cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

"Ғишт-кўприк" жоме масжиди

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти, Тошкент тумани "Ғишткўприк" жоме масжиди расмий саҳифаси. Админ: @SAYDAHROR DOMLA

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
239
Suscriptores
Sin datos24 horas
+27 días
-730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

6438. Агар одамлар ҳақида фикр қилсангиз уларни тўрт турли эканини топасиз: 1. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бахтиёр. 2. Аллоҳга итоаткор ва ҳаётда бебахт. 3. Аллоҳга осий ва ҳаётда бахтиёр. 4. Аллоҳга осий ва ҳаётда бебахт. Агар (1) рақамга оид киши бўлсангиз, бу табиий нарса. Чунки Аллоҳ таоло: "Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган энг чиройли амаллари сабабли бериладиган ажр-савоблар билан мукофотлаймиз" (Наҳл сураси, 97 оят), деб айтган. Агар (4) рақамга оид бўлсангиз бу ҳам табиий. Чунки Аллоҳ таоло: "Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтирурмиз", (Тоҳа сураси, 129 оят) деб айтган. Агар (2) рақамига оид бўлсангиз икки ҳолатдан бирининг эҳтимоли бор: – Ёки Аллоҳ таоло сизни яхши кўриб, сабрингизни синаб, даражангизни кўтаришни истабди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло: "Албатта биз сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) бирон мусибат келганида: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У Зотга қайтгувчилармиз»,- дейдиган сабрли кишиларга хушхабар беринг!" (Бақара сураси, 155 оят) деб айтган. – Ёки ибодатдаги камчилик, ғафлатда қолинган гуноҳ ёки тавбани ортга сурилган бўлиши мумкин. Аллоҳ Ўзи томон қайтишингиз учун синовга учратишни истаган. "Албатта Биз улар шояд ўз (исёнларидан) қайтсалар, деб уларга (Қиёмат Кунидаги) улуғ азобдан илгари яқин азобни (яъни, дунё азобини — турли кулфат-балоларни, мусибатларни) тотдирурмиз" (Сажда сураси, 21 оят). Агар (3) рақамига оид бўлсангиз жуда эҳтиёт бўлинг! Чунки бу истидрож – арқонни узун ташланишидир. Бу, инсон тушиб қолиши мумкин бўлган энг ёмон ҳолатдир. Бунинг оқибати ҳам хатарлидир. Бунинг учун Аллоҳ томонидан келадиган азоб нақддир. Аллоҳ таоло бу ҳақда: "Энди – қачонки улар ўзлари учун эслатма қилиб берилган нарсани унутишгач, биз уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод турганларида, биз уларни тўсатдан (азоб билан) ушладик. Бас, бутунлай номурод бўлдилар" (Анъом сураси, 44 оят), деб айтган. Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий. @arabicuz Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | vk
Mostrar todo...
02:40
Video unavailableShow in Telegram
#xasta_qalblar_davosi 📖 Ҳуд сураси 89-97-оятлар 👤 Шайх Алижон қори 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Mostrar todo...
ОРЗУ. Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтади: " Бир киши мендан сўради: - Биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг :"Ким "ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ", деса жаннатга киради" деган қавллари билан жаннатий эмасмизми? Мен унга боқиб унинг қилаётган амаллари ва бу қилаётган орзуси орасини ўлчадим. Улар ораси ниҳоятда узоқ эди. У исломдан фақат ва фақат ўзининг дангасалигига ёрдамчи бўладиган нарсаларни танлаётган эди. У қуръондан фақатгина "ким бир яхшилик қилса унга бунга ўхшаган ўнтаси берилур" оятинигина ёдлаб олган гадога ўхшар эди. У бу оятни инсонлар унга садақа қилишлари ва мол жамлаши учунгина далил қилар эди. Мен унга: - Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидан фақат шуни ёдладингми? У зотнинг : "Туҳматчи жаннатга кирмайди" деган ҳадисларини, " силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмайди" деган ҳадисларини, "қалбида зарра қадар кибр бор киши жаннатга кирмайди " деган ҳадисларини, "бизни алдаган биздан эмас" деган ҳадисларини, "юзини тимдалаб ёқаларини йиртган ва жоҳилият даъволарини қилган киши биздан эмас" деган ҳадисларини, "хотинни эридан айнитган биздан эмас" деган ҳадисларини, "катталаримизни ҳурмат қилмаган, кичикларимизга раҳм қилмаган, олимларимиз ҳаққини билмаган биздан эмас" деган ҳадисларини билмайсанми?! Бу суннатлар сенинг гарданингдаги вазифаларни эслатгани учун унутдингми? Фақатгина ўзингнинг "ҳаққинг" бўлмиш жаннат зикр қилинган ҳадисни ёдлаб олибсан!- дедим. https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

🔥 1
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Oltoy - Sharqiy Qozog'iston🇰🇿🤩 Altai - East Kazakhstan🇰🇿🤩 @natures_tabiat
Mostrar todo...
ФИҚҲУЛ АВЛАВИЙЁТ Бир кишига ҳаж фарз бўлди. Аммо бериши керак бўлган қарзи ҳам бор. Қарзни бериш ҳаждан устун туради. Агар ҳақдордан рухсат сўраса ва у рухсат берса ҳажга бораверса бўлади. Бир киши намоз ўқияпти. Чўкаётган кишини қутқаришига тўғри келиб қолди ёки оловда куяётганларни қутқаришига тўғри келиб қолди. Бу пайтда намоздан олдин одамларни қутқариш шарт бўлади. Имом Ғаззолийнинг даврида бир шаҳарда кишилар фақат фиқҳ илмини ўрганишга бошлари билан шўнғишди. Буни талаб қилиш фарзи кифоя эди аслида. Бошқа чегарада эса дангасаликка йўл қўйишди. Яъни, тиббиёт илмини ўрганишмади. Шаҳарда элликдан ортиқ фақиҳ бор эди, аммо бирорта ҳам мусулмон табиб йўқ эди. Фақатгина зиммийлардан бўлган биргина табиб бор эди. Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ уларга қаттиқ танбиҳ берган. Рамазон ойи келди. Ҳамма ибодатга берилади. Кечаларини бутунлай бедор ўтказади. Аммо шундай кишилар борки, улар бировнинг қўлида ишлашади. Агар кечаси бедор бўлишса кундузги ишларига халал етади. Фаол ишлай олмайди. Ишини мукаммал бажара олмайди. Бу унга юклатилган омонатга бепарволик ҳисобланади. Қолаверса оиласи ҳам қийналиб қолиши мумкин. Ҳалол пул топиш, фарзандларини таъминлаш ва ўзгаларга юк бўлмаслик буюк ибодат ҳисобланади. Баъзилар ҳатто туни билан бедор бўлиб тонгда ухлаб қолиб бомдодни қазо қилиб қўйишади... Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу кундузлари рўза тутишга, кечалари қилинадиган ибодатга берилиб хотинини унутиб қўяди. Қуда томон Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга бу иши хатолигини, ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш лозимлигини тайинлайдилар. Ироқ аҳлидан бўлган бир киши саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан эҳромли киши пашшани ўлдириб қўйса нима бўлишини сўрайди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди: "Ироқликлар мендан пашша ҳақида сўрашади. Ҳолбуки, улар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг набираларини қатл қилишган эди!". Юқоридагиларнинг бари "фиқҳул авлавийёт" ҳақидаги гаплар эди. Амалларнинг қайси бири афзал ва қилиниши лозимлигини англаш жуда муҳим. Чунки буни билмасак амалимиз дуруст бўлмайди. Айниқса бугунги кунда бу илмга эҳтиёж жуда катта. Аллоҳ тавфиқ берсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

1
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Дунёни борича қабул қилинг. Шунда яшаш осонроқ бўлади. Қўлингиздан келган нарсани ўзгартиринг. Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун сабр қилинг. Неъматларга шукр, ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг… Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор. Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор. Ўзингизни кўп қийнаманг.. юрагингизга раҳмингиз келсин. Ҳаётга енгилроқ қаранг. Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади. Ризқ; Муҳаббат; Бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин ! УЛАНИНГ !  ФОЙДАЛАР ОЛАСИЗ ! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/sirot_uzb
Mostrar todo...
04:00
Video unavailableShow in Telegram
Иқрор манзили : Содиқ Самарқандийнинг мақсади пул, асло дин эмас. © Ўзбекистон халқаро Ислом академияси УЛАНИНГ !  ФОЙДАЛАР ОЛАСИЗ ! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/sirot_uzb
Mostrar todo...
#ҲИДОЯТ • Ҳидоят уни истаганларга берилади! ©️ Аброр Мухтор Алий
Mostrar todo...
ҚАДРИГА ЕТИНГ Қадрига етинг бўлса акангиз, Қўлидан етакланг, бўлса укангиз. Кун келиб, мабодо кучдан қолсангиз, Бегоналар сари чопа олмайсиз, Улардан бошқани топа олмайсиз. Бошга кўтаринг, бўлса синглингиз, Шу қизча кўтарар бир кун кўнглингиз, Мудом интизордир, пойлаб йўлингиз. Косада луқма-ошни юта олмайсиз, Улардан бошқани топа олмайсиз. Агар ёнингизда, бўлса опангиз, Эмаклаб боринг-да, пойин ўпингиз. Яккаю-ягона дуогуйингиз, Бозордан бошқа бир опа олмайсиз, Улардан бошқани топа олмайсиз. Яхши кунда қадрин билинг ёрингиз, Ўшадир номус, ўша орингиз, Тарқалиб кетганда йўғу борингиз. Кўз ёшни ўзгага сепа олмайсиз, Ундан бошқасини топа олмайсиз. Бугун шўх югурган жажжи болангиз, Артади кун келиб, кўзда жолангиз, Суйкалиб келса гар бошин силангиз. Ўзганинг боласин ўпа олмайсиз. Улардан бошқасин топа олмайсиз. Оҳ, қадрига етинг бўлса онангиз. Дуосини олинг бўлса отангиз Тузатинг шу бугун бўлса хатонгиз. Аттанг эшигини ёпа олмайсиз, Улардан бошқасин топа олмайсиз. Жигарларга юборамиз!!! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳидлайдиган райҳоним Фарзандларда жаннат ифори бор. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга қиз фарзанд кўрганлари хушхабарини етказишганда: "Ҳидлайдиган райҳоним", деганлар. УЛАНИНГ !  ФОЙДАЛАР ОЛАСИЗ ! 👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇 https://t.me/sirot_uzb
Mostrar todo...