cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Madina Mo'minova

"Albatta, amallar niyatlar bilandir. Har bir kishiga niyat qilgan narsasi beriladi" --------------------------------------------------------------------- Ўзимман🥰 Instagram: https://instagram.com/madina__mominova?utm_medium=copy_link

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
302
Suscriptores
+124 horas
+77 días
+830 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
Биронта саҳобия аёллар (оналаримиз), ёки тарихда қолган аёллар яхши овқат қилгани, пул топгани,уй тозалагани, қош-кўзини чиройли бўягани учун эсланмайди! Балки исломга қувват бўлгани, яхши фарзанд тарбиялагани, эрга итоати, етук ақлий салоҳияти , доно ва сабр эгалари бўлгани учун эсланади ! Биз қандай ва нима билан эсланамиз..энди!
1194Loading...
02
Бугун бир ажойиб иш билан кунимни бошладим. “Ракат” махалла фуқаролар идорасига бориб, ўзим ва фарзандларимни “Хаж” амали учун навбатга ёздириб келдим. Иккита ёши катта онахонлар ишлар экан, чиройли муомала билан ҳозир тезроқ вақт келади, дейишти. Жуда тез келганда 100 йил бўларкан) Карлжон 122 йилда навбат келса , мен ўшанда 168 га кирган бўламан). Вооой сизлар унда нечида бўласлар, дўстлар?)) Мен 245 чи навбат, болаларим 246.247 чи навбат бўлишди). Дадам кўп дуо қиладиларку, лекин бунча кўп умр сўрамасалар керак, мен учун) Дин ишлари қўмита огоҳлантириш билан чиқади. Ноқонуний йўллар билан Умра ва Ҳаж ибодатига борманг, деб. Ҳўш мен бўйнимдаги фарзни адо этолмасам, охиратда кимларни ёқасига осилишим тайин бўлдими? Лекин мусулмон одам доим гўзал гумонда бўлади. Яна бир хафта вақт бор, балким бу йил Ҳаж қиларман, Аллоҳга осонку, тўғрими? Муддао нима? Пашша қанотича келадиган бу дунёдан бир куни кетамиз, аммо миллионлаб мусулмонларнинг фарзи адо этилмаса, унинг хукми оғирроқ бўлса керак. Зеро мўминларга эслата даркор! 👇 Иккинчи пост; Зулҳижжада эҳсон қилиш фазилати жуда улуғ, агар далолат қилиш керак бўлса, шундай оилалар бор. Аллоҳ ҳақдан адаштирмасин!
1394Loading...
03
#ҳилол #Зулҳижжа #амал_мавсуми #ҳайит 🎁 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. ▪️ Азизлар, Саудия Арабистонининг Ал-Ҳариқ минтақасида ҳилол кўрингани хабари берилди. 🌟 Шунга кўра: ☪️ Эртага, жума 7-июнь 2024-йил Зулҳижжанинг биринчи куни; 🕋 кейинги шанба, 15-июнь 2024-йил Арафот куни; 🐏 кейинги якшанба, 16-июнь Қурбон ҳайити байрами саналади.
56332Loading...
04
Haramain.com расмий сайти хабар беришича 14 июль куни (8 - зулҳижжа) “Ҳаж” ибодати бошланадиган кун, 15 июль (9-зулҳижжа) Арофат куни (ҳожилар шу куни арофатда бўладилар). 16 - июль (10-зулҳижжа) Қурбон ҳайити биринчи куни. Арофат куни “Арофат” имоми шайҳ Маҳер Ал Муайқали имомлик қилишлари белгиланди. Келаётган Қурбон ҳайити айёми барчага қутлуғ бўлсин.
38317Loading...
05
Саудия Арабстонидаги ой кузатилувчи минтақалардан бири – Ҳарийқда Зулҳижжа ҳилоли кўрингани хабар қилиняпти. Яқин бир соат ичида Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси бу ҳақда расмий эълон бериши керак.
1685Loading...
06
Саудиянинг Ҳариқ минтақасида ҳилол кўринди, расмий баёнатни кутамиз.
1551Loading...
07
Саудиянинг Тумайр ва Судайр минтақаларида Зулҳижжа ҳилоли кўринмади, бошқа минтақалардан хабар кутамиз, сўнг расмий хабар эълон қилинади.
1704Loading...
08
Зулҳижжада садақа, яхшилик, яхши сўз, касал зиёрати каби амалларни кўпайтиринг, зеро ўз амалларимиз билан эришолмайдиган жаннатга, шулар сабаб Аллоҳ етказиб қўйса.. не ажаб! Аллоҳ яхшиликни Сизга далил қилсин. -Ким бор яхшилик қилувчи, дейилганда, -одамлар Сизни кўрсатсин! Ва бу муқаддас ойлардан кейин ҳам бу амаллар Сиз билан қолсин! (Мен билан, биз билан қолсин) Аллоҳумма амийн!
24312Loading...
09
O'zbekiston viza qolmabdi. Lekin boshqa davlatdan viza olinadi, va hammasi rasmiy bo'ladi. Makkada bo'lsangiz hoziroq mehmonxonaga borib joylashishingiz mumkun, passport tashlasangiz 2kunda viza chiqadi, keyin to'lovini qilaverasiz! Barchasi ichida : 8500$
10Loading...
10
Ҳаж амали – энг улуғ, энг афзал ибодатлардан. Мабрур ҳаж шундай амалки – у ўзидан кейинги неъматларни тезлатади.
1644Loading...
11
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди 👉🏻 @Sara_Xabarlar ⚡️-ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган энг тезкор махфий сара хабарлар каналига аъзо бўлинг!
23911Loading...
12
Зулҳижда ҳақида
59727Loading...
13
"Агар қандайдир қўрқув сабабли ўз ҳаққингизни талаб қилишдан ожиз бўлсангиз бу ҳаққингизни ўзгалар эҳтиром қилишини кутиб ҳам ўтирманг. Агар ҳаққингизни ололмасангиз ҳам талаб қилсангиз иккинчи томонни сизга эътибор қилишга, сизга ўйлаб, ҳурмат билан муомала қилишга мажбур қилган бўласиз!". Мамдуҳ Удвон
2897Loading...
14
Муҳаббат билан яшаш учун, ҳаётингиз албатта комфорт бўлиши шарт эмас. Кўксингизда бир дақиқада 60 та ураётган юракда самимият ва фақат Аллоҳга суяниш бўлса бас. Сиз Бахтлисиз!
2195Loading...
15
рикмаяпсизми опа, дейди бир синглим. Болаларни соғинмай ўтирибсизми, дейди- яна бирлари. Қийналмаяпсизми, ўзингиз? . Келинларингизга мазза-а, дейишади. Ёлғизмасмисиз, дея давомий саволлар беришади. Мен эса доим кулиб туриб, “алҳамдулиллаҳ” дейман. Тонг отса тушлик бўлишини кутаман, болалар бирин кетин овоз юборишади, тушликда кеч бўлишини, болалар жонли видео қилишади. Кеч бўлганда эса харамдан лавҳалар юборишади. Шулар билан бу умр ўтиб бормоқда. Баъзан жуда катта шаҳарга сиғмай кетаман. Гўё ҳеч ким йўқдек. Жажжи қўлчаларини силкитиб “чапак-чапак” қилаётган дўмбоқчамни қучоқлаб олгиларим келади… узоқда узоооқ. Ким у томонларга кетаркин деб кўз тутаман, бир шингил насиба илиниб. Кеча бозордан гилос олгандим. Марван гилос сувини оқизиб ейиши кўз олдимга келиб, бўғзимга ёш қадалди. Алҳамдулиллаҳ дейман. Мақсадсиз соғинч эмаску ахир дейман. Илм ва муқаддас масканларда яшашлик саодати насибасику бу… дейман ўзимга-ўзим. Баъзида эса ўзимдан мақсад тополмай қоламан ва яна “Сен дарахтсан, сенга суяниб турганлар бор, чида, сабр қил, дунё айрилиқлардан иборат..” дейман! Умр эса ўтиб бормоқда.. Алҳамдулиллаҳ..!
2604Loading...
16
Барака недир?! У Аллоҳ таолонинг яширин қўшинларидан биридир. Уни бандаларидан хоҳлаганига юборади. Агар у мол-мулкка тушса, уни кўпайтиради. Фарзандга тушса, солиҳ бўлади. Жисмга тушса қувватга киради. Вақтга тушса узаяди. Ва қалбга тушса фараҳ-севинчга тўлади. Шайх Али Тантовий
3069Loading...
17
Отам раҳматли масжидга кетаётганларида, йўлда сотувчилар билан ҳазиллашар ва уларнинг арзон молларини қимматга сотиб олардилар. Бир марта мен эътироз билдиргандим: "Қўявер ўғлим, бу иззат ва қадр-қиммат ерга урилмаган садақа бўлади", дедилар. Ҳишам Амудий
2744Loading...
18
Яхши эслатмалар, гўзал учрашувлар, яхшиларнинг ҳамроҳлиги, хонадонимизга янги меҳмон-қизимнинг келиши, Марванимнинг эркаланиши,Асия қизимни ўрмалаб кетиши, эҳее айтсам адо бўлмас қувончлар ила Май ойини ўтказиб олдик. Бир совиб, бир қиздириб хуш кайфият улашган Майнинг майин иси ўз ўрнини ёзга топшириб, секин тавозе билан юриб кетмоқда. Нима ҳам деймиз. Хайр Май! Кейинги йил сенгача Рамазонни қаршилаймиз, насиб бўлса. Сенинг ҳам жонинг (фаслинг) соғ бўлсин! Май-бирам ёқимлисанки!
2272Loading...
19
Ҳар қандай ўғил фарзанд келажакдаги севгилисини ёки турмуш ўртоқ танлаётганда , қизда ўз онасини қидиради. Ўзи билмаган холда онасининг белгилари, кўриниши, гап сўзларини топишни истайди. Шунинг учун ҳам Она -фарзанд учун энг катта мактаб. Агар у ақлли, аҳлоқли ва тажрибали бўлса ўғиллар ўз йўлини ва йўлдошини топиши, топганида эса гўзал яшаши аниқ! Яна бир энг муҳим эслатма бор! Ўғил фарзандми, қизми номақбул иш (гуноҳ) қилганда, шунга ўхшаш яъни онаси кўрса ранжийдиган иш қилса, у онасига узр хати, ёки келажакда уни бошига кўтариб юриши ҳақида гапиради, ёки ёзади. Чунки унинг фитрати ўзи қилаётган бу ёмон ишини қоралайди, ўз-ўзидан кўз ўнгига онасининг холати келади. Ва дарров виждонини сал тинчлантириш учун онасига узрхонлик ва буюк келажак ваьда қилишни бошлаб юборади. Шу вақтда она ўта хушёр бўлиши, кўнгли сезиши ва боласи билан тинмай мулоқатга киришиб дардлашиши шарт. Агар бола эътиборсиз холда (она узр манзур гапларга алданиб, қувониб ўтираверса) ёмон ишлари бора бора оддий , кундалик тарзига айланади. Шунинг учун ҳам муҳтарам оналарга, ёш оналарга айтаманки, сизнинг асосий ишингиз эр ёки иш, пул топиш, уй юмуши, пишир куйдир, ижтимоий тармоқ янгиликлари эмас…Фарзанд бўлиши керак! Айниқса улар балоғат ёшида бўлса! Янаям бизнинг миллатда урф-одат, катталарга хурмат, кичикни иззатлаш бор. Сизнинг фарзандингиз оилада тарбияланиб чиқса, махаллада ҳам бу бола хурматли бўлади. “Эээ фалончини боласимисан, отанга раҳмат”,- дейдиган қавм махалладир. Уйингиз остонасида йиғилиб турган ахлат челакни устидан бир сакраб ўтиб кетаверадиган ўғил, ёки махалладаги тўй-тўрқин, аза маросимларини билмайдиган бола- ўзининг келгусидаги ҳаётида яхшигина қоқилади, чунки унга у қадрятлар ўргатилмаган, кўрсатилмаган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний, ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар». Сўнгра Абу Ҳурайра: «Агар хоҳласангиз, «(Бу) Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас. Мана шу тўғри диндир», деган оятни ўқинг», дер эди». Тўртовлари ривоят қилишган.
2875Loading...
20
Зулм манзараси. Менга кўп хатлар келади, асосан маслаҳат беринг маъносида. ⚡️ Оила. Энг гўзал ва энг синовли маскан. Унинг ичидаги яхши ишлар ҳам, ёмонлари ҳам, пасти ҳам, баланди ҳам бор, бу маскан эр-хотиннинг ўзаро келишуви, тушиниши ва муҳаббати асносига қурилади. Хўш унда муаммо нимада? Муаммо шу оилага бурнини тиқадиган, ахилликни кўра олмайдиган бадбахт қайнсингил, қайниопа , қайниака ё ука кабиларда. У хоҳ акаси бўлсин, хоҳ укаси, синглиси, опасими унинг оиласига аралишишга ҳақлими? Ҳақли! Қачон? Зулм манзарасини кўргандагина аралашса бўлади. Демак у оилада жигарпораси қийналяпти, эридан (хотинидан) жабр кўряпти, шундагина баъзи бировларни ўпкасини босиб қўйиш учунгина аралашса ярашади. Лекин ўзбек оиласида сал бошқача. Ўзининг катта бурнини акаси, укасининг оиласига тиқиб , яхши яшаётган оилани чилпарчин қилиши керак. У шунинг учунгина яралгандек гўё. Аканинг, ука, опа, синглисининг ҳаётида у лидер бўлиши керак. На ота, на она, на ака, на ука айтмайдики; “хооой барака топгур, бу менинг ҳаётим, илтимос унда ўзим яшай, аралашмагин, фитна қилавермагин, ўзингни оиланг, боларингни келажагини ўйла”, -демайди. Оиладаги энг муҳим инсон бу -эркак! Демак эркак оиласига лочин, бургут, арслон бўлиб қараши керак. Агар қарай олмаса у оиладаги аёллар унинг ўрнини эгаллайди. Аёл сиз учун ким? Турмуш ўртоқ, болаларингиз онаси, йўқ фақат шу эмас. У сиз учун яшаётган бировнинг боласи. Ота-онасига , жигарларига беролмаётган меҳрни,эътиборни сизга кўрсатяпти, сизнинг пуштикамарингиздан бўлган болаларни оқ ювиб, оқ тараяпти. Кунингзу, тунингизда энг яқин ҳамрох! Яна нимадир қилиб берсинми? Балки унга хужум қилаётган яқинларингизни йиғиштириб олиш вақти келгандир?... Ёки охиригича тишлатиб, кўнглини қонатиб хотиржам бўласизми? Эй уйнинг соҳиби! Унутманг зулм сиздан келадими, яқинларингиданми фарқсиз! Унинг номи барибир Зулмдир! Бунинг учун аввал Сиз, кейин ўша жонажон яқинларингиз жавоб берасиз, қўллар ёқаларга ёпишадиган вақтгача ёқангизни йиғиштириб олинг! Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қиёмат кунида ҳақлар ҳақдорларга олиб берилади. Ҳатто шохли қўйдан шохсиз қўйнинг ўчи олиб берилади» (Муслим ривояти) «Фақат Аллоҳ улар(нинг жазолари)ни кўзлар(даҳшатдан) қотиб қоладиган (қўрқинчли қиёмат) кунига қолдирмоқда, холос».
39910Loading...
21
Мен ҳам бир куни шундай кириб бораман, қувончдан отилиб кираман. Лаббайка Аллоҳим деб кираман. Ўғилларим эса ўша жойда мени интиқ кутиб турган бўлади. Ин шаа Аллоҳ. Нусрат келади!
3499Loading...
22
Икки кунга водийга, яъни андижонга бориб келишимиз ичида турфа инсонларни кўрдим. Ибрат олса арзигулик инсонлар жуда кўп ва буни ибрат учун албатта ёзаман. Лекин мени энг кўп дилимни хуфтон қиладиган холат, қиз-аёлларни ўзини тутиши, ахлоқи ва гаплашиш маданияти бўлади. Жамият шунақа нарсаки ундаги асосий восита бу аҳлоқ бўлади. Агар эркак бузуқ бўлса, унга маълум сабаб ва оқибатлар топилади, бу ёқа ушлагулик ходиса бўлмайди, аслида унинг ўз жинсидан қайтаётганини хатто ўзи сезмаслиги ҳам мумкин. Чунки унинг оти-Эркак! Аммо энг оғриқли ва ёмон оқибат бор, бу аёлнинг аҳлоқи! Агар у бузуқ бўлса, унда унинг атрофидагилар асло соғ бўлмайди. Аллоҳ таоло аёл ва эркакни бир бирига муҳтож ва бир бирларини маънан тўлдириш учун яратган. Аёлни эркакка овунчоқ, эркакни аёлга қалқон қилиб. Бу қачон халол бўлса, ўшандагина тотимли бўлади. Андижондан қайтишда Наманганга кириб ўтдик. Меҳмонга киришдан олдин намангандаги миллий таомларга кириб у ердан буюртма қилиш учун сотувчига гапирсам (эркак киши бўлгани) боис, жавобни терс қараб қайтарди, доим намангандаги шу андиша ва муносабатга хурсанд бўламан. Кейин давонга қараб йўлга отландик. Машинани қувватлантириш ва намоз бахона халол деб кафиллик берган, хавоси ажойиб емакхонада тўхтадик. Табиийки ўтиб қайтувчилар бу ерга кўп қўниб ўтади. Биз ўтирган суппанинг ёнида икки аёл ва эркакнинг суҳбатлари эшитилиб турибти, эшитилиши маълумлигини билсада бемалол аёллар қўйворган. Ўзи шоптоли қоқига айланай деса ҳам кўнгли йўрға тилайдиган бу икки нусха суҳбатидан одамни эти жунжикиб кетади. Ёши ҳам 39-42 атрофида, дамак оиласи ва болалари бор.. Жуда хунук мақол бор. …кўзини сузмаса, ипини узмайди деган.. Доим таъкидлайман, эркакларни йўлдан оздирувчи хилқат аёл бўлган. Агар аёлда шаън ва андиша бўлмаса у истаса .. истаган куйига ўйната олади. Бир қарасанг мазлума, бир қарасанг эътиборсиз “атиргул”, бир қарасанг боқувчиси йўқ бечора.. эркакдан вафо, севги топмаган “ хурлиқо”.. Қарабсизки бир зумда унга “қалқон” бўлувчилар топилади. Биронтаси сўрамайдики “оилангда эркак борми”? Аммо бу дунё яхшиям хисоб китобли! Яхшиям Аллоҳнинг мезон ўлчагичи бор. Қўл остидагилардан сўралувчи сифатида тафтиш қилиб яшаш мўминга фарз бўлиб қолди. Атрофда эса шайтонлар тингани йўқ..
2611Loading...
23
Намангангга келиб музқаймоғидан емай кетишлик, қақраган чўлда олдингиздан чиққан булоқдан сув ичмай кетишдек гап)
2630Loading...
24
Юксалишинг ва сени кўрган кўзлар қувонишини истасанг, дўстинг ўзингдан ҳам яхши, солиҳ, сендан кўра ақлли ва фаросатли бўлсин...! #дўстопасингил
31410Loading...
25
Дўст танлашда адашганимизни билиб, шарт кўз юмдик, лекин улар ҳалиям бизни-Кўр деб ўйлайдилар..!
3214Loading...
26
Қоронғуликда ўстирилган гул, ёруғликка чиққанда истерика қилади. “Қани менинг зулматим” Шундай экан танлаётган одамингизга қаранг, у сизни ҳам зулматга тортиб кетмасин!
4097Loading...
27
Эрнинг аёли сатри ва ҳижобига қаттиқ ғайратидан аёлнинг жаҳли чиқмаслиги лозим. Чунки эркакларнинг назари неқадар ёмонлигини эркаклар яхши билади. Эрнинг бу ғайрати ва аёлнинг буни тушуниши комил иффатдандир.
3353Loading...
28
Тарихий тасвир: Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олишларини эълон қилди. "Бугун қароримизни эълон қилишдан олдин мен бир қатор бошқа етакчилар ва ҳамкасбларим билан гаплашдим. Аминманки, яқин ҳафталар ичида бизга бошқа давлатлар ҳам қўшилиб, бу муҳим қадамни ташлайди (Фаластин мустақиллигини тан олади)", деди Норвегия бош вазири Йонас Гар Сторе.
3120Loading...
29
Барака йўқ деган кўп постларга кўзим тушяпти. Барака нимада бўлади? Мени амаким бор, уларни исми ҳам Хасанбой, яъни бир оилада иккитадан эгизаклар туғилган, ҳозир эса икки Хасанбой қолишди. Шу амаким бир умр трактор хайдаган. Болалигимни эсласам тракторини олди ёритгич фарасиям ишламасди, тирилатиб кечаси маҳалладан ўтиб кетса, дадам “ҳайрият акам ишдан қайтди”, деб қўярдилар. Энди билсам унинг номи хотиржамлик экан. Биздан ўнта уй нарида туришарди, у вақтларда қўни қўшничилик, қариндош уруғчилик, овсин ажинчилик ўта мустаҳкам бўлган. Момамни (амакимни аёли) уйларига борсак доим амаким қора мойга беланиб трактор кавлаётган, момам эса кув пишаётган бўларди. Сут сўраб борсам, кувдан чиққан сап сариқ мойни ҳам сут ичига солиб, онангга обор дердилар. Ҳозир ўйласам бу жуда катта олийжаноблик бўлган экан. Шу амаким битта трактор орқасидан беш фарзандни катта қилди, уйлади жойлади. Момам эса эрта оламдан ўтди. Дастурхонларидан барокат кўтарилганини эслолмайман! Яқинда умра сафарига ҳам бориб келди. Холам ҳеч қаерда ишламасди. Эри эрта қачон ўлиб кетди. Бирон марта дастурхони ё рўзғорида кам кўрмадим. Барокати йўқ(лар) бу бизнинг ҳозирги авлоддир. Бу йил 11- синфни тамомлаётган жияним билан гаплашиб ёқамни ушлаб қоляпман.. наҳотки буёғига мактабни деярли саводсиз битираётган, чакиб кўрмаган ахлат, қилиб кўрмаган бузуқлиги қолмаган ёш авлод -бошқарувга қачондир келишини тасавур қилишни ўзи даҳшат. Иш юритганимиз учун кўп ишчилар олишга ва янгилашга тўғри келади . Уларни ичидаги янги авлодни кўриб, маймунлар ҳам йиғлайди. Йигитларини қўллари нозик, тор шим, қўлида айфон, мияси яхши етилмаган. Вайнчи авлод. Бир куни битта шунақасини пул санашини кўриб, ўлай агар жинни бўлай дедим, пул санашгаям бу нозик бармоқлар чидамаяпти.. Машина устасига бордим. Таъмирланиши керак бўлган ўнлаб машиналар турибти. Шогирдлар кўпдир-а, ука десам “қаёқда опа, ҳозирги ёшларга хунар ўргатаман десам, нечи пул берасиз, дейди” Биз бир уюм ахлат ўстиряпмизми, ёки келажакда оиласига барокат бера оладиган фарзандларми? Қўллари нозик, дидлари хотинча ўғиллар кўпаётган бу замонда нега фақат замонни айблаймиз? Ҳали қиз ва аёллар ҳақида сўз очмадим. Келинлик орзусидан кўра нечанчидир хотинлик ва “маликалардек” яшаш хом хаёллари боис, ўзини минг бозорга солаётганлар хусусида алоҳида мақола бор. (Аллоҳнинг суннати ҳақ, илло унга зарра шубҳам йўқ) Барака топгурлар барокат бозорда, юртда, эмас . Асл барака оилада, тарбияда, шариатда, исломда ва асосийси оталарнинг тириклигида экан! Мадраса бўлмиш оналарнинг борлигида экан! Ростгўйлик, иймон ва ҳақиқатда экан. Ўша бозорлардаги алдоқчи (барокатсиз) савдогарларни ҳам қайсидир ота тарбиялаганку! Биз ночормиз.. биз ўз айбларини бошқалардан излаётган бечоралармиз! Оилангизга қарангчи бир бора, уни ичида нималар бўлаяпти экан. Қизингиз қандай, ўғлингизчи? Улар сизни келажагингиз, улар ё жаннат, ё Аллоҳ асрасин дўззахингиз! Шу ерда кичик маслаҳат айтай, майлими? Ўғилларингизга ,қизларингизга Аллоҳни танитинг, ундан қўрқишни ўрганса, биз излаётган жамият қурилади. Хунарга беринг. Ўғилларингизни нозик қўлчалари сал пал пишсин. Тунги соат 10:00 дан кейин кўчада бўлган болангизни қаерда эканини билмаслигингиз бу энг ёмони. Баракани Сиз,мен фалончилар уйимиздан излайлик..!
3036Loading...
30
Кўнглингизни оғритган нарсалар кўзингизни очади. Баъзи нарсалар ҳали ҳам бўлиши мумкин, лекин энди муҳим эмас! Қуйдан чой, йўғе чойдан қуйинг)
2647Loading...
31
Азиз диндошим, "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ғанимат билинг! 1445 ҳижрий йил, Зулқаъда ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2024 йилнинг 21, 22 ва 23 май (сешанба, чоршанба ва пайшанба) кунларига тўғри келмоқда. Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13-, 14-, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар. عَبْدُ الْمَلِكِ بن منهال عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَأْمُرُ بِهَذِهِ الْأَيَّامِ الثَّلَاثِةِ الْبِيضِ وَيَقُولُ: "هُنَّ صِيَامُ الشَّهْرِ" Абдулмалик ибн Минҳол отасидан ривоят қилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу уч ойдин кечаларнинг кундузида рўза тутишга буюрардилар ва "Булар тўла бир ой рўза тутиш(га тенг)", дердилар". Насоий (2430, 2431). Ҳасан ҳадис. عَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهٌ عَنْهُ، قَالَ: "أَمَرَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ نَصُومَ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ الْبِيضَ: ثَلَاثَ عَشْرَةَ، وَأَرْبَعَ عَشْرَةَ، وَخَمْسَ عَشْرَةَ" Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар". Насоий (2422, 2423). Ҳасан ҳадис. Имом Бухорий "Ойдин кечаларнинг кундузлари – 13, 14, 15-сида рўза тутиш ҳақидаги боб", деганларидан сўнг қуйидаги, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисини келтирганлар. عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: أَوْصَانِي خَلِيلِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِثَلاثٍ: صِيَامِ ثَلاثَةِ أَيَّامٍ مِنْ كُلِّ شَهْرٍ وَرَكْعَتَيْ الضُّحَى وَأَنْ أُوتِرَ قَبْلَ أَنْ أَنَامَ. متفق عليه Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу дедилар: "Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойда уч кун рўза тутишни, (кунда) икки ракъат чошгоҳ намозини ҳамда ухлашдан аввал витр намозини ўқишни менга васият қилдилар". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1981), Муслим (721/1556). عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرو بْنِ الْعَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "وَ صُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَ ذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ". متفق عليه Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "(Ҳар) ойдан уч кун рўза тут. Чунки бир яхшилик ўн баробар (қилиб берилади). Ва бу умрбод рўза тутиш(га тенг)дир". Муттафақун алайҳ. Бухорий (1976), Муслим (1159/2618). Аллоҳ барчамизнинг солиҳ амалларимизни қабул қилсин.
42610Loading...
32
Сиз учун охирги вақтларда оддий зиёрат бўлса, биз учун унинг дийдори орзуга айланди..!
2664Loading...
33
Синглим: Э эртадан диета қиларман)😅
2985Loading...
34
Дадаси ўзи нима гап, қаерда эдиз, нимага телга қарамадиз, эрталабдан бери бирон нарса едизми, мундо гапирсангизчи, кеча мастава ичганизда ёқувдими, аммангиз касал дейишти, сиз ҳам эшитизми, канадада тимсоҳ бир эркакка хужум қилибти, қизизи курсига пул тўлаш керак экан))) Эйййй бўлдида, чойдан қуй хотин, онасини кўрсин шу ғалвалар, ке чой ичайлик) Ана шу хотиржамлик! Эркак ҳеч қачон ўз муаммоларини дастурхон қилмайди, чойлашади, ошлашади аммо дардлашмайди. Сиз унга осон деяверасиз..
2943Loading...
35
#такрор Наманган шаҳридаги “Иқро” хусусий мактабга бордим. Ажойиб учрашув бўлди. Биринчидан шеваларни энг ширини наманганда. “Оя” деб мурожаат қилишади, оянг ўргилсин. Иккинчидан наманган қизларида иффат кучли, юзлари оппоқ, ёноқлари қирмизи бу қизларни рус, инглиз хатто араб тилларида гапиришлари хавасимни келтирди, мен учун армон бўлган тил билиш неьмати шу чиройлиларда бор. Мавзуимиз танланмаган эди, ўртоқлардек гаплашдик. Наманган шунақа жой, аёлларида хаё кучли. Бу одат “Иқро” ўқувчиларида ҳам кўриниб турибти. Фақат мени билганим Наманган шаҳрида негадир қизларни ўқитишмайди. Хусусий мактабда ўқиётган бу қизларни кўриб, қани ўғилларинг кўп бўлса-ю, келин қилиб, мазза қилсанг, дедимда. Гарчи оилани 1 ёшдан 70 ёшигачаси бўлсин бошқарувчиси “Ача” лар бўлса-да, бу қизлар тақдирига бефарқ бўлмасликка чақирардим. “ ўқиб олим бўлармиди, осмонни оберармиди, қиз бола ўқимасаям бўлаверади” каби эски иллат гапларни замонаси эмас. Масалан бу мактаб химия, биологияни чуқур ўргатишга қаратилиб, қўшимча тил репититорлик курслари ҳам бор экан, яна қўшимча “уй хамшираси” курсига ҳам ўқитишаркан. Қаранг дастлабки инвеститция киритилан, келажаги учун илм урфони берилган бу муниса қизларни мактабни битирибоқ турмушга бериб юборишлик, қаттиқ увол.. Агар ўқишига шароит қилиб берадиган оила бўлса Аллоҳни бергани, акси бўлса юрагида катта дард “ўқиш армони” билан яшаб ўтади. Мактаб партасидан “турмуш ўчоғига” улоқтириш.. шунчаки нотўғри қарашдир. Доим бир гапни айтаман: Эй йигитлар жамоаси, сиз ўзингизга турмуш ўртоқ, чиройли 90\60 қиз эмас, туғилажак жаннат райҳонларингизга она танланг! Мен Сизга айтсам қизларнинг гули Наманганда бўлади! “Иқрода” ўқиш имкони ва ёшлигим бўлсайди..
6378Loading...
36
Биров Аллоҳга сендан шикоят қилишигача етиб борма, унинг охи кўкка кўтарилиб қолса ёмон бўлади..!
2493Loading...
37
Дўстлик ва муносабат ялиниш эвазига қурилмайди. Меҳр ва ички қадрлаш бўлсагина, муносабатларнинг бағри илиқ бўлади. Ҳар куни кўришиш ва ёки суҳбатлашиш шарт эмас. Асосийси дўстингизни соғинчи кўнглингизни кўксида гупиллаб уриб туришидир. Гўзаллиги ҳам айни шунда!
2798Loading...
38
Ҳозирги кунда энг катта ғам ва муҳим вазифа болаларимизнинг тарбияси бўлиб қолди. Агар ундан ҳам муҳим нарса бор десангиз адашасиз. Жияним бор 15 ёшга тўлди. Бошқа давлатда яшагани боис мактабга бормади. Тўғри унда дунёвий фанларга лаёқат сезилмади. Аммо яна 3-4 кунда қуръонни ёдлаб бўлади. Ундаги хаё, ундаги раҳмдиллик, боладаги беғуборликни унинг тенгқур аьлочиларда кўрмадим. У билан гаплашсангиз енгил елпи қизиқиш, турли ушалмас , қуруқ орзулар эмас, охират ғамини сезасиз. Ортиқча эркалатилмади, қўлига пул бериб ховлиқтирмади, керак бўлса вақтида илмга мажбур қилинди ва мана натижа, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Жиянимни кўришга бориб, унга хавас қила-қила айтдим:” Болам дуо қилинг, мени болаларимга ҳам ёдлаш ва илмига амал қилиш саодати насиб қилсин”. Бу хавас шукуҳи неча кундирки қалбимни ёритиб турибти. Ота онасига эса жаннатда кийдирилажак яна бир тож муборак бўлсин! Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “ Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз…”, дейди “Фарзандларингиз ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар, уларга одоб ўргатинглар” (Абдурраззоқ ва Саид ибн Мансур). “Ота фарзандига гўзал одобдан кўра афзал нарса бера олмаган” (Имом Термизий). Ҳазрати Али р.а “Ўзингизга ва аҳлингизга яхшиликни таълим беринглар ва уларни одобли қилинглар”, деб айтганлар. Дунёнинг бошқа ишларига, инсонлар билан муносабатларга чалғиб яшадингизми, билинг кўп нарсани йўқотингиз, айниқса болаларингизни..
50411Loading...
39
Ниятнинг қанчалик муҳим аҳамиятга эга экани ҳақида бир гап айтайми? Болаларимнинг болалик пайтида келажак ҳақида ажойиб хаёллар қилар эдим. Тўғрироғи ният. Келин олсам ҳечқачон хайт дастурхони солиб, келин саломлар қилдирмайман, мебел ҳам деган ниятим бўлган. Аслида эса ўша пайтда оилавий ижарама ижара кўчиб юриб,яшардик. Мени бу ниятларимда зарра шубҳа бўлмаган, қачондир энг чиройли кунлар бўлади дердим. Ўшанда Болажонларим эндигина бирлари 10, кичигим 6 ёш эди. Қийинчилик бўлмади дейсизми? Эҳе, лекин барибир гумонларимнинг ҳаммаси яхшиликка бўлган. Ортга қарамасликка, кимларнидир айбдор қилмаслика , тақдирнинг яхши ёмонига шукр қилишга интилдим. Ҳозир эса қалбимда ажиб хотиржамлик. Сўрамаган қанча неъматларни берди Роббим, сўраганларимни эса ортиғи билан. Келинларим борасидаги ўша ниятимга ҳам етдим, алҳамдулиллаҳ. Бирлари Мадинада, бирлари Маккада. Улар менинг келиним эмас, биродарларим. Кўзларимнинн қувончлари, минг шукр. Эй қийинчилик бўсағасидаги сингилжоним! Кимлардир келиб сизга бахт туҳфа қилиб беролмайди, у туҳфага ният ва амал билан эришасиз. Тармоқларда ҳар кимга қармоқ отманг, келажакка халоллик , ирода ва сабот билан боринг. Вақт эса сизга қайта-қайта имкон бермаслиги мумкин! Ва 👇 яна бир бор эслатма бўлсин учун: Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
38014Loading...
40
Мен хам Борайлии😭😭ииик😭
40Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Биронта саҳобия аёллар (оналаримиз), ёки тарихда қолган аёллар яхши овқат қилгани, пул топгани,уй тозалагани, қош-кўзини чиройли бўягани учун эсланмайди! Балки исломга қувват бўлгани, яхши фарзанд тарбиялагани, эрга итоати, етук ақлий салоҳияти , доно ва сабр эгалари бўлгани учун эсланади ! Биз қандай ва нима билан эсланамиз..энди!
Mostrar todo...
👍 7😢 5🔥 2
Бугун бир ажойиб иш билан кунимни бошладим. “Ракат” махалла фуқаролар идорасига бориб, ўзим ва фарзандларимни “Хаж” амали учун навбатга ёздириб келдим. Иккита ёши катта онахонлар ишлар экан, чиройли муомала билан ҳозир тезроқ вақт келади, дейишти. Жуда тез келганда 100 йил бўларкан) Карлжон 122 йилда навбат келса , мен ўшанда 168 га кирган бўламан). Вооой сизлар унда нечида бўласлар, дўстлар?)) Мен 245 чи навбат, болаларим 246.247 чи навбат бўлишди). Дадам кўп дуо қиладиларку, лекин бунча кўп умр сўрамасалар керак, мен учун) Дин ишлари қўмита огоҳлантириш билан чиқади. Ноқонуний йўллар билан Умра ва Ҳаж ибодатига борманг, деб. Ҳўш мен бўйнимдаги фарзни адо этолмасам, охиратда кимларни ёқасига осилишим тайин бўлдими? Лекин мусулмон одам доим гўзал гумонда бўлади. Яна бир хафта вақт бор, балким бу йил Ҳаж қиларман, Аллоҳга осонку, тўғрими? Муддао нима? Пашша қанотича келадиган бу дунёдан бир куни кетамиз, аммо миллионлаб мусулмонларнинг фарзи адо этилмаса, унинг хукми оғирроқ бўлса керак. Зеро мўминларга эслата даркор! 👇 Иккинчи пост; Зулҳижжада эҳсон қилиш фазилати жуда улуғ, агар далолат қилиш керак бўлса, шундай оилалар бор. Аллоҳ ҳақдан адаштирмасин!
Mostrar todo...
🥰 7😢 4👍 1
#ҳилол #Зулҳижжа #амал_мавсуми #ҳайит 🎁 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. ▪️ Азизлар, Саудия Арабистонининг Ал-Ҳариқ минтақасида ҳилол кўрингани хабари берилди. 🌟 Шунга кўра: ☪️ Эртага, жума 7-июнь 2024-йил Зулҳижжанинг биринчи куни; 🕋 кейинги шанба, 15-июнь 2024-йил Арафот куни; 🐏 кейинги якшанба, 16-июнь Қурбон ҳайити байрами саналади.
Mostrar todo...
👍 5🥰 2
Haramain.com расмий сайти хабар беришича 14 июль куни (8 - зулҳижжа) “Ҳаж” ибодати бошланадиган кун, 15 июль (9-зулҳижжа) Арофат куни (ҳожилар шу куни арофатда бўладилар). 16 - июль (10-зулҳижжа) Қурбон ҳайити биринчи куни. Арофат куни “Арофат” имоми шайҳ Маҳер Ал Муайқали имомлик қилишлари белгиланди. Келаётган Қурбон ҳайити айёми барчага қутлуғ бўлсин.
Mostrar todo...
👍 6 1
Саудия Арабстонидаги ой кузатилувчи минтақалардан бири – Ҳарийқда Зулҳижжа ҳилоли кўрингани хабар қилиняпти. Яқин бир соат ичида Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси бу ҳақда расмий эълон бериши керак.
Mostrar todo...
👍 6🥰 1
Саудиянинг Ҳариқ минтақасида ҳилол кўринди, расмий баёнатни кутамиз.
Mostrar todo...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
Саудиянинг Тумайр ва Судайр минтақаларида Зулҳижжа ҳилоли кўринмади, бошқа минтақалардан хабар кутамиз, сўнг расмий хабар эълон қилинади.
Mostrar todo...
👍 2🥰 2
Photo unavailableShow in Telegram
Зулҳижжада садақа, яхшилик, яхши сўз, касал зиёрати каби амалларни кўпайтиринг, зеро ўз амалларимиз билан эришолмайдиган жаннатга, шулар сабаб Аллоҳ етказиб қўйса.. не ажаб! Аллоҳ яхшиликни Сизга далил қилсин. -Ким бор яхшилик қилувчи, дейилганда, -одамлар Сизни кўрсатсин! Ва бу муқаддас ойлардан кейин ҳам бу амаллар Сиз билан қолсин! (Мен билан, биз билан қолсин) Аллоҳумма амийн!
Mostrar todo...
👍 8🥰 2🙏 1
Repost from Makkah Hotels
O'zbekiston viza qolmabdi. Lekin boshqa davlatdan viza olinadi, va hammasi rasmiy bo'ladi. Makkada bo'lsangiz hoziroq mehmonxonaga borib joylashishingiz mumkun, passport tashlasangiz 2kunda viza chiqadi, keyin to'lovini qilaverasiz! Barchasi ichida : 8500$
Mostrar todo...
Ҳаж амали – энг улуғ, энг афзал ибодатлардан. Мабрур ҳаж шундай амалки – у ўзидан кейинги неъматларни тезлатади.
Mostrar todo...
👍 13