cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Бухорода фан ва таълим

Бухоро вилояти учун мактабгача, ўрта, ўрта-махсус ва олий таълимга оид хабарларни биринчилардан бўлиб бизда кузатинг! Хабар ва янгиликларни улашинг. @bmup88

Mostrar más
Advertising posts
26 241Suscriptores
-9124 hours
-7717 days
+5 21830 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Мактаб ходими ёки унинг яқин қариндоши оғир касалликка дучор бўлса, 2 лавозим маоши миқдоригача моддий ёрдам берилади! Умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига 1-ИЛОВА Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМнинг 33-банди.
Бухорода фан ва таълим
Mostrar todo...
ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР.. Шеър муаллифи Озарбойжон шоири Акиф Бағир Бухоро тиббиёт институти талабалари ўқишди.
Mostrar todo...
⭕️⭕️⭕️УСТАМА ОЛИШ УЧУН ПEДАГОГЛАР ҚУЙИДАГИ БАЛЛАРНИ ТЎПЛАШ КEРАК Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади. Бунда педагоглар қуйидаги балларни тўплаши керак. 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз; 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз; 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз; 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз; 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз; 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз; 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз. 👉Каналга уланиш👈
Mostrar todo...
Энди баъзи тоифадаги шахслар педагогик фаолият билан шуғуллана олмайди Олий таьлим ва бандлик вазирларининг қарори қабул қилинди, энди Педагогнинг мақоми тўғрисидаги Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган шахслар профессионал таълим муассасалари педагог кадрлари ва муҳандис-педагог кадрларнинг бўш лавозимларни эгаллаш учун ўтказиладиган танловга қўйилмайди! Яьни, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: —қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; —қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; —педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; —психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади. Педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Mostrar todo...
"Турон" мактаб театри республика танловининг Бухоро вилоят босқичи ғолиблари аниқланди ✨Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган мазкур танловда 13 та жамоа иштирок этиб, ✅Бизнинг мактаб” таништирув; ✅“Маданият ва санъат билимдони” савол-жавоб; ✅“Театр – ибратхона” саҳна спектакли шартлари асосида маҳоратларини намойиш этдилар. ⚡️Якуний натижаларга кўра: 👑Когон шаҳридаги 3-мактабнинг “Умид” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Mostrar todo...
"Бир ватанда, бир вақтда, бир масофада, бир мақсадда, бирга югурамиз!" Эртага, 28 апрель куни “Янги нафас” оммавий югуриш марафони  бўлиб ўтади. 🏃‍♂️Старт  тонгги соат 7:00 да берилади. Марафон Бухоро шаҳридаги “Ситора” болалар боғи олдидан бошланиб, Шаҳристон майдонигача бўлган 3 км масофада ўтказилади. Оммавий югуриш марафонида сиз ҳам қатнашинг! Соғлом ҳаёт, фаровон келажак учун дўстларингиз ва оилангиз билан бир сафда иштирок этинг ҳамда қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг!
Mostrar todo...
FLO BUKHARA turk poyabzal va aksessuarlari doʻkoni tez orada yopiladi! 26-apreldan biz 70% gacha YAKUNIY MEGA CHEGIRMALAR'ni e’lon qilamiz! 📍Doʻkon manzili: Buxoro shahri, B. Naqshband koʻchasi, 49 (Korzinka Sharq 2-qavati) TELEGRAM   🕊
Mostrar todo...
Бухоро давлат тиббиёт институтида халқаро анжуман бўлиб ўтди Бугун Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида Ўрта Осиё ультратовуш хирурглар ассосацияси (Central Asian Surgeons Ultrasound Society – СASUS 2024) нинг биринчи конгресси ўтказилди. Конгрессда Марказий Осиёнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан, ҳамда Жанубий Корея, Мўғулистон, Туркия ва Россиядан жами 300 га яқин хирургиянинг турли йўналишлари бўйича, тажрибали ва ёш олимлар иштрок этишди. Анжуманда ультратовуш текширув усулларидан замонавий хирургияда кенг фойдаланиш имкониятлари ҳар томонлама таҳил қилиниб олимлар ўзаро тажриба алмашишди. Маърузалар ультратовуш текширувидан хирургик беморларни даволашда, хирургик тактикани белгилаш ҳамда хирургик усулларни бажаришда ултратовушни қўллаш борасидаги янги ишлаб чиқарилган илмий ишларга қаратилди. Илмий анжуманда Осиё ултратовуш хирурглар ассосацияси (Asian Surgical Ultrasound Society – ASUS)нинг призиденти профессори Ил Ёнг Парк, Корея ултратовуш хирурглар ассосациясиниг презденти Ким Ҳюн Чёл, Марказий Осиё хирурглар ултратовуш хирурглар ассосацияси (СASUS 2024)нинг презденти Пуревбаатар Бат-Иреедуи, Ўзбекистон ултратовуш хирурглар ассосацияси (USUS) президенти, профессор баҳодир Сафоев маърузалар билан иштирок этишди. Таъкидлаш жоизки, бундай илмий анжуманлар соҳа ривожи учун катта тажриба мактаби сифади жуда муҳим аҳамиятга эга.
Mostrar todo...
Universitetimiz yana bir nufuzli oliygoh bilan shartnoma imzoladi 📌Buxoro innovatsion ta'lim va tibbiyot universitetiga Fransiyaning Psixosomatik terapiya reabilitologiya ilmiy markazi direktori, direktor o'rinbosari hamda mutaxasislari tashrif buyurdi. ✔️Tashrif davomida universitetimiz bilan professor-o'qituvchi va iqtidorli talabalarning Psixosomatik terapiya, klinik psixologiya doirasida tajriba almashinuvi, stajirovka dasturini tashkil etish to'g'risida muzokaralar olib borildi hamda hamkorlik memorandumi imzolandi. ▫️▫️▫️ 📨Online hujjat topshirish 🏢 Buxoro, Piridastgir 20 ☎️ +998 88 305 8888 🌐 www.bitt.uz Telegram | Instagram | Youtube
Mostrar todo...
Бухорода "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ғолиблари аниқланди Президент соврини учун ўтказилаётган "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг Бухоро вилояти босқичи якунланди. Шаҳардаги 43-мактабда танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур танловда 13 та мактаб жамоаси иштирок этиб, тест саволлари ва ёзма иш топшириқлари орқали ўз билимларини синовдан ўтказишди. Жамоаларнинг хорижий тилларни билиш бўйича натижалари 100 баллик тизим бўйича баҳолаш орқали амалга оширилди. Якуний натижаларга кўра, энг юқори кўрсаткични қайд этган: 🔸 Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 🔸 Бухоро туманидаги 1-ИДУМ жамоаси 2-, Қоровулбозор туманидаги 1-умумтаълим мактаби жамоаси эса 3-ўринни эгаллади. 🔸 1-ўринни қўлга киритган жамоага 250 млн сўм, 2-ўрин соҳибларига 200 млн сўм, 3-ўринни эгаллаган жамоага эса 150 млн сўмлик ваучер ва фахрий ёрлиқ топширилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур танловнинг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Mostrar todo...