cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

XO‘JAQO‘RG‘ON.UZ

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани "Хўжақўрғон" жоме масжиди расмий телеграм канали.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
205
Suscriptores
-124 horas
+27 días
+530 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ 17-июнь, 2024 йил. 11-Зулҳижжа, 1445 йил. Душанба куни учун намоз вақтлари тақвими (Тошкент шаҳри вақти билан) Тонг ➖ 03:04 Қуёш ➖ 04:49 Пешин ➖ 12:28 Аср ➖ 17:40 Шом ➖ 20:01 Ҳуфтон ➖ 21:42 ХЎЖАҚЎРҒОН ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🕰 БАМДОД --04:00 🕰 ПЕШИН ----13:00 🕰 АСР ---17:50 🕰 ШОМ ---20:05 🕰 ХУФТОН --21:50 "Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). Каналга уланиш: ⤵️ https://telegram.me/sofziyo
Mostrar todo...
#Муҳим #Амал #Ажр ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ. Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар Аллоҳу Акбар валиллаҳил ҳамд. Маьноси: "Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ таъолодан ӯзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таъоло учундир" Такбир ташрик 27 Июль сешанба яъни Арафа куни бомдод намозидан бошлаб Ҳайитининг тўртинчи куни яъни 1 Июль Аср намозига қадар айтилади. ● 27 июнь 5 маҳал, Сешанба ● 28 июнь 5 маҳал, Чоршанба ● 29 июнь 5 маҳал, Пайшанба ● 30 июнь 5 маҳал, Жума ● 1июль 3 маҳал. Шанба Жами 23 маҳал хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ӯқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. Ёдлаб олинг! Яқинларга ҳам тарқатинг. Савобга эга бўласиз. https://telegram.me/sofziyo
Mostrar todo...
XO‘JAQO‘RG‘ON.UZ

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Қибрай тумани "Хўжақўрғон" жоме масжиди расмий телеграм канали.

Photo unavailableShow in Telegram
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни "Аллоҳ бизу сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб бир-бирларига айтишар эди. Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар. ♻️Каналга уланиш:⤵️ https://telegram.me/sofziyo
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларига: «Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум», яъни "Аллоҳ бизу сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", дейишар эди. Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар. Ⓜ️BintuSodiq https://telegram.me/sofziyo
Mostrar todo...
02:57
Video unavailableShow in Telegram
Огоҳ бўлинг ♻️Каналга уланиш @sofziyo
Mostrar todo...
Огоҳ бўлинг.mp422.19 MB
Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕓 Юртимизнинг бошқа ҳудудларида қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. ✅ 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Р. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @sofziyo
Mostrar todo...
👍 1
06:39
Video unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ 🌐 Youtube орқали томоша қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Каналга уланиш:👇 https://telegram.me/sofziyo
Mostrar todo...
Qurbon Hayiti namozi tg.mp429.27 MB
Photo unavailableShow in Telegram
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ 16-июнь, 2024 йил. 10-Зулҳижжа, 1445 йил. Якшанба куни учун намоз вақтлари тақвими (Тошкент шаҳри вақти билан) Тонг ➖ 03:04 Қуёш ➖ 04:49 Пешин ➖ 12:28 Аср ➖ 17:39 Шом ➖ 20:00 Ҳуфтон ➖ 21:42 ХЎЖАҚЎРҒОН ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ 🕰 БАМДОД --04:00 🕰 ПЕШИН ----13:00 🕰 АСР ---17:50 🕰 ШОМ ---20:05 🕰 ХУФТОН --21:50 "Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). Каналга уланиш: ⤵️ https://telegram.me/sofziyo
Mostrar todo...
03:35
Video unavailableShow in Telegram
Шукроналик ♻️Каналга уланиш:👇 @sofziyo
Mostrar todo...
12. SHUKRONALIK. ШУКРОНАЛИК.mp412.52 MB
ҚУРБОНЛИК ИБОДАТИ 1. Қурбонлик фазилати. Расули акрам (с.а.в.) марҳамат қиладилар: "Одам фарзанди учун қурбон ҳайити куни Аллоҳ йўлида қон чиқариш (қурбонлик қилиш) дан ҳам севимли ва мақбулроқ амал йўқдир. Шубҳасиз, у сўйилган жонлар қиёмат куни шохлари ва жунлари билан гувоҳликка чиқади. Хеч шубҳа йўқки, қурбонликнинг қони ерга тушмасдан олдин бу ибодат Аллоҳ даргоҳида қабул бўлади. Бас, шундай экан қурбонлик қилиш билан дилларингизни хушнуд этинг!", (Термизий ва ибн Можжа ривояти.) Аллоҳ барчаларимизнинг қурбонлик ибодатига лойиқ этсин ва қилган ибодатларимизни ҳусни қабул айласин! 2.Қурбонлик қандай ибодат? Қурбонлик — зулхижжа ойининг 10-куни ҳайит намози ўқилгандан бошлаб, то 12-кунининг шомигача, (кечасиларида сўйиш макруҳ) исломдаги ҳалол моллар: эчки, қўй, мол ёки туяларни сўйиш билан Аллоҳнинг унга ато этган неъматларини шукрини изҳор этиш билан бирга ўзаро ёрдам улашиш мақсадида қилинадиган ибодатдир. З.Қурбонликни кимлар қилади? Қурбонлик қилиш — муқим (яъни сафарда бўлмаган), пули бойлиги закот бериш нисобига етган ҳар бир эркак ва аёл мусулмон кишига вожибдир. 4.Қурбонликнинг нисоби қанча? Қурбонлик нисоби — кишининг асосий эҳтиёжларидан (Кишининг устидаги бир сидра либоси, уйдаги доимий истеъмолдаги жиҳозлари ва яшаб турган маскани, миниб турган маркаби ва қарзлари ва унинг қарамоғида бўлганларниг эҳтиёжи эътиборга олинади», дейилади. «Ҳидоя», «Раддул Мухтор аъла Дуррил Мухтор» ва бошқа китобларда ҳам ҳудди шундай келтирилган.) ташқари 84 грамм тилла ёки ҳозирги кун ҳисобида шунинг қийматидаги пул 2017 йилги нисоб 15.725.000. сўм ёки нарсага эга бўлишлик. Бошқача айтганда, йилни бошқа ойларида камбағал ёки бой бўлганини эътибори йўқ. Олдин камбағал бўлиб, қурбон ҳайит кунларида бойлиги нисобга етган киши учун қурбонлик вожиб бўлади. 5.Қурбонликка сўйиладиган хайвонлар қайсилар? Қўй, эчки, мол, туя каби хайвонларни эркаги хам, урғочиси хам сўйилиши мумкин. Улардан туя 5 ёшли, сигир 2 ёшли, қўй ва эчки 1 ёшга тўлган бўлиши керак. Бироқ 6 ойлик қўй 1 ёшга кирган қўйга ўхшаган семиз бўлса, жоиздир. Бундай ҳайвонларни киши ўзининг имкониятига қараб сўйиши мумкин. Аммо бу ҳайвонлардан бошқа — товуқ, ўрдак, курка кабиларни қурбонлик ниятида сўйиш харомга яқин макруҳ амалдир. Бир киши хоҳласа битта қўй ёки битта эчки ёки битта мол ёки битта туя сўйиши мумкин. Туя билан молни бир кишидан то етти кишигача шерик бўлиб сўйишлари мумкин. Биргаликда қурбонлик қилувчилар, хайвонни бирга сотиб оладилар ёки ораларидан бир кишига хайвонни сотиб олиш учун ваколат берадилар. 6.Қурбонликка яроқсиз хусусиятлар қандай? Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонлар қуйидаги қусурлардан холи бўлиши керак: — икки ёки бир кўзи кўр бўлса; — ўта даражада озғин бўлса; — сўйиладиган жойига юриб боролмайдиган даражада оқсоқ бўлса; — шоҳларидан бири ёки иккиси томири билан кесилган бўлса; — бурни кесилган бўлса; — тишларининг кўпи тўкилган бўлса; — қулоғи, думи, тили, қуйруғи ёки таносил аъзоларининг ярмидан кўпроқ қисми кетган бўлса; —туғилишдан қулоғи ёки таносил аъзоси бўлмаса; —елинининг учи кесилган бўлса: қўй ва эчкида битта, сигирда иккитаси қуриган бўлса; —дори билан сути тўхтатилган бўлса; — нажосат еб, бир қанча муддат тоза емишлар билан боқилмаган бўлса; — бурни кесилган бўлса; — ўладиган даражада касалланган бўлса; Аммо қурбонлик ҳайвонининг ғилай, қўтир ёки жинни бўлишида, шохсиз ёки шохи синган ва бичилган хайвонларни қурбонлик қилиш мумкин. Ёши ўтганлиги сабабли сутдан ва насл беришдан тўхтаган, бўғоз ёки эмадиган боласи бор хайвонларни қурбонлик қилиш дуруст бўлсада, макруҳдир.
Mostrar todo...