Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 867
Suscriptores
Sin datos24 horas
-237 días
-6530 días
Archivo de publicaciones
1 866
Хаёт...бу йулдир...
Машаққатли...
Синовли...
Имтихонли...
Оғриқли...
Хаёт...бу мактаб...
Ёмонлардан яхшиликни
урганасан...
Бахиллардан сахийликни...
Бевафодан вафони...
Қадрсиздан қадрни...
Хаёт бу...Тун ва кун...
Ун беши қоронғу...
Ун беши ёруғ...
Хаёт бу...умр уткинчи...
Қандай яшасанг хам утади...
Хохла одамдай яша...
Хохла...узинг билганча...
Хаёт бу...ёнасан, куясан...
Лекин хаммасига чидайсан...
Аллох сенга сабр, тоқат беради...
Бу дунёда банда нима қилса, қилади...
Лекин бир кун хаммаси тугаб...
Хисоб китоб қилиш учун
Охиратга боради...
Эй одамзот, бу дунёга алданма, хаммаси фоний...
Охиратга озуқа йиғ, тайёрлан...
Шайтоннинг сузига кирма...
Роббингнинг йулидан чиқма!
Холидахон...✍
1 866
Барчангизга аъло кайфият тилаймиз!
🌸🍃Қалбингиз гулларданда гўзал бўлсин! Азизлар Бу гуллар 🌹Сиз Азиз Муҳлисларимизга 🤗🥰
https://t.me/KOZGU_UZ
༺🌺༻༺🌺༻༺🌺༻
https://t.me/KOZGU_UZ
1 866
❤️Энг яхши Садақа...Мехр...!
Азизларим...бир - биримизга
Мехрли бўлайлик...!!!
Зеро... дунё ўткинчи...
Умр ...Ғанимат...
Яхшилик қилайлик
Билингки...дунёда
Яхшилик қолади
Фақат...!!!
Холидахон...✍
https://t.me/iffatli_ayol
1 866
🥀Хўжайини Ҳазрати Билолга диндан қайтсин деб кўп азоб берарди. Шу боис Ҳазрати Абу Бакр уни сотиб олишга қарор қилди. Ниятини Ҳазрати Билолнинг хўжайинига айтди. Унга бир оқ танли қул ва катта миқдорда пул бериб, Ҳазрати Билолни сотиб олди. Шунда Ҳазрати Билолнинг хўжайини бўлган кофир қаҳ-қаҳа отиб кула бошлади. Ҳазрати Абу Бакр:
- Нима бўлди? Нега бунча куляпсан?
- Агар бу қадар ҳаваси баланд кўринмасанг, берган пулингнинг ўндан бирига олишинг мумкин эди.
Менимча, у ярим ақчага ҳам арзимайди. Унинг баҳосини сен орттирдинг.
Ҳазрати Абу Бакр бундай деди:
- Ҳой аҳмоқ , болага ўхшаб , бир ёнғоқ эвазига бир гавҳар бердинг. Менга қолса, у икки жаҳон қийматига тенг. Асл зарар кўрган сенсан. Агар ақлингни ишлатиб, яна бироз баҳосини тортишиб турсанг эди уни сотиб олиш учун бутун мол-мулкимни берардим.
@Iffatli_ayol
•┈┈┈┈┈┈•✿🌸✿•┈┈┈┈┈┈•
1 866
Овозинг борича солмагин фарёд,
Жим сўйла ва лекин йиғласин баёт –
Майсани ўстирмас момақалдироқ,
Шивирлаган ёмғир улашар хаёт!
ХАЙРЛИ ОКШОМЛАР!!!
─┅─═इई💦💧💦ईइ═─┅─
https://t.me/iffatli_ayol
1 866
***
Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса – яланғоч, дермиш.
Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир.
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.
Эркин ВОҲИДОВ
1 866
Ўқинг, Ўқинг, Ўқинг!
Шукр саждасининг фазилати..
Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир.
Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз.
Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги хижобни (яъни тýсиқни) очар экан.
Аллоҳ таоло айтади:
- Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди.
Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?
Фаришталар айтади:
- Рахматингни.
Аллоҳ таоло:
- Яна нимани?
Фаришталар:
- Жаннатингни.
Аллоҳ:
- Ундан кейинчи?
Фаришталар:
- Гам қайғуларини кифоя этишингни.
Аллоҳ:
- Ундан кейинчи?
Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади.
Аллоҳ:
- Эй фаришталарим,яна нима?
Фаришталар:
- Эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.
Аллоҳ таоло:
- Менга шукр айтганидек, мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим билан ундан қабул қилиб, рахматимни кўрсатаман.
Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда...
Энг афзали, таҳоратли холингизда қиблага юзланиб сажда қилишингиздир.
Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз йўқми, қиблага қараб турибсизми йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор.
НАСИҲАТ..
Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Астағфируллох
- Астағфируллох
- Астағфируллох
Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг. Сенга беадад шукрлар бўлсин Тангрим!
- Алхамдулиллах!
- Алхамдулиллах!
- Алхамдулиллах!
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
Яқинларингизга хам шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам ин шаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради.....
Аллоҳим,бу менинг ва ота онамнинг, ва барча мусулмонларга юборувчиларнинг хайру эҳсони бўлсин!
1 866
МАКТУБ
Ғазаллар тўқирдим сенга бир замон,
Қўшиқлар айтардим тунлар бошингда.
Начора, ушбу кун ўзга бир инсон,
Ўзга бир муҳаббат турар қошингда.
Эшитдим, хазонли боғларда танҳо
Ўтказар эмишсан сокин пайтларни.
Сарғайган дафтаринг варақлаб гоҳо
Такрорлар эмишсан маҳзун байтларни.
Мен ҳам тонглар баъзан йўлга қарайман
Мунаввар қуёшга кўксимни очиб.
Сенинг хаёлингдан мадад сўрайман,
Сенинг хаёлингга бораман қочиб.
Лекин қутулмоқ йўқ ҳижрон дастидан,
Фақат қалбимизда бардош ва сабот.
Дунёда жамики ҳислар устидан
Қаҳқаҳа уради қадим бу ҳаёт.
Надомат нимага ва афсус нечун?
Оламда неки бор ўчар бешафқат.
Бизнинг вазифамиз кўникмак беун,
Бизнинг вазифамиз унутмоқ фақат.
Йиллар ўтиб кетар такрор ва такрор,
Ёшлик ҳам ўтади бенишон, бесас.
Лекин ўша чоқ ҳам хўрсиниб, бир бор
Севгандим, набирам, дея олсак бас...
Абдулла Орипов
1 866
Бугундан ранжиманг, самимий сўзим,
Сабр - кўнгилларнинг нақши бўлади.
Нега сал хафасиз, айтинг азизим,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади!
🍃
Соғликка ҳамиша дори-дармон воситасида эришиб бўлмайди. Кўпинча унга онг осойишталиги, юрак сокинлиги ва қалб хотиржамлиги билан эришилади...
У эса кулгу ва меҳр-муҳаббатдан куч олади...
Шундай экан ҳар бир кунингиз хотиржамликда ўтсин Қадрлигим..
Оқшом фарақли Бўлсин..
1 866
Аёлга қасида
Эй ғаним, парчалаб бўлурму такрор,
Бўлаклардан бунёд бўлган юракни.
Умид сўнганида - мағрур, улуғвор,
Аҳдидан тонмаган ёруғ тилакни.
Адл - тиз чўкмасдан яшашни ғамга
Ёвқур шамоллардай, ўргатди ҳаёт.
Юксак, азим тоғлар чорлаган дамда,
Зим-зиё қалблардан кутмади нажот.
Изтироблар тоблаб, “Аналҳақ” айтиб,
Кишанин парчалаб отган маҳбусдек.
Ёнмади, ўлмади - тирилди қайта,
Кул остида бунёд бўлган қақнусдек*.
Чўкканда ҳар ҳасга интизор-илҳақ,
Тойганда топилмай узатилган қўл.
Энди олқишлайди томошабин – халқ,
Толеъ битганида музаффар оқ йўл.
Гарчи ёноғида кўзёш изи бор,
Жилмаяр ғамангиз, дардчил хаёли.
Юрагин синдириб бўлмайди такрор,
Парчалардан бунёд бўлган Аёлни...
Х.З.Т.
28.05.2026.
1 866
🌹🌹Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху🌹🌹
🍃🌺Бугун 11 - Октябрь "Сахийлар_уз" гурухининг иш
фаолиятига 5 йил булди.
Шу муносабат билан "Сахийлар_уз" гурухининг ташкилотчиси Фирдавс ва гурух фаолларини, шу қаторда гурух аъзолари ва саховатпеша инсонларимзни чин дилдан муборакбот этамиз. Барчангизни танларингиз соғ, умрлари узоқ, бошларингиз омон булсин. Ишларингизда омад ва улкан ютуқлар, зафарлар тилаб қоламиз! Сафимиз кенгайсин, ким Жаннат истаса "Сахийлар" карвонига қушилсин. Аллох барча беморларнинг дардига шифои комил ато этсин. Хайрли, савобли ишларингиз узоқ йиллар бардавом булсин!
Ушбу кунни тарих зарварақларига мухрлашда уз хиссаларини қушган ЗИЁДА АБИДОВА ва гурух админларига уз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Барчамиздан Аллох рози булсин🤲
🌿🌸•┈•┈•┈•❁🌸❁•┈•┈•┈•🌸🌿
https://t.me/Saxiylar_uz
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
