cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 484
Suscriptores
-124 horas
+107 días
-8030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

УМР ЙИЛЛАРИ ВА ЙЎЛЛАРИ. Умрим йўлларини сарҳисоб қилиб. Бир ривоят тушди ёдимга ногоҳ. Кимлардир тўқиган бу ҳикояни. Балки ҳақиқатдир. Билгувчи- Аллоҳ! Жамики жонзотни жам қилиб бир кун. Тангри қарор қилди умр бермоққа. Биринчи Инсонни чақириб деди:- "Йигирма йил умринг бор яшамоққа". "Йигирма йил камда" - ўйлади Одам. Лекин сўз айтмади Тангри ҳурмати. "Сенга қирқ йил умр"- буюрди Тангри. Етиб келганида отнинг навбати. От жавоб қайтарди:- "Қирқ йил меҳнат? Арава тортишлар, омоч ҳайдашлар. Менга йигирма йил умр етади. Йигирма йилни Одамга бағишла". Сигирга ҳам қирқ йил умр ажратди. "Қирқ йил менга кўпдир. Ярми бўлади. Йигирма йил соғишса, бас, шу етади. Одамга бер, унинг кўнгли тўлади". Итга навбат келди: "Сенга ўттиз йил". "Йўқ, шунча вақт яшаб, нима қиламан? Ҳаммага ҳураман, уйга қоровул". Ярмин Одамга бер, хурсанд бўламан". Мушукка йигирма йил умр тегди. Ўн йилидан дарҳол воз кечди мушук. "Одамга қўшақол менинг умримни. Бурчакларда ётиб кўринмай шумшук". Солиштириб кўрсам умрим йиллари. Келтирилган экан шу ривоятда. Барчаси навбатла келибди қаранг. Йигирма йил умрим ўтди роҳатда. Кейин у ён чопиб, бу ён югурдим. Ишладим тер тўкиб, меҳнатдан қочмай. Рўзғор аравасин жуфтимла тортдим. Пул ва давлат йиғдим беҳуда сочмай. Сўнгра аста секин тўйлар бошланди. Йиғилган пуллару сарпо сарфланди. Соғин сигир бўлиб фойда келтирдим. Ҳаражатлар бирин кетин сафланди. Нафақа ёшига ҳам етиб келдим. Ҳамма иш, ўқишда, эшикда йўқ қулф. Кузатаман, кутиб оламан энди. Ўтирибман уйга қоровул бўлиб. Ҳадемай янада қариб қоламан. Бир бурчакда жимгина ўтирсам керак. Сўзим ҳам ёқмайди, ўзим ҳам ёқмай. Бошим силаганга суйкалсак керак". Ё Астағфириллоҳ! Мантиқни қаранг! Худди ривоятдек ўтибди умр. Беҳисоб шукрлар ўтган умримга. Ҳар кун, ой, йил берган жонимга ҳузур. Бекорчи, бемақсад бўлмадим, майли. Умримни сарфладим оилам учун. Мастурахон каби умр кечирган. Омон бўлинг Азиз, Қадрли дўстим! Аллоҳ сиздан ва биздан рози бўлсин! https://t.me/Masturahojionasherlari
Mostrar todo...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 37💯 3🔥 2 1
ТЕНГДОШЛАРИМГА. Сийраклашиб бормоқда қаторимиз, сафимиз. Қадарига кўнамиз, йўқдир айтар гапимиз. "Тенгдошинг ўтди"- деса увишар экан юрак. Бизнинг ҳам навбатимиз келиб қолибди демак. Барчамиз Аллоҳники. Қайтамиз бир кун унга. Ҳозир шукр қиламиз ғанимат ҳар бир кунга. Нурли, ҳалим бўлайлик, тилдан тушмасин дуо. Эзма, заҳар бўлишдан ўзи асрасин Худо! Ибодату тиловат ҳар кун қилар ишимиз. Ғийбатга вақт қолмасин, бировла йўқ ишимиз. Таҳлил, таҳмид, истиғфор доимо тилимизда. Аллоҳнинг ишқи бордир покиза дилимизда. Меҳнат қилдик, тер тўкдик бирим икки бўлсин деб. Ҳаракатдан толмадик тўлмас ғорим тўлсин деб. Ўтдик ота, онага, эрга итоат қилиб. Бола- чақа ўстирдик яхши ниятлар қилиб. Қариганда туққандек невараларни боқдик. Қозон кавлаб, кир ювиб келинларга хўп ёқдик. Энди битта бўлса ҳам ҳарф ўрганинг, савобдир. Балки шу ҳарф сабабли қабрингиз нур, офтобдир. Вақтимиз сероб, аста ўрганайлик, кеч эмас. Ҳижжалаб ўқиганга ажр кўпроқ, сир эмас. Ҳеч чўчиманг, ўқишни бошлайверинг, дугона! Аллоҳ ўзи қўлласин. Насиб қилсин хатмона! Йўқлаб туринг жигарлар, етим, бемор қўшнини. Мусулмон биродарнинг "чайнамангар гўштини". Феълимиз, атворимиз ҳаммага ўрнак бўлсин. "Сизларга ўхшаб юрай!"- деб ёшлар ният қилсин. Тиллога тенг билишсин айтган ҳар сўзимизни. Орқамиздан қўмсашсин меҳримиз, изимизни. Тенгдошим, дугоналар! Яшанг соғлом, бахтиёр! Ҳеч нарсани ўйламанг, хуш кайфият бўлсин ёр. Энди бизлар дамдамиз, даврон суриб юрибмиз. Гар тўлса паймонамиз "Тайёрмиз"- деб турибмиз. Мастурадан ранжиманг, бу ҳам бир насиҳатда. Инша Аллоҳ, тенгдошим учрашамиз жаннатда! https://t.me/Masturahojionasherlari
Mostrar todo...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 10
Азизам, қариганингда.. 1. Хаммага ақл ўргатаверма. Ҳаттоки ҳаммадан донолигингни билсанг ҳам, хадеб бошқаларнинг қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарнинг насиҳати қулоқларингга ёқармиди йўқми.. 2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил. 3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай қариялар ёқмасдику. 4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан доим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади. Меҳр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади. 5. "Мен сени ёшингда.." "Сенларни деб умримни ўтказдим.." "Сендан ёшим катта, шунинг учун мен яхшироқ биламан.." "Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло қўллама. 6. Пулларингни ҳадеб йиғаверма, ўзинг учун сарфла, саёҳат қил. 7. Эринг қари, кучсиз чолга айланиб қолса ҳам, уни ҳамиша ҳурмат қил, авайла. Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат ваъда қилинган. 8. Набирали бўлганингда янаям мулойимроқ, ҳалимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб, уларга намунали, севимли бувижон бўлишга ҳаракат қил. 9. Энди аввалгидай пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади. 10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг. Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан. https://t.me/Masturahojionasherlari
Mostrar todo...
👍 16
🌷 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Қадрдоним. Омонмисиз?. Соғлигингиз яхшими? Бағрингиздаги суйган инсонларингиз соғ омонми? Сиз билан суҳбатни соғиндим Азизим. Дунёдаги бир бора берилган умрингизни шундек яшаб ўтингки... ота-онангиз сиздан икки дунёда рози бўлсинлар... дўстларингиз сиздек дўстдан ғурурлансинлар.. ҳаётингиздан чиқиб кетган инсонлар унута олмасинлар... ҳаётингизга кириб келган инсонлар юз ўгирмасинлар... атрофингиздагилар сиз билан бахтни хис қилсинлар… жуфтингиз сизни севишдан тўхтамасинлар... Барчаси ўз қўлингизда... Марҳаматли Роббимдан: Cўрасангиз икром қилишини, Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини Истиғфор айтсангиз мағфират қилишини сўрайман!
Mostrar todo...
👍 7 6
00:05
Video unavailableShow in Telegram
5.31 KB
БУВИ ДОДАЛАРНИНГ БОРИ ЯХШИДА Буви, додаларнинг бори яхшида. Улар уйларимиз файзи, нақшида. Доим дуо қилган, ширин гапирган. "Той болам", "Ой қизим" дея чақирган. Бугунги шеър улар учун бахшида. Буви, додаларнинг бори яхшида. Тиззасида ўтириб овқат егансиз. Қанча қоғозига чизиб қўйгансиз. Кўп марта билмасдан " чоптириб" қўйиб. Таҳоратларини бузиб қўйгансиз. Шунда ҳам сийлаган бериб новвот, қанд. Буви, додаларнинг борлиги - омад. Синган кўзойнаклар...эхее, бехисоб. Бўялган ҳужжатлар, йиртилган китоб Майли, майли дебон чорасин топган. Китоб излаб яна бозорга чопган. Кўзойнагу китоб бўлар яна тахт. Бувилар, додалар борлиги бу- бахт. Мактаб, боғча элтар- ҳайдовчи улар. Оналар уришса оқловчи улар. Доим ёнингизда- тансоқчингиздир. Қўлда қуроли йўқ қўриқчингиздир. Таомлар беришар бирам хушмаза. Буви, додаларнинг борлиги - маза. Бувилар сочингиз ўриб қўяди. "Хвостик" қилиб ёйиб юрмайсиз уни. Додалар бирга нарсалар ясар. Хуллас сиз биландир улар ҳар куни. Улар моҳир уста, устоз, сартарош. Бувилар, додалар мисоли Қуёш. Дарсингиз қилдирар- устоз беминнат. Билганин ўргатар қилиб кўп меҳнат. Кўп саволлар сўранг, жавоблар олинг. Тажрибасидан фойдаланиб қолинг. Хато қилсангиз дер :" Ёш, ҳали ғўрда". Буви, додаларнинг борлиги - зўрда. Мактабдан қайтсангиз тайёр ош- овқат. Чойингиз дамланган, ҳамма нарса тахт. Ишлаган келинлар жони роҳатда. Хотиржам ишига борар албатта. Қадрига етинглар, айтинглар " Раҳмат". Бувилар, додалар борлиги- давлат. Уйнинг қулф- калити, қоровулидир. Таом тайёрловчи баковулидир. Нафақа олганда бўлади байрам. Чунки уч- тўрт сўм берар сизга ҳам. Доим барака бор улар бор жойда. Бувилар, додалар борлиги - фойда. Болалигингизда аравачада. Роса айлантирган сизни кўчада. Кейин музейларга олиб боради. Эринмай турли спортга беради. Олиб борар боғлар, тоғу тошгача. Бувилар, додалар бори бошқача. Гар касал бўлсангиз куйиб пишади. Туркана дорилар излаб топади. Сиз билан баробар дард тортар улар. Ёғлаб, тузлаб, уколсиз тузатар улар. Ҳар нарсага топар чораю даво. Буви, додаларнинг борлиги- аъло. Уларни ардоқланг, азиз болалар. Сиз улар бағридаги гулу лолалар. Кейин топа олмай юрмангиз йиғлаб. Ҳозир қадрин билинг асраб, авайлаб. Мастурахон ёзди, қилиб кўп фикр. Буви, додаларнинг борига шукр. https://t.me/Masturahojionasherlari
Mostrar todo...
Мастура Хожи Она Шеьрлари

Бу каналда Мастура хожи она томонидан ёзилган шеърлар бериб борилади. Мурожаат учун: @MasturaXojiOna_bot

👍 32👏 5 1
#Диққат 💥 Бугун 29 май Халқаро бобо ва бувилар куни! Бобо ва бувиларимизни байрам билан табриклаймиз. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва барча яхшиликларни тилаймиз! Сизнинг ғамхўрлигингиз, сабр-тоқатингиз ва болаларингиз ва набираларингизга берган донолигингиз учун раҳмат.
Mostrar todo...
👍 5
Ассалому алайкум Қадрдоним. Омонмисиз? Тану жонингиз соғми? Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ! Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа... ҳар бир онимиз эса ғанимат... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик.. Аллоҳ ушбу тонгда барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.. Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин. .  Яқинларимизни Ўз паноҳида соғ-омон асрасин... Бугунги  чоршанба  кунингиз   ҳушхабарларга бой бўлсин!
Mostrar todo...
👍 2
00:01
Video unavailableShow in Telegram
1.06 KB
👍 2 1
Mostrar todo...
Bunyodbek Saidov - Lo'ppi-lo'ppi.mp33.46 MB
👍 11 1