cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

SHODMONQUL SALOM

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 049
Suscriptores
+324 horas
+127 días
+730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Бизнинг кўзларимиз саломлашади, Қўл силкиб ўтади киприкларимиз. Баргдай титранади вужудлар ҳайрон, Сирини айтолмас юракларимиз. Нималар бўляпти, қизарар юзлар, Қоқилиб ўтасиз текис йўлакда. Недир тушиб кетар қўлларингиздан, Ислоҳот бўляпти юракда. Бизнинг нигоҳимиз кесишган ҳаво Бир гулга уч бора сувлар қуяди. Гар ўтган бўлсангиз, изингиз боссам, Менинг оёқларим ёмон куяди. Кўринмай қоласиз, излай бошлайди Кўзларим оловранг кўйлагингизни. Ўтиб қайтаверар бемақсад қадам, “Шодмонқул қаерда, кўрмадингизми?” Очиқ хонангиздан залга тушар нур, Кўзимнинг четлари кўради сизни. Недир юмуш билан банддайсиз, аммо Йиғиб ололмайсиз нигоҳингизни. “Ҳалиям кетмабди”, “Ҳали шу ерда...” Шивирлашиб келар руҳимда бир сас. Воажаб иккита юрак тубидан Бир пайтда учади бир мамнун нафас. Фақат кўзларимиз саломлашади... Шодмонқул  САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
👍 5 2
ЮРТ МАНЗАРАЛАРИ Паришон шаҳарлар, ҳуркак овуллар, Донишманд саҳролар, жўмард дарёлар, Елкасин қор босган – ғурур-ла турган Бобом кўзин кўрган эй, азим тоғлар... Сочлари шамолда кўкни супурган, Онамдай мунтазир тургувчи боғлар. “Ҳаёт келаётир!” – хушхабар олиб Шул боғлар пойига чопган ирмоқлар... Бойчечакнинг тилло пиёласида Ҳамаллар – амаллар, эриган қорлар. Ғолиб баҳодирнинг вазмин кифтида Қизғалдоқ кўтарган мастон баҳорлар... Оламга хирмонин устидан боққан, Қўллари қадоқлар, оташин ёзлар. Сахо бул тупроққа хайру хўш айта “Баҳоргача...” дея бўлган парвозлар... Шамол эркаланиб қолгани келган, Офтоб тафт олгани ҳар кун ўтгувчи. Ҳилол кўз узолмай, оз-оз ейилган, Фасллар тез келиб, аранг кетгувчи... Кўчалар, орзулар, хаёл, ташвишлар, Рўзғорлар, ўтбоши, тотли кулгулар. Автолар, сигналлар, даъватлар, ишлар, Эртага ҳам давом этгич бугунлар... Эринчоқ ё сергак тонглар, саволлар, Кундузлар, асаблар, ёйиқ оқшомлар, Ёмғирлар, соябон тутган қадамлар, Ҳаёт томирида чопган одамлар... Ана шу манзилдан ёниб ўтаман, Ёғоч тулпорда ҳам севиб кетаман, Бу меники, дейман, ғурур этаман, Ўғлимнинг, қизимнинг қўлин тутаман, Ватан деб шивирлар кафтларим менинг, Шундай тўлиб борар дафтарим менинг. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
👍 30🔥 6
Photo unavailableShow in Telegram
...Ватан, меҳрингни узма, меҳрингдан тўймагунча, Кимлигинг билмас эдим, фарзандни суймагунча. “Она тупроқ” дейишни бир оқшомда ўргандим, Бунча азиз эмасдинг, онамни қўймагунча. Кун сайин томирларим ботиб боргувчи бўстон, Шундай бино бўлгандир она юрт — Ўзбекистон! "Ўзбекистон" шеъридан. @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
👍 35😢 10🔥 9
*** Мен маст эдим, онагинам рўза эди, Ер ёнарди, саратон ё жавзо эди. Қуёш тегиб ўтар эди қирларимга, Тер ёмғирдай ёғар эди шўрларимга. Жума куни, пешиндан сўнг, аср чоғи, Липилларди ҳаётимнинг шамчироғи. Акам келди, отдан тушди — даштда эди, Лаби қотган, лек аламнок шаштда эди. Ўрма қамчи елкам узра чизди йўллар, Бу йўлларни ювиб кетди тентак селлар. Қамчиларнинг оғриқларин сезмасдим мен, Кўзларимни онажондан узмасдим мен: “Сени кўриб кулган кўзим тўлмасмиди, Қайроқтошдай бир тош туғсам бўлмасмиди?! Бундай одам бўлгунингча ўлгин, болам, Ўлма болам, ортгинамда қолгин, болам!” “Бундай одам” дегани у қандай одам?” Саволимни такрорлашга қўймас оғам. “Одам нима? Қандай нарса, қаерда бор?” Томоғимдан бўғар Дунё — кўп ичи тор. Одам недир? Билмай ўтиб кетсин дейди, Шу такаббур рафтор бир кун бошин ейди. Одам — ният! Яратганнинг оқ нияти, Одам — номус! Табиатнинг ҳамияти. Одам — дуо! Гоҳ-гоҳида ижобатдир. Одам баъзан таҳоратсиз ибодатдир! Одам ҳали битмай турган иморатдир, Одам гоҳо ибодатсиз таҳоратдир. Бу туришда Одам уйи битмагайдир, Ибодатлар ижобатга етмагайдир. Одам йўлдир, ундан омон ўтиш керак! Бошқа йўл йўқ, аждаҳо бор, нетиш керак? Одам гўдак чоғларида учар эди, Ўлгунича кир дунёни қучар энди. Одам — тандир, Тангрим ўтин қалаб қўйган, Одам нафсдир! Талх жаҳонни ялаб тўйган. Бу тандирда қандай қилиб нон пишади? Олов керак! Қачон ҳасрат етишади? Одам олов излаб юрган мусофирдир, Совуқ қотган, қорни очган, йўли тордир. Бир кечага жой сўрайди, бера кўрма, Уйингга ўт қўйиб кетса, йиғлаб юрма. Одам — идиш! Ичи тўла хомашёдир! Ул пишгунча ёлғон дунё — чин дунёдир! Одам овоз, қоронғуда жаранглаган! Кун ботишдан кун чиқишга аланглаган. Одам нима? Одам кимдир, қаердадир? Масжид ёки майхонада, қабрдадир! Одам — савол! Жавоби дил тубидадир! Ул уммонни билмаган ранж хобидадир. Одам қулфдир! Кимдир уни очиш керак! Олмосдай қурч, олмосдай мўрт калит керак! Ул калитни ютиб қўйган ўғрибоши, Шундан кейин мохов бўлган юзу қоши. Одам бунда жуда кўпдир, жуда камдир! Ҳам қўрқувдир, ҳам умиддир, ҳам аламдир! Мен одамлар оролида мусофирман, Гоҳ ўғриман, гоҳ даллолман, гоҳ тожирман!” Шул сўзларни айтиб бўлдим, шом етишди, Акам, онам, ҳаммаси ҳам ҳовридан тушди. ...Кўп йил ўтди... инсоф эли мени кутди, Мен азобни, сабр мени жим овутди. Рўза эдим. Онагинам бемор эди. Қуёш эса зўр ҳижронга хумор эди. “Рамазонда омонатин олсин, дерди, Қозоқларда юрганларим келсин”, дерди. Мана, бўлди. Биродарлар йиғлаб олдим! Ишқсиз умр — кесак экан, шуни билдим! Денгиз сари фақат сув деб бормоқ ҳайфдир, Изтироб ва соғинч ҳаққи, яшаш кайфдир! Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
👍 43😢 15 3🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
ТАЪЗИЯ Муҳтарам устоз,, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамга, у кишининг яқинларига оналари Рухсатой аянинг вафоти муносабати билан ўзанимиз ўқувчилари номидан чуқур таъзиямизни билдирамиз! Момомизнинг ортида қолганларга Оллоҳ гўзал сабр берсин! @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
😢 35👍 5
ХЎЖАНДДА АНДИЖОНЛИК НАСИБА ОПА ИСМЛИК ҲОФИЗА АЁЛНИ КЎРДИМ Ҳазрат Бобур ёдга тушди, анинг доди ёдга тушди, Кўнглима соғинч туташди Хўжанд деган томонлардан. Бу макон, эллар азиздир, Жомий, Навоий – илдиздир, Ибрат ол ғазнасин боққан, Бобур кўрган илонлардан. Қадим Сайҳундек тўш урган, ошиқ оёғин тош урган, Шул оғимга бош урган қирғоқларда ўланлардан. Кўнглима севинч ин қурди, йўлимни яхшига бурди, Ҳайратларим бош кўтарди дарё айтган достонлардан. Шул дарё бўйида ўсган, мажнунтол жамолин тўсган, Бир қўшиқ тингладим, воҳки, андалиб – бағри қонлардан. Навоийнинг азим байти, Бобурнинг жавонмард пайти, Танбурнинг инграган савти – ўтди-ку устихонлардан. Аё, ҳофиз, раҳм этмадинг, олисроққа ҳам кетмадинг, Адо бўлдим – сен битмадинг, бу нолаю афғонлардан. Насиба – Андижон гули, қадим Сўғд боғин булбули, Насибанг териб топмишсан саънат деган ёбонлардан. Азал дўстлар нияти ёр, дўстлик деган мамлакат бор, Сарҳадида соқчи – жоним, асрар ани ёмонлардан. Мир Алишер ёдга тушди, Бобуршоҳ отидан тушди, Дийдор нонидин улашди табаррук дастурхонлардан. Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
👍 17🔥 12
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳўв, омадим кетмаган пайтлар, Сариосиё газетасига Шеърим чиқиб қувонган пайтлар, Жимирлайди ичимда дардлар, Қандай оғир сиз қўйган шартлар, Бунча қийин яшаркан мардлар. Сариосиё газетасига Қорамағиз, оқкўнгил одам, Уйимгача келган бир ўктам, Шеърларимни чиқарган эди, У замонлар омадли эдим. Сариосиё газетасига Арчазорми, бир салқин боғда Эшонбобо дуо берганди, У пайт менга омад кулганди, Жимирлайди ичимда дардлар, Бунча оғир сен қўйган шартлар, Қандай мушкул яшаркан мардлар... Рақамини эслолмасайдим, Кўрмасайдим нигоҳин бир бор. Сариосиё газетасида Таниганман сени ҳам илк бор. Бўлмасайдинг оламда мутлақ, Йўқ, яхшиси мен бўлмасайдим. Иккимиз ҳам ушбу жаҳонга Келмасайдик, кўришмасайдик. Йўқ, барибир кўришар эдик, Сариосиё газетасида. Тўполоннинг тентак ҳайрати, Шоирларнинг асов шиддати, Табиатнинг жунун ғайрати, Келиб қолди айтмоқ фурсати — Сариосиё газетасида Шундай бўлар эди суҳбати, Шундай кечар эди суҳбатим... Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
👍 41 7🔥 4
* * * Дилни домуллога ўқишга бердим, Бир ҳарф ўрганмабди — ўттиз йилдан сўнг. “Майнаси оч” деди, қайтариб берди, Қайтариб келдим. Бир полвон бобога олишга бердим, Бир ҳадис билмабди ўттиз йил юриб. “Илиги пуч” деди, қувиб юборди, Овутиб келдим. Ёвқур чавондозга қўшиб юбордим, Ўттиз йил чангитди дала-қиримни. Бир зот айирмабди ўттиз йил чопиб, “Омади йўқ” деди, қўйиб юборди, Етаклаб келдим. Бир сулув қўлига бериб юбордим, Гўдакдай опкетди, эркалаб, суйиб. Ўттиз йилдан кейин изладим, топдим, Иккови ҳам куйган, иккита куюк: “Бахтимиз йўқ” деди, йиғлаб юборди, Йиғлаб юбордим. Эшикдан сирғалиб кирар шарпадай, Дарчамдан оламга боқар ўкиниб. Кўзига боқишга кўзларим қўрқар, У ҳам қаролмайди, сўзлаёлмайди, “Эй, Дил, айтгулиги(м)нг қолдими?” Дейман ичимда... Шодмонқул САЛОМ @Shodmonqul_Salom
Mostrar todo...
👍 36 10😢 9🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум Қадрли кўнгилдошлар! Барчангизга улуғ айём Қурбон Ҳайити муборак бўлсин! Азиз хонадонингизни, яхши ниятга тўла қалбингизни бу табаррук шукуҳ тарк этмасин! @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
10👍 7🔥 5🎉 1
02:06
Video unavailableShow in Telegram
🎤 Шодмонқул САЛОМ 👇👇👇👇👇👇👇👇 @Shodmonqul_SALOM
Mostrar todo...
15.91 MB
👍 25 2🔥 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.