cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Iqro | mind ®

اقْرَأْ بِاسْمِ رَبِّكَ الَّذِي خَلَقَ Яратган Роббинг номи билан ўқи. - Илмий - маърифий суҳбатлар; - Электрон китоблар; - Ютуқли тестлар.

Mostrar más
El país no está especificadoEl idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
53
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Сизнингча, Таълим муассасалари (ОТМ, Мактаблар)да дарслар online тартибда ўтилишига муносабатингизни билдиринг. Сиз учун online ёки offlineAnonymous voting
  • ONLINE
  • OFFLINE
  • Устасига барибир
0 votes
Айрим сабабларга кўра Шахсий фикр каналининг @shaxsiyfikrga_fikr гуруҳи тўхтатилиб, @mendagi_fikr20 гуруҳига ўтказилади. Кимга маъқул бўлса кириб суҳбат қилиши мумкин. https://t.me/mendagi_fikr20
Mostrar todo...

Ассалому алайкум ва Раҳматуллоҳу Баракатуҳ. Тез кунда, Iqro | Mind Лойиҳаси ишга туширлади. Аммо, гуруҳда фаоллик йўқ. Раҳмат ҳаммага.👍
Mostrar todo...
Сухбатимиз бошланди: https://t.me/shaxsiyfikrga_fikr?videochat
Mostrar todo...
Шахсий фикр ®

Шунчаки шахсий фикр. Сензурага йўл қўйилмайди. 30.10.2021 йил

https://t.me/joinchat/_iZDUcMo9SQzNzhi

https://t.me/joinchat/RrO1GOf-8mQyNGMy

https://t.me/iqro_mind

Ҳозирда кўплаб инсонлар муҳокамасида бўлиб турган "Дорул ислом" ва "Дорул куфр" мавзуси ҳақида суҳбатлашамиз. 11-январ соат: 20:00да Шахсий фикр каналининг муҳокама гуруҳида: https://t.me/shaxsiyfikrga_fikr?videochat Меҳмонимиз: ҳаммамиз билган, илмли инсон, Маҳбуб қори ака.
Mostrar todo...
"Ёлғиз отни чанги чиқмас, чанги чиқсада донғи чиқмас" деганларидек, "Шахсий фикр" жамоасини тузишга қарор қилдим. Хўш бу нима дегани, ўз фикрини эркин баён қила олувчи, "ҳеч нимадан" қўрқмайдиган, ҳодисаларга ҳар тарафлама қаршлар орқали таҳлил қила олувчи, грамматик имло қоидаларни бузмайдиган, шунингдек, видео ва аудио монтаж бўйича малакаси бор админларни қидирмоқдаман........
Mostrar todo...
Қозоғистонда бўлаётган воқеаларни кузатар эканман, ҳоссатан Андижон вилоятида 2005-йил 13-майдаги ҳолат эсимга тушди.....
Mostrar todo...
ANDIJON_VOQEALARI,_TO'LIQ_MA'LUMOT_13_MAY,_2005_YIL_.mp450.51 MB
“Тоғдан келган бўлсанг чиқ, боғдан келган бўлсанг ҳам чиқ”. Жин чиқарувчи - ҳамма тарафни дабдаласини чиқарувчи. Одамлар орасида кўпинча “Фалончига жин кирибди” ёки “Ичига ёвуз руҳ кирибди” деган гапларни кўп эшитиб турамиз. Бу каби инсонларни “жиндан халос” қилиш учун турли “қилиқ”лар қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Хўш, аслиятда қандай? Ҳақиқатда инсон ичига жин кирадими? Бу ҳақда шаъриятда нима дейилган? Шу ҳақида ўз Шахсий фикрим ва уламолар фикри ҳақида гаплашамиз. Бир манбада ўқигандим. Малайзиянинг Букрит Мертажам минтақасида бир оила шунақа аҳмоқона “қилиқ” орқали жин чиқараман деб, 3 ёшли қизалоқни дабдаласини чиқариб қўйган. Воқеа қуйидагича бўлган. “Жин кириб қолибди” деган гумон билан 7 нафар қариндоши ва хизматкори 3 ёшли қизалоқни кўрпага ўрашган ва мурғак қизалоқни устига жами 8 киши чиқиб олиб сакраб “жин чиқаришган”. Бу ҳақда кимдир полицияга хабар қилган. Полиция манзилга етиб келиб, кўрпа ичидаги қизалоқни қутқармоқчи бўлган, аммо, қизалоқ кўрпа ичида нафаси бўғилиб ўлиб қолган. Ачинарли, шу қаторда аҳмоқона ҳаракат. Шундай эмасми? Муқаддас Қуръон каримда инсон ичига жин кириши ҳақда қандай маълумотлар берилганлигига қизиқдим ва қидиришга тушдим. Қуръони каримнинг, Исро сураси, 70-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُم مِّنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِّمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا Маъноси: Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик. Аллоҳ таоло инсонни ер юзида ҳукмрон, Ўзининг қули ва халифаси қилиб қўйди, ер-у осмондаги барча нарсани унга бўйсундириб қўйди. Шундан кейин ҳам Аллоҳ таоло одам вужудини жинлар ва шайтонларгада ишғол эттириб, унинг номидан гапиртирадиган қилиб қўйиши мумкинми? Яна давом этамиз. Ҳижр сурасининг 40-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: إِنَّ عِبَادِي لَيْسَ لَكَ عَلَيْهِمْ سُلْطَانٌ إِلَّا مَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْغَاوِينَ Маъноси: Албатта, сенга бандаларим устидан ҳукмронлик йўқдир, сенга эргашган гумроҳларгина мустасно. Бундан кўриниб турибдики, фақатгина жинларга ёхуд шайтонга эргашган гумроҳларгина унинг қулига айланиши, зарар кўриши айтилмоқда. Булар сафига мен шахсан, ўз динидан чиққанларни, Аллоҳ таолони мавжуд эканлигини рад қилувчи турли аҳмоқона тоифаларни, фолбинларни, кинначиларни ва бошқа шу каби куфр йўлида бўлганларни тушунаман. Уламолар бу фикрни аввал бошидан маъуқллаб келишган. Аммо, “Жин инсон ичига кириши” эса юқоридаги исботларга кўра мумкин бўлмаган, янада аниқроқ айтадиган бўлсак имкони йўқ нарса. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ islom.uz порталида савол – жавобларнинг бирида ҳам инсон ичига жин киришини ва “жин чиқарувчилар”ни бу ишни асосан Мисрдан ўрганиб келишганини ва улар фақатгина “пул” учун бу ишни қилишларини айтиб ўтган. Хулоса ўрнида барчангизга, “инсон ичига жин кирибди” деган шубҳаларга учмаслигингизни, соғлигингизда муаммолар бўлганда “жинкашлар”га эмас малакали шифокорларга боришингизни ва энг асосийси васвасага тушиб қолмаслик учун доимо Аллоҳнинг Каломини зикр қилишни, жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга саловот айтишни, доимо “Оятул-курси” (Бақара сураси, 255-оят), Ихлос, Фалақ ва Ан-Нос сураларини такрорлаб айтиб юришни, бошингизга тушган барча нарсани Аллоҳнинг иродаси ила бўлаяпди деб, қадар-қазойингизга рози бўлишингизни, доимо яхши амалларда бўлиб, Аллоҳ таоло тақиқлаган нарсалардан, мункар ишлардан узоқ бўлишингизни сўраб қолган бўлар эдим. Ана шунда сизга шайтон-у, жинлар нарёқда турсин ҳатто аждарҳо ҳам зарар етказа олмайди. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таолонинг паноҳида бўласиз. Иншаа Аллоҳ. Нуқта..........
Mostrar todo...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман) деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривояти. Абу Довуднинг ривоятида: سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ وَبِحَمْدِهِ «Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи», деб келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларининг биридан ривоят қилинади. У зот қизларига тонг отганида: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ مَا شَاءَ اللهُ كَانَ وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ، أَعْلَمُ أَنَّ اللهَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، وَأَنَّ اللهَ قَدْ أَحَاطَ بِكُلِّ شَيْءٍ عِلْمًا «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, ла қуввата илла биллаҳи маашааллоҳу кана ва маа лам йаша лам йакун. Аъламу анналлоҳа ъала кулли шайъин қодийр. Ва анналлоҳа қод аҳато бикулли шай`ин ъилма», деб айтишни ўргатар эдилар. Чунки бу калималарни тонг отганида айтган киши кеч киргунича муҳофаза қилинади. Кеч кирганида айтса, тонг отгунича муҳофаза этилади. Маъноси: Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўлади. Хоҳламаган нарса бўлмайди. Биламанки, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми билан иҳота қилгандир. Абу Довуд ривояти.
Mostrar todo...
Васвасага йўлиққанда айтиладиган зикрлар Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи зотдир», деди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса, آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ «аманту биллаҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин». "Дуо ва зикрлар" китобидан. Манба: mehrob.uz
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.