Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 852
Suscriptores
-524 horas
-177 días
-6330 días
Archivo de publicaciones
1 852
___✨🌙✨Бахтингиздан бахт топар юрак...
Сиз бор дилдан йироклар гамлар.
Кулиб туринг хар доим, хар вакт...
Мен ёктирган яхши одамлар.
_✨🌙✨_ХАЙРЛИ ТУН
ОЛИСДАГИ ДИЛГА ЯКИНЛАРИМ!!!_✨🌙✨_
___✨🌙✨ Азизларим тунингиз осуда ва сокинликда утсин, яхши дам олинг. Аллохга омонатсиз.
Тонгда гойибона дийдорга
Аллох Узи етказсин.🤲
https://t.me/iffatli_ayol
1 852
АЛЛОХ
Кечиктирса
Бир Нарсани
Янада Ортикрок
Янада Гузалрок
Янака Хайрлирок
Килиб Беради...
Сабр Килинг Сизни
Энг Гузали Энг Хайрлиси кутмокда
ИНША АЛЛОХ...🤲😊
ХАЙРЛИ ВА ГУЗАЛ БАХОР ОКШОМИ АЗИЗЛАРИМ!
https://t.me/iffatli_ayol
1 852
Бир ҳакимдан:
«Нима учун сизга ёмонлик қилишса ҳам, яхшилик қилаверасиз?» деб сўрашди.
У шундай деди:
«Яхшилигим билан унинг ҳаётини афзал, ўзимнинг кунимни гўзал, тамойилларимни кучли, руҳимни тоза, нафсимни мусаффо қиламан», деб жавоб берди.
🤲🕊 Ҳар ўтган кунингиз жаннат сари қўйилган бир қадам бўлсин !
ХАЙРЛИ ОКШОМ ЯХШИЛАР!
https://t.me/iffatli_ayol
1 852
Бугун охиратингиз учун Аллоҳ йўлида қандай амал қилдингиз Қадрдон???
1 852
Бугун Аллоҳ йўлида қандай солиҳ амаллар қилишни ният қилдингиз Диндошим...
1 852
ТАЖАЛЛИЙ
Кўзимнинг ёшида ювилди дунё,
Ё Саттор! Кўнглимга нурларинг сингди.
Фазолар қаъридан таралди нидо,
Дардимнинг энг сўнгги чироғи сўнди.
Сукунат бағридан сирлар сипқориб,
Бу қандай тажаллий — ё Нур! Ё Басир!
Руҳим ўз жисмидан чиқди юксалиб,
Ишқинг занжирида қолмишман асир.
Ё Қаҳҳор! Ё Жаббор! Кул бўлди олам,
Ниқоблар йиртилиб, тўкилди «чирой».
Пасткаш дунёсини сотган номардлар
Ҳақнинг ҳузурида дод солиб боргай!
Художон, тинчликни, омонликни бер,
Икки дунёнгда айламагин хор.
Иймон, инсофимиз, қадримизни бер,
Уммон каби чексиз раҳматинг юбор!
Фақат Сен томонга талпинар бу жон,
Сен борсан — адолат топгайдир замон.
Илоҳий нурингни дилларга жо эт,
Эй Ҳаққи Мутлақим, эй Буюк Султон!
Марям Шаропова
1 852
АРШ АЙВОНИ
Қалбинг — Арш айвони, Холлоқнинг мулки,
Ҳурликнинг макони, муҳташам кишвар.
Поклик тўлқинланиб турса бу жойда,
Икки дунёнг обод, икки дунёнг — зар!
Шууринг бағрида ёлғиз қолган дам,
Қара, яқинроқсан ўзингга ўзинг...
Кўзингни юмгину, руҳинг ичра боқ,
Ўзингда акс этар Илоҳий юзинг.
Шу сирли оламга чорласа шавқи,
Сенда на ғусса бор, на ғам, на фироқ.
Худога яқинсан, ўзингга яқин,
Қалбингда эзгулик қадасин маёқ!
Кўнгил кўзгусини покла, Художон,
Руҳим самоларда учсин сарбаланд.
Ўзингсан паноҳим, ёлғиз Сен Раҳмон,
Ишқинг занжирига эт мени пайванд!
Оламни ёндирган ўша Ишқ сенда.
Илоҳий сирларга тўлган макон — ҚАЛБ!
Тангрининг муқаддас нигоҳи тушган,
Арши айвонида танҳо султон — ҚАЛБ!
Марям Шаропова
1 852
Аллоҳнинг ҳузурида ҳамма банда тенг эканининг энг гўзал кўринишларидан бири — Муздалифада намоён бўлади.
Бу ерда бой ҳам, камбағал ҳам, мансабдор ҳам, оддий инсон ҳам бирдек ерга жой солиб ўтиради, дам олади ва ухлайди.
Муздалифа инсонга шундай дарс беради: Аллоҳ олдида қадр мол-дунё, мансаб ёки мартаба билан эмас, тақво ва ихлос билан ўлчанади.
Аллоҳнинг ҳузурида ҳамма банда тенг эканининг энг гўзал кўринишларидан бири — Муздалифада намоён бўлади.
1 852
Ассалому алайкум азизлар!Яқинлашиб келаëтган Ҳайит байрамингиз қутлуғ бӯлсин!
Баҳор каби юринг очилиб!
Ғам ташвишни бир оз унутиб
Шукронали намозни ӯқиб
Ҳайитингиз бӯлсин муборак!
Кетсин энди ғуборлар дилдан
Шодмон бӯлиб яшанг кӯнгилдан
Кам бӯлмангиз асло ҳеч кимдан!
Ҳайитингиз бӯлсин муборак!
Орзулар кӯп ҳали дунëча
Боғингизда очилсин ғунча!
Яйраб яшнанг кӯнгил тӯлгунча
Ҳайитингиз бӯлсин муборак!
Бӯлиб доим муҳиб меҳрибон!
Ташвишларни унутиб бир он
Саҳоватли,эҳсонли инсон!
Ҳайитингиз бӯлсин муборак!
Дуо билан айтилган тилак!
Қутлар нурла осмону фалак!
Безак унда рангли камалак!
Ҳайитингиз бӯлсин муборак!
Адо этиб исломий бурчни
Дуо билан поклаб кӯнгилни
Қучиб ӯпиб Қуръони Каримни
Ҳайитингиз бӯлсин муборак!
Ҳаққа айтиб,тилаб истиғфор!
Қабул бӯлсин дуолар минг бор!
Жойнамозда саждалар такрор!
Ҳайитингиз бӯлсин муборак!
Муҳибахон Ахмедова
1 852
ЎЗИМГА ЎЗГАЧА ЁҚАДИ БУ ШЕЪР...
Ишқ деган иморат кетмасдан нураб,
Хаққига етти юрт ўлпонин сўраб,
Менинг бор йўғимни умидга ўраб,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Жонимни ларзага келтирсин юрак,
Синмаган қолмасин биронта суяк,
Менга шу сўзларинг жуда ҳам керак,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Нега тушунмайсан, чора йўқ ўзга,
Ҳозир гумонларим чанг каби тўзган,
Жахони тор келиб қолмайин кўзга,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Барча гуноҳларим ювилсин десанг,
Хижронлар Хиротга қувилсин десанг,
Тунлар ҳам тонг каби туюлсин десанг,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Томирлар ичида ёниб оқсин қон,
Иккила кўзимдан отилсин вулқон,
Бўлмайди амаллаб топмасанг имкон,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Ёлғонми, ростми бу фарқи йўқ, билсанг,
Хаққинг кетмайдику илтифот қилсанг,
Томоқда тиқилиб турар бир харсанг,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин.
Раҳм қил, жойида турсин шу осмон,
Жангу-жадаллардан толиққан жахон,
Ёмон истаяпман, жуда ҳам ёмон,
Сен менга ҳаммадан зарурсан дегин .
Малика Тавфиқ
1 852
* * *
Дарахтлар боғимга иморат қурган,
Қуёшдан узилган нурим бор доим,
Мусичалар қўниб, хурпайиб турган,
Гулимни ясантир энди Худойим.
Келмоқдан ва токи кетмоққа қадар.
Қиёмат қаддини тутгунча Қойим.
Сенинг хузуринга карвоним ўтар,
Йўлимни ясантир энди Худойим!
Мени одам эмас, мени Ой туққан,
Шу сабаб тупроқдан оғир савдоим.
Қанча янчилишдан бус-бутун чиққан,
Кўнглимни ясантир энди Худойим!
Дунёнинг бири бут, қолган бари кам,
Пишиб бораяпди қилган савдойим.
Ўнгимда Рахмонинг, сакиналик жам,
Сўлимни ясантир энди Худойим.
Бирон аср аввал паймонам тўлган,
Неча бор кўмилди мен борар жойим.
Келар энг охирги меҳмоним бўлган,
Ўлимни ясантир энди Худойим!
Малика Тавфиқ
1 852
* * *
Осмон, бу аёлнинг елкаларин ўп,
Оппоқ булутларинг бос юзларига,
Сенинг юлдузингдан унинг дарди кўп,
"Ой"қўшиб айтади у қизларига.
Қуёш, лабларида қурит дунёни,
Гувала хужрадек юрагига кир.
Сўнг тиним истаган сағир ғавдони,
Ким ошар савдога қўяди тақдир!
Шамол, бу аёлни ифорин олиб,
Фаранг атирфуриш димоғин тўлдир.
Кейин энг бадавлат савдогар бўлиб,
Ҳамма атирларнинг савдосин ўлдир!
Олов, шу аёлга йўқми саволинг,
Касов қўлларига ошиқсан бунча.
Тутунга айланиб кетар ҳаёлинг,
Ўзингни кул қилиб тугатгунингча!
Уммон, бу аёлга ҳайратингни айт,
Бориб кўр бўронлар ўйган кўксини.
Қароқчи кемалар хужум қилган пайт,
Сенга айланади йиғлаб, ўксиниб!
Ҳаёт, яна келиб эртагинг ўқи.
Унинг умидларин чирмовуғдек ўр.
Агар ҳаддинг сиғса кўзига боқиб,
Мен сени севаман дея айтиб кўр...
Малика Тавфиқ
