартибда депонентланг. Бунинг учун: • пул маблағларини ташкилот ҳисобрақамига ўтказиш учун уларни банкка топширинг; • ҳисобда уларни олинмаган сумма сифатида акс эттиринг. Кассада иш ҳақи учун ажратилган, аммо олинмаган пул маблағларини 3 кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас. Бош бухгалтер ёки унинг вазифасини бажараётган бошқа ходим бунинг учун БҲМнинг 15 баравари миқдорида жаримага тортилиши мумкин МЖТК 175-м. 3-қ. Агар ходим иш берувчига боғлиқ бўлган сабабларга кўра пул маблағини олмаган бўлса, унинг иш ҳақини депонентлаш ноқонуний ҳисобланади. https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy
Mostrar todo...
ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov Каналимизда мавжуд: -Видеодарслар -Тестлар -Янгиликлар -Норматив ҳужжатлар -Шартномалар(барча тури) -Бланкалар -Шаблонлар -Уставлар -Савол-Жавоблар -Проводкалар Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

Товар-моддий захираларга нималар киритилмайди 4-сон БҲМС активларни ТМЗга киритиш мезонларини фақат инвентарлар ва хўжалик анжомлари бўйича белгилайди. Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган активларни киритинг: • хизмат муддати 1 йилдан кўп бўлмаган; • хизмат муддатидан қатъи назар, бир бирлиги (комплект) учун сотиб олиш пайтида қиймати 50 БҲМгача. Мисол Корхона активларни инвентарь ва хўжалик анжомларига киритишнинг қиймат мезони – 50 БҲМ ва ундан кам. 2 та ноутбук сотиб олинди: биринчиси 12 млн сўм қийматда, иккинчиси – 20 млн сўм. 2023 йил 1 декабрдан БҲМ 340 000 сўмни ташкил қилади. Қийматли мезон ноутбук сотиб олинадиган санада – 17 млн сўм (340 000 х 50). Биринчи ноутбукни инвентарь сифатида 1080-счётида, иккинчисини эса 0150-счётида асосий восита сифатида ҳисобга олиш лозим. https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy
Mostrar todo...
ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov Каналимизда мавжуд: -Видеодарслар -Тестлар -Янгиликлар -Норматив ҳужжатлар -Шартномалар(барча тури) -Бланкалар -Шаблонлар -Уставлар -Савол-Жавоблар -Проводкалар Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

👍 4
2_5192776127000628934_240701_091903.pdf2.56 KB
Ўзбекистонда 2024 йил 1 июлдан нималар ўзгараради Электрон ТТЮ барча учун мажбурий 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар электрон товар-транспорт юк хатларини расмийлаштиради (21.12.2023 й. 673-сон ВМҚ). Йирик солиқ тўловчилар ЭТТЮ билан 2024 йил 1 апрелдан бошлаб мажбурий тартибда ишлашмоқда. Бизнес электр энергияси ва газни 100 фоиз олдиндан тўлов шартларида олади 1 июлдан бошлаб компаниялар электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўловни тўлашлари керак (16.04.2024 й. 204-сон 10-б.). Барча имтиёзлар – Имтиёзлар ягона реестрида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг сайтидаги Ягона реестр қуйидагиларни бирлаштиради 07.02.2024 й. 77-сон ВМҚ: - маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзлар; - уларни қўллаш, муддатлари ва тартиби; - маъсул давлат органлари рўйхати. Тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари устав капиталининг энг кам миқдори оширилади АЖ шаклида тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларига устав капиталининг энг кам миқдори қисмида янги талаблар белгиланади 30.11.2023 й. ПҚ-381-сон: • тўлов тизими операторлари учун – 50 млрд сўм; • тўлов ташкилотлари учун – 10 млрд сўм. https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy
Mostrar todo...
👍 1
Устав фондига асосий воситалар қабул қилинганда қандай солиқлар тўланади УФга қабул қилинган ҳиссалар даромад ҳисобланмайди ва қуйидаги солиқлар солинмайди: • фойда солиғи СК 304-м. 1-б.; • айланмадан олинадиган солиқ СК 463-м. 1-қ.; • 2022 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғини ҳисоблаш мақсадларида УФга ҳиссаси ҳисобидан олинган, амортизация қилинадиган активларнинг бошланғич қиймати деб мазкур активларнинг бозор қийматидан юқори бўлмаган (таъсисчилар томонидан келишилган) пулдаги баҳоси эътироф этилади СК 306-м. 12-қ.. УФга ҳисса сифатида қабул қилинган кўчмас мулкка мол-мулк солиғи солинади СК 411-м.. Шунинг учун уни қабул қилгандан кейин бу кўчмас мулк жойлашган жойдаги солиқ органига бўнак тўловлари бўйича аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этинг СК 417-м. 7-қ.. https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy
Mostrar todo...
ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov Каналимизда мавжуд: -Видеодарслар -Тестлар -Янгиликлар -Норматив ҳужжатлар -Шартномалар(барча тури) -Бланкалар -Шаблонлар -Уставлар -Савол-Жавоблар -Проводкалар Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

Қўшимча келишув ijara.soliq.uzда қандай рўйхатдан ўтказилади Ijara.soliq.uzда “Қўшимча келишув” тугмаси пайдо бўлди. У кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари ижара шартномаларига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш имконини беради. Илгари бунинг учун аввал рўйхатдан ўтказилган шартномани бекор қилиш ва қўшимча келишув билан киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда янги шартномани рўйхатдан ўтказиш лозим бўлган. Қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун ижарага берувчи: 1) ijara.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Ижаралар рўйхати”ни очади; 2) “тасдиқланган чиқувчи ҳужжатлар” рўйхатида қўшимча келишув тузилган шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани топади; 3) гувоҳнома остида “Қўшимча келишув” тугмасига босади; 4) чиқиб келадиган дарчада “киритиладиган ўзгартиришлар” шаклини тўлдиради: “ижаранинг бошланиш санаси” устунида қўшимча келишув амал қилишни бошлайдиган санани кўрсатинг; “ижаранинг тугаш санаси” устунида – ижара шартномаси унгача амал қиладиган санани кўрсатинг; “ижарага бериладиган майдон” устунида қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ижарага бериладиган майдонни кўрсатинг; “тўлов тури” устунининг чиқиб келадиган тавсиясидан “БҲМ” ёки “UZS”ни танланг. Агар “БҲМ”ни кўрсатсангиз, ДСХОнинг ахборот тизимлари ҳисоб-китобларда “Ҳар ойлик тўлов” устуни қийматига кўпайтирилган “БҲМ ставкаси” формуласини қўллайди; “олдинги сумма” устунида автоматик тарзда қўшимча келишув тузилгунга қадар шартнома суммаси акс эттирилади; “ҳар ойлик тўлов” устунида – қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ҳар ойлик ижара тўлови суммасини кўрсатинг; “тўловнинг умумий суммаси” устунида автоматик тарзда қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган шартнома суммаси акс эттирилади; 5) “Жўнатиш” тугмасини босинг. Шу пайтдан бошлаб солиқ органларининг ахборот тизимлари ҳисоб-китобларда ижара шартномангизни қўшимча келишувни ҳисобга олган ҳолда қабул қилишади. https://t.me/+_4lavgTMjqA0NDYy
Mostrar todo...
ME'ROJ CONSULT | Buxgalteriya xizmatlari

Бухгалтерия хизмати бўйича боғланиш: @Yulchiyev @omaxmudov Каналимизда мавжуд: -Видеодарслар -Тестлар -Янгиликлар -Норматив ҳужжатлар -Шартномалар(барча тури) -Бланкалар -Шаблонлар -Уставлар -Савол-Жавоблар -Проводкалар Гуруҳимиз: t.me/+UwsFIF-McdkzYTYy

👍 2
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.