cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

JIZZAX VSSB

Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали Адинстратор: @Azizadmin_bot

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
460
Suscriptores
Sin datos24 horas
+17 días
-530 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак? 🩺 Бир пайтлар бедаво ҳисобланган касалликлардан бугун соғаяётганлар кўп. Албатта, бу — замонавий тиббиёт ютуғи! Аммо оддий хасталик асорати туфайли жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас орамизда. 🔎 Нега шундай? Асосий сабаб — касалликнинг олди олинмагани, қолаверса, ўша дардга эрта ташхис қўйилиб, ўз вақтида даво чоралари кўрилмаганида! 👩🏻‍⚕️Президентимиз шу туфайли тиббиётнинг бирламчи бўғинига эътиборни кескин кучайтирди. Соҳани тубдан трансформация қилишга киришилди. Бунинг амалий натижалари уч йилдан буён янгича модел асосида ишлаб келаётган тиббиёт бригадалари фаолиятида ҳам намоён бўлмоқда. 🏥 Ушбу мавзу пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника мисолида таҳлил қилинади... 👉 БАТАФСИЛ 👈 @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Mostrar todo...
Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак?

Бир пайтлар бедаво ҳисобланган касалликлардан бугун соғаяётганлар кўп. Албатта, бу — замонавий тиббиёт ютуғи! Аммо оддий хасталик асорати туфайли жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас орамизда. Нега шундай? Асосий сабаб — касалликнинг олди олинмагани, қолаверса, ўша дардга эрта ташхис қўйилиб, ўз вақтида даво чоралари кўрилмаганида! Президентимиз шу туфайли тиббиётнинг бирламчи бўғинига эътиборни кескин кучайтирди. Соҳани тубдан трансформация қилишга…

👍 1
01:18
Video unavailableShow in Telegram
❓Ультрабинафша нурларидан қандай ҳимояланиш мумкин? ❓Аномал иссиқдан қандай ҳимояланиш мумкин? ❓Ультрабинафша нурлари инсон саломатлиги учун қай даражада хавфли?
Mostrar todo...
quyosh.MOV28.02 MB
03:27
Video unavailableShow in Telegram
Хасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз? Жисмимиз оғриқдан зир-зир титраб, нафас олишга ҳам мажолсиз қолганимизда-чи? Соғлиғимиз ёмонлашиб, тўшакда жон талашиб ётганимизда биринчи бўлиб ёрдамга ошиқадиганлар кимлар? Албатта, шифокорларимиз, янаям аниқроғи, куну тун сергак, кўмакка ҳамиша шай тез ёрдам хизмати ходимлари! Аммо орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи?”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “Тез ёрдам”га сим қоқишади. Қолаверса, ёлғон ва асоссиз чақирувлар туфайли тизим ходимларини овораю сарсон қилувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди. Юқоридаги видеоролик баъзи юртдошларимиз учун ибрат бўлса, ажаб эмас. Зеро, тез ёрдам хизматида ҳар дақиқа ҳисобли, ҳар сония ғанимат.
Mostrar todo...
2.mp49.38 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Infografika 🕰 Узоқ умр кўриб, соғлом ҳаёт кечириш кўпчилик учун орзу бўлиб кўринса-да, олимлар бунга эришиш учун ўз турмуш тарзимиз ва одатларимизни яратишни таклиф қилишади, уларнинг ҳар бири кун сайин бизни узоқ умр кўришга яқинлашишимизга сабаб бўлиши мумкин. ✅ Тавсиялар оддий, аммо уларни комплекс тарзда бажариш муҳимдир. 📌 Улар билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу инфографикада танишишингиз мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Mostrar todo...
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги «Сиёсий маърифат соати» ўтказилмоқда. Унда вилоят соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, жумладан, Жиззах вилоят қон қуйиш станцияси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Давлат тиббий суғуртасидан фуқаролар қандай фойдаланса бўлади? Бунинг учун фуқаролардан қандай ҳужжатлар талаб қилинади?
✔️Оддий қилиб айтадиган бўлсак, тиббий суғурта “маълум бир маблағ эвазига сени сақлаймиз (даволаймиз), кафолатланган тиббий хизмат кўрсатамиз”, деган маънода тушунилади. ✔️Юртимизда жорий этилаётган давлат тиббий суғуртаси тизимида аҳоли давлат тиббий суғуртаси учун бадал пули тўламайди, яъни чиқимдор бўлмайди. Аксинча, аҳоли саломатлиги давлат ҳисобидан суғурталанади. Бунда давлат тиббий ёрдам олиш қоидаларини белгилайди ва ҳар бир босқичда кафолатланган ҳажмдаги тиббий хизматни бепуллигини кафолатлайди. ✔️Давлат тиббий суғуртаси тизимидан фойдаланиши учун аҳоли бирламчи тиббий-санитария ёрдам муассасаларига бириктирилади. Бунда бирламчи мурожаатни улар паспорт ёки бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан амалга оширади.
Mostrar todo...
03:53
Video unavailableShow in Telegram
❗️Тез тиббий ёрдам хизматида ҳар сония қадрли, ҳар дақиқа ғанимат. 🚑 Тез тиббий ёрдам ходимларини кўпинча халоскорлар, деб атаймиз. Жонимиз оғриганида биринчи бўлиб шу соҳа вакилларидан нажот кутамиз. ❓Аммо уларнинг меҳнатини ҳамиша қадрлаяпмизми? Ҳурматини ҳар доим ҳам жойига қўя оляпмизми? 📹 Шифокору ҳамшираларга удағайлаган, уларга мушт ўқталган, “Тез ёрдам” машиналари ҳаракатланишига йўл бермаган ёки ёлғон ва асоссиз чақириқлар билан уларни овораю сарсон қиладиган айрим кимсалар бу видеороликдан тегишли хулоса чиқаради, деган умиддамиз.
Mostrar todo...
Tez_yordam_rolik_Uzb_1.mp44.75 MB
03:16
Video unavailableShow in Telegram
“Ҳар бир она ва бола омон қолади ва фаровон ҳаёт кечиради” лойиҳаси доирасида “Ҳомиладор аёлларнинг антенатал парвариш” мавзусида семинар – тренинг ўтказилди
Mostrar todo...
ayollar-1.mp419.90 MB
03:24
Video unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров: «Янги Ўзбекистон» саҳифаларида инсон манфаатлари биринчи ўринда» Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Mostrar todo...
jurnalist_encoded.mp416.61 MB
👍 1
❗️ЖССТ дунёда трансёғлар истеъмолини бутунлай тақиқлаш тарафдори 🍔 Дунёда тезпишар таомларга талаб ҳамон юқори. Айниқса, ёшлар орасида! Шу боис “фаст-фуд”, ярим тайёр егуликлар, қовурилган картошка фриси, чипс ҳамда турли қандолатларнинг бозори чаққон. 🍟 Аммо ушбу маҳсулотлар таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди. Бу эса мутахассисларни жиддий хавотирга соляпти. 📋 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эълон қилинган янги ҳисобот айни шу муаммога қарши глобал тавсияларни ўз ичига олган. ▶️ Хусусан, ЖССТ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва тайёрловчи тадбиркорларни трансёғлардан воз кечишга чақирмоқда. Бу борада ҳукуматларга ҳам тегишли талаблар бор. 🫀Ташкилот масъул ходими Франческо Бранканинг қайд этишича, трансёғлар юрак хуружи ва ўлим хавфини ошираётгани сир эмас. Йилига 278 мингдан ортиқ кишининг ҳаётдан кўз юмиши айни шу зарарли “масаллиқ” билан боғлиқ бўлиши мумкин. 📊 Аслида, ҳозир 53 мамлакат саноат усулида ишлаб чиқарилган трансёғларга қарши кураш бўйича илғор усулларни қўлламоқда. Бу қарийб 3,7 миллиард одамнинг саломатлигини ҳимоя қилиш имконини беради. 📌 2023 йилда шундай чекловлар еттита давлат — Миср, Мексика, Нигерия, Шимолий Македония, Филиппин, Молдова ва Украинада кучга кирди. 🔎 2024 йил январь ойида ЖССТ бешта давлат – Дания, Литва, Польша, Саудия Арабистони ва Таиландга саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлардан воз кечиш бўйича мувофиқлик сертификатларини тақдим этди. ‼️ Экспертлар хулосасига кўра, агар бундай илғор амалиётлар яна саккизта мамлакатда жорий этилганида, бу хавфли маҳсулот билан боғлиқ ўлим кўрсаткичини 90 фоизга камайтириш мумкин эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Mostrar todo...
Log in or sign up to view

See posts, photos and more on Facebook.

Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.