cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

🌸IYMON TAROVATI🌺

«...Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида, шу ҳақ йўлга эргашган кишиларга хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар» (Бақара 38) Ушбу канал мусулмонлар ходими томонидан юритилади. Таклиф талаб ва эътирозлар учун👇👇👇👇 @IYMON_TAROVATIBOT

Mostrar más
Uzbekistán43 092El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
276
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Жума мавъизаси Ақида ҳақида
Mostrar todo...
Жума мавъизаси Ақида ҳақида..m4a41.71 MB
РАҲМАТ ФАРИШТАЛАРИ КИРМАЙДИГАН 22 УЙ. Силайи раҳмни узган, қариндошлари билан алоқаларни тарк қилган кишининг уйи (Тавба, 71; Имом Бухорий). Ота-онасига итоат этмаган кимсанинг уйи (Нисо, 36; Луқмон, 14). Етимнинг молини еган кимсанинг уйи (Нисо, 10; Имом Бухорий ва Имом Муслим) Ичида фоиз ейиладиган, фоизга олинган (Бақара, 275-276; Имом Бухорий) Ит сақланаётган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Ибн Можа). Аллоҳ зикр этилмаган мажлислар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоту саломлар айтилмайдиган йиғинлар, нафс устунликка чиқиб олиб, шайтон ҳозир бўлган уйлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Аҳмад). Ичида азизларга, ўликларга, даҳрга, шамолга, хўрозга, касалликларга ва шуларга ўхшаш нарсаларга сиғиниладиган уйлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ичида сурат, расм ва ҳайкал бўлган уйлар (Анбиё, 52; Соффат, 95-96; Имом Бухорий). Аллоҳнинг зикри бир четда қолиб ўйин-кулгуга ружу қўйилган ва мусиқа оҳанглари тараладиган уй (Имом Аҳмад). Ичида қотиллик юз берган уй (Имом Муслим, Имом Абду Довуд ва Имом Термизий). Ичида бақир-чақир кўп бўладиган, аёл киши устунни йиқитадиган даражада баланд овозда гапирадиган уй (Имом Муслим). Ичида спиртли ичиладиган ва қимор ўйналадиган уй (Моида, 90-92; Имом Табароний). Ичида Аллоҳга шерик қўшилган, сеҳр-жоду қилинадиган уйлар (Нисо,48). Ичида нарда ўйналадиган уй (Мунофиқун, 9; Имом Муслим ва Абду Довуд). Ҳаром бўлган кийимлар кийиладиган ва ҳаром бўлган ашёлар ҳамда олтин-кумуш идишлар қўлланиладиган уй (Имом Термизий, Имом Муслим ва Имом Табароний). Лаънатланган кимсаларнинг уйлари. Масалан: ичкилик ичадиган, Аллоҳнинг амрларига итоат этмайдиган, эрининг истагини қабул этмайдиган хотин, намозни тарк этган кишилар яшайдиган уй (Имом Табароний, Ибн Можа). Ичида ёмон ҳидлар бўладиган уй. Масалан, пиёз, саримсоқ ва шуларга ўхшаш ўсимликлар, тамаки, чилим, нос каби бадбўй нарсалар бўлган уй (Имом Муслим, Имом Термизий). Жунуб бўлиб ғусл обдасти олинмаган уй (Имом Абу Довуд, Имом Табароний). Уй эгаси аёлларнинг атир-упаларидан фойдаланувчи уй (Имом Абу Довуд). Исрофгарнинг уйи (Имом Насаий, Имом Муслим). Уй эгалари ва ўша уйда яшовчилар гуноҳ ишлардан тийилмайдиган уй (Имом Насаий, Имом Аҳмад). Ичида зино қилинган уй (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Насаий) “Кутуби ситта”даги саҳиҳ ҳадислар асосида тайёрланди. Таржимон: Робия ЖЎРАҚУЛОВА Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
#Хавфли_Хитой АҚШ Хитойдаги мусулмонларнинг ҳимояси учун Хитойни қандай жазоламоқчи? Яхудийлар қирғинидан бери миллионлаб одамлар бундай қамалмаган эди! Хозирги кунда Хитой фуқаролиги булган 25 млн уйғур, қозоқ, қиргиз ва узбек мусулмонларини Хитой ғарбида жойлашган концетрацион улим лагерларида саклаб келмокда. Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
3.39 MB
Ибрат учун ҳамма ўқисин... Бир кишини Аллоҳ олти қиз билан ризқлантирган эди. Хотини еттинчисига ҳомиладор бўлганида, эри ўғил бола туғилишини истагани учун хотини қиз туғиб қўйишдан хавфсирар эди. Агар хотин еттинчисини ҳам қиз туғса, эр хотинига талоқ беришга азму қарор қилди. Эр ўша кеча ухлаб, туш кўрди. Тушида қиёмат қоим бўлиб, унга дўзах яқинлаштирилибди. У кишини дўзах эшикларидан бирига олиб борилса, тўсатдан бир қизи чиқиб, отасини мудофаа қилар ва отасини дўзахга киришига монеълик қилар эди. У киши қизларининг тўсқинлиги сабаб ҳатто жаҳаннамнинг олти эшигидан ҳам қутилиб қолди. Олдинда еттинчи эшик турар эди. У бу ҳолатдан саросимага тушди. Нияти ва азму қароридаги хатосини билди. Бу қилган ишидан пушаймон бўлди. Роббисига дуо қилиб: "Аллоҳим! Мени еттинчи қиз билан ризқлантир", дея ёлворди.... Ҳадисда: "Кимга қизлар ато қилиниш билан синовга учраса ю, у бунга сабр қилса, дўзахдан тўсиқ бўлади", дейилган... Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
Ўзбекистон Мусулмонлар           идораси тақвими    Тошкент намоз вақтлар  Пайшанба 30-Сентябр  2021          22 - Сафар 1443 Тонг            -  05:02 Қуёш          -  06:18 Пешин       -  12:18 Аср             -  16:21 Шом           -  18:09 Хуфтон      - 19:22 Умидсиз бўлманг. Аллоҳнинг кутилмаган лутфлари бор. Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
🌸IYMON TAROVATI🌺

«...Бас, сизларга Мен тарафдан ҳидоят келганида, шу ҳақ йўлга эргашган кишиларга хавфу хатар йўқ ва улар ғамгин бўлмайдилар» (Бақара 38) Ушбу канал мусулмонлар ходими томонидан юритилади. Таклиф талаб ва эътирозлар учун👇👇👇👇 @IYMON_TAROVATIBOT

• Абу Жаҳлнинг асл исми - Амр ибн Ҳишом эди. Исломнинг катта душмани эди. Ўқиш - ёзишни биладиган, саноқли саводли кишилардан бири эди. Лекин ислом унга "Жаҳолатнинг отаси" номини берди. Нимани билсанг бил, Аллоҳни билмасанг – жоҳилсан! Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
Koreya va Yaponiyadagi musulmonlar Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
7.51 KB
Агар кишида гунохлар купайса, калбда бу гунохлар юкини кутариш огирлик килади ва бу, уз - узидан, ибодатга гайрат килишдан тусади. Чунки, юк жасадга огир булганидек, гунохлар хам калбга огирлик килади. Кимнинг юки огир булса, харакати сустлашганидек, кимнинг гунохи купайса, охират сари сай - харакати хам сустлашади. Шайх Абдулазиз Тарифий. Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
Сўфён ас-Саврий ҳазратлари Ҳасан ас-Суламийга васият қилган ўгитларида шундай деган эди: - Кам гапиришни лозим тут, қалбинг юмшайди. - Кўп жим туришни лозим тут, тақвога эришасан. - Асло дунёга ҳарис бўла кўрма. - Ҳасадгўй бўлма, тез фаҳмлайдиган бўласан. - Таъначи бўлма, инсонлар тилидан нажот топасан. - Раҳимдил бўл, инсонларга суюкли бўласан. - Ризқдан сенга тақсимланганига рози бўл, беҳожат бўласан. - Аллоҳга таваккал қил, кучли бўласан. - Дунё аҳли билан дунёлари устида низолашма, сени Аллоҳ суяр ва сени Ер аҳли ҳам суядир. - Тавозеълик бўл, яхши амалларни камолига етказурсан. - Амалингни офият бирла қил, офиятнинг ўзи юқорингдан келажак. Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
У оиласи ва онасини боқиш вазифасини ўз зиммасига олган оддий бир ишчи киши бўлиб, ишига садоқатли, ўз ишининг устаси эди. У мунтазам равишда ишига келарди. Аммо кунларнинг бирида иш жойига келолмади. Шунда бошлиғи ўзига ўзи: - Ишга мунтазам келиши учун маошини оширсаммикин..? Ҳа албатта агар оширсам иш кунини қолдирмайди..,- деб ўйлади. Ишчи кейинги куни ишга келганида бошлиғи унга ҳар доимгидан кўпроқ маош берди. Аммо ишчи лом-мим демади, ҳатто бунинг сабабини ҳам сўрамади. Бир-неча ойдан сўнг ишчи яна бир иш кунини қолдирди. Шунда бошлиқ ғазабланиб ўзига – ўзи: - Қўшиб берган маошини камайтираман,- деб ўйлади. Маош бериладиган куни унинг ойлик пулини камайтириб берди. Бунда ҳам ишчи лом-мим демади, ҳатто бунинг сабабини ҳам сўрамади. Бу ҳолат иккинчи маротаба қайтарилгани сабаб бошлиқ бу ҳақда ишчига: - Кўп берганимда ҳам индамагандинг, энди камайтирсам ҳам лом-мим демайсан,- деганида, ишчи: - Биринчи марта ишга келолмаганимда Аллоҳ менга фарзанд берганди шунинг учун келолмагандим. Шунда менга қўшимча маош бергандингиз. Мен бу маошни янги туғилган фарзандимнинг ризқи деб билгандим. Иккинчи маротаба келолмаганимда онам қазо қилдилар, шунда сиз менинг маошимни камайтирдингиз. Мен буни онамнинг ризқи эди ўзи билан кетди деб ўйладим,- деганида, бошлиқ кўзларида ёш билан ишчисининг Ҳаким бўлган зотнинг ҳукмларини гўзал тадбир қила олганига қойил қолди… Ўз яқинларингизга ҳам улашинг 👇👇 https://t.me/Iymon_Tarovati
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.