cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Namangan shahri

Ассалому алайкум қадирли юртдошлар, сиз айни вақтда 👉 @namangan_shahri расмий телеграм каналидасиз. Наманган шаҳрига оид янгиликларни биринчилардан бўлиб кузатиб боришингиз мумкин! Админ: 👉 @abilov_off Мурожаат: 👉 @uzooqdaman

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 158
Suscriptores
-1524 horas
-567 días
-24330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Наманган вилоят прокурори У.Мадрахимов ва бошқа масъуллар ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш ва маҳаллаларда осойишталикни сақлаш мақсадида Уйчи туманида олиб борилаётган тунги хизмат фаолиятини ўрганди. Ўрганишда, туман ички ишлар бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда жамоат тартибини сақлаш хизматининг тунги иш фаолияти, навбатчилик ҳамда йўналишли патруллик  гуруҳларининг хизмат ўташ жараёнлари ўрганилиб, маҳаллаларда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида, амалга оширилаётган кенг қамровли "ижтимоий профилактика" тадбирларини янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, “Беруний” маҳалласида еттилик фаолияти ўрганилиб, тегишли тавсиялар бериб ўтилди ва туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида сақланаётган шахслар билан суҳбатлашилди. Вилоят прокурори ва бошқа масъуллар томонидан ўрганиш ишлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Mostrar todo...
👍 1
09:35
Video unavailableShow in Telegram
🛡#cybermonth 👮‍♀️ Наманган вилоятида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида Наманган вилоят бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов фуқароларга мурожаати билан барчани огоҳликка чақирдилар. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Mostrar todo...
32.90 MB
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ETIROF 🌲 Наманган шаҳри Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар деб топилди Республикадаги 14 та маъмурий марказнинг экологик рейтинги тузиб чиқилди. Бу ҳақида Экология вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Шаҳарлар 100 балли тизимда баҳоланган. Наманган шаҳри 62,29 балл тўплаб, Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар сифатида топилди. Рейтингнинг кейинги ўринларида Самарқанд 61,13 балл ва Навоий шаҳри 59,5 балл билан мос равишда иккинчи, учинчи ўринларни эгаллади. 👌 Экологик барқарор шаҳарлар рейтинги ҳудудларни еттита йўналишда ўрганиш орқали тузиб чиқилган. Бунда ҳаво сифати, ердан фойдаланиш, транспорт, сув, чиқинди, санитария ва энергия соҳалари қамраб олинган. 🌐 namangan24.uz 👉 @namanganim24
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган (ТОП-1000) олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди. Рўйхат Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Mostrar todo...
👍 1👏 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
«Водил» ва «Оқ-қия» чегара ўтказиш пунктлари халқаро мақом бериш бўйича қўшни Қирғизистон билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар масала ижобий ҳал этилса, қарийб 20 йил ёпиқ бўлган Шоҳимардон ва Ёрдон анклав қишлоқларига Ўш орқали айланиб келишга ҳожат қолмайди. Каналга уланинг:👉@realist24uz
Mostrar todo...
👍 1 1🔥 1
#NAMANGAN_VA_DUNYO 🇺🇿🇹🇷 Наманганда Туркия сармояси иштирокида замонавий беш юлдузли меҳмонхоналар қурилади Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Афён шаҳрида йирик беш юлдузли "Wyndham Afyonkarahisar" меҳмонхонаси бошқарув раиси Фатих Каан Байхан ва меҳмонхоналар қуриш бўйича таниқли архитектор Мустафа Мермер билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Наманган вилоятида ҳам беш юлдузли меҳмонхоналар қуриш имкониятлари, берилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилиб, "хотел"нинг имкониятлари билан танишилди. "Wyndham Afyonkarahisar" меҳмонхонаси бошқаруви раиси Фатих Каан Байхан Наманган вилоятида иккита ана шундай меҳмонхона қуриш имконияти мавжудлиги, тез кунларда ўз Ишчи гуруҳини юбориб, меҳмонхона учун жойлар ва имкониятларни ўрганишини маълум қилди. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Mostrar todo...
👍 1👏 1🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
Камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди. Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда. Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди. Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади. @axborotuz_live
Mostrar todo...
👍 2😱 1
Photo unavailableShow in Telegram
— Ҳа, устозингиз қаерда бўлса ҳам, боши омон бўлсин! Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Mostrar todo...
👍 1😁 1😱 1
00:55
Video unavailableShow in Telegram
Ўтган 2023 йилда 78 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалган - Бандлик вазирлиги Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирининг маслаҳатчисига кўра, "ижтимоий дафтарларга киритаман", деб пора олган, лавозимини суиистеъмол қилган, республика ҳудудида маҳаллалардаги 146 нафар ҳоким ёрдамчиси 5-6 йилга қамалиб кетган. Энди бу тизимни яхшилаш учун “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш киритилмоқда. Эслатма:, Наманган вилоятида ҳам порахўрлик ва растрата билан бир қатор ҳоким ёрдамчилари ҳибсга олинган. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Mostrar todo...
Sequence 03 222-1.m4v4.38 MB
👍 1🥰 1👏 1🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
Наманган шаҳри тоза ва озода ҳудудлардан бирига айлантирилади Делегация аъзолари йилига 1 миллион тонна маиший чиқиндини қайта ишлаш имкониятига эга бўлган корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. İСТАÇ ширкати фаолияти билан танишиш жараёнида Наманган вилояти делегацияси вакиллари корхонанинг асосий линияларидан бири бўлган чиқиндини қайта ишлаш заводининг иш фаолияти билан яқиндан таништирилди. Ушбу корхонада маиший чиқиндилардан ташқари тиббий чиқинди ҳамда саноат чиқиндиларини қайта ишлаш орқали 1 соат мобайнида 85 мегаватт яшил энергия манбаларини ишлаб чиқаради. Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев мутахассисларни жалб қилиб, Наманган шаҳрида ҳам шундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали шаҳарни тоза ва озода ҳудудлардан бирига айлантиришда ушбу кампания вакилларини ҳамкорликка чақирди. Каналга уланинг:👉@namangan_shahri
Mostrar todo...
👍 1🔥 1🥰 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.