cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

IYMON

•Ўзингиз учун енг керакли бўлган ИЙМОНИНГИЗНИ •Қурон ойатлари •Хадис •Уламоларнинг сўзлари •Имомларимзнинг чиройли видио ва аудио марузалари билан мустахкамлаб, зийода қилинг...!

Mostrar más
Uzbekistán92 534El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
125
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! Кириб келган саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин! 🌙 Рамазон ойингиз муборак бўлсин!
Mostrar todo...
Oramizda kitob o‘qishni yaxshi ko‘radiganlar bormi...?Anonymous voting
  • Ha Albatta
  • Menga farqi yo‘q
  • Men kitob o‘qimayman
0 votes
Ўтиб кетган вақтга надомат чекиб ўтириш, ҳозирги вақтни зое қилишдир. Абдулфаттоҳ Абу Ғудда Уламоларнинг наздида вақтнинг қадри китобидан https://t.me/Iymon_kanaliii
Mostrar todo...
Alloh qodir qilgancha ehson qiling! 🥺 2014-yilda tugʻilgan Matlabova E'zoza ikkilamchi meningoensefalit kasalligiga chalingan. Shu kasalligi sababli murgʻak holiga tez-tez xurujlarni boshidan oʻtkazadi. 🙏 Uning sogʻayib ketishi uchun boringizni qurbon qiling demaymiz, shunchaki Alloh qodir qilgancha ehson qiling. Qilgan ehsoningiz falokatlarni oldini oladi, shifoga sabab boʻladi va Allohga yaqinlashtiradi. 📞 Onasi bilan bogʻlanish: 941039688 📩 Karta raqami (onasi Matlabova Dilnoza nomida): 8600060480523902
Mostrar todo...
Опоғдадам Муҳаммад Юсуф ҳожи дада телевизордан қаттиқ тақво қилардилар. Уйда унга рухсат йўқ эди. Фақатгина Шайх ҳазратлари кўрсатиладиган бўлсагина рухсат берган эканлар. Шунда ҳам бундан бошқа нарсани кўрганлар жазоланар экан. Модомики, "дилбузар"нинг ҳозирги ҳолати бизнинг динимизга, ахлоқимизга, одобимизга, тарбиямизга, миллийлигимизга, онгу шууримизга ва бошқа ҳар бир ҳолатимизга тўғри келмас экан, Ҳожи даданинг йўлларини тутиб қўявериш керак. Валлоҳу аълам. Одинахон Муҳаммад Содиқ @bintusodiq ⬇️⬇️ https://t.me/joinchat/AAAAAEBwhmhgsq2sn2s4Mg
Mostrar todo...
#bilasizmi? Qurilish uchun ishlatiladigan ushbu chotkani köp novvoyxonalarda ishlatishadi. Nonlarni ustiga yog'/tuxum surish maqsadida foydalaniladi. Lekin qadog'iga qarasangiz yeydigan narsalarga ishlatb bölmaydi deb yozilgan. Uning òrniga silikon chotkalardan foydalanish kerak. Sababi nimada? Sababi ushbu chotkalar chöchka tukidan tayyorlanadi. Qadog'ida ham yozilgan (pig hair brush). Yeydigan nonimiz halol bôlsin, hammaga tarqating. Telegram | Instagram | Facebook
Mostrar todo...
Ҳар телефон очилганда саловат айтадиган ва уни санайдиган дастур. Бу эслатмали дастур орқали кунда кўп маротаба саловат айтишингиз мумкин. Дастур номи: الشفيع Яқинларингизга ҳам улашинг ва яхшиликка сабабчи бўлинг! 👉 @AbdulbositQori
Mostrar todo...
الشفيع- Salovot aytadigan dastur.apk5.52 MB
Чой ичарканлар, кузатиб ўтириб ўзимга ўзим дейман: "Инсонлар нақадар адолатсиз... Ҳар доим динсизлар мусулмонларни жуда қўпол, хунук қилиб кўрсатишга уриниб келишган. Мана қаршимда битта диндор ўтирибди. Нимаси ёмон... Айби нима? Ўша ўзини маданиятли санаган кофирлардан минг марта афзалку... Ўшалардан ўлса ўлиги ортиқ... Ҳар тарафлама гўзал..." "Ҳой келинпошша..." Ҳаёлимни эримнинг ҳазили бузди... "Лаббай..." "Ҳўш энди қачон Дубайга учамиз...? Тушганимга бир ой бўлди... Жуда бахтиёр бўлганман. Қайнотам оғир-вазмин, камтар одам эдилар. Бор-йўқлари билинмас эди. Ҳаммага овозларини пасайтириб, бошларини эгиб, одоб билан гапирадиган киши эдилар. Қайнонам... "Жоним болам", деб муомала қилганларидан жонимдан ортиқ яхши кўриб қолганман. Тиббиёт олийгоҳининг 2-курс талабаси эдим ва ўқишимни давом эттиришимга ҳеч ким монеълик ҳам қилмади. Ўша пайтлар қайнонамнинг ёрдамлари жуда катта бўлган. Ҳардоим қўллаб-қувватлаб, "жоним қизимлаб" мени йўлга солганлар. Намоз ўқишни бир ҳафтада ўргандим. Ҳижобга ҳам киришни ният қилиб, қалбимга тугиб қўйдим. Озгина вақт керак эди. Ислом ҳақида тушунчам, билмим йўқлиги учун аввал бироз ўрганиб сўнг киришиш ниятида эдим. Зўрма зўраки бошқаларнинг гапи, фикри билан амал қилиш ниятидан йироқ бўлганман. Кеч бўлди дегунча хонамга кириб кетаман. Исломий китоблар мени ўзига ром қилиб қўйганди. Ўқиб тугатиб "яна" дейман. Эрим яна кўтариб келадилар. Хонам китобларга тўлиб кетганди. Лекин мени ҳеч ким ҳеч нарсага мажбурламаслиги диққатимни тортган. Ўзимга қўйиб беришган эди ўша пайтлар... Эримни саволларга кўмиб ташлардим. Қўлдан келганча жавоб берардилар, лекин ҳеч бир нарсага зўрлаб, мажбур қилмасдилар... Ҳужжатларимиз тайёр бўлгач, 20 кунга Дубайга учиб кетдик. Турмуш ўртоғимга қараганимда кўзларим қувончдан порлаб кетарди. Жуда самимий, меҳрибон ва ўз навбатида ҳазилкаш эдилар. "Сиз жуда яхшисиз...Умримнинг охиригача хизматингизни қилишга тайёрман...Насиб қилса фарзандларимнинг отаси бўласиз... Фарзандларим дунёдаги энг бахтли болалар бўлишади. Чунки сиздек адаси бўлгани учун..." "Ҳа, иншааллоҳ...Ҳали ҳаммаси олдинда... Фарзандларимнинг онаси ҳам энг яхши она бўлади. Ҳамма фарзандларимнинг "оналари" яхши бўлишади иншааллоҳ...", дедилару секин кўз қири билан қараб қўйдилар. Бунақа ҳазилларга ўрганмаганман. Қовоқ-тумшуқ қилдиму графинда турган сувни юзларига сепиб юбордим. Ва "очлик" эълон қилдим... Ташқарига чиқиб кетсалар, тез у-бу нарса еб оламану келишлари билан очлардек ўтиравераман. "Яхши қиз ярашайлик...Зерикиб кетдим..." "Йўқ, тамом вассалом..." "Мусулмонлар уч кундан ортиқ аразлаб юриш мумкин эмас. Биз эр-хотин бўлсак. Уни устига янги келин-куёв бўлсак. Уни устига Дубайда бўлсак. Уни устига отелда бўлсак. Уни устига бир хонадамиз...Ярашамизми...?" Ўгирилиб китоб ўқиган кишидек китоб варақлайман. "Ҳой, келинпошша ҳазиллашдиму... Фарзандларимнинг онаси битта бўлади...Бўлдими, битта бўлади...Нима қилсам экана? Ярашишимиз учун тилла тақсаммикина...?" Шарақлаб кулиб юбордим... Ўғил фарзандли бўлдик... Қувончдан еру кўкка сиғмагандик ўшанда... Қайнотамлар исмини яхши ниятлар билан Усмон қўйдилар. Мен ортиқ Қуръон ўқишни яхши ўзлаштириб олгандим ҳисоб. Қайнонамлар сабру тоқат билан ўзлари Қуръонга тушириб қўйгандилар. Қуръонни қийналмай яхши ўқийдиган бўлиб кетдим. Усмоним 1,5 ёшга тўлганда Зубайрим туғилди. Бола боқишда кўпам қийналмаганман. Қайнотамлар, қайнонамлар ўз ҳолимга ташлаб қўйишмаган. Баравар қарашиб, болаларимнинг катта бўлишларига ёрдам қилишган. Зубайрим 4 ёшга кирганда, Умарим туғилди... Турмуш ўртоғим: "Мени арслонларим... Полвонларим... Кураги ер кўрмасин ўғилларимни...", деб эркалар эдилар. Умарим 2 ёшга кирди... Мен дипломли бўлдим. Қанча машаққат, меҳнат эвазига ўқиб битирган эдим. Энди мен ҳам, малакам бўлмаса ҳам шифокор эдим. Қайнонамлар: "Шифокорим...", дердилар.
Mostrar todo...
Уни устига эримдан қолган пуллар яшашимиз учун бемалол етарди. Қайнонамларнинг ишлари дарс, дарс ва яна дарс бериш эди. Ҳеч менинг ишларимга ёки ошхона ишлари ош-овқатга аралашганларини эслолмайман. Бошларини Қуръондан кўтармас эдилар. Невараларига Қуръонни ўта гўзал сабр билан ўқитиб, ёдлатар эдилар. Бир куни чой устида қайнонамлардан сўрадим: "Ойижон, қачондан бери намоз ўқийсиз?" "6 ёшимда Аллоҳ раҳмат қилсин онам намозга солганлар. Ўша-ўша ўқийман алҳамдулиллаҳ..." "А қачондан бери таҳажжудга турасиз...?", яна сўрадим қизиқиб. "14 ёшимдан бери бирон марта таҳажжудни ўтказиб юбормадим. Доим ўқиганман. Таҳажжудгаям Аллоҳ раҳмат қилсин онам турғазиб ўргатганлар. Ёшим 70 га етиб қолди...Умрим давомида кўп хато ишлар қилганман, билмай гуноҳлар қилиб қўйган пайтларим бўлган... Лекин намоз, рўзамда қоқилмаганман алҳамдулиллаҳ... Доим вақтида бажариб келганман. Сиз ҳам болаларингизга намуна бўлинг болам... Таҳажжудингизни йўлга қўйинг..." Икки ўғлим қори бўлди. Алҳамдулиллаҳ...Уларни илм олишлари учун Мисрга жўнатдик. Қайнонамларнинг маслаҳат ва насиҳатлари билан мен ҳам кейинроқ Мисрга учиб кетдим. "Илм олинг! Умрингиз ошхонада ўтяпти болам...Эртага Қиёматда бу ҳақда сўраламан. Жавобгар бўламан. Сизни уй ишлари билан ўралаштириб, илмдан тўсганим учун, жазоланишим муқаррар..." 5 йил ўғилларим билан биргаликда Мисрда ўқидик... Ора-орада таътил пайтлари уйга келиб кетардик. Бошқа фарзандларимни ҳам жонимдан ортиқ кўрганим қайнонамлар анча ўқитиб, ёдлатиб дарс бериб қўйган эдилар. Кўп нарса ўргандик...Вақтимиз, пулимиз бекорга кетмади... Вақтни ҳам, пулни ҳам илм олиш учун сарф қилдик! Дунё шу экан... Бугун борсан эртага йўқ. Инсонлар туғилаверади, вафот қилаверади. Қайнонамлар касал бўлиб, ётиб қолдилар. "Ҳеч қаеримда оғриқ йўқ. Фақат кучсизман. Оёқ-қўлим кучсизликдан титраяпти..." Намозни ўтириб ўқишларини илтимос қилсам ҳам бор кучларини тўплаб, туриб ўқирдилар. "Оёғим бор... Қадам боса олади. Нега энди ўтириб ўқирканман..." Шу ҳолларида ҳам Қуръон билан яшадилар. Ётган жойларида болаларимнинг Қуръонини текшириб ётардилар. Улар ёддан ўқишса, диққат билан қулоқ солиб, хатосини тўғирлаб берардилар. Ўлимларидан бир кун аввал чой тайёрлаб ёнларига кирдим. Ўнг тараф билан ётган ҳолларида дуо қилаётган эканлар... "Роббим умримни сени тоатинга бағишладим. Сени дедим, бошқасини танламадим. Жаннатинг учун гуноҳлардан, ҳаромлардан тийилдим. Сенинг жамолинг учун Қуръонни қўлимдан қўймадим. Роббим менга аталган ўлим яқинга ўхшайди. Дилим ҳам, тилим ҳам Сенинг номинг билан ўчсин. Ўлим онида заррача чалғиб қолишдан қўрқаман. Жонимни оғритмасдан олишингни сўрайман. Қабрдаги савол-жавобларимни осон қилишингни сўрайман. Қиёмат куни мени жумла инсон олдида шарманда қилмаслигингни сўрайман. Юзимда нур билан, қалбимда ҳузур билан бу дунёни тарк этишни хоҳлайман..." Эртаси кун Азроил эшигимизни қоқмасдан кириб келди... Мен ойижонимнинг ёнларида қўлларини ушлаб, йиғлаб ўтирган эдим. Ойижоним эса пичирлаб Қуръон тиловат қилар эдилар. Бу орада шошиб-пишиб қайнисингилларим кириб келишди. Ҳаммалари авлиё онамизнинг ёнларига тизилиб ўтиришди. Ҳамманинг кўзида ёш... Қайнонамларнинг юзларидан дона-дона тер томчилари оқа бошлади. Биз рози ризолик тилашдан бошқа нарсага ярамай йиғлаб ўтиравердик... Ойижоним эшикка қараб: "Келишди қаддингл арни кўтаринглар. Салом беринглар...", деб ўзлари "ассаламу алайкум" дедилар. Биз ҳайронликдан шошиб қолгандик. Шу пайт қайнонамлар кулиб: "Аллоҳу Акбар жаннатнинг гўзалигини қаранглар... Кўзларим қамашиб кетди... Аллоҳу Акбар...", дедилару жон бердилар. Ўлим кимгадир роҳат, кимгадир азоб... Ҳар ким дунёда йиққан, терган насибасини ўлими олдидан кўрар экан. Мен шунга амин бўлдим. Қуръон билан, Аллоҳнинг амри билан яшаган қулини Аллоҳ хор қилмас экан. Йиғмадилар, тўпламадилар... "Абадий яшамаганимиздан кейин нега мол йиғайки...", дердилар. Уйимиз мушк исига бўғилди. Жанозага келганлар "нимани хиди бу", деб кўп сўрайвериб, бизни чарчатишди.
Mostrar todo...
Ғассол келди... Қайнонамларни кўрдию: "Менга ҳам шундай ўлим бер Роббим...", деб уввос солиб йиғлаб юборди. Қайнонамларнинг кулиб ётган юзлари ҳаммани ҳайратда қолдирган эди. Мен авлиё деб билганим қайнонамларни тупроққа қўйишди. Аллоҳнинг амрини бажариб, авлиёлик даражасига етган инсонларини китобларда ўқиган эдим. Менинг ойижонимни ҳам авлиёлардан кам жойлари бўлмаган ҳеч. Доим Аллоҳ ва Росулини чизиғида умр кечирганлар. Авлиё - деганларида кўз олдимга фақатгина ойижоним келадилар... Авлиё бу менинг қайнонамдирлар! (Тамом)
Mostrar todo...