cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Xisorak jome masjidi _uzz

Parkent tumani Xisorak jome masjidi rasmiy kanali.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
652
Suscriptores
-224 horas
-57 días
-3230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

​​ТАВҲИД БАҲСИ Эй, фарзанд! Тавҳид — Аллоҳни бир деб билмоқдир. Тавҳид калимаси: «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ». Шаҳодат калимаси: «АШҲАДУ АНЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН АБДУҲУ ВА РАСУЛУҲ». Тавҳид калимасининг маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Муҳаммад Унинг элчисидир». Шаҳодат калимасининг маъноси: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Унинг қули ва расули эканлигига иқрорман”. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дейдилар: “Бир киши «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ МУҲАММАДУР РАСУЛУЛЛОҲ» деса, тавҳид калимаси шундай дейди: «Ё, пок Парвардигоро! Мени айтган қулингни кечирмагунингча, мен тинчланмайман!» Аллоҳ фазли билан шундай дейди: «Иззатим ва Жалолим, Жамолим ва Камолим ҳаққи Мени зикр этган бандамни кечирдим». Эй, фарзанд! Тавҳид калимасини айтган кимсани маҳшаргоҳда бир гуруҳ малаклар зиёрат этадилар. Уни маҳшар даҳшатларидан қўриқлайдилар. Аллоҳ Мусога (алайҳиссалом) Тур тоғида шундай марҳамат этди: «Ё Мусо! Маҳшар ерида фаришталар сени зиёрат этишларини истасанг, тавҳид калимасини кўп зикр эт!» Эй, мўмин киши! Тавҳид калимасини тил билан зикр этиб, асло дилда шубҳага тушма! Шубҳага тушиш - жаҳаннамга тушиш кўприги (сабабчиси). Бундай кишига шафоатчи йўқ. Эй, фарзанд! Калимаи тавҳидни кўп зикр қилгин. Тур тоғида Мусо (алайҳиссалом) сўрадилар: “Аллоҳим! «Ла илаҳа иллаллоҳ» дея зикр этгувчи қулингга қандай ҳақ ато этгайсан?” «Эй, Мусо! Ўша қулимдан рози бўлиб, жаннати Аълода Жамолим билан шарафлантираман!» Калимаи тавҳид фазилати ва уни зикр этганга бериладиган ҳақ таърифга сиғмас даражада. Бунинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи тайин, тақдир ва эҳсон этади. Аллоҳ хитоб (мурожаат) этади: «Эй, фаришталарим! Шоҳид бўлинг, тавҳид калимасини ишониб ҳатто бир марта зикр этган қулимни афв этдим, кечирдим!» Ишониб тавҳид калимасини бир бор айтганнинг барча гуноҳлари тўкилади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этади: «Ким сидқидилдан, ишонч билан бир бор тавҳид калимасини зикр этса, Аллоҳ ўша кишига жаннатда тўрт минг даража икром этади. Тўрт минг гуноҳини ҳам кечиради!» Асҳоби икромдан савол бўлди: «Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Ўша кишининг тўрт минг гуноҳи бўлмасачи?» Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этдиларки: «Оила аъзоларининг, қариндош-уруғларининг, қўни-қўшниларининг ҳам гуноҳларини (қўшиб) кечиради!» Эй, фарзанд! Тавҳид калимасини зикр этишда давомли бўлиб, барокатидан фойдаланмоқ, гуноҳлардан фориғ бўлмоқ зарур. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат этадилар: «Маҳшар майдонига бутун ҳаёти гуноҳлар билан ўтган бир кишини келтиришади. Фақат номаи аъмолида бир марта тавҳид калимасини айтгани кўринади. Барча гуноҳлари тарозининг бир палласига, тавҳид калимасининг савоби бир палласига қўйилади. Тавҳид калимасининг савоби оғир келгани учун жаҳаннамдан чиқарилади». Эй, фарзанд! Тавҳид калимасининг фазилати чексиз. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бир ҳадиси шарифларида шундай дейдилар: “Банда «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ!» дея зикр этиши билан оғзидан бир яшил қуш учиб чиқади. Бу қуш кўтарилиб тўғри аршнинг остига жойлашади. Умри давомида уни айтган кишига Аллоҳдан мағфират тилайди. Маҳшаргоҳда эса ўша кишининг қўлидан тутиб, тўғри жаннатга элтади”. "Эй фарзанд" китобидан. Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊✨ 💞💞💞💞💞💞💞💞💞 ┄┄┅┅✿🍃❀🌺 🌺❀🍃✿┅┅┄┄ @AZAN_UZZ
Mostrar todo...

👍 1
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1445 йил | 2024 йил,13-Май, Душанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 03:32 сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД - 04:12 ⏰ ҚУЁШ - 05:06 ⏰ ПЕШИН - 12:24 ⏰ АСР - 17:24 ⏰ ШОМ - 19:35 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -21:05 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz
Mostrar todo...
#Олтинга_тенг_сўзлар Ҳотимул Асом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Булар тилло суви билан ёзиб қўйиладиган сўзларлар: 1. Яхши маскан билан ғурурланма! Чунки жаннатдан кўра афзалроқ макон йўқ. Отамиз Одам алайҳис салом у ерда нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди. 2. Кўп ибодат қилиш билан фахрланма! Шайтон узоқ ибодатидан кейин ҳам нимага йўлиққан бўлса, йўлиқди. 3. Илмнинг кўплигидан фахрланма! Чунки Балъам Аллоҳнинг исми Аъзамини яхши билар эди, лекин охир оқибат нима бўлганига қара! (Балъам ибн Бауро Баний Исроилнинг катта олимларидан бўлиб, Мусо алайҳиссалом замонасида яшаган, Исми Аъзамдан хабардор бўлган дуоси ижобатли олим эди. Охир оқибат куфр келтириб залолатга кетган.) 4. Солиҳ кишилар билан учрашиб турганингга фахрланма! Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра солиҳроқ ва улуғроқ шахс бўлмаган. Лекин қариндошларидан айримлари у зотдан фойдаланишмади, аксинча душман бўлишди. "Ҳикматлар чашмаси"дан. ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! •••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••• ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/Beshkappa_uzz
Mostrar todo...
"Besh_kappa"

Parkent tumani "Besh kappa" jome masjidining rasmiy kanali. Таклиф ва саволлар учун admin 👇👇👇 @AlisherMaxmudov_1

🕌 МАСЖИДГА БОРИШДА БАЖАРИЛАДИГАН СУННАТЛАР ⏱ 1. Намозга эрта бориш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида эди, унга фақат қуръа ташлаш билан эришишдан бошқа илож бўлмаса, албатта қуръа ташлар эдилар. Таҳжир[1]да нима борлигини билганларида, унда кимўзар қилар эдилар. Хуфтон ва Бомдод намозларида нима борлигини билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар” (Имом Бухорий ривояти). 🤲 2. Масжидга бориш дуосини ўқиш. اللَّهُمَّ اجْعَلْ في قَلْبِي نُوراً، وفي لِسانِي نُوراً، وَاجْعَلْ في سَمْعِي نُوراً، وَاجْعَلْ في بَصَري نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ خَلْفِي نُوراً، وَمِنْ أمامي نُوراً، وَاجْعَلْ مِنْ فَوْقي نُوراً وَمِنْ تَحْتِي نُوراً، اللَّهُمَّ أعْطِني نُوراً “Аллоҳумма, ижъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон, важъал фий самъии нурон, важъал фий басории нурон, важъал мин холфий нурон ва мин амаамий нурон, важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон. Аллоҳумма аътиний нурон” “Аллоҳим! Қалбимда нур қилгин, тилимда нур қилгин, қулоғимда нур қилгин, кўзимда нур қилгин, олдимдан нур қилгин, ортимдан нур қилгин, устимдан нур қилгин, остимдан нур қилгин. Аллоҳим, менга нур ато этгин” (Имом Муслим ривояти). ✅ 3. Сакинат ва виқор билан юриш. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Иқоматни эшитсангиз, намозга сакинат[2] ва виқор[3] билан юриб келинглар” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти). •○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○• https://t.me/Beshkappa_uzz
Mostrar todo...
👍 2
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم Тошкент вақти билан. Соллаллоҳу ъалайка яа Росулуллоҳ! 1445 йил | 2024 йил,12-Май, Якшанба КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент вақти билан,Паркент тумани "Беш каппа" масжиди жамоаси учун.) ⏰ ТОНГ - 03:33 сахарлик тугаши ⏰ БОМДОД - 04:13 ⏰ ҚУЁШ - 05:07 ⏰ ПЕШИН - 12:24 ⏰ АСР - 17:23 ⏰ ШОМ - 19:34 +5 ифторлик вақти ПАРКЕНТ ШАХРИ ⏰ ХУФТОН -21:04 ❗️📖..Намозни тўлиқ ва ўз вақтида адо этинг! "Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси - 103 оят) 🔖Аҳлингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132). •┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈• 🌱Каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларингизга ҳам улашинг! 👇 🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠’ling! https://t.me/Beshkappa_uzz
Mostrar todo...
👍 2
📖​​МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР 1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади. 2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди. 3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил! 4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди... Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади... 5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин. 6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши— томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир. 7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади. 8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб қолиши ҳеч гап эмас. 9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди. 10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)... Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади... 11) Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади... Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг.... ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼 ➥ https://t.me/+ggiFcSwWZ80zNzUy    АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻
Mostrar todo...
👍 5🔥 1
​​​​📝 ОХИРАТ. Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди. Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди. Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди: "Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан". Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда: "Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди. Муҳаммад Ротиб Нобулсий. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZZ 🇺🇿
Mostrar todo...
👍 4
Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин? 👉 Сен ва Роббинг. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бул? 👉 Онанг ва Отанг. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин? 👉 Сабр ва намоз. Икки нарсадан ҳеч қўрқма? 👉 Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.) Икки нарсани ҳеч эслама? 👉 Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик. Икки нарсани ҳеч унутма? 👉 Роббингни ва Оҳиратни. T.me/AZAN_UZZ
Mostrar todo...
АZAN UZZ

 بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал Creator: @FIRDAVS188✓ Реклама учун: @Firdavs188

#Видео #пайпоқ #масҳ 🎙Пайпоққа масҳ тортиш жоизми? Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz •○•••••••••●🍃🌼🍃●••••••••○• https://t.me/Beshkappa_uzz
Mostrar todo...
👍 1
#Ҳадис Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Обидга қараганда олимнинг фазли худди мен билан ичингиздаги паст тоифали киши фазли кабидир», деб айтдилар. Кейин яна: «Албатта Аллоҳ, Унинг фаришталари, еру-осмон аҳллари, ҳатто инидаги чумоли ҳамда балиқлар ҳам одамларга яхшилик ўргатувчи муаллимга дуои хайрда бўлишади», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Mostrar todo...