cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

🌺ГЎЗАЛ ФАРИШТАЛАР🌺

Бахтли ҳаёт кечириш учун зўр маслаҳатлар канали. Бизнинг каналда: 🌺Пазандачилик сирлари 🌺Гўзаллик сирлари 🌺Саломатлик сирлари 🌺Лайфхаклар 🌺Фойдали маслаҳатлар 🌺Бошка маълумотлар Мурожаат учун: @farishtalar_14 Реклама учун: @Sonia_14bot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
12 686
Suscriptores
-13724 horas
+3317 días
-79230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ҚИСМАТ давомиМен Дилядан ажрашиб бошқа биттасига уйландим  кейин хотиним билан келишиб, туғруқхонага ташлаб кетган болани асраб олиб  катта қилияпман ана у мени ӯғлим! Ботир болалар орасида ӯйнаётган болани кӯрсатди ,лекин хотиним болага унча кӯнгли йӯқ хаётим хаминқа дар. Ботир хаётини Нозимага гапириб берди. — Ӯзидан фарзанд бӯлмаслигини била туриб, буни Нозимадан яширганини, Диляни қармоғига илиниб қолиб кейин пушаймон қилганлигини  бунинг учун Нозимадан кечирим сӯрашини юз истиҳола билан айтди. Улар анчагача худди қадрдон дӯстлардек гаплашиб ӯтиришди. —Ойижон энди кетайлик!— дадам ишдан келиб велигимни тузатиб бераман дегандилар Илхомжон Нозимани қӯлидан тортқилади— хӯп болажоним қани ӯйнаб бӯлдиларингми? кетдик Нозима ӯрнидан  туриб  болаларини қӯлидан етаклади.— Энди борайлик дадамиз ҳам ишдан чарчаб келадилар ишлари оғир!  Ички ишларда терговчи бӯлиб ишлайдилар! Ботир тӯрт ӯғилни етаклаб кетаётган Нозимани орқасидан ҳавас билан термулиб қараб қолди. — Уни ич этини пушаймонлик  деган дард кемириб адо қилаётганди. 🍃🍃ТАМОМ. 🍃🍃 ✍Рухсора Раҳимова. 💁‍♀Яқинларингизга улашинг.      🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺           каналимизга уланинг          👇      @farishtalar_14|#ҳикоя
Mostrar todo...
👍 1
ҚИСМАТ давоми 👇👇👇 Йӯқ ойижон сиздан ниманиям яширардим!— фақат бугун Ботир акага бирга дӯхтирга борайлик десам,— мен соппа соғман  ӯзинг бориб даволанавер дейишди шунга,,,— Нозима энди чинаккамига йиғлаб юборди. — Хаа— шундай дегин! —Ха  ойижон шунақа наҳотки бизни фарзандимиз бӯлмаётганига мен айбдор бӯлсам?— унақа ӯзингни айбдор қилма қизим! —Холида ая ютиниб кӯйди. — Хаммаси Оллоҳдан насиб бӯлса хали орқа олдинг тӯла бола фақат енгиллик қилма! Сабрли бӯлгин! —Ботир акаям шунақа дейдилар ,лекин тӯйим булганигаям  уч йил бӯлдида ойижон! —Нозима чуқур хӯрсиниб қӯйди. —Биламан жоним  болам  қӯлимиздан нимаям келарди?— дадангам сени ӯйлаб  сиқилиб қолганлар —Хӯп агар сен билан  бирга дӯхтирга  боргиси келмаган бӯлса бирор сабаби бордир!— ахир эринг кимсан фалончи дӯхтир бӯлса! —Сенга гапирмаса! ,сени айбдор қилмаса!— худога шукур қилиб яшайвергинда!—ойижон мени Ботир акани бепарволиги қийнаяпти, гуёки у кишига фарзандни кизиғи йуқдек!— Э боре топган гапингни қара— ахир ким боласи бӯлишини хохламайди? — Ана сени гапингдан осмонам ранжиб, ёмґир қӯйиб юборди!— тур сӯрини кӯрпачаларини йиғиштир ичкарига кирайлик! Она бола ёмғирдан қочиб ӯзларини ичкарига уришди. Аслида Нозима бир икки кун онасиникида қолиш учун келганди,лекин кечга яқин Холида ая  қизини уйига жӯнатиб юборди. — Шу куни  Ботир нимагадир ишдан келмади ӯзи охирги пайтлар ишда кӯп ушланиб қоладиган оғир касали борлигини бахона қилиб хатто дам олиш кунлари ҳам ишга кетадиган одат чиқарганди— ю,бирор марта уйга келмай қолмасди. — Нозима туни билан минг бир ёмон хаёлга бориб, эрталабгача мижжа қоқмай эрини кутиб ӯтирди.  Эрталаб хавотир бӯлиб тӯғри эри ишлайдиган касалхонага йӯл олди. Сураб суриштириб эри ишлайдиган кабинетни топиб секин эшикни таққилатганди ичкаридан киринг!— деган овоз эшитилгач қӯрқа писа ичкарига кирди. — Ботир хотинини бу ерга келишини кутмаганди — Нозима сен бу ерда нима қилиб юрипсан,—деди уни саломига алек олиб хаяжон билан. — Келмаганингизга хавотир олдим Нозима гуноҳ иш қилган боладек ерга қаради. —Ҳа ӯтир!— мен сени онангларникига қолгансан деб,,,ӯйлагандим ундан кейин оғирроқ касалим бор эди шунга боролмадим. — Хайрият— э, тинч эканнсиз,— ойимни биласизку қолмокчи эдим  қӯярда қӯймай жӯнатиб юбордилар сиз яхши кӯрган  қовоқ сомсани қӯлимга тутказиб! —Нозима хали гапини тугатмасдан эшик очилиб ӯзига бино қӯйган бир оқ халатли  ёши йигирма бешларда хомиладор аёл ичкарига  кириб Нозимага беписандларча қараган холда Ботирга суйкалди — Ботир ака  уйга кетайлик нимагадир мазам бӯлмаяпти!  —Хуп хозир!—Ботир саросимага тушиб нима қилишини билолмай қолди,лекин ӯзини дарров қӯлга олди— да  танишинглар бу мени хотиним Нозима! —Оқ халатли аёл Нозимага шундай ӯқрайиб қарадики гуё уни кӯзлари тешиб юборгудек эди—  Нозима бу мени бӯлажак хотиним Дилором Диля—  биз яқинда фарзандли бӯламиз! Қолган гапларни уйга борганда гаплашамиз! —Нозима  бир Ботирга бир уни қаршисида қорнини ушлаб кӯз кӯз қилаётган хонимчага қарадида ӯрнидан шарт туриб хӯнграганча йиғлаб эшикдан ӯкдек отилиб чиқиб кетди— Ботир— Нозима шошма! ,—деганча қолаверди. —Орадан саккиз  йил ӯтди Нозима тӯрт боласини кечки салқинда уйларидан унча узоқ бӯлмаган  ,, дам олиш  "масканида айлантириб юрганди ногаҳон ӯриндиқларни бирида ӯтирган Ботирга кӯзи тушди. — Нозима индамай ӯтиб кетишни ӯзига эп кӯрмадида Ботирга салом берди. — Ваалейкум ассалом!— Нозима яхши юрипсанми?— сени учратаман,деб ӯйламагандим— мен хам ӯзингиз яхшимисиз? Ботир ака? —Болаларингни айлантиргани чиқан экансанда?— ха булар шунга одатланишган ,хар куни кечки пайт айланамиз тозза хавода. — Кӯп болали она бӯлипсанку?— шунақа Нозима кулди уни юзидаги қувончидан нақадар бахтли эканлигини билиш қийин бӯлмади Ботирга!—  буниси каттаси Илхомжон бу йил учинчи синфга боради. — Нозима болаларини Ботирга таништирди,— демак бу эрини ӯғли Ботирни кӯнглидан биринчи шу гап ӯтди. Буниси  Икромжон олти ёш, Шоҳжахон тӯрт ёш, Шоҳруҳ энди иккига тӯлади. — Сизникиларам катта бӯлиб қолишгандир? Давоми 👇👇👇👇
Mostrar todo...
👍 1
Қӯшнини келинини қаранг! хали тӯйлари бӯлганига хеч қанча бӯлмай аллақачон иккита болали бӯлди! Ҳа энди бировга эрта бировга кеч дегандек— майли агар шунчалар шошилаётган бӯлсанг ана жавонда пул!—керагича олгинда, бориб даволан! —Нозима эрини бундай дейишини кутмаганди ,аксинча ҳа албатта бирга борамиз, мен сени дилингни оғритмаслик учун сенга шу гапни айтолмаётгандим,—дейишини кутганди. Демак хамма айб Нозимани ӯзида эканда, нахотки Ботирни ёши ӯттиздан ошияпти— ю,уни фарзанди хамон йӯқлиги қизиқтирмаса,бунчалар у  бефарқ булмаса? —Эрини беписандларча  жавобидан Нозимани кӯзлари беихтиёр ёшланиб  ,кӯз ёши аралаш— мен ойимларникига бориб келсам майлими? ,деди пичирлаб. — Албатта бор! —Ӯзим олиб бориб келардим— у,курияпсанку иш кӯп, хатто туйиб ухлаб дам олишгаям вақт йуқ!— сен бор!— агар хохласанг майли бир икки кун ойингларникида қолишинг мумкин!— биламан зериккансан уйда ӯтириб! Ботир Нозимани эркалаб бурнидан чимчиб қӯйди— йиғлоқи яна  ойингларникига бориб йиғлаб ӯтирмагин тушунарлими?— хали хаммаси яхши бӯлади! Бӯпти мен ишга кеч қолдим яхши бориб келгин! —Ботир Нозима билан хайрлашиб  шошиб чикиб кетди. —Нозима эрини ишга кузатгач анчагача ӯзига келолмай ӯкириб, ӯкириб  йиғлади . —Нароғдан бероқ тез тез ишларини қилдида бир икки кунга рухсат беришдику дея, онасиникига кетди. — Нозима онасиникига кириб келганда  Холида ая невараси билан ховлини тӯрида айланиб юрганди Нозимани  кириб келганиниям сезмади шекилли дарвозани тарақлаб очилиб ёпилганигаям эътибор бермади. — Ойи! —Холида ая овоз келган томонга бурилиб қарадида, қизини куриб хурсанд бӯлиб кетди.— Вой ойинг ӯргилсин— кел она қизим! Холида ая қизи томон ошиқди Нозима эса югуриб бориб ӯзини онасини қучоғига отди. Она бола анчагина кӯришишмаган экан узоқ бир бирларини кӯйиб юбормай кучоклашиб туришди. —Нозима онасини тер хиди анқиб турган юзларидан қайта қайта ӯпиб худди ёш боладек онасини қӯйиб юборгиси келмасди . — Ким билан келдинг? Куёвим яхшими?— Яхши ойижон яхши хаммалари — куёвингиз ишдалар кайнонам икки ойдан буён қизлариникида невара қараяптилар. — куёвингиз зерикдинг бориб дам олиб ойингни кӯриб  келгин, деб икки уч кунга рухсат беришди. — Ҳа барака топсин куёвим, — ӯзим борай десам хамма ишда жиянларингга қарайдиган одам йӯқ!— нима қилай соғиниб ӯтиргандимда! —Қани кел ӯтирчи! Холида ая қизини сӯрига таклиф килди ёки уйга кирамизми? —Йӯқ шу ер яхши!— Нозима сӯрига чиқиб жойлашиб ӯтириб олди Холида ая қизини узоқдан узоқ дуо қилиб юзига фотиҳа тортди. — Куни билан чарақлаб турган офтоб  бирпастда сӯнди—ю, осмонни қора булут қоплади. —Тур уйга кирайлик қизим! —хавони авзойи бузиқ яна ёмґир қуймасин! — Ойижон бир паст шу ерда ӯтирайлик! нимагадир хеч уйга киргим келмаяпти! — Нозима негадир бугун бошқачароқ ишқилиб тинчликмикан? ё эри билан уришиб нетиб қолдимикан?— Холида ая кӯнглига келган гапдан ӯзи чӯчиб кетди ва қизини зимдан кузатди — Йӯқ Ботиржон унақа хотинини хафа қиладиганлардан эмас!— қизини турмуш қурганига уч йил бӯлди, бирор марта булсаям у ё эри ё қайнонасидан шикоят қилгани йӯқ, агар худо шугинагаям кӯп қатори биттагина тирноқ берганда эди хозир ундан бахтли аёл бӯлмасди. Холида ая ӯзига ӯзи далда бергани билан барибир кунгли қурґур хеч тинчимасди. —Йӯқ негадир бугун Нозимани кайфияти йуқ  ,хар гал келибоқ ӯзини бирор ишга уриб онасини оґирини енгил қиларди. Бир паст ӯтир деганигаям кӯнмай ,ӯзи йӯқ ердан иш топиб, шуни тугатмагунча тинчимасди, бугун эса на гапиргиси келади,на ӯтирган ӯрнидан тургиси. — Холида ая қизидан сӯрай деса  ,Нозимани дилини ранжитиб қӯйишдан чӯчийди сӯрамаса ӯзини кӯнгли  нотинч! —Нози тинчликми кизим негадир кузимга хафадек куринияпсан ё менга шундай туюляптими? Тинчлик ойижон? —Нозима секин юзини буриб ёшланган кузларини ойисидан яширган бӯлди. — Менга қара! сен қиз мендан бирор гапни яшираётган бӯлма таґин! —Йӯқ ойижон сиздан ниманиям яширардим!— фақат бугун Ботир акага бирга дӯхтирга борайлик десам,— мен соппа соғман  ӯзинг бориб даволанавер дейишди шунга,— Нозима энди чинаккамига йиғлаб юборди. Давоми бор...      🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺           каналимизга уланинг          👇      @farishtalar_14|#ҳикоя
Mostrar todo...
👍 4🥰 1
ҚИСМАТ (ҳикоя) Қайси миллат бӯлмасинки, турмуш қуришаётган  ёш келин куёв  никоҳдан ӯтишаётган вақтларида бир бирлари билан то умрларини охиригача хар қандай шароитда бир бирларига ёндош бӯлишликда  яхши ёмон кунларида бир бирларини ташлаб кетмасликка аҳду паймон қилишиб ваъда беришар экан,лекин минг афсуслар бӯлсинки баъзи бир эр хотинлар ӯз берган  ваъдаларига хар доим хам собит туришмас экан.   — Нозимани ёшликдаги орзулари бир талай эди. У мактабни тугаллагач олий ӯқув юртларида ӯқишни давом эттириш,келажакда  олий маълумотли бӯлиш, ӯзига муносиб йигит билан турмуш қуриб, вафодор хотин, фарзандларига яхши она бӯлиш эди.Инсон хар доим ҳам ӯзи хохлагандай яшамас экан. Нозима мактабни битирибоқ, уларни уйига  қӯшни маҳалладаги  Ботир дӯхтирдан совчи келди. —  Ёши ӯттизларни қоралаб қолган Ботир дӯхтирни онаси айнан Назирани танлагани уларни оиласидагилар учун кутилмаган хол эди. — Нозима  мен хали ёшман,ӯқимоқчиман! ,— деганига ҳам ота онаси қулок солмай  совчиларга розилик бериб юборишди. Тӯгрида  шундай  тӯкин сочин оилага ким ҳам қиз беришни хохламайди. Уни устига куёв бӯлмиш шифокор, қадди басти келишган  одобли ақл фаросатли йигит бӯлса. — Нозима аввалига йиґлади, ӯқийман! деб туриб олди,лекин онасини қистови билан ноилож Ботир билан учрашувга чиқди— ю— ӯзларинг биласизлар! деб индамай қӯяверди,чунки илк учрашувданоқ Ботир Нозимани кӯнглидан жой эгаллаб бӯлганди. — Қудалар тӯйни тезлатмокчи бӯлишганди,лекин Нозимани онаси— биз хали тӯйга таёр эмасмиз,иккита қиз  чиқарганмиз кузгача таёргарлик кӯрайлик унгача қизимиз хам хеч бӯлмаса тикувчилик курсини тугатсин,деганларидан кейин қудалар ҳам  тӯйни кузга қолдиришга рози бӯлишди. —  Нозимани шаҳарда тикувчилик курсида ӯқиганлиги Ботир учун хам қулай бӯлди. — Ботир ишдан чиқиб,  Нозимани  тикувчилик ӯқув марказидан чиқишини кутиб турар улар бирга айланар,музқаймоқхӯрлик қилишар  ва бирга қишлоққа  қайтишарди. — Уларни бирга кӯрганлар хам хавас хам хасад билан уларга қараб қолишарди.Айниқса  шаҳар курган Ботир нега энди шунча  чиройли ӯқимишли қизлар турганда келиб келиб оддийгина бир қизга уйланаётгани уни ишқида ёнган қизларни  хайратини оширгандан оширарди. — Ниҳоят кутилган, тӯкин сочинчилик  куз ҳам келди. Кӯнгилдагидек тӯй ҳам бӯлиб ӯтди.Никоҳ ӯқилди. Яна бир бахтиёр оила қурилди. — Нозима Ботирни онаси ӯйлаганидан ҳам яхши келин бӯлиб чиқди.Чаққон озода, пазанда айниқса тилсиз. — Ботир ҳам хаётидан хурсанд  Нозимани хурматини ӯз ӯрнига қӯяр сизлаб гапирган тили хеч сенга бормасди. —  Хаёт шунчалар тез ӯтарканки бир пастда орадан уч йил ӯтиб кетди, лекин  Нозима ӯзини қанчалар бахтиёр сезгани билан барибир  юраги кемтик ахён ахёнда каттиқ оғрир эди.Бу оғриқни сабаби  у хам бошқа келинлардек бола қучгиси, унга эркалаб алла айтиб  суйгиси келарди. Нимагадир  уларни  фарзанди бӯлмаётганидан на қайнонаси ва на эри  гап очарди— Нозима эса уларга айтишга ийманар  хар дарди ичида  кеча— ю, кундуз фақат худодан уни бахтини тӯкис қилишини сӯраб  илтижо қилиб юрарди. —Ахири у чидай олмади, дардини секин онасига айтди. Онаси  ҳам қизини кӯнглини синдирмаслик учун зӯрға чидаб, сӯролмай юрган экан Нозимани биринчи бӯлиб гап бошлаши айни муддао бӯлди.  Она бола,,аёллар  кансултацияси " шифокорига учрашишди  ,шифокор аёл  Нозимани анча текшириб савол жавоб қилиб, кейин эри билан биргаликда келиши кераклигини маслахат бергач Нозима ноилож эрига ёрилди. — Ботир ака мен билан дӯхтирга бораркансиз! — нима? қанақа дӯхтир ?— ӯзим дӯхтир бӯлсам,!  Ботир Нозимани гапига мийиғида кулиб унга қаради. — Халиги бизни хам фарзандимиз бӯлиш учун иккаламиз бирга  гениколог кӯригидан ӯтишимиз керак! анализ топширишимиз керак экан! Нозимни оғзидан бу гаплар зӯрға қалтираб, узилиб узилиб чиқди.  Ҳа шунақа де!— Нозима  биласанми ?— Ботир ишга кетаётганида уни орқасидан эшиккача кузатиб чиққан хотинини секин меҳр билан елкасидан қучди. Фарзандни эрта кеча бӯлмайди, ундан кейин мен соппа соғман сабр қил жоним! — ахир тӯйимиз бӯлганига уч йил бӯлди!— Энди Нозима пиққилаб йиғлади. Давоми 👇👇👇
Mostrar todo...
👍 7🥰 1
Photo unavailable
Bir kema halokatga uchrab birgina erkak omon qolibdi.😱 To'lqinlar, faqat ayollar yashaydigan orolga eltib qo'yibdi. Erkak hushiga kelganda ayollar uni qurbonlik qilish uchun tayyorlashayotgan ekan. Ular erkakka ohirgi so'zini aytishni taklif qilishibdi. U so'ngi so'zini aytgach, ayollar uni o'ldirish o'rniga qayiq yasab, oziq ovqatlar bilan taminlab qo'yib yuborishipti. ☺️ Savol: ERKAK NIMA DEGAN ?😊🤔
Mostrar todo...
👍 1
JAVOBINI KO'RISH
Қалби гўзал қадрдонларим!!! Талабларингизга биноан *ҚИСМАТ* ҳикоясининг барчасини бугун жойладим. Қани битта ❤️юракчаларни босиб ташланглар-чи. Бўмасам "капа" бўламан😞😔🥲 Соат 13-30 да ўқийсизлааар!
Mostrar todo...
6🔥 1
01:20
Video unavailable
👩‍🍳 Жуда мазали пирожка😋😋 ✅ Масаллиқлар: 🔸 250 мл илиқ сув 🔸 250 мл илиқ сут 🔸 1 ош қошиқ шакар 🔸 1 чой қошиқ туз 🔸 1 ош қошиқ хамиртуруш 🔸 100 гр сариёғ 🔸 1 дона тухум Начинкасига: Хоҳишга кўра 💁‍♀Яқинларингизга улашинг.       🌺 ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР 🌺            каналимизга уланинг          👇          @farishtalar_14|#пирожки ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Mostrar todo...
  • 00:14
    Video unavailable
  • 00:21
    Video unavailable
  • 00:15
    Video unavailable
  • 00:27
    Video unavailable
  • 00:14
    Video unavailable
  • 00:10
    Video unavailable
🥰 Жуда чиройли соч турмаклари экан. 😍 Сизларни ҳамиша чиройли бўлиб юрсин деган мақсадида илиндим. 💁‍♀Яқинларингизга улашинг.  🌺 ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР 🌺       каналимизга уланинг          👇  @farishtalar_14|#соч_турмаги
Mostrar todo...
👍 5 1🔥 1
🤌 - бу белги араб давлатларида, "сабр қил", деган маънони билдиради, бизда эса "қисиб ўтир", деган маънони билдиради... Араб давлатларидан бирига борганимда, ижарага машина олиб, узоқроққа бориб келмоқчи бўлдим. Араблар, машинани жуда қўпол ва тез ҳайдар экан, ортимдан келиб қарсиллатиб урди. Жаҳл билан шошиб тушдим, қарасам қимматбаҳо машина, араб машинасидан, ҳатто, тушмади ҳам. Менга қараб 🤌 ишорасини қилиб, бир нималар деди. Тутаб кетдим, бориб машинаси эшигини тепдим. У эса яна 🤌 қилиб, бошини таассуф ила силкитиб машинасини ҳайдаб кетди. Ёмон жаҳлим чиқди, ўзимизни жой бўлганида, энангникига тиқардим, деб бақирдим изидан. Бошқа машиналар ортимда тўхтаб қолган, уларга йўл бўшатишим керак эди. У араблар ҳам бошини чайқалтириб, 🤌 қилар, ўзаро бир нималарни гаплашишарди. Менга 🤌 қисиб ўтир, дейишаётгани ёқмай баттар тутоқардим. Машинага ўтириб, чийиллатиб ҳайдаб кетдим. Тақдир экан, ўша давлатда 12 йилдан бери яшаяпман, англадимки, араблар ҳеч нимага сиқилмас экан, Аллоҳ берди, Аллоҳ олди, деган маъно бор экан 🤌 ишорасида. Мен улардан кўп нарсаларни ўргандим, сабрни, шукурни, муомалани, ҳикматни. Сизларга эса 🤌 тилайман, азиз дўстларим... 💁‍♀Яқинларингизга улашинг.       🌺 ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР 🌺            каналимизга уланинг          👇          @farishtalar_14|#ибратли
Mostrar todo...
😁 6👍 2🔥 1🤣 1
Photo unavailable
Нега какао жуда фойдали?Эрталаб бир пиёла какао кайфиятингизни яхшилайди ва ҳаёт кучини оширади. У хотирани яхшилайдиган ва мияни рағбатлантирадиган моддаларни ўз ичига олади. ✅ Какао кўплаб фойдали микроелементларнинг таркиби бўйича етакчи сифатида эътироф этилган ва таркибидаги цинк миқдори бўйича унга тенг келадигани умуман йўқ! ✅ Шунингдек, какао таркибида яна бир модда - эпикатехин мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида танангизни саратон, қандли диабет, юрак хуружи ва инсулт каби кўплаб хавфли касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин. 💁‍♀Яқинларингизга улашинг.      🌺ГЎЗАЛ  ФАРИШТАЛАР🌺           каналимизга уланинг          👇      @farishtalar_14|#саломатлик
Mostrar todo...
👍 5🔥 1