cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Video Ibrat

Бу Каналда Ибратли Видеоларни Кузатиб Боришингиз Мумкун! Мурожат : @VideoIbratAdmin Hamkor: ClickME

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 395
Suscriptores
+224 horas
+67 días
+1330 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
​​Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди: - Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак. Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади. Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва: - Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим. 🌷 Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия: - Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман. Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас... 👉
1665Loading...
02
Ким бир мўминнинг айбини очса... Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
2348Loading...
03
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
93626Loading...
04
ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ 1️⃣2️⃣ ТАБИБ 1️⃣ 🕋Қуръони каримни тиловат қилиш; 2️⃣ 🕌Беш вақт намоз ўқиш; 3️⃣ 🤲Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш; 4️⃣ 🫙Етарли сув ичиш; 5️⃣ 🌌Кечаси тўйиб ухлаш; 6️⃣ 🏞Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш; 7️⃣ 🚶🏻‍♂️Ҳар куни ярим соат пиёда юриш; 8️⃣ 🥗Витаминларга бой таомлар ейиш; 9️⃣ 🌞Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш; 1️⃣0️⃣ 🍯Асал ялаш; 1️⃣1️⃣ 🌺Седана чайнаб ютиш; 1️⃣2️⃣ 📿Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш. 👉
5887Loading...
05
Азиз биродарим ушбу савол жавобни сизларга йетказдим ёдлаб олинг деган мақсатда сиз ҳам яқинларингизга улашинг ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
29110Loading...
06
​​Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз? Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган. Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди. Ўгитлар. Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади. Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради. Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади. Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар. Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан. Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар. Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим. 👉
4534Loading...
07
ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎЗИ БИР УММАТ ЭДИ. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
3373Loading...
08
БОЙЎҒЛИНИНГ ИККИ САВОЛИ Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди. Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди: - Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим. - Қандай масалалар экан улар? - Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик? - Сенингча қайси бири кўп экан? - Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради. - Хўш, иккинчи масала нима экан? - Дунёда хотин кўпми ёки эркак? - Қайси бири кўп экан? - Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - деб бойўғли. Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди. "Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан. 👉
54412Loading...
09
Намоз билан муомила Қосим қори ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
44711Loading...
10
​#маълумот Уйқунинг қанча тури бор, биласизми? 1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради. 2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу. 3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади. 4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади. 5. Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу. 6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади. 7. Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади. 8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади. 9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади. 10. Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади. 11. Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади. 12. Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш". Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий" 👉
67315Loading...
11
Таҳажжуд намозининг фазилати Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид 👉
3774Loading...
12
​​#Мулоҳаза Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда? • Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди. • Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди. • Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар. • Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди. • Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти. • Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди. • Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам. • Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз. • Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда. 👉
6568Loading...
13
Аллоҳ бизни гуноҳларимизни кечиб юбораркан, қачонки... Рустамжон домла ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
4096Loading...
14
​​​​Шифо оятлар Шайх Абул Косим ал-Қушайрий шундай ҳикоя қиладилар: - “Менинг ўғлим қаттиқ касал бўлди, ҳатто унинг тузалиб кетишига менда умид қолмади. Мен қаттиқ изтиробга тушдим. Шу кеча жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ни тушимда кўрдим ва у зотга уғлимнинг оғир бетоблигидан шикоят қилдим. Менга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: - “Шифо оятларини билмайсанми?”. Мен дарҳол уйғониб, шифо оятларини фикр қилдим ва Қуръони каримнинг 6 жойида эканлигини топдим. 1. Ваяшфи судуро қовмим мўъминин. (Тавба, 14) Тарж. – “Қуръон мўъминларнинг қалбларига шифо беради”. 2. Ва шифаун лима фис-судури. (Юнус, 57) Тарж. – “Диллардаги барча дардларга шифодир” . 3. Яхружу мин бутуниха шаробун мухталифун алвануҳу фийхи шифаун линнааси. (Нахл, 69) Тарж. – “Асаларининг қорнидан турлирангли суюқлик чиқади. Бу суюқликни одамларга шифо қилдиқ”. 4. Вануназзилу минал Қуръани ма хува шифваув ва рохматун лилмуъминин. (Ал-Исро, 82) Тарж – “Қуръондан баьзи оятларни шифо ва муъминларга рахмат қилиб нозил қиламиз”. 5. Ва иза маризту фахува яшфин. (Шуаро, 80) Тарж – “Агар касал булсам, Аллоҳ менга шифо беради”. 6. Қул хува лиллазийна худав ва шифа. (Фуссилат, 44) Тарж – “Айтинг, эй Мухаммад, Қуръон муъмин кишилар учун хидоят ва шифодир”. Мазкур 6 шифо оятини бир сахифага ёздим, уни сув билан ювиб, идишга туширдим ва ўғлимга ичирдим. Шифо оятларининг ҳосияти билан ўғлим дарддан бутунлай фориғ бўлди”. 👉
3744Loading...
15
ЖАННАТИЙЛАРНИНГ ИФТИХОРИ Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
3723Loading...
16
​​АДОЛАТ⚖️ Америкада ҳаммага машҳур бир судья бор. Ниҳоятда адолатли. Ўша судья бир сафар ўн беш ёшли бир бола устидан ҳукм қилди. Бола дўкондан нон ва пишлоқ ўғирлаган экан. Бола қочиш асносида токчалардан бирини ҳам синдирган. Ҳодиса тафсилотини эшитган судья боладан сўради: -Сен ҳақиқатдан ҳам ўғирлик қилдингми? Нон ўғирлаб токчани ҳам синдирдингми? Бола хижолатдан ерга қараб жавоб берди: -Ҳа! -Нега ўғирлик қилдинг? -Муҳтожликдан! -Ўғирлагандан кўра сотиб олсанг бўлмасмиди?! -Пулим йўқ! -Отанг ёки онангдан пул олсанг бўлар эди-ку! -Отам йўқ. Онам борлар. У киши бемор. Ишлай олмайдилар. У киши учун нон ва пишлоқ ўғирладим! -Сен ишламайсанми? -Машиналарни ювар эдим. Онамга ёрдамлашиш учун хўжайиндан бир кун жавоб сўрадим. Шунинг учун мени ишдан ҳайдашди! Савол-жавоб тугагандан сўнг судья ҳукмни эълон қилди: “Ўғирлик, хусусан нон ўғирлаш жуда ҳам уятли иш. Бу ўғирликда ҳаммамиз шерикмиз. Мана шу залда ўтирганларнинг бари бу жиноятда шерик. Улар ичида мен ҳам борман. Бундан барчамиз масъулмиз! Бу ерда ўтирганларнинг барига ўн доллардан жарима соламан. Ўн доллар бермасдан ҳеч ким залдан чиқмасин!”. Биринчи бўлиб судьянинг ўзи чўнтагидан ўн доллар чиқариб столга қўйди ва деди: “Оч қолган болани полицияга топширган дўкон эгасига минг доллар жарима соламан. Агар дўкондор пулни бермаса дўкони ёпилади. Модомики, кимдир нон ўғирлар экан, бундан барча фуқаролар уялиши лозим. Бу иш давлатимиздаги жамият аъзолари учун шармандалик!”. Залдаги барча иштирокчилар боладан кечирим сўрашди. Ҳамма йиғлади. Судья ҳам залдан кўзларида ёш билан чиқди. У раҳмат ва инсонийлик асарини кўрсатди! 👉
5262Loading...
17
Ишонч борми? Абдукарим Мирзаев ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
4155Loading...
18
​​-БАЛИҚ Субҳаналлоҳ, уни ҳидлаган маст одамнинг хуши ўзига келиб, мастлигидан асар хам қолмас экан! -ТУЯ Ҳамма жонзотларда бўлган ўт пуфак, фақат туяда бўлмас экан. Субҳаналлоҳ, шунинг учун ҳам туянинг сабрини узайтирар экан! -ДУХОН (тутун) дарахти.. Япониянинг «ОНО» номли шаҳарчасида ажиб бир дарахт бор экан. Субҳаналлоҳ, қуёш ботса, унинг ички қисмидан тутун чиқар экан. -ЧИВИН Олимларнинг кашфиётига кўра, чивиннинг тепа (бел) қисмида одам кўзи кўролмайдиган кичкинагина ҳашаротча яшар экан. Субҳаналлоҳ (Албатта, Аллоҳ чивин ёки ундан устунроқ нарсани мисол келтиришдан уялмас) (Бақара 26). -Чўчқа.. Субҳаналлоҳ, бу жонивор осмонга қарай олмайдиган ягона жонзот экан. - ОЛМА.. Субҳаналлоҳ, инсонни тонгга қадар тетик қила оладиган хусусият, кофе уруғи (кофеин) га қараганда, олманинг таъсири кучлироқ экан. 👉
4054Loading...
19
Ҳалол ризқ топинг.... ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
1 2438Loading...
20
​​#Бенамозлар_ҳақида Намоз ўқимайдиганлар ҳақида «Қуррат ул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: «Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳ таоло ўн бешта мусибат беради. Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир. Бу дунёда бериладиган олтита мусибат: 1. Бенамознинг умрида барака бўлмайди. 2. Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади. 3. Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди (Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди). 4. Дуолари қабул бўлмайди. 5. Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди. 6. Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди. Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари: 1. Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади. 2. Очлик изтиробида ўлади. 3. Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради. Қабрда чекадиган мусибатлари: 1. Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади. 2. Қабри оташга тўлиб, кечаю-кундуз уни ўртайди. 3. Аллоҳ таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб, абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди. Қиёматда бошига келадиган мусибатлари: 1. Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди. 2. Аллоҳ таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади. 3. Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.» Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар. Намозимизга ҳушёр бўлайлик, азиз биродарлар! 👉
5566Loading...
21
#Жума_муборак 🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин! ✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин 🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг! 👇🏻👇🏻 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
1 15035Loading...
22
Фарзандларимизга сабр тилаб дуо қилайлик 🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
7227Loading...
23
​​#Мулохаза Қанча гуноҳингиз бор? - 1000 ? - 10000? - 100000? - 10000000? - Ёки чексизми? Роббингизни ушбу оятига қулоқ тутинг-а! : «Эй, ўзларини нафсларига (маъсиятлар билан) исрофгарчилик қилган бандаларим! Раҳматимдан ноумид бўлманг. Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни кечирур. Албатта, У кечиримли, раҳимдил Зотдир» (Зумар сураси, 53 - оят) Ва яна ҳадис Қудсийда айтади: «Эй, бандам! Агар, мени ҳузуримга ширк келтирмаган ҳолингда, Ер қобиғидай гуноҳ билан келсанг (ҳам), Мен сенга, гуноҳингдан ўтиб, Ер қобиғидай мағфират билан йўлиқаман!» Сизда ҳали ҳам кеч эмас. Энг солиҳ кишилардан бўлиш имкони мавжуд. Шайтон қилиб ўтган гуноҳларингизни ёдга солиб, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлишга чорлайди. Сиз, ундан юз ўгиринг ва Роббингиз томон илдамлаб боринг! Сизда, Осиё онамиздек бўлиш имкони мавжуд! Сизда, Усмон ибн Аффондек бўлиш имкони мавжуд. Сизда, Оиша онамиздек бўлиш вазияти мавжуд. Сизда, Аллоҳнинг энг суйган бандаси бўлиш имкони мавжуд! Нега ноумид бўлсасиз?!! Роббингиз «Эй, бандам! Ноумид бўлма» деса ҳам, ноумид бўласизми?!! Аллоҳ таоло сўзини қайтариб олишдан Покдир. Бандаларига «Ноумид бўлманг, Мен сизларни кечираман!» дедими, албатта, кечиради! Сиз фақат У сайин қадам ташланг!!! 👉
3843Loading...
24
Агар 100 марта зикр қилинса... 🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
3934Loading...
25
​​ЎЛИМ ФАРИШТАСИНИНГ – ЎЛИМИ… Биринчи нафҳа яқинлашганида, Аллоҳ таоло енгил бир шамолни юборади. Бу шамол ипакдан ҳам мулойим бўлади. У шамол қалбида зарра миқдорича иймон бўлган ҳар бир кишининг жонини олади. Чунки қиёмат фақатгина халойиқнинг энг ёмонлари устида қоим бўлади. Кейин Аллоҳ Исрофил фариштага биринчи сурни чалишни буюради. Ундан кейин осмонлар ва ердаги барча ўлади. Дунё шу ҳолатда 40 йил қолиб кетади. Унинг юзида тирик жон йўқ. Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай тирик жон қолмайди. Ҳамма тупроқнинг тагида ётибди. Нималар учундир давомий тортишиб келган давлатлар ҳам йўқ. “Сендан тоғлар ҳақида сўрарлар. Бас: «Роббим уларни мутлақо совуриб юборажак», деб айт. (Тоҳа сураси 105-оят) «Сўнра уларни теп-текис ҳолга келтирур». (Тоҳа сураси 106-оят) «У ерда чуқур ҳам, дўнг ҳам кўрмассан». (Тоҳа сураси 107-оят) Дунё бўш бўлганида… «Ер бошқа ерга ва осмонлар бошқа осмонларга алмаштирилганида…» (Иброҳим сураси 48-оят) Аллоҳ таоло айтади: «Эй ўлим фариштаси халойиқдам ким қолди?» "Инсонлар ўлди, жинлар ўлди, фаришталар ўлди"дейди. Фаришталар, «Ҳар бир нафс ўлимни татиб кўргувчидир» ояти нозил бўлганида: «Биз нафс эмас, балки биз покиза руҳлардирмиз», дейишди. Кейин Аллоҳнинг «(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир», ояти нозил бўлди: Фаришталар, «Биз ер юзида эмасмиз. Биз осмоннинг яшовчиларимиз», дейишди. Ушбу оят нозил бўлганида: «Ундан ўзга ҳар бир нарса ҳалок бўлгувчидир. Ҳукм Унинг Ўзигагинадир ва фақат Унгагина қайтарилурсиз». (Қосос сураси, 88-оят) Фаришталар Аллоҳга сажда қилиб йиқилишди ва: «Боқийлик фақатгина Ўзи учун бўлган Зот барча айбдан покдир!», дейишди… Фаришталар ўлишди, инсонлар, жинлар, қушлар… Ер юзидаги ва осмондаги барча нарсалар. Ўлим фариштасидан бошқа… Аллоҳ ундан сўради: «Халойиқдан ким қолди, эй, ўлим фариштаси?». У айтдики: «Эй Роббим, Жаброил, Микоил, Исрофил ва тасарруфингда турган банданг – мендан бошқа ҳеч ким қолмади». Аллоҳ унга айтади: «Жаброилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!». У Жаброилнинг жонини олади. «Яна ким қолди?». «Микоил, Исрофил ва тасарруфингдаги банданг – мен»… «Микоилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!». Унинг жонини олади… “Исрофилнинг жонини олгин, эй, ўлим фариштаси!ʼ. Унинг жонини олади. Сўнгра Жаббор ва Буюклиги Олий бўлган Зот сўрайди: « Яна ким қолди?». Ўлим фариштаси: «Тасарруфингдаги бечора банданг – мендан бошқа ҳеч ким қолмади…». Аллоҳ унга айтади: «Ўл! Эй, Ўлим фариштаси»… Ва ўлим фариштаси ўлади. Ўлим таъмини ҳис қилганида ўлим фариштаси шундай дейди: «Иззатинг ва Жалолингга қасамки, агар ўлим шунчалик оғир эканлигини билганимда эди, Сендан мени бандаларинг руҳини олишимдан озод қилишингни сўраган бўлар эдим». Ва у ўлади. Аллоҳ шунда шифтлари қулаган дунёга қарайди. «Қуёш ўралган» (Таквир сураси 1-оят). «Юлдузлар сочилиб кетган» (Таквир сураси 2-оят). «Тоғлар қўзғатилган» (Таквир сураси 3-оят). «Ва туялар қаровсиз қолдирилган» (Таквир сураси 4-оят). «Ва денгизлар аланга олиб ёнган» (Таквир сураси 6-оят). «Ва нафслар жуфтлаштирилган» (Таквир сураси 7-оят). «Осмон қўпорилган» (Таквир сураси 11-оят). «Жаннат яқинлаштирилган» (Таквир сураси 13-оят). «Жаҳаннам қиздирилган» (Таквир сураси 12-оят). Аллоҳ таоло дунёга қарайди. У эса бўм бўш… Айтадики: “Эй дунё! Анҳорларинг қани?! Дарахтларинг қани?! Денгизларинг қани?! Қасрларинг қани?! Подшоҳлар қани?! Подшоҳларнинг фарзандлари қани?! Менинг еримда яшаб, мендан бошқага ибодат қилганлар қани?! «Бугун мулк кимники?!»* *(Ғофир сураси, 16-оят) Шайх Абдулҳамид Кишк. 👉
4568Loading...
26
Суннат намозини қасддан ўқимасликнинг оқибати. Устоз Саййид роҳимаҳуллоҳ Термизий ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
3866Loading...
27
​​ҚУРЪОН ЎҚИГАНИНГ САРИ ҚАЛБИНГ ПОКЛАНАВЕРАДИ Отадан ўғилга ўгит Бир одам тез-тез Қуръон ўқирди. Аммо ҳеч ёдлай олмасди. Бир куни ўғли унга: – Отажон, Қуръон ўқийверасиз, аммо ҳеч ёдлай олмайсиз. Ўқиганингизнинг қандай фойдаси бор? - деди. - Ўғлим, — деди ота, — саволингга жавоб бераман. Лекин ундан аввал бўйра саватда сойдан сув олиб келгин. Бўйра сават кўмир ташиш учун мўлжалланган эди. – Бунинг имкони йўқ-ку? – деди ўғил. - Сен айтганни қил, кўрамиз, нима бўларкин! — таъкидлади ота. Ўғил бўйра саватни олиб сойга қараб кетди ва сув таший бошлади. Йўл яримламай сув оқиб кетаверарди. Ўғил отасига: - Отажон, бўйра саватда сув ташиб бўлмайди-ку! - деди. - Майли, сен давом этавер-чи! – деган жавоб олди ўғил. Ўғил яна бир бор сувга борди. Бешинчи бориб келишида қаттиқ ҳориган ўғил малолланиб отасига: – Отажон, бу саватда сув ташишнинг иложи йўқ. Лекин нега сув олиб келишимни такрорлаяпсиз? - деди. - Саватдаги ўзгаришни сезмадингми, ўғлим? Отасининг эътирофидан ўғил сергак тортиб саватга қаради: - Ҳа, отажон, сават топ-тоза бўлибди. - Ана шунақа, ўғлим. Бу саватда кўмирдан бошқа нарса ташиб бўлмаса-да, сув билан муносабатга киришгани сари тозаланиб бораверди. Инсон қалби ҳам дунё ва унинг ҳою ҳавасиларидан кирланиб бораверади. Қуръон ўқиган одам уни ёд ололмаса ҳам, қалбининг ғубори ариб, покланиб боради. Қуръон қалб ва руҳнинг покловчиси, озуқаси ва шифосидир. Зинҳор шайтоннинг: “Ёд олмасанг Қуръон ўқишнинг нима кераги бор?” деган васвасасига учма! – дея ўғлига гўзал сабоқ берди ота. «Сени Жаннатда кутаман» китобидан. 👉
4506Loading...
28
Alloh muhsin bandalarini yaxshi koʻradi 😊☝️🏻 ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
4156Loading...
29
• Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг. • Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ! • Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг. • Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг. • Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг! • Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг... 👉
5327Loading...
30
Кечаси воқеа сурасини ўқиш фазилати Воқеа сураси ризқ сураси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ 👉
4522Loading...
31
​​🌺Ақлли жория ...  Султонлардан бири, бозорда юзта чўрининг баҳосидан ҳам қиммат чўри борлигини эшитиб, уни бошқаларидан қандай афзаллиги борлигини билишни истади. Ва хизматчиларидан бирини ўша чўрини олиб келишга юборди. Уни келтирдилар, чўри султоннинг ҳузурида МАҒРУР турарди. Чўрини бошқаларидан фарқи йўқлигини кўрган султон сўради: Эй жория, баҳойинг нима сабабдан бундай қиммат?! Чўри: Чунки менда бошқалардан кўра кўпроқ ЗАКОВАТ бор! Унинг сўзи султонни қизиқтириб қўйди ва: Сенга савол бераман, агар жавоб берсанг озод қиламан, агарда акси бўлса қатл қиламан. Энг гўзал либос қайси..?  Энг хушбўй хид қайси..?  Энг ширин таом нима..?  Энг роҳатбахш тўшак..?  Энг гўзал шаҳар қайси..? - деди. Чўри турганларга қараб: Менга сарполар ҳозирланг ва отни эгарланг, бу қасрдан кетяпман ва мен ОЗОДМАН...- деди. Сўнг: Энг чиройли либосга келсак, у ўзигагина тегишли бўлган фақирнинг кўйлаги! Чунки фақир ўша кийимини қиш ва ёз учун кияди. Энг хушбўй хид эса, бу онанинг хиди, гарчи у бозор ҳаммомида ўтин ёқувчи бўлса ҳам! Энг ширин таом эса оч қоринга ейилганидир. Қорни оч одамга ҳатто қотган нон ҳам ширин туюлади.! Энг роҳатбахш тўшак эса, ҳотиржам ҳолда ухланган тўшакдир. Агар киши беҳаловат бўлса, тўшаги олтиндан бўлса ҳам, тикан устида ётгандек бўлади! - дебди-да, эшик томон кета бошлабди. Султон ортидан: Охирги саволимга жавоб бермадинг. Чўри ўгирилиб: Энг гўзал шаҳар бу, илм-маърифат, маданият ривожланган шаҳардир. Шундай қилиб, ЖОРИЯ ўзининг ўткир заковати билан озодликка эришибди. 👉
4661Loading...
32
ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТИ Рахимберди домла Раҳмонов ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
5208Loading...
33
​​ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди: ✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади. ✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади. ✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда. ✅ҲАР НАРСАНИ МАН ҚИЛАВЕРМАНГ. «У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг. ✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг. ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин. ✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин. ✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ. Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади. ✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади. ✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз. 👉
61013Loading...
34
ҒУСЛ, НАМОЗ КАБИ ИБОДАТЛАРДА ТИЛДА НИЯТ ҚИЛИШ ШАРТМИ? Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
4031Loading...
35
​​📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ҳасанотлар: – Ояти карималар ёзиш; – Набавий ҳадислар ёзиш; – Аллоҳга қилинадиган тазарруъ ва дуоларни ёзиш; – Ваъз ёки насиҳатлар ёзиш; – Дўстларга динга ва тарбияга оид фойдали қайдномалар тарқатиш; – Диний мазмундаги суратлар, ёзувлар, мақолалар ва Қуръон оятларини жойлаштириш; – исломий саҳифаларда иштирок этиб, уларни кузатиб бориш. 📒Телеграмда ўлгандан кейин ҳам бориб турадиган ёмонликлар: – Фаҳш ва уят сўзлар ёзиш; – Разолат ва маъсиятга чақириш; – Мусулмонларни масхаралаш, ёмонлаш; – Разолатга чақирувчи саҳифаларни очиш; – Тубанликка чақирувчи фильмларни жойлаш; – Динни бузишга қаратилган саҳифаларга боғланиш; – Рамзий сурат ўрнига аёл кишининг суратини жойлаш; – Ҳаёга путур етказувчи суратларни жойлаш; – Ишқий мактублар ёзишиш; – Бировнинг обрўсини тўкиб, айблаш, ғийбат ва фитна мақсадида ёзилган мактублар алмашиш. 🟡Ижтимоий тармоқга юклаётган ҳар бир постингиз ёки ёзишмангиз Қиёматда ё зарарингизга ёкида фойдангизга юкланади. Шундай экан тафаккур қилинг! 👉
4904Loading...
36
Буни билмагансиз ва буни кўрмагансиз. Ҳатто мен ҳам билмасдим. МАШААЛЛОҲ, СУБҲААНАЛЛОҲ ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
5748Loading...
37
​​Тамакининг "фойда"си Савдогарлар биринчи марта бозорга тамаки олиб келишганида бир донишманд одамларга қарата: - Тамаки соғлиқ учун кони зарар - чека кўрманг, - деган экан, ҳеч ким тамакига қайрилиб қарамай, тамакининг бозори касод бўлибди. Бундан норози бўлган савдогарлар донишманднинг ҳузурига бориб, ўз фикрини ўзгартиришини илтимос қилишибди. Шунда донишманд одамлар олдига чиқиб: - Халойиқ! Тамаки чекканларни ит қопмайди, уларнинг уйига ўғри тушмайди, кашанда сира қаримайди, - дебди. Одамлар ҳайрон бўлиб сўрашибди: - Бу қанақаси? Аввал тамаки кони зарар - зинҳор чека кўрманг! - деб огоҳлантирган эдингиз. Энди буни аксини айтаяпсиз. Донишманд ўз фикрларини шундай изоҳлабди: - Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади - ҳассалик кишига ит яқинлашмайди. Кашанда туни билан йўталиб чиқади - уй эгаси ухламаган экан, деб ўғрилар қайтиб кетади. Чекувчи кишига кўпинча бахтли кексалик гаштини суриш насиб этмайди - у ёш ўлиб кетади. ️👉
4544Loading...
38
Ёмонликнинг асли учтадир: кибр; очкўзлик; ҳасад. – кибр туфайли Иблис Одамга сажда қилишдан бош тортди. – очкўзлик туфайли Одам жаннатдан чиқарилди. – ҳасад туфайли Одам фарзанди ўз инисини ўлдиришга журъат қилди. 👉
4754Loading...
39
​​ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти). Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор. Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади. Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради. Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди. Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди. Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин. Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир. 👉
4474Loading...
40
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
78017Loading...
​​Диний илмлардан хабардор бир аёл университетда аёлларга дарс берар эди. Бир куни у ўзи таълим бераётган аёлларга шундай деди: - Тақводор аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда ўз эрига кўпхотинлик суннатини тирилтиришида ёрдам бериши ва эрининг истагини рад қилмаслиги керак. Кейин у кўпхотинликнинг зарурати ҳақида сабаблар келтира бошлади. Дарс тугаганидан сўнг унинг олдига Фатҳия исмли бир аёл келди ва: - Аллоҳ сизга ёрдам берсин. Олдин қандай қилиб ушбу масала бўйича ёнингизга келишни билмай юрардим. Аммо, алҳамдулиллаҳ, сиз буни жуда яхши тушунаркансиз. Мен тўрт йилдан бери сизнинг эрингиз билан яшаяпман ва буни сизга қандай айтишни билмаётгандим. 🌷 Ўқитувчи шок ҳолатида ҳушсиз ерга йиқилди ва уни касалхонага олиб кетишди. Фатҳия ҳам улар билан кетди. Аёл ҳушига келганда, Фатҳия: - Аллоҳга қасамки, мен сизнинг эрингизни танимайман ва кўрмаганман. Келинг, кейинги сафар ибодат, рўза, ота-онага яхшилик ҳақида гапиринг, ўзингиз кўтара олмайдиган нарсаларни эмас... 👉
Mostrar todo...

00:59
Video unavailableShow in Telegram
Ким бир мўминнинг айбини очса... Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Mostrar todo...
00:24
Video unavailableShow in Telegram
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋 💐🍃Авф этилмаган БАНДА; 💐🍃Қабул бўлмаган ДУО; 💐🍃Даф бўлмаган БАЛО; 💐🍃Шифо топмаган ХАСТА; 💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ; 💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин! 🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда, 🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда, 🍃💐 Шодлик қалби муслимда 🍃💐 Жума айём муборак! 💐🍃 Динимиз доим омон, 💐🍃 Дилларда ишқу имон. 💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон, 💐🍃 Жума айём муборак! 🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹 ➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ» КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇 https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
ДУНЁДА ТЕКИН ДАВОЛОВЧИ 1️⃣2️⃣ ТАБИБ 1️⃣ 🕋Қуръони каримни тиловат қилиш; 2️⃣ 🕌Беш вақт намоз ўқиш; 3️⃣ 🤲Бир йилда бир ой, ойда уч кун, ҳафтада икки кун рўза тутиш; 4️⃣ 🫙Етарли сув ичиш; 5️⃣ 🌌Кечаси тўйиб ухлаш; 6️⃣ 🏞Тоза, очиқ ҳавода сайр қилиш; 7️⃣ 🚶🏻‍♂️Ҳар куни ярим соат пиёда юриш; 8️⃣ 🥗Витаминларга бой таомлар ейиш; 9️⃣ 🌞Қуёш нурида (айниқса, чошгоҳгача) туриш; 1️⃣0️⃣ 🍯Асал ялаш; 1️⃣1️⃣ 🌺Седана чайнаб ютиш; 1️⃣2️⃣ 📿Ихлос, зикр, қаноатли бўлиш. 👉
Mostrar todo...
01:00
Video unavailableShow in Telegram
Азиз биродарим ушбу савол жавобни сизларга йетказдим ёдлаб олинг деган мақсатда сиз ҳам яқинларингизга улашинг ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Mostrar todo...
​​Ҳазрати Сулаймон (алайҳиссалом) узуги ҳақида эшитганмисиз? Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган. Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига олади-да, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди. Ўгитлар. Авлодлар келиб-кетаверадилар, Ер эса абадий қолаверади. Донолик ортганда қайғу ортади, билимнинг кўпайиши эса ғамгинликни кўпайтиради. Баъзан, кулганда ҳам юраклар зирқирайди, қувонч эса қайғу билан якун топади. Мен, довюракликдан кўра донишмандлик афзал, деган ўйда эдим. Аммо, камбағалнинг донолигидан нафратланишар ва унинг сўзларини тингламас эканлар. Эртанги кун билан мақтанма, чунки, у нималарни тақдим этишини билмайсан. Ақлли одам кулфатни олдиндан кўради ва ўзини панага олади. Тажрибасизлар эса олға юриб жазоланадилар. Шундай йўллар борки, улар инсонга тўғри кўринади. Аммо, бундай йўлларнинг ниҳояси — ўлим. 👉
Mostrar todo...

01:50
Video unavailableShow in Telegram
ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ЎЗИ БИР УММАТ ЭДИ. Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
БОЙЎҒЛИНИНГ ИККИ САВОЛИ Сулаймон алайҳиссаломнинг хотини товус патидан кўшку айвон қуриб беришни сўрабди. Маликанинг илтимосини рад қила олмаган пайғамбар барча қушларнинг бошлиқларини бир ерга тўплаб, маслаҳат қилибди. Бойўғли мажлисга кечикиб келибди. Сабабини сўраганида у шундай жавоб қилибди: - Икки масаланинг ечимини топиш билан банд эдим, шунга кечикдим. - Қандай масалалар экан улар? - Биринчиси: бу замонда ўлик кўпми ёки тирик? - Сенингча қайси бири кўп экан? - Ўлик кўп, чунки тонгда ибодатга турмай ғафлат уйқусида ётганлар ҳам ўликлар қаторига киради. - Хўш, иккинчи масала нима экан? - Дунёда хотин кўпми ёки эркак? - Қайси бири кўп экан? - Хотин кўп, чунки хотинининг етовида юрадиганлар ҳам шу ҳисобга киради, - деб бойўғли. Бу гапни эшитган пайғамбар ҳеч нарса демай, мажлисни тарқатиб юборибди. "Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан. 👉
Mostrar todo...
01:01
Video unavailableShow in Telegram
Намоз билан муомила Қосим қори ✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👉
Mostrar todo...
#маълумот Уйқунинг қанча тури бор, биласизми? 1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради. 2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу. 3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади. 4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу. Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади. 5. Одатий уйқу. Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу. 6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу. Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади. 7. Ғафлат уйқу. Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади. 8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу. Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади. 9. Ғаромат (зиён) уйқу. Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади. 10. Роҳат уйқу. Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади. 11. Ибодат уйқу. Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади. 12. Каромат уйқу. Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш". Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий, "Салоти Масъудий" 👉
Mostrar todo...