Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 920
Suscriptores
-124 horas
+57 días
-5330 días
Archivo de publicaciones
1 919
🌹 Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!...
Ҳаётнинг ҳар қандай шартига кўндинг,
Айт қачон кўксингга тегибди шамол?!
Бола - чақа дединг, рўзғор, иш дединг,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Сен- эрнинг айбини ёпгувчи қалқон,
Оила кўркига берарсан сайқал.
Майлига ҳар кунмас, лекин ҳар замон,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Шаффоф кўзгуларни қўлингга олиб,
Олтин қўғирчоқдек ясангин хушҳол.
Юзингга упа сурт, яхши кийиниб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Гоҳида дард бирла тилинса бағринг,
Гўё тўлишмайин қолгандай ҳилол.
Қадрингни бунчалар арзон қилмайин,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
Кунларни ўтказдинг елиб, югуриб,
Қўй энди кўнглингни ёзгин келақол.
Ўзингни авайлаб, ўзингни севиб,
Бир кун ўзинг учун яшагин Аёл!
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
1 919
#кучли_аёллар_номидан
Бугун мен ўқиган постлар орасида энг реал, ҳақиқатдан баҳс этган фикрлар шу бўлди (туркчадан ўгирдим):
"Кучли аёл деб гапира-гапира бизни Маҳмут оғага айлантирдингиз, Аллоҳ жазоингизни бермасин.
Ахир, аёл дегани нозик бўлади, ҳассос бўлади. Жисми заиф, руҳи наиф бўлади. Қалби
мўрт бўлади.
Йиғлайди. Аразлайди. Чарчайди. Ёрдамга, ҳимояга, севгига эҳтиёж сезади.
Қаердан чиқардингиз кучли аёл деган гапни.
Ўзи юкимиз оғир эди, янаям оғирлаштирдингиз... Бизни зўриқтирдингиз. Бизга аёллигимизни унуттирдингиз! "
Мен бу фикрларга қўшимча қилиб, яна шундай деган бўлардим.
Ҳеч бир аёл ўз-ўзидан кучли бўлиб қолмайди.
Чунки фитратан кучли бўлиб туғилмайди аёл.
Нозик, ожиза бўлиб туғилади.
Жамиятдаги кучли аёлларни уларнинг атрофидаги ожиз эркаклар "яратади".
Аслида ҳар бир ва ҳар қандай аёл кучли эмас, бахтли бўлишни истайди...
┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄
1 919
АЁЛ!
📌 Аёл эрининг қариндошларини, улар аёлга зулм қилганларидан кейингина ёмон кўриб қолади.
📌 Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл "эркаклашади".
📌 Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
📌 Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.
📌 Уйининг масъулиятини ва ғамларини ўз зиммасига олган, раҳбарликни ҳам қўлига олган аёл бахтли аёлдир деган гапга ишонманглар! Аслида ҳар қандай аёлнинг қалб тубида уни ҳимоя қиладиган, уйининг масъулиятларини кўтарадиган эркакка эҳтиёж, елкасига бошини қўйишга истак бор.
📌 Аёл, ҳатто дунё тўла бойликка эга бўлса ҳам, севган эридан ҳадя олса, қувонади.
📌 Агар аёл унинг меҳнатини, хизматини қадрлайдиган инсонни топгудек бўлса, керак бўлса хафтасига етти кун, суткасига 24 соат ишлаши мумкин.
‼️ Азиз эркаклар, аёлларни қадрланг! Улар Аллоҳ таолонинг омонати эканини унутманг!
1 919
Поезд — умр йўлимизнинг рамзи.
У бизларни турли манзаралардан олиб ўтади:
баъзан гўзал, баҳордай кайфиятли,
баъзан эса ғамгин ва сокин жойлардан…
Лекин қайси бекатдан ўтмайлик,
қалбимиздаги қувонч сўнмасин.
Манзилимиз аниқ экан —ҳар лаҳзадан бахт истайлик,
инсонларга манфаатли бўлиб,
нур таратиб ўтайлик..
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
https://t.me/iffatli_ayol
•┈┈┈┈•🌸••✾••🌸•┈┈┈┈•
1 919
Ҳаммаси гўзал бўлади, иншааллоҳ...
Чунки гўзал дуоларимиз ва дуоларни ижобат қилгувчи меҳрибон Роббимиз бор!
1 919
#ИбратБир куни масжидга имом домла ҳузурига бордим. Домла бир иш билан чиқиб кетган эканлар . Ўтириб кута бошладим. Масжид олдидаги кафтдеккина жойга чой колдиғи тўкилган экан, хунук кўриниб тургани учун бекор ўтирмай деб супургини олиб ишга тушдим. Чой колдиғи баҳона, хийла жойни бир пасда тозаладим. Чиқиндини челакка солаётган эдим, домла келиб қолдилар. - Хорманг, хорманг!!! - дедилар жилмайганича . Кейин кўзларини бир нуқтага тикиб жим бўб қолдилар. Ишни якунлаб, уст бошимни қоқиб домла билан сўрашдим. - Сизни бу ҳолатда кўриб бир воқеа ёдимга тушиб кетди - деди домла менга ўтиришга жой кўрсатиб чой узатар экан. ” 70 - чи йиллар эди. Бухоро мадрасасида ўқирдим. Кўпчилик болалар қатори мадраса хужрасида турар эдим. Бир кечаси хожат учун ташқарига чиқдим. Хожатхонага кириб, аввал қўрқиб кетдим. Кейин лол бўлиб қолдим. Ўзини танитмайдиган даражада юзларини рўмол билан ўраб олган бир киши хожатхона тозаларди. Мени кўрди -да, тезда тугатиб жўнаб қолди. Эртаси куни болаларга воқеани айтиб бердим. Уларнинг ичида ҳам бир неча кун аввал худди шундай воқеага шохид бўлганлар бор экан. Болалар билан келишиб пойлоқчи қўйдик. Тун ярмига борганда ташқарида хуштак чалинди. Югуриб чиқдик. Халиги кишини ушлаб, юзидаги ниқобни олиб қарасак, қаршимизда мадрасамиз мудири турарди !!! Бир қўлида супурги тутиб турган устозимиз қаршисида қотиб қолдик. - Домла, шу ишни бизга айтсангиз бўлмасмиди? - дедик хижолатдан муздай терга ботиб. - Савоби - чи ?... - Бўлмаса, ярим тунда уйқудан қолмай, кундузи ?... - Одамлар кўрсин деб қилинган иш риё бўлиб қолмайдими? Бизнинг қалбимизни англаб бўлмас ҳаяжон қоплади. Домламизнинг қўлидаги челакка қўл узатсак бош чайқаб: - Савоби тугал бўлсин - дедилар ... Бу воқеа болаларга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин мадрасада мудирнинг ишига ўхшаш кимлар қилаётгани номаълум хайрли ишлар тез-тез содир бўла бошлади. Бир куни етим бир талабанинг ёстиғи остидан пул чиқди. Пулнинг эгаси кимлигини, пулларини қайтиб олишини қанчалар қаттиқ ўтинмасин, бу яхшилик эгаси ўзини сир тутди... Яна бир тонгда бомдод намозига турган талаба йигитлар дорда ўзларининг оппоқ қилиб ювилган кийимларини кўришди . Бир олис юртдан келиб тахсил олаётган талаба ўзининг эскириб йиртилаёзган кўйлаги ўрнида янги кўйлакни кўриб, кўзлари ёшланди ... Хулоса : Яхшилик ҳаммага кўрсатиб қилинмайди. Хайрли ишнинг афзали, яшириб қилинган яхшиликдир. ─┅─═इई🌸🌺🌸ईइ═─┅─ https://t.me/iffatli_ayol
1 919
Она бор дунёда яшаш бошқача, ҳаётимиз файзли ва юрагимиз ҳамиша хотиржамдир ✨
Она бу — дунёдаги энг катта бойлик, уйимизнинг чироғи ва қалбимизнинг сокин гўшасидир. Инсон неча ёшга кирмасин, онасининг ёнида ўзини худди боладек ҳис қилади. Онанинг борлиги, унинг уйда юриши, ҳаттоки биргина нафас олиши ҳам хонадонимизга барака ва бахт олиб киради.
Ҳаётнинг ҳар қандай қийинчиликларида бизни чин дилдан тушунадиган ва дуолари билан асрайдиган зот айнан онамиздир. Оналаримизнинг соғлиғини сўраб дуо қилиш ва улар тириклигида қадрига етиш бизнинг энг гўзал бурчимиздир. Аллоҳ оналаримизни ҳамиша асрасин, умрларини баракали ва узун қилсин.
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 919
Нега постларга реакция билдириб лайк босмаяпсизлар?
Мен хафа чиқдим...😡
https://t.me/iffatli_ayol
1 919
🌸🍃 ХАЙРЛИ КУН МEҲРИБОНЛАРИМ!
Энг яхши Садақа...Мехр...!
Уни хар доим хар қандай
инсонга улашиш мумкин...!
Зеро...инсон қанчалик кўп
Мехр кўрмасин...
шунчалик унга
мухтожлик
сезаверади...!!!
Азизларим...бир - биримизга
Мехрли бўлайлик...!!!
Зеро... дунё ўткинчи...
Умр ...Ғанимат...
Яхшилик қилайлик
Билингки...дунёда
Яхшилик қолади
Фақат...!!!
https://t.me/iffatli_ayol
1 919
Бунча зўр қайнонам бўлмаса🤗
Сизларгаям шунақа қайнонанага ўхшаган учрасин.
https://t.me/iffatli_ayol
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
