cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Online Darslik

Assalomu Alaykum! Bu kanal Urganch tumani 15-sonli maktabning 8-"D" Sinf o'quvchisi Boymatov Xayrulla Tomonidan yaratilgan! Siz bu kanalda turli narsalar topishingiz mumkin, jumladan darslik va shunga o'xshagan narslarni topasiz. Admin:👇 @XAYRULLAKHAN

Mostrar más
Uzbekistán43 159El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
275
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ИЛМ-ФАН СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КУТИЛАЁТГАН ФАРМОН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАГА ҚЎЙИЛДИ Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда. Айни дақиқаларда Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди. Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. @uzedu
Mostrar todo...
Xalq ta’limi vazirligi | Rasmiy kanal | Uyda ta'lim oling

📢 ЭЪЛОН! Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 24 октябрь куни 🕰 соат 12:00 да ❗️Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтказилади. Иштирок этади: 🎙Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 🎙Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 🎙Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев 🎙Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов 🎙Фанлар академияси вице-президенти Бахтиёр Ибрагимов 🎙Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошев 〰️〰️〰️〰️〰️ ❓Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин. 🔎 Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали…

⚡️Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди. Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади. «Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади. Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади. @Rasmiy_xabarlar_Official
Mostrar todo...
⚡️ Ўқитувчиларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача оширилади Айни дақиқаларда АОКАда мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Анжуманда иштирок этаётган Халқ таълимми вазири Шерзод Шерматовнинг қайд этишича, синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади . Методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. Битирувчиларининг ОТМларга ўқишга кириш кўрсаткичлари юқори бўлган умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари рағбатлантирилади. Шунингдек, халқаро фан олимпиадалари ғолибларнинг ўқитувчиларига тўғридан тўғри олий малака тоифаси берилади. 💰Вазирнинг таъкидлашича, 2024 йилга қадар юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача босқичма-босқич оширилади. ❗️Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғармалари ташкил этилади. @aoka_uz
Mostrar todo...
НОРИН ТУМАНИДАГИ 45 ТА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИГА 106 МЛН СЎМЛИК 11 ТУРДАГИ СПОРТ АНЖОМЛАРИ ТОПШИРИЛДИ Мамлакатимизда спорт, айниқса, болалар спортини ривожлантириш, ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун кенг шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоят ҳокимлиги ҳамда Наманган “Ёшлик ” жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан умумтаълим мактабларига 11 турдаги спорт анжомлари топширишдек эзгу ташаббус барча туман-шаҳарларда давом этмоқда. Норин туманидаги 2-умумтаълим мактабида ҳам ана шундай спорт байрами кўтаринки руҳда ўтказилди. Маросимда иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражапов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Жўрабек Нурматов давлатимиз раҳбари раҳнамолигида барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол инсонлар этиб вояга етказишда муҳим омил бўлаётгани, спортчи ёшлар қўлга киритган ютуқ ва марралар вилоятнинг ғурур ва ифтихорини юксалтиришини алоҳида таъкидлаб, тумандаги 45 та умумтаълим мактабларига 106 млн 970 минг сўмлик 11 турдаги спорт анжомларини топширдилар. Тадбир давомида футбол бўйича 2005-2006, 2007-2008 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Халқ таълими вазирлигининг “Ёшлик марказий Кенгаши” соврини учун вилоят биринчилиги мусобақасида Норин тумани жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритгани билан диплом, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Mostrar todo...