Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 849
Suscriptores
-524 horas
-187 días
-7230 días
Archivo de publicaciones
1 849
Бугун Арафа
🕌 Ато раҳимаҳуллоҳ: "Агар арафа кунининг оқшомида ўзинг билан холи қолиш (яъни, холи қолиб дуо қилиш) имкони бўлса, уни амалга ошир", дедилар.
Имом Аҳмаднинг "Зуҳд" асаридан.
🔹Изоҳ: У Арафа куни аср намозидан то шом намозининг азонигача бўлган фурсат оралиғидир.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✅Яқинларингизга ҳам улашинг:
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
✅ АРАФА КУНИДА БИРГА ДУО ҚИЛАЙЛИК
🤲 Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!
🤲 Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримизга саловот, салом ва баракотлар бўлсин!
🤲 Эй Аллоҳ! Биз ожизлигимизни, муҳтожлигимизни, заифлигимизни тан олиб, Ўзинг буюрганингдек дуо қилмоқдамиз, Сен бу дуоларимизни Ўзинг ваъда қилганингдек ижобат қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни иймонда, Ўзингнинг тоатингда ва Ҳабибинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоатларида бардавом қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ҳар бир мусулмон бандангни ҳидоятда, тақвода, иффатда ва бойликда бардавом қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фақирлар бўлса, уларни саховатли бой қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида беморлар бўлса, уларга комил шифо бергин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мусибатга учраганлар бўлса, уларга сабр бергин ва мусибатларини аритгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида қарздор бўлса, уларга нажот бергин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида мазлумлар бўлса, уларга нусрат бергин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида илм талабидагилар бўлса, уларга фойдали илм бергин ва илмларига амал қилишларини насиб этгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида фарзанд талабидагилар бўлса, уларга кўз қувончи бўладиган солиҳ-солиҳа зурриёдлар ато қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Диндошларимиз орасида оила қурмоқчилар бўлса, уларга яхши жуфт ато этгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Биз мусулмон бандаларингнинг қалбини хотиржамлик ва ризо билан тўлдиргин ҳамда иймон нури ила мунаввар қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ҳар биримизни Ўзинг рози бўладиган сўз ва амалга муваффақ айлагин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг юзимизни саодат билан чароғон қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг тилимизни зикрингга машғул қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг оиламизни исломий, ибратли, ибодатли, фаровон оила қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ҳар биримизнинг иймон билан ўтганларимизни раҳматингга олгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Бизнинг гуноҳларимизни мағфират этгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Китоб, мақола ўқийдиганларга ўқиганларини тушуниб, амал қилишларини насиб этгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Юртимиздан турли бало-офатларни, ўт балоси ва сув балосидан ва зилзилардан ўзинг асрагин!!
🤲 Эй Аллоҳ! Хонадондаги ва касалхонадаги барча беморларга комил шифо бергин!
🤲 Эй Аллоҳ! Барчаларимизни Келгуси йилларда қаторимиздан хато бўлмай, кўпчилик бўлиб, оиламиз билан Ҳаж қилишни насиб этгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Бутун дунёда дуо қилаётган мусулмонлар қаторида Юртимиздан бориб Ҳаж қилаётган, Арафотда туриб дуо қилаётган бандаларингнинг дуоларини ижобат этгин!
🤲Эй Аллоҳ! Юртимизга аввалги пешқадамлигини ато қилгин! Бу юртни яна Бухорий, Термизий, Нақшбанд, Мотуридий, Марғиноний каби уламолар юрти қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Ислом динига қувват, бутун дунёдаги мусулмонларга иззат бергин ва Динимиз душманларига Ўзинг кифоя қилгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Биз бандаларингга қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларидан насиб этгин!
🤲 Эй Аллоҳ! Биз бандаларингни ота-оналаримиз ва яқинларимиз билан бирга ҳисобсиз ва азобсиз жаннатингга киритгин!
🤲 Эй Аллоҳ! "Омин!" деганларни ҳам бу дуонинг ижобатидан баҳраманд этгин!
🤲 Оламларнинг Робби Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Пайғамбаримизга саловот, салом ва баракотлар бўлсин!
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
✨ 🌸Зулҳижжа ойининг тўққизинчи санаси ва Арафа куни муборак бўлсин!🕌
🌙АРАФА КУНИ АЙТИЛАДИГАН ЭНГ ЯХШИ ДУО!
🌺Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари:
لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
🕋«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр»
Аллоҳдан ўзга (барҳақ) илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиз. Мулк ҳам, ҳамд ҳам Уники ва У барча нарсага қодир.
Имом Термизий ривояти🌹
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
✿°•┈┈┈••❀•┈┈┈•°✿
قال ﷺ :
خيرُ الدُّعاءِ دعاءُ يومِ عرفةَ، وخيرُ ما قلتُ أَنا والنَّبيُّونَ من قبلي :
لا إلَهَ إلَّا اللَّهُ وحدَهُ لا شريكَ لَهُ، لَهُ الملكُ ولَهُ الحمدُ وَهوَ على كلِّ شَيءٍ قديرٌ ..
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:
«Дуолар ичида энг яхшиси арафа куни қилинган дуо. Бу кунда Мен ва Мендан олдин ўтган анбиёлар қилган энг яхши зикр ва дуо:
"ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАҲДАҲУ ЛА ШАРИКА ЛАҲ. ЛАҲУЛ МУЛКУ ВАЛАҲУЛ ҲАМДУ ВАҲУВА АЪЛА КУЛЛИ ШАЙ'ИН ҚОДИР" дир».
🍃
Қадрлигим Арафа муборак.
Ҳар қанча тилагингиз бўлса Роббимдан сўранг,илоҳим кўп Арафа, Хайитларда бирга бўлиш насиб этсин..
Сизни яхши кўраман,яхшиликлар илинаман...
Бундан кейинги кунларимиз ҳам,шундай, ибодатда ўтсин қадрлигим..
https://t.me/iffatli_ayol
✿°•┈┈┈••❀•┈┈┈•°✿
1 849
🌹Ҳурматли азиз мусулмон биродарлар‼️
⚠️АРАФА куни уйни тозалаш куни эмас.
⚠️ АРАФА куни маркетларда юриш куни эмас.
⚠️ АРАФА куни ётиб дам олиш куни эмас.
⚠️ АРАФА куни роҳатланадиган кун эмас.
✅Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.
✅Арафа куни: Дин комил бўлган кун.
✅Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.
✅Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.
✅Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.
✅Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.
✅Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.
✅Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.
АЛЛОҲ у кунни шарафли қилди, у кунда тоатни кўпайтирган кишиларни иззатли қилди.
АРАФА куни дуо, ибодат, тоат кунидир.
Бу кунни ҒАНИМАТ билайлик.
🌹АРАФА КУНИННИ рўзадор ҳолда ўтказиш жуда фазилатли!
ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ «АРАФА» МУБОРАК БЎЛСИН!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
1 849
🌸 Бугун сокин осмону фалак,
🌼 Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🍀 Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
💐 Қадрдонлар АРАФА муборак!
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 АРАФА МУБОРАК! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 АРАФА МУБОРАК! 🕊
Каналга аъзо бўлиш: 👇
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🕊 АРАФА МУБОРАК! 🕊
Кўнгилларга сурур бағишлаб,
Кириб келди улуғ Арафа.
Дуо ила қўллар очилди,
Арафа айёми бўлсин муборак!
Каналга аъзо бўлиш: 👇
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда
ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон
бўлсинлар!
🕌🕊
Эзгу амаллар қилиш учун
имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин!
☝️АЛБАТТА КАНАЛИМИЗНИ ЯКИНЛАРИНГИЗГА ХАМ ЮБОРИНГ САФИМИЗ КЕНГАЙСИН!!!
https://t.me/iffatli_ayol
