es
Feedback
Iffatli ayol

Iffatli ayol

Ir al canal en Telegram

ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol

Mostrar más
1 898
Suscriptores
-324 horas
-157 días
-5030 días
Archivo de publicaciones
🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒🍒 СЕЗОН БОШЛАНДИ 🍷 Қадрдонларга меҳр улашувчи каналдасиз! 

Бизлар қачон йиғиламиз 🥰 Группаларга юбориб қўямиз. Яқинларга  ҳам  улашинг!👇

Фаришталар умр бўйи бошингиздан силаб турсин, Кеча кундуз дуо қилиб сизга, умр тилаб турсин. Бахт гуллари униб чиксин, ҳар бир босган ИЗИНГиздан, Роббим сизни доим панохида асраб юрсин.

Бу гуллар группамизнинг бир биридан гўзал хотин қизлари учун🧕 💐💞💕💐💞💕💐💞💕💐💞💕

Ишонинг сизни ҳам соғинганлар бор.... Сизни ҳам севгувчи, кутгувчилар бор.... Кўзингизни қаеридан томчи ёш оқса.... Сиздан-да
Ишонинг сизни ҳам соғинганлар бор.... Сизни ҳам севгувчи, кутгувчилар бор.... Кўзингизни қаеридан томчи ёш оқса.... Сиздан-да баттарроқ куйгувчилар бор... 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Манга Доим Яхшиликни тилайдиган Яхшиларим.. Аллоҳим Сизни уйингизга ҳам Мана шундай БАРАКА Ёғдирсин..! Аллоҳга осон.. Юбориб қўйинг..! 🌹 Қадрлисиз жигарларим ❤️

🌷УШБУ ГЎЗАЛ КУН ХОНАДОНИНГИЗГА ФАЙЗ, ОИЛАНГИЗГА ТИНЧЛИК ВА ҚАЛБИНГИЗГА ХОТИРЖАМЛИКНИ ОЛИБ КЕЛСИН🤲🏻 Яқинларга  ҳам  улашинг!

✅🆘✅🆘🔘🆘🔘🆘✅🆘 Ассалому алайкум  азиз саҳоватли биродар ака ука,  опа сингилларимиз, 6-ёшли  Жўрабоева Ясинахон Сиз азизларни моддий ёрдамингизгамухтож! 11- май кундан бери Асакадаги Тўртошда касалхонада реанимация бўлимида кома холатида ётибти. Домини подъезини зинапоясида оғзи ва қулоқларидан қон оқиб ётган холатида хушсиз холда онаси кўриб қолган, хозирда текширувлар натижасида қизча 2-этаждан тушиб кетган деб тахмин қилинябти чунки бош мия суяги синиб анчагина лат еган. Ахволи оғир шунинг учун ёрдам сўраябмиз. #Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ  рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин. @SAXIYLAR_UZ        🖱🖱 KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ⬅️ Ashurova Z. 👇👇 Хамкор банк Хумо 9860 1601 2070 2487 👈 Ashurova Z. nomida Агро Банк 👇👇 4073 4200 5525 1403 👈 Ashurova  Z. PAYNET RAKAM 👇👇 +998 77 702 37 17  🖱 Uz Mobail Exson xisobot 👇👇 ⬅️🖱 @Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ 05.06.2026 ПУЛ ОЛДИ 👇👇✅➖ https://t.me/Shifoiy_uz/27094

sticker.webp0.25 KB

Қўшниси ва унинг турмуш ўртоғи жуда олижаноб инсонлар экан. Уни уйларига олиб бориб, тасалли беришди. "Бундан буён сен бизнинг фарзандимизсан", дейишди. Маҳалла-кўй, таниш-билишлар, савдогарлар пул йиғиб, унинг барча қарзларини узишди. Шифохонага ётқизиб, даволатишди. Узоқ давом этган муолажалардан сўнг у соғайиб кетди. Бу одамларнинг бир кекса ва ёлғиз қариндоши бор эди. У аёл ўзини эплай оларди-ю, лекин ёлғизликдан қўрқарди. Унга хизматкор эмас, кўнгилдош, ҳамроҳ керак эди. Аёлни ўша ерга жойлаштиришди. Энди унинг ҳеч қандай харажати йўқ эди. Ейиш-ичиши таъминланган, олаётган маошини эса жамғариб борарди. Устига-устак, кекса аёл унга хизматкордек эмас, ўз қизидек муносабатда бўларди. Ҳаёти изига тушган бўлса-да, болаларининг соғинчига чидай олмасди. Бир муддат ишлаб, озроқ пул йиққач, кекса аёлга ишни тарк этмоқчилигини айтди. Кампир жуда хафа бўлди ва сабабини сўради. Аёл болаларини соғинганини, уларни Меҳрибонлик уйидан олиб, алоҳида уй тутиб яшамоқчилигини тушунтирди. Шунда кекса аёл: — Сен энди менинг қизимсан, сени ҳеч қаерга юбормайман. Болаларинг эса менинг набираларим, бор, уларни олиб кел! — деди. Уйнинг болохонасини уларга бўшатиб берди. У вафот этгунига қадар болаларнинг барча харажатларини, ҳатто чўнтак пулларигача бериб, аёлга пул ишлатишга йўл қўймади. Аёл эса маошини жамғаришда давом этди. Орадан ўн йил ўтиб, кекса аёл вафот этганда, болалар ҳам вояга етган, қўлларида анчагина маблағ йиғилган эди. Улар кичик бир мантихона очиб, ҳаётларини фаровон давом эттиришди. Шавкат Ўймовутли тайёрлади https://t.me/iffatli_ayol

У эндигина ўттиз ёшни қаршилаган жуда ёш аёл эди. Турмуш ўртоғи ташлаб кетганига бир йил бўлди. Ваҳоланки, турмуш қураётганда қандай ширин ваъдалар берилганди. У ҳаётидаги энг катта хатони қилиб, оиласини писанд қилмай, уйидан қочиб чиққанди. Шу сабабли ортига қайта олмасди — ота-онаси уни оқ қилганди. Эрининг эса яқинлари йўқ, етимликда, у ер-бу ерда сарсон бўлиб улғайган эди. Турмуш қурган кезларида у ниҳоятда гўзал қиз эди. Бир неча йил фарзанд кўришмади. Узоқ давом этган муолажалардан сўнг, ниҳоят, эгизак фарзандли бўлди. Аммо даволаниш жараёнидаги гормонал ўзгаришлар туфайли жуда семириб кетди. Бунинг устига, бўғим ревматизми касаллигига йўлиқди. Қабул қилаётган кортизон дорилари таъсирида вазни борган сари ортиб борарди. Эри эса доим унинг юзига солар, вазни устидан мазах қиларди. Эркак уйга қарамай қўйди, кеч келишни одат қилди. Кўп ўтмай атрофдан совуқ гаплар эшитила бошлади: эри икки фарзанди билан ажрашган, енгилтак бир аёлга илакишиб қолган эди. Буни билгач, аёлнинг дунёси остин-устун бўлиб кетди. Бу ҳақда эрига айтганда, баттар зарба еди. Эркак беҳаёларча унинг қаршисига ўтиб: "Агар хотинга ўхшаган хотин бўлганингда, эрингни қўлда тутиб қолардинг. Бочкага ўхшаб қолдинг, на кийганинг ярашади, на ёнимда юришинг. Сени кўришга тоқатим йўқ, сендан нафратланаман", деди. Катта жанжалдан сўнг эри буюмларини йиғиштириб чиқиб кетди. Кетиш билан ғойиб бўлди. На уй ижарасини, на тўловларни тўлади ва на бир тийин пул қолдирди. Ўша аёлнинг уйига жойлашиб олди. Энг алам қиладигани — йиллар давомида орзиқиб кутилган ўз фарзандлари оч-наҳор юрган бир пайтда, у жазманининг болаларига қимматбаҳо совғалар сотиб оларди. Шўрлик аёл чорасиз қолиб, қизлик пайтида ишлаган тикувчилик цехига қайтди. Яшаб турган уйининг ижараси оғирлик қилгач, ер тўладан иборат, зах ва рутубатли бир хонали жойга кўчиб ўтди. Олаётган маоши болаларнинг боғчаси ва ижара ҳақидан ортмасди. Кечалари ҳам тиним билмай қўл меҳнати билан шуғулланарди. Зах уй касаллигини қўзғатиб юборди. Оғриқлар азоб берса-да, ишлашга мажбур эди. Касаллик, чарчоқ, уйқусизлик ва тинимсиз оғриқлар ичида кунлари ўтарди. Ҳаммадан қарздор бўлиб қолди. Ҳаётидаги навбатдаги хатони қилиб, қарзларини ёпиш учун кредит олди. Лекин касали туфайли баъзан ишга бора олмас, маошидан чегириб қолинарди. Ниҳоят, аҳволи жуда оғирлашиб, бир неча кун ишга чиқа олмади. Бошлиғи уни ҳузурига чақириб, энди ишга келмаслигини, бўшатилганини айтди. Ишлаган кунлари учун ҳаққини бериб, кузатиб қўйди. Қўлидаги пул билан болаларини боғчадан олиш вақтигача бемақсад кезди, боғларда кўз ёш тўкди. Учган қушдан ҳам қарздор эди. На суянишга яқини бор, на ишга ярашадиган дармони. Бу аҳволда яшашнинг иложи йўқ эди. Касаллиги зўрайгач, болаларини Меҳрибонлик уйига топширишга мажбур бўлди. Иккисини ҳам тўйиб-тўйиб ўпиб, ҳиққилаб хайрлашди. Қайтаётиб, қўлида қолган охирги пулига сичқон дори ва бир қути ҳўшмерим (туркча ширинлик) сотиб олди. Бу ширинликни жуда яхши кўрарди. Кўз ёшлар ичида идишга заҳарни солиб, ширинлик билан аралаштирди. "Аллоҳим, мени кечир", дея заҳарланган таомдан бир қошиқ олди. Энди оғзига олиб борган эди ҳамки, эшик тақиллаб қолди. Қошиқни четга қўйиб, эшик ёнига борди. — Ким у? — деб сўради. — Мен қўшнингизман, — деди аёл кишининг овози. Бу ерга кўчиб келганига уч ой бўлган бўлса-да, ҳали бирор киши унинг эшигини қоқмаган эди. — Агар вақтингиз бўлса, беш дақиқага кирсам майлими? — деди аёл. У ўрта ёшли аёлни ичкарига таклиф қилди. "Айбга буюрманг, — деди меҳмон, — олдингизга "хуш келибсиз"га чиқа олмадик, бизни кечиринг". Сўнг қўлидаги бир даста пулни узатиб: "Ишдан бўшаганингизни эшитдим, бу бизнинг закот пулимиз эди, илтимос, қабул қилинг", деди. Аёл кўз ёшлари билан бир заҳарланган ширинликка, бир қўшнисига қаради. — Сиз Хизрмисиз? — деди у. Кўзларидан дув-дув ёш тўкилиб, қўшнисига сарилиб йиғлай бошлади. Сўнг бор гапни сўзлаб берди. Қўшни аёл ҳам қўшилиб йиғлади. "Агар беш дақиқа кеч қолганингизда, мен аллақачон ўлган бўлардим", деди аёл.

sticker.webp0.25 KB

Бир куни Қашқадарёга кетгунимча таксида бир аёл тақдирини айтиб қолди. Энди турмуш қуриб, бир болали бўлганида эри бир бегона аёлни  уйга олиб келганмуш, буни кўриб, чидай олмай боласини етаклаб уйдан кетиб қолганмуш, эри ҳар қанча ялинмасин аёл қайтиб бормабди. Кейин йиллар ўтиб эшитса у қиз ариқда оқиб кетаётганида эри қутқариб қолган экан, аммо, барибир ишонмабди, эри ҳар қанча уринмасин ярашмабди. Йиллар ўтибди, ўғли мактабга чиқибди, аёл Тошкентда бир эркакка бешинчиси бўлиб эрга тегибди. Ўғли у эркакни қабул қилмай асабий бўлиб ўсибди. Ижарама-ижара сарсон бўлибди. Теккан эри ҳам аста-секин келмай кетибди, бошқа хотинларини ташлаб биринчи аёли билан бўлиб кетибди. Аёл: -Ўшанда бир ақлли одам менга насиҳат қилмади, мен ҳам ғуруримга ишониб эримни кечирмадим, ўша қиз бошқа йигитга турмушга чиқиб кетди, эрим бўлса бир ногирон аёлга уйланди, табиатан жуда раҳмдил эди эрим. Афсус қиламану энди кеч, жуда аҳмоқ эканман, бу дунёда кечиримли одам бахтли яшаркан!-деди кўзида гилдир-гилдир ёш билан. Чамаси 60 ёшлардан ошган бу аёл ҳаётда кўп қийналгани сезилиб турар, қўллари кўп меҳнат қилганидан қариб кетганди. Аммо, ёшлигида жуда гўзал бўлгани барибир сезилиб турарди. Мен: -Мана, биттасига бешинчи бўлиб тегибсизку ғурур нима бўлди?-дедим. -Бемаъни кибрим туфайли бари, бир умр гўзал бўлиб қоламан деб ўйлаганман шекилли, ўғлим жуда қўпол муомулада бўлади, 30 ёш бўлаяпти, уйлангани йўқ, менинг эрга текканимни юзимга солаверади, бир-бир тақдирим шундай бўлганидан афсусланиб, йиғлаб оламан! Ғурур деб боламни етим қилдим!-деди маюс бўлиб. Таксимиз газ қўйиш учун тўхтади, шунда у аёлнинг мункиллаб юришини кўриб баттар тақдирига ачиндим. Руҳан эзилиш одамни тез қаритади шекилли, аранг қадам босиб скамейкага ўтириб олди. Мен, -Опа, сир бўлмаса неччи ёшсиз?-десам, мендан 8 ёш кичкина экан, уялиб қолдим опа деганимга. Ёши 50 да экан, аммо анча кексайиб қолган…😔 Йўлкира ҳаққини аёл учун ҳам тўламоқчи бўлдим, аммо ғурурига тегиб қўйишдан чўчиб индамадим. Манзилга етгач аёл Косон тарафга кетадиган бекатга ташлаб қўйишни айтди, шофёр, -Опани ташлай кейин сизни ташлайман!- деб мени манзилимга ташлаб қўйди. Мен аёлнинг исмини ҳам сўрамабман. Эҳҳ, аёллар, баъзан арзимас хатоларни кечирмай, тақдирнинг оғир зарбаларига уриламиз, болаларни етим қилиб, уларнинг кўз ёшлари касрига қоламиз! Менга ўша аёлнинг бир гапи жуда ёқди. КЕЧИРИМЛИЛАР БАХТЛИ ЯШАШАДИ! Кечиримли бўлайлик! Дилдора Ҳасанова, журналист. https://t.me/iffatli_ayol

sticker.webp0.15 KB

​​Комил уйига махзун қайтди. — Ҳа, кетса кетар, хотин зотига қурт тушибдими, ўзим сани қўша-қўша бола туғиб берадиганига уйлантириб қўяман, — деди онаси. Шомда она-бола ва чақалоқ Жиззахдаги холасиникига кириб боришди. Хола деганлари аслида она томондан узоқроқ қариндош эди. — Вой, қадамларингга ҳасанот, — хурсанд бўлди уй эгаси, — қаердан қуёш чиқди? Бу набирангми? Исми нима? Она ҳайрон қизига қаради. Нафиса озгина каловланиб: — Ҳаёт... Исми Ҳаёт, — деди. — Ўзим ўргилай, Ҳаётжон, катта йигит бўлгин. Холанинг икки ўғил ва икки қизи бўлиб, кичик ўғли ва келини билан яшар, қизлари турмуш қуриб кетган, катта ўғли эса алоҳида ҳовли олиб чиқиб кетганди. Хола жиянининг кўзидаги маъюсликни сезган бўлса-да, майли, бир куни ўзи очилиб қолар деб индамади. Улар уч-тўрт кун меҳмон бўлганларидан кейин воқеани аста мезбонга тушунтиришди. — Ҳа, бечора қиз, анча қийналибди. Шу ерда яшайверинглар, жойимиз катта, ҳовлининг этагидаги мана бу уй бўш ётувди. Сизлар келиб тўлдирдинглар. Адашмасам, қизим, ҳамширалик дипломинг бор. Қишлоққа эса ҳамшира керак. Эртага ўзим сени қишлоғимиздаги “медпункт”га жойлаштириб келаман. Тез орада Нафиса ишга кирди. Онаси эса боланинг атрофида парвона эди. Ҳаётбек ҳам тетапоя қилиб, ширин тиллари билан ая, буви сўзларини гапира бошлади. Нафиса ҳар гал ўғли уни ая деганида лўппи юзларидан ўпиб-ўпиб, бағрига босарди. Дарвоқе, гўдакни қандай топгани, фарзандликка олмоқчи эканини айтиб, идораларга учрашгач, ниҳоят, у боланинг қонуний жиҳатдан ҳам онасига айланди. Комил эса Нафиса кетгандан кейин анча одамови бўлиб юрди. Онасининг қистови билан у яна уйланди. Кунлар, ойлар ўтса ҳамки, унинг кўнгли хотининга илимади. Ўзини таҳқирлангандек сезган аёл кўч-кўронини йиғиштириб кетиб қолди. Комил хотинининг йўқлигини пайқамади ҳам. Соч-соқоли ўсиб, худди мажнун қиёфасига кириб қолган йигит аламини ичкиликдан олди. — Болам бунақада ўзингни хароб қиласан-ку, — деди онаизор ўғлининг рангпар юзига қараб. — Нима қил дейсиз, ойи, нима қилай?! Гулдек хотиним бор эди. Чиқиштирмадингиз! Сабр қилсак, фарзанд берар, дедим, кўнмадингиз, фарзанд асраб олайлик ҳам дедим, яна кўнмадингиз. Бечорани жувонмарг қилдингиз... — Бўлди, ўғлим, энди тушундим. Сенинг бахтинг Нафиса экан… Қанийди вақтни орқага қайтара олсам... — Ойижон, кеч, жуда кеч. Мен сой бўйида унинг рўмолини топганимда бир умрга йўқотдим деб ўйлагандим. Бахтимга тирик экан. Лекин… шунча вақтдан бери хабар олмадим, ахтариб бормадим… — Ўғлим, ҳалиям кўнглинг бор экан, юр, бирга борамиз. Кечирим сўрайман ундан. - Йўқ, ойижон, уни ўзим олиб келаман. Эшитишмча, қайта турмуш қурмабди, асраб олган фарзанди билан яшаркан… Комил Жиззах тамон йўл олди. Улар яшайдиган қишлоққа етиб, эндигина одамлардан суриштираётганда, сим тортилган ҳовлида кирларни чаяётган Нафисани, атрофида чуғурлаб нимадир деяётган икки-уч ёшлардаги болакайни кўрди. Комил ҳовлига қадам қўйди. Нафиса унга қарадию қотиб қолди. Бола ҳам зийраккина экан. Ойисининг ва нотаниш кишининг кўзларидаги маъноларни уққандек, ширин тиллари билан: Дадам келдими? — деб сўради. Ойисидан жавоб бўлмагач, Комилга қараб юрди. — Сиз кимсиз? Комил болани кўтариб олди. Нафиса ҳам эри томон аста юрди. Орадан бир йил ўтиб, уларнинг хонадонида чақалоқ йиғлади. Комилнинг иккинчи хотини қайта турмуш қуриб, бошқа оиладан бахтини топди. Комил ва Нафисанинг эса пешонасига кўша қариш ёзилган эканми, улар барибир битта оила бўлдилар, бахт юз ўгирмади. тамом . https://t.me/iffatli_ayol

📝БИЗ БАРИБИР БАХТЛИ БЎЛАМИЗ!.. Ярим тун. Нафиса эрига ёзган хатини ёстиғи устига қўйди-ю, ҳеч ким сезиб қолмасин деб оёқяланг чиқиб кетди. У ҳаммасидан тўйган эди. Ваҳоланки, кечаги кунгача у «биз барибир бахтли бўламиз», дерди. Энди эса биргина чора — ҳаёт билан видолашиш деб ўйлмоқда эди. Шунда эри бошқа турмуш қуради, эҳтимол, фарзандли ҳам бўлар… Қамишзордан ўтиб, сой томон юра бошлади. Юраги борган сари қаттиқ дукилларди. — Гуноҳимни ўзинг кечир!.. У шундай деб сой четига яқинлашганда, чақалоқ овозидан жимиб қолди, «менга эшитилаяптими ёки...» Овоз келган томон шошилди. Қўлларини қамишлар тилиб ташласа-да, буни сезмасди. Ниҳоят бола ётган ерга келди-ю, чақалоқни кўтариб олди. — Бечора болагина-я, сени ким бу ерга ташлаб кетди?! Кимга ортиқча бўлиб қолдинг? Бугун ҳаётимдан умидимни узгандим, мени ҳаётга қайтардинг… Йўргакни очиб кўрди, ўғил бола экан. Болани қучганча қишлоқдаги онасининг уйига борди. Ўғиллари шаҳарда ишлаб қолиб, каттагина ҳовлида ёлғиз яшайдиган она, қизини бу аҳволда кўриб ҳайратланди. — Қизим, тинчликми? Қўлингдаги бола кимники? Нафиса ҳеч бир сўз айтолмай йиғлаб юборди. Майли, қизим, мавриди келса ўзинг тушунтирарсан. Ҳозир болага қарайлик. Кечқурун сут соғиб қўювдим… Она шўрлик, сутни қайнаган сув билан аралаштириб қайната бошлади. Сўнг бир амаллаб сутни қошиқчада чақалоққа бериб, қорнини тўйдиришди. Гўдак ниҳоят ухлаб қолди. — Болам, юрагимни сиқмай тўғрисини айт, болани қаердан олдинг? Ойижон, гулдек боласини биров қамишзорга ташлаб кетган экан. Энди у менинг болам. — Қамишзорда нима қилиб юргандинг? Нафиса қайнонасининг маломатларию эрининг олдида виждони қийналаётганини, ҳаётдан тўйганини — ҳаммасини сўзлаб берди. Она ҳам йиғлади. Сал бўлмаса, қизи жонига қасд қилиши мумкин экан-а! Эҳ, Яратганнинг мўъжизасини! Бечора қизи етти йилдан буён тирноққа зор эди. Қаратмаган дўхтири, табиби қолмади. Қайнонаси эса ҳар гапининг бирида ўғлини онаси ўпмаган қизга уйлантиришини таъкидлашдан тоймайди. Куёви барака топсин, шунча йил хотинига сабр, бардош тилаб, ўзи ҳам сабр қилиб кутаётганди. Навбатдаги қайнонасининг дашноми Нафисага оғир ботди. — Сен ўғлимни иссиқ-совуқ қилиб олгансан. Бўлмаса, туғмас хотинни етти йилдан бери ушлаб турадими! Сен туфайли бечора болам зурриёдсиз ўтиб кетяпти. Ҳаҳ, шунча жавобини бер, бу туғмас хотинингни десам, кўнмайди. Жодуинг кучли экан. Бу гаплар Нафисанинг жон-жонидан ўтиб кетди. Ахир эри унга севиб уйланган, жавобимни беринг деса, сендан бошқаси керакмас, дейди. Яхшиси, ҳаётидан бутунлай кетаман. Шундагина эри балки тақдирга тан бериб, бошқасига уйланар. Хат ёзди: “Комил ака, мени қидирманг. Сиз бу хатни ўқиётганингизда бу оламда бўлмайман. Ўлигимни сойдан топишади, мендан рози бўлинг. Қанча тиламайлик, биз бахтли бўладиганга ўхшамадик, Комил ака… Онангиз топган қизга уйланинг. Худо насиб қилиб, фарзандлар атрофингизда чуғурлашиб юради ҳали…” Комил хатни бир нафасда ўқиди. — Йўқ, йўқ, бўлиши мумкин эмас! Нафис… Нафиса, нима қилиб қўйдинг?! У сой тамон югуриб кетди. Қамишга илиниб қолган хотинининг рўмолини олиб, юзига босиб йиғлади. Нафиса уни ташлаб кетиши мукин эмас. Комил анча вақт шу ерда ўтирди. Мактаб даврида Нафисанинг қандай чиройли қиз бўлганини, битирув оқшоми унга биринчи маротаба севги изҳор қилганини эслади. — Ойи, куёвингиз қидириб келмасидан аввал кетайлик. — Ахир қаерга ҳам борамиз, болам? — Жиззахдаги холамникига кетамиз. Ҳовлилари жуда ҳам катта, бизга ҳам жой топилади. Мен ишга кираман. Кейин уй олиб, алоҳида чиқамиз. Комил Нафисаларникига келганда, улар алақачон йўлга чиқишганди. Эшик тақиллатганини кўрган қўшни аёл чиқиб келди. — Нафисахон онаси билан Жиззахга кетди. Сизга хат ҳам қолдириб кетувди, ҳозир. Ҳайрият, тирик экан, енгил тин олди Комил. Хатни шошиб ўқиди-ю, ҳафсаласи пир бўлди. “Комил ака, — деб ёзилганди хатда, — мен ҳаётингиздан бутунлай кетмоқчи эдим, лекин бахтли тасодиф ҳаётга қайтарди. Энди излаб овора бўлманг. Онангизнинг ҳам айтганларини қилинг. Бахтли бўлинг”.

photo content

sticker.webp0.30 KB

photo content
+3

sticker.webp0.19 KB

Iffatli ayol - Estadísticas y analítica del canal de Telegram @iffatli_ayol