cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Шарофиддин домла

Андижон шаҳар Қора Қўрғон жомеъ масжиди имом-ноиби Мусабоев Шарофиддин домланинг расмий телеграм канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
266
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from Muslim.uz
ЖУМА ТАБРИГИ ВА ДИНИЙ МАСАЛАЛАРНИ ТАРҚАТИШ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ ❗️Ижтимоий тармоқларда “жума табриги”, “Қуръони карим оятлари”, “Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари”, юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда. ❗️Шунингдек, юртимиздаги расмий диний сайт ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларни мутолаа қилиш ёки улашиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида ҳам ваҳима уйғотувчи ёлғон хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. 🗣Таъкидлаш керакки, ижтимоий тармоқларда аҳоли орасида саросимага солувчи шундай нотўғри хабарлар тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик келтириб чиқаради. 📘 2021 йил 5 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунига асосан, эътиқод эркинлиги кафолатланган. Шунга кўра, фуқаролар динга эътиқод қилиш, диний расм-русумлар ва маросимларни ўтказиш ҳамда ўз динининг таълимотларини ўрганиш ҳақ-ҳуқуқига эгадир. 🌙 Шунга биноан мўмин-мусулмонлар учун зарур бўлган диний масалалар расмий электрон манбалар орқали кенг ёритиб борилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтлари, масжид-мадрасалар, иқтидорли имом-хатибларнинг сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларини мутолаа қилиш ҳамда улардаги маълумотларни яқинларига улашиш мумкин, жумладан, жума табрикларини ҳам тарқатишга рухсат этилган. Буларга ҳеч қандай таъқиб йўқ. Расмий ва етакчи электрон манбалар рўйхатини ушбу ҳавола орқали тақдим этамиз: ➡️https://taplink.cc/kanallar 🟢 Таъкидлаш жоизки, Ислом маърифатини тарқатиш, халқимизга дину диёнатни етказиш ва ёшларни илму маърифатли қилиш зиёлилар, хусусан дин пешволарининг энг муҳим вазифасидир. 🌐 Шу мақсадда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тизимидаги имом-домлалар томонидан Интернет оламида маънавий-маърифий йўналишларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. ✅ Айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси muslim.uz сайтида “Қуръони карим ва тажвид”, “Илм ва одобга оид ҳадислар шарҳи”, турли ваъз-насиҳатлар. Фатво марказининг fatvo.uz каналида диний савол-жавоблар ва Муфтий ҳазратларининг @Muftiy_Nuriddin_domla каналларида эса руҳий тарбияга оид суҳбатлар мунтазам жойлаштириб борилмоқда. ✔️ Хулоса шуки, мўмин-мусулмонларимиз мана шундай расмий, ишончли ижтимоий тармоқлардаги диний-маърифий мазмундаги барча маълумотларни мутолаа қилишлари ҳамда яқинларига улашишлари мумкин. ❗️Эслатма шуки, бузғунчи оқимлар ғояларини ўзига жалб этувчи мусиқий оҳанг, фотосурат ёки рамзлар орқали зимдан тарқатишга уринмоқда. Шунинг учун ҳам экстремистик ғояларни ҳар қандай шаклда ҳоҳ жума табриги бўлсин, хоҳ бошқача атрибут ёки сурат шаклида бўлсин, уларни тарқатиш, сақлаш ва фойдаланиш қонунан таъқиқланади. Аввалроқ тарқатиш тақиқланган экстремистик сайт ва тармоқлар рўйхати эълон қилинган эди. 🤔 Шундай экан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси фуқароларни яна бир бор огоҳ ва ҳушёр бўлишга чақиради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz @muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Mostrar todo...

Каҳф сураси Абдулбосит қори Яқинларингизга ҳам улашинг! Манба Abdulbositqoriuz https://t.me/sharofiddin_domla
Mostrar todo...
Абдулбосит_қори_Каҳф_сураси_to'liq.mp312.75 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Яқинларингизга ҳам улашинг! Манба Abdulbositqoriuz https://t.me/sharofiddin_domla
Mostrar todo...
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Хохиш бўлса имкон топилади... 👍😢👍😢👍😢
Mostrar todo...
407456368.mp41.90 MB
00:24
Video unavailableShow in Telegram
Синовлар хақида.... Сабрли ва шукур қилувчи бўлайлик
Mostrar todo...
407456368.mp41.58 MB
00:39
Video unavailableShow in Telegram
100 йилдан сўнг нима бўлади... Албатта Аллоҳ Ўзи билувчи ва қудрати улуғ Зот
Mostrar todo...
6.72 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Ибрат Бир куни Ҳазрати Али Фотимаи Заҳро онамизни тушларида кўрсалар, у жаннат эшигида турганмиш. Ҳазрати Али:-«Эй Фотима, нега жаннатга кирмай турибсан?»-деб сўрадилар. Фотимаи Заҳро онамиз дедилар; -«Қандоқ кирай ҳали жаннатга рухсат йўқ: сабаби-бир кишининг ҳақи бўйнимда экан. Ё Али, қўшни хотиндан тикиш учун бир игнани сўраб олган эдим, қайтариб беришни унутибман. Ўша игнани тезда эгасига қайтариб беринг –ўшандагина мен жаннатга кираман». Манба QUBOUZ https://t.me/sharofiddin_domla
Mostrar todo...
​ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки шайх ривоят қилганлар. Абу Довуднинг лафзида: «Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». Табароний ривоят қилган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Muslim.uz https://t.me/sharofiddin_domla
Mostrar todo...
Шарофиддин домла

Андижон шаҳар Қора Қўрғон жомеъ масжиди имом-ноиби Мусабоев Шарофиддин домланинг расмий телеграм канали

Андижон шаҳар вақти билан Саййидул айём жума муборак 🗓 ҳ. 1444 йил 6- Зулқаъда м. 2023 йил 26-Май АЗОН ВАҚТЛАРИ: 🕌Бамдод 03:10 🕌Пешин 12:45 🕌Аср 17: 25 🕌Шом 19:40 🕌Хуфтон 21:20 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕌 Бамдод 03:55 🕌 Пешин 13:00 🕌 Аср 17:35 🕌 Шом 19:40 🕌 Хуфтон 21:35 🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Манба QUBOUZ https://t.me/sharofiddin_domla
Mostrar todo...
Шарофиддин домла

Андижон шаҳар Қора Қўрғон жомеъ масжиди имом-ноиби Мусабоев Шарофиддин домланинг расмий телеграм канали

Photo unavailableShow in Telegram
Кун ҳадиси:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким соғин ҳайвон ёки бир дирҳам қарз берса ёки (йўл сўраган кишига) йўл кўрсатса, қул озод қилгандек бўлади», деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти). Қарзга пул берган, соғиладиган ҳайвонни вақтинча фойдаланиб туриш учун бериб турган одам қул озод қилгандек ажрга эга бўлади. Манба QUBOUZ https://t.me/sharofiddin_domla
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.